ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш | |||||
|
1. |
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг (кейинги ўринларда — ёшлар) ижтимоий, иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этиш ҳамда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш. |
1. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи бўлган ишсиз ёшларнинг муаммоларини аниқлаш. |
2022 йил июнь-август |
«Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, сектор раҳбарлари |
|
2. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш. 3. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва назорат қилиш. |
2023 йил алоҳида режа асосида | ||||
|
2. |
«Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашишга қаратилган мониторинг ишларини ташкил этиш. |
1. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан ишлаш ва мониторинг олиб боришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь-июль |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
3. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар билан тизимли ишлашни йўлга қўйиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
3. |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олишларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Оромгоҳларни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш. |
2022 йил июнь |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари |
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
3. Оромгоҳларда болаларнинг дам олишини сифатли ташкил қилиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
4. |
Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни турар жой билан таъминлаш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Уй-жой билан таъминланмаган меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшлар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июнь |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги |
|
3. Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
5. |
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб беришга қаратилган «Талабага мадад» лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, меҳрибонлик уйида тарбияланган талабалар рўйхатини шакллантириш. 2. Талабаларга тўлов-контракт маблағларининг 50 фоизгача бўлган (базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) миқдорини тўлаб бериш. |
2022-2023 ўқув йили давомида |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
6. |
Меҳрибонлик уйи, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» ва оилавий болалар уйлари битирувчилари учун «Иқтидор» касб-ҳунар оромгоҳини ташкил қилиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Оромгоҳни тайёрлаш ва жалб этиладиган вояга етмаганлар рўйхатини тузиш. |
2022 йил июнь-июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги |
|
3. Касб-ҳунар оромгоҳини Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да ташкил қилиш. |
2022-2023 ўқув йили давомида | ||||
|
7. |
Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар учун маҳаллаларда ҳафтада бир маротаба психолог қабулларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Муаммоли ва ажралиш ҳолатига келиб қолган ёш оилалар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
3. Малакали психологларни жалб қилган ҳолда, маҳаллаларда қабулларни ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
8. |
Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг Ўзбекистоннинг диққатга сазовор қадамжоларига саёҳатини уюштириш. Шунингдек, ҳар ойда камида бир маротаба театр ва бошқа маданий-маърифий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маблағлари |
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Режа асосида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган ёшларнинг диққатга сазовор қадамжолар, театр ва бошқа маданий муассасаларга ташрифларини ташкил этиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
9. |
Маҳаллалардаги ишсиз ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. |
1. Замонавий касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган ишсиз ёшлар рўйхатини шакллантириш. 2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар билан ишсиз ёшларни мунтазам таништириб бориш. |
2022 йил июль |
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, сектор раҳбарлари |
|
3. Ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
10. |
«Маҳаллабай» ўрганишлар натижасида аниқланган ишсиз ёшларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. |
1. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш. |
2022 йил июнь-август |
Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва тижорат банклари маблағлари |
Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари, Марказий банк ва тижорат банклари |
|
2. Тадбиркорликка ўқиган ёшларга кредит ажратилишида кўмаклашиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
11. |
Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида таниқли тадбиркорлар иштирокида «Бизнес марафон» ва «Агро марафон» мотивацион тренинглар ташкил этиш ҳамда йирик тадбиркорлик субъектларига «Бизнес саёҳатлар» уюштириш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь-август |
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
2. Юқори натижаларга эришган тадбиркорлар рўйхатини шакллан-тириш. 3. Ҳудудларда тренинглар ташкил қилиш ва тадбиркорлик субъектларига саёҳатлар уюштириш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
12. |
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Ярмаркалар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш. 3. Ярмаркаларни барча туман (шаҳар)ларда ташкил этиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
13. |
Олий ва ўрта-махсус таълим билан қамраб олинмаган битирувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бўш иш ўринларига жойлаштириш. |
1. Таълим билан қамраб олинмаган ишсиз ёшлар рўйхатини тузиш. |
2022 йил август |
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, сектор раҳбарлари |
|
2. Битирувчиларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
3. Битирувчиларнинг муносиб иш топишларига кўмаклашиш. |
доимий | ||||
|
II. «Ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти» тамойили асосида ёшлар билан «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш | |||||
|
14. |
Ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида беш ташаббус олимпиадаларининг «маҳалла-сектор-туман-вилоят-республика» босқичларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳини шакллантириш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Олимпиадаларнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 3. Олимпиадаларнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
15. |
30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан республиканинг барча ҳудудларида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида ёшлар фестивалларини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа концепциясини тасдиқлаш. 2. Ёшлар фестивали дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш. 3. Ёшлар фестивалларини юқори савияда ташкил этиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида |
Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
16. |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг навбатдаги Қурултойига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш. |
1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Қурултой делегатлари рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил август |
Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
|
3. Тадбирларни юқори савияда ўтказиш. |
сентябрь-октябрь | ||||
|
17. |
Турли соҳаларда юксак натижаларга эришган ёшлар вакилларини «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва «Таҳсин» мукофоти билан тақдирлаш. |
1. Танлов комиссияларини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Мукофотга номзодлар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
3. Номзодларни ўрганиш ва тақдирланувчилар рўйхатини тасдиқлаш. 4. Тантанали тақдирлаш маросимларини ўтказиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
18. |
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла етакчиси» танловини ташкил ўтказиш. |
1. Танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги |
|
3. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
19. |
