09.06.2022 йилдаги ПҚ-275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маърифатпарвар олим, шарқ ва ғарб тилларининг билимдони Исҳоқхон Ибратнинг ёрқин хотираси ҳамда номини абадийлаштириш, Наманган вилоятида хорижий тилларни мукаммал эгаллаган, чуқур билимга эга бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги ҳамда Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган шаҳрида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро баҳолаш дастурларидан (PISA, TALIS, PIRLS) фойдаланган ҳолда ўқитишнинг замонавий шакллари ҳамда методларини жорий этиш, ушбу билим ва кўникмаларга эга бўлган олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таълим дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга кирган хорижий олий таълим муассасаларининг дастурлари асосида шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилларини ўқитишнинг интерфаол воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида чет тилларини ўрганишни оммавийлаштиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, ўқув жараёнига рақамли технологияларни татбиқ қилиш, талабаларда синхрон, бадиий, кетма-кет ҳамда илмий-техник таржима кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тиллар бўйича маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда янги авлод ўқув адабиётларини яратиш, ахборот-ресурс марказларни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, қўшма таълим дастурлари ҳамда илмий лойиҳаларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси ва қўшимча қабул параметрларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Институтда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Институтнинг хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларига уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2022 йил 1 августга қадар Институтни танлов асосида амалий тажриба ва (ёки) илмий даражага эга бўлган юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг ўқув жараёнига тил эгаси бўлган малакали хорижий мутахассислар жалб қилинишини ташкиллаштирсин. Бунда, хорижий мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи Институт томонидан бозор конъюнктураси асосида белгиланади ҳамда Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг мутахассислик фанлари (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг B2 даражадан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Институт талабаларининг ўқув ва илмий амалиётларини хорижий давлатларда ташкил этишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (С. Обидов) қуйидаги йўналишларда Институтга яқиндан кўмаклашсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижлик экспертларни жалб этган ҳолда Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари учун малака ошириш, жумладан, бадиий ва синхрон таржима қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича курсларни ташкил қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт профессор-ўқитувчиларида замонавий ўқитиш кўникмаларини шакллантиришда ва уларни чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонларга тайёрлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг бўш аудиторияларида хорижий тилларни ўқитиш курсларини ташкил этиш орқали талабаларга қўшимча даромад топишлари учун зарур шароит яратишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва таълим муассасалари учун чет тилларини ўрганишда кўмак берувчи контентларни шартнома асосида яратишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Институт Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг (кейинги ўринларда — Ижод мактаби) таълим ҳамкори этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январга қадар Институтда Ижод мактаби ўқувчилари учун «Таржимонлар клуби»ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларини Ижод мактабининг таълим жараёнига кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаби учун малакали ва чет тилларни мукаммал эгаллаган кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаби ўқитувчиларини Институтга стажировка ўташга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактаби ўқув жараёнига чет тиллари бўйича замонавий таълим технологиялари, илғор ва инновацион тажрибаларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижод мактабини чет тилларидаги ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда электрон ўқув ресурслари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, «Янгиобод» МФЙ, Саодат кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тўрақўрғон кўчаси, 22-уй манзилида жойлашган Наманган давлат университети тизимидаги «Исҳоқхон Ибрат — Қатағон қурбонлари хотираси» музейини Институт тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Наманган вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдуразаков):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 1 январга қадар Институтга 1 000 ўринли янги ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан зарур ер участкаси ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) билан биргаликда Институт талабаларининг амалиётини ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларда ўтказиш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Институтнинг ахборот-ресурс базасини хорижий ўқув, бадиий ва илмий адабиётлар билан бойитиб боришга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ҳудудлардан ва хорижий мамлакатлардан келиб дарс берадиган профессор-ўқитувчиларни иш даври давомида уй-жой билан таъминлаш мақсадида Институтга яқин ҳудудда жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан хизмат уйларини Институтга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Институтга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бошқа ҳудудлардан жалб этилган профессор-ўқитувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусан, уй-жой ижараси учун тўловни компенсация қилишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ажратиладиган ер майдонида 1 000 ўринли ўқув биносини қуриш ва жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтга берилаётган Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, «Янгиобод» МФЙ, Саодат кўчаси, 28-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва жиҳозлаш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар Институтнинг 400 ўринли талабалар турар жойини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт фаолияти Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро грантлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйишда унга ажратилган бино ва иншоотларни жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебель, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситаларини харид қилиш, интернет тармоғига улаш) ишлари Наманган вилоятининг маҳаллий бюджети ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инновацион ривожланиш вазирлиги филология фанлари тармоғининг тегишли ихтисосликлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, 2023 йилдан бошлаб Институтга докторантура бўйича қабул квоталари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-275-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПҚ-275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти фаолиятини йўлга қўйиш, таълим жараёнига янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш

1.

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини йўлга қўйишга оид ҳужжатларни тайёрлаш.

1. Институт уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

-

2022 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида Институт ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил 1 июль

2.

Институтнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

1. Институтнинг штатлар жадвалини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

-

2022 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Институт

2. Институтнинг 2022 йилга мўлжалланган харажатлар сметасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2022 йил 1 август

3.

Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркибига зарур билим ва амалий кўникмаларга эга кадрларни жалб этиш.

1. Институтни педагог ва илмий ходимлар билан тўлдириш учун бўш иш ўринларига танлов эълон қилиш.

2. Мутахассислиги (квалификацияси) мос келувчи педагог ходимларни танлов асосида ишга саралаб олиш.

-

2022 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Институт

4.

Институтга талабаларни қабул қилиш жараёнини ташкил этиш.

1. Институтда бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш.

-

Ҳар йили июнь — август ойлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норкулов),

Институт

2. Институтнинг бакалавриат ва магистратура босқичларига қабулни ташкил этиш.

Ҳар йили август-сентябрь ойлари

5.

Ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва кадрлар буюртмачилари талаблари асосида ташкил этиш.

1. Ўқув режаларидаги фанлар сонини номутахассислик фанлар ҳисобига босқичма-босқич камайтириш ҳамда мустақил таълим салмоғини ошириш орқали Институтнинг таълим дастурларини такомиллаштириб бориш.

-

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Таълим дастурлари мазмунини кадрлар буюртмачилари талаблари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибалари асосида шакллантириш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Институтда мутахассислик фанларини тегишли хорижий тилларда ўқитиш тизимини жорий этиш.

Доимий

4. Битирувчи курс талабалари амалиётини келгусида талабалар ишга жойлашиши мумкин бўлган ташкилотларда ташкил этиш.

Доимий

5. Хорижий мутахассислар иштирокида маъруза ва амалий машғулотлар, маҳорат дарсларини ўтказиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

6. Ўқув жараёнига хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим муассасаларининг таълим технологиялари ва методикаларини татбиқ этиш.

Доимий

6.

Институт профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожлантириш, жумладан хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш ҳамда илмий стажировка ўташ тизимини йўлга қўйиш.

1. Институт профессор-ўқитувчиларини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг малака ошириш курсларига юбориш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида, шунингдек, кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилот ва корхоналарда стажировкалар ташкил этиш.

Доимий

7.

Профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар учун замонавий бадиий, илмий ва ўқув адабиётларнинг электрон каталоглари ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида Институтнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари учун комплекс электрон хизматлар кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

2023 йил 1 июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(Ходжаев),

Институт

2. Веб-технологияларни қўллаган ҳолда Институт Ахборот-ресурс маркази рақамли ресурсларининг электрон каталогини яратиш.

Доимий

3. Институт профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда талабаларининг хорижий кутубхоналар ресурслари ва илмий-техник маълумотлар базаларидан эркин ҳамда бепул фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Доимий

8.

Институтнинг таълим жараёни ва илмий-тадқиқот фаолиятини замонавий ўқув адабиётлар билан таъминлаш.

1. Институтнинг таълим жараёни ва илмий-тадқиқот фаолияти учун зарур бўлган адабиётлар рўйхатини шакллантириш.

Давлат бюджетидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

2022 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Институт

2. Замонавий ўқув адабиётларни яратиш, хорижий адабиётларни харид қилиш ва таржима қилиш, Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам равишда янгилаб бориш.

Доимий

3. Барча ўқув-методик мажмуаларни Институтнинг электрон кутубхона тизимига киритилишини таъминлаш.

2023 йил 1 январь

9.

Институт талабаларининг чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича ташқи баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Турли йўналишлардан танлаб олинган бир гуруҳ (камида 20 нафар) юқори курс талабалари билимини миллий ёки халқаро тан олинган имтиҳон тизимлари орқали баҳолаш.

2. Баҳолаш натижаси бўйича таълим жараёни ва ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Ҳар йили, ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги

(Обидов),

Институт

10.

Ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш.

1. Институт ўқув аудиторияларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш.

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Институт

2. «Олий таълим жараёнларини бошқариш — НEMIS» ахборот тизимига тегишли маълумотларни ўз вақтида ва сифатли киритилишини таъминлаш.

Доимий

3. «Олий таълим жараёнларини бошқариш — НEMIS» ахборот тизими орқали электрон журнал, электрон давомат ва электрон дарс жадвали тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.

Доимий

4. Ўқув аудиторияларини онлайн режимда ишлайдиган веб-камералар билан жиҳозлаш ва ҳар бир факультетда маъруза машғулотлари учун мўлжалланган «SMART» аудиториялар яратиш.

2023 йил 1 сентябрь

II. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш

11.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш ҳамда ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда ёш тадқиқотчиларини илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш.

2. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда мунтазам равишда иштирокини таъминлаш.

3. Профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолаларини Web of Science, Scopus, Google Scholar каби халқаро маълумотлар базаларида индексланувчи журналларда чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш чораларини кўриш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил 1 августдан бошлаб доимий

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),

Институт

12.

Институтда амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотларни йўлга қўйиш.

1. Амалий, фундаментал ва инновацион тадқиқотлар мавзуларини тегишли соҳалар муаммоларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

-

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Абдурахмонов),

Институт

13.

«Ёш филолог» ўқув лабораториясини ташкил этиш.

1. Лаборатория учун хоналарни тайёрлаш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2023 йил 1 февраль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил 1 март

3. Талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш имкониятларини кенгайтириш.

2023 йилдан бошлаб доимий

14.

Талабаларнинг илмий-ижодий салоҳиятини ошириб бориш.

1. Иқтидорли талабаларни саралаб олиш ва уларга тажрибали профессор-ўқитувчиларни бириктириш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш.

Доимий

3. Илмий-тадқиқот ишларида фаол иштирок этаётган талабаларни рағбатлантириб бориш.

Доимий

15.

Институтнинг таълим ва бошқарув жараёнида IT-технология инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Институт биноларини оптик толали симлар билан жиҳозлаш ва ягона тармоқ бошқарувини яратиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Режа-жадвалга мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Шерматов),

Институт

2. Институтнинг б?рча биноларида Wi-Fi тизими орқали Интернет тармоғидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил 1 октябрь

3. Профессор-ўқитувчилар ва талабаларда видео, аудио ва анимацион материаллар устида ишлаш кўникмаларини шакллантириш.

Доимий

III. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

16.

Институтнинг ўқув дастурларини халқаро тан олинган ташкилотларда аккредитациядан ўтказиш.

1. Институтнинг ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш учун халқаро тан олинган ташкилотлар билан алоқаларни ўрнатиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

2022/2023 ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

(Ташкенбаев),

Институт

2. Ўқув дастурларини аккредитациядан ўтказиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

17.

Хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари доирасида юқори илмий салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни Институт докторант ва мустақил тадқиқотчиларига илмий маслаҳатчи сифатида бириктириш.

2. Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан мутахассислик фанлари бўйича вебинарлар ташкил қилиш.

3. Хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва илмий фондларнинг грант маблағларини жалб этиш.

Халқаро грантлар, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

18.

Институтда таҳсил олувчи хорижий талабалар улушини ошириш.

1. Институтда халқаро талабалар анжуманларини ўтказиш ва уларда хорижий талабалар иштирокини таъминлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

Режа-жадвалга мувофиқ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Хорижий фуқароларни Институтга жалб қилиш бўйича таълим агентликлари билан келишув имзолаш.

2023/2024 ўқув йили давомида

3. Келишув доирасида хорижий, авваламбор, МДҲ давлатларида Институт фаолиятини тарғиб қилиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

19.

Хорижий университетлар билан ҳамкорликда талабалар академик алмашинуви ва қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб боришни йўлга қўйиш.

2. Талабаларнинг халқаро илмий конференцияларда иштирокини таъминлаш.

3. Хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан талабалар академик алмашинуви амалиётини йўлга қўйиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

IV. Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш

20.

Институт талабаларига ўқишдан бўш вақтда қўшимча даромад топишга кўмаклашиш.

1. Дарс машғулотларидан кейин Институтнинг бўш аудиторияларида талабалар томонидан тил ўргатиш курсларини ташкил этиш орқали уларга қўшимча даромад топиш учун шароит яратиб бериш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги

(Обидов),

«Ҳунарманд» уюшмаси

(Абдуллаев),

Институт

2. Институт талабаларининг тикувчилик ва тўқувчилик билан шуғулланиши учун хона ажратиш ва уни керакли дастгоҳлар билан жиҳозлаш чораларини кўриш.

Доимий

3. Талабаларни жалб этган ҳолда «Таржимонлик маркази»ни ташкил этиш ҳамда таржима хизматини кўрсатиш.

2022 йил 1 октябрь

4. Ҳунармандчилик соҳасида юқори натижаларга эришган усталар томонидан талабаларга қўшимча ҳунар ўргатишга қаратилган машғулотлар ташкил этиш.

Доимий

21.

Институтда бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этиш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Ёшлар маркази»ни ташкил қилиш.

1. Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

2022 йил 1 декабрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

2. Институтга тегишли биноларда Марказ учун бешта муҳим ташаббусни қамраб оладиган хоналар ажратиш.

2023 йил 1 январь

3. Хоналарни бешта муҳим ташаббус доирасидаги зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

2023 йил 1 март

22.

Институтда бешта муҳим ташаббус доирасида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Мақом, эстрада, театр, рассомчилик ва спорт йўналишларида тўгараклар ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва ёшларни мазкур тўгаракларга жалб этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Институт

2. Институт талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган спорт тадбирларини ташкил этиш.

Доимий

3. Талабаларнинг бадиий адабиётларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида «Мен севган бадиий асар» каби танловларни мунтазам ташкил этиб бориш.

Доимий

23.

Талабаларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш мақсадида таниқли мутахассисларни жалб қилган ҳолда тадбирлар ўтказиш.

1. Республикада ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган мутахассислар ва нотиқлар рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатга мувофиқ семинар, очиқ мулоқот ва бошқа тадбирларни, шу жумладан масофавий тарзда ташкил қилиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

24.

Институтда талабаларни иш билан таъминлаш мақсадида «Карьера маркази» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Карьера маркази» учун алоҳида хона ажратиш ва уни керакли моддий-техник база, кўргазмали қуроллар билан таъминлаш ҳамда Марказнинг низомини ишлаб чиқиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2023 йил 1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Институт

2. «Карьера маркази» томонидан Институт таълим йўналишларига мос ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2023 йил 1 сентябрь

3. Ҳамкор корхона ва ташкилот вакилларига Институт талабаларини саралаб олиши учун тегишли шароит яратиш.

Режа-жадвал асосида

25.

Институт талабаларини ҳудуддаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига бириктириш.

1. Ҳудуддаги умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

-

2023 йил 1 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Халқ таълими вазирлиги (Саидов),

Институт

2. Талабаларга доимий равишда мазкур таълим муассасаларида амалиёт ўташ ва ўз билимларини мустаҳкамлаш учун шароит яратиш.

Доимий

26.

Романлар, ҳикоялар ва кинофильмлар орқали ёшлар онгида халқ қаҳрамонлари ҳақида чуқур тасаввур уйғотиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг йўлга қўйиш.

1. Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Нажмиддин Кубро, Исҳоқхон Ибрат, Қатағон қурбонлари, Иккинчи жаҳон уруши даврида ўз жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Режа-жадвал асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Маданият вазирлиги

(Назарбеков),

Ёзувчилар уюшмаси

(Саидов),

Институт

2. Талабалар ижодий ишлари танловларини ўтказиш.

Ҳар йили апрель ойида

3. Обрўли ва эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган кекса авлод вакиллари билан доимий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

Доимий

27.

Институтда «Таржимонлар клуби» фаолиятини ташкил этиш.

1. Институтда Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчилари учун «Таржимонлар клуби»ни ташкил этиш.

2. Клубда ижод мактаби ўқувчиларининг дарсдан бўш вақтларида хорижий тилларни ўрганиши, таржимонлик маҳоратини эгаллаши учун тўгараклар ва маҳорат дарслари ташкил этиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2022 йил 1 октябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

Институт

28.

Наманган давлат университети тизимидаги «Исҳоқхон Ибрат — Қатағон қурбонлари хотираси» музейини Институт тизимига ўтказиш ва фаолиятини лозим даражада ташкил этиш.

1. Музейда мавжуд экспонатларни ва моддий қимматликларни инвентаризациядан ўтказиш.

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2022 йил 1 август

Маданий мерос агентлиги

(Абдикаримов),

Наманган вилоят ҳокимлиги

(Абдуразаков),

Наманган давлат университети

(Турғунов),

Институт

2. Музейни Институт тизимига ўтказиш бўйича топшириш-қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Музей фаолиятини лозим даражада ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини ривожлантириш.

Доимий

4. Институт талабаларининг музейга ташриф буюриш режа-жадвалини тасдиқлаш.

Ҳар ўқув йили бошида

5. Режа-жадвал асосида талабаларнинг музейга ташриф буюришларини таъминлаш.

Режа-жадвал асосида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПҚ-275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Устувор вазифа

Мақсадли кўрсаткич

Йиллар кесимида

Ўсиш кўрсаткичи

(2023 йилга нисбатан)

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Хорижий тиллар бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга талабалар улушини ошириш

Жами талабалар сонига нисбатан, фоизда

30

45

60

100

3,3 баравар

2.

Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш

Илмий салоҳият, фоизда

24

32

43

57

2,4 баравар

3.

Ҳимоя қилинадиган фалсафа доктори диссертациялари (PhD) сони

6

13

19

22

3,7 баравар

4.

Ҳимоя қилинадиган фан доктори диссертациялари (DSc) сони

2

4

6

8

4 баравар

5.

Фалсафа доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (PhD) сони

10

12

16

22

2,1 баравар

6.

Фан доктори илмий даражасини олишга талабгор докторантлар (DSc) сони

2

4

6

6

3 баравар

7.

Мустақил изланувчилар сони

6

14

19

24

4 баравар

8.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-услубий фаолияти натижадорлигини ошириш

Дарсликлар сони

2

5

8

10

5 баравар

9.

Ўқув қўлланмалар сони

4

8

15

20

5 баравар

10.

Монографиялар сони

4

6

8

10

2,5 баравар

11.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган мақолалар сони

16

40

70

100

6,3 баравар

12.

Республика журналларида эълон қилинган илмий мақолалар сони

30

70

100

120

4 баравар

13.

Scopus, Web of Science маълумотлар базасига киритилган ҳар бир мақолага тўғри келувчи иқтибослар сони

0,5

1,0

1,5

2,0

4 баравар

14.

Илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини амалиётга татбиқ этишдан олинган маблағлар (млрд сўм ҳисобида)

Хорижий илмий-тадқиқот марказлари ва илмий фондлардан олинган маблағлар

0,1

0,3

0,8

1

10 баравар

15.

Давлат грантлари асосида ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган маблағлар

0,1

0,2

0,3

0,5

5 баравар

16.

Халқаро илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш

Жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий марказларига хизмат сафарларига юбориладиган Институт профессор-ўқитувчилари сони

8

10

15

20

2,5 баравар

17.

Институтга камида бир ой муддатга ташриф буюрадиган хорижий олимлар сони

2

2

4

8

4 баравар

18.

Институтда таҳсил оладиган хорижий талабалар сони

5

10

30

50

10 баравар

19.

Академик алмашинув дастурларида иштирок этувчи талабалар сони

10

30

50

80

8 баравар

20.

Институт профессор-ўқитувчиларининг хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда чоп этган мақолалари сони

5

10

15

20

4 баравар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПҚ-275-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУТАХАССИСЛИКЛАРИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари

I. Бакалавриат таълим йўналиши

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган

1.

Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили

2.

Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил: инглиз тили

3.

Ўзга тилли гуруҳларда рус тили

4.

Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили

5.

Филология ва тилларни ўқитиш: француз тили

6.

Филология ва тилларни ўқитиш: немис тили

7.

Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили

8.

Таржима назарияси ва амалиёти: инглиз тили

9.

Гид ҳамроҳлиги ва таржимонлик фаолияти: инглиз тили

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган

10.

Таржима назарияси ва амалиёти: немис тили

11.

Филология ва тилларни ўқитиш: форс тили

12.

Филология ва тилларни ўқитиш: корейс тили

13.

Филология ва тилларни ўқитиш: хитой тили

14.

Филология ва тилларни ўқитиш: япон тили

II. Магистратура мутахассисликлари

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган

1.

Хорижий тил ва адабиёт: инглиз тили

2.

Она тили ва адабиёти: рус тили ва адабиёти

3.

Адабиётшунослик: инглиз адабиёти

4.

Лингвистика: инглиз тили

5.

Лингвистика: француз тили

6.

Лингвистика: немис тили

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган

7.

Синхрон таржима (тиллар бўйича)

8.

Бадиий таржима (тиллар бўйича)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/275/0509-сон; 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)