Ёшлар орасида хорижий тилларни оммалаштириш мақсадида ҳудудларда хорижий тиллар билимдони марафонини ўтказиш ҳамда мавсумий «Ибрат тиллар оромгоҳи»ни ташкил этиш. Шунингдек, «Ибрат медиа маркази» фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Ташкилий гуруҳ тузиш, чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик, идора ва жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. «Ибрат тиллар оромгоҳи»га ва хорижий тиллар билимдони марафонига республиканинг барча ҳудудларидан ёшларни жалб қилиш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
20. |
Шахматни ёшлар ўртасида оммавийлаштириш, профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни белгилаш. |
1. Ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, шахматни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ва концепциясини тасдиқлаш. 2. Амалга оширилган ишларни ОАВ орқали тарғиб қилиш. |
2022 йил июнь-август |
Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, |
|
3. Ёшлар орасида шахматни ривожлантиришга қаратилган мусобақаларни тизимли равишда ўтказиб бориш. |
2022-2023 йилларда алоҳида режа асосида | ||||
|
21. |
7 дан 14 ёшгача бўлган болаларнинг маданият ва санъат соҳасидаги иқтидорини қўллаб-қувватлаш мақсадида улар ўртасида «Камалак юлдузлари» республика кўрик-танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил август |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
октябрь-ноябрь | ||||
|
22. |
Ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда инновацион тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов низоми, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари |
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фанлар академияси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ёшлар ишлари агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
|
2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. «Илм инновация ва тараққиёт» республика кўрик-танловини ўтказиш. |
июль — декабрь | ||||
|
23. |
Ўқувчи ва талаба ёшларнинг мантиқий фикрлаш, танқидий таҳлил ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятини ривожлантириш мақсадида «Мунозара» тўгаракларини ташкил этиш ва республика турнирини ўтказиш. |
1. «Мунозара» тўгарагининг низоми, услубий ҳужжатларини тасдиқлаш, малакали тренерларни тайёрлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
2. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларга ёшларни жалб қилиш. 3. Тўгарак аъзоларидан ташкил топган ҳудудий жамоалар ўртасида республика турнирини ўтказиш. |
июль — ноябрь | ||||
|
24. |
Интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва иқтидорли ёшлар учун «Интеллектуал мактаб» мавсумий оромгоҳ лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, интеллектуал мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
2. Мусобақалар ғолиблари ва фаол иштирокчилар учун Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳи»да тренинг ўтказиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
25. |
Ёшлар ўртасида китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, уларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ва рағбатлантириш мақсадида «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги |
|
2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
26. |
Ўқувчи ёшларни Ватанга садоқат ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик руҳида тарбиялашга қаратилган «Ватан тақдири менинг қўлимда» мавзусида иншолар танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. |
2022 йил сентябрь-октябрь |
Халқ таълими вазирлиги маблағлари |
Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
|
3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
ноябрь | ||||
|
27. |
Ёшлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари танловини ўтказиш. |
1. Иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, «Заковат» ННТ |
|
2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
28. |
Миллий кино санъати аҳамиятини оширишга қаратилган «Кино ва ёшлар» форуми ҳамда ёш кино ижодкорлари томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар республика танловини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов низоми, дастури ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда ҳомийлик маблағлари |
Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
|
2. Танловни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. |
июнь-июль | ||||
|
3. Форум ва танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш. |
октябрь | ||||
|
29. |
Ёшларнинг ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини ошириш ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда «Ахборот технологиялари билимдони» танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
|
2. Тадбирларни ОАВ орқали тарғиб қилиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
4. Танловни Тошкент шаҳрида ўтказиш. |
2022 йил ноябрь | ||||
|
30. |
Илмда ва жамоат ишларида катта ютуқларга эришган талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Йил талабаси» танловини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ шакллантириш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил август |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар |
|
2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. |
сентябрь | ||||
|
3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
2023 йил январь | ||||
|
31. |
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар театр студиялари» танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил сентябрь |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар |
|
2. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. |
октябрь-ноябрь | ||||
|
3. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. |
2023 йил январь | ||||
|
32. |
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жисмоний камол топтиришга қаратилган «Ёш чегарачи», «Ёш қутқарувчи», «Темурбеклар» ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарорлари ва тадбирлар режаларини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши |
|
2. Мусобақаларнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларини ўтказиш. |
октябрь | ||||
|
3. Мусобақаларнинг республика босқичини ўтказиш. |
ноябрь | ||||
|
33. |
Ёшларнинг экологик маданиятни юксалтириш, уларда табиатни асрашга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга қаратилган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Лойиҳа бўйича тарғибот тадбирлари ва акциялар ташкил этиш. 3. Ҳудудларда мевали ва манзарали кўчатлар экиш. |
2022 йил сентябрь — декабрь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
34. |
Ёшлар ўртасида истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, сув ҳавзалари ва бошқа жамоат жойларини озода сақлашга қаратилган экологик лойиҳани амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон экологик ҳаракати, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Туман ва шаҳарларда ёшлардан иборат ташаббускор гуруҳларни шакллантириш ҳамда жойларда экологик тадбирларни амалга ошириш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
III. Ёшларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш | |||||
|
35. |
Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш уларда фидоийлик ва масъулият туйғуларини шакллантириш мақсадида маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика даражасида «Темур тузуклари билимдони» танловини ташкил этиш. |
1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш. 2. Танлов ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль-август |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
|
3. Танлов тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. |
сентябрь-ноябрь | ||||
|
4. Танлов босқичларини ҳар томонлама сифатли қилиб ўтказилишини таъминлаш. |
декабрь | ||||
|
36. |
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати» тарғибот лойиҳасини амалга ошириш. Лойиҳа доирасида «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловларини ўтказиш. |
1. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш. |
2022 йил сентябрь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Тарғибот гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқув-семинар ташкил қилиш, тарғибот материаллари билан таъминлаш. 3. Тарғибот ишларини режа асосида барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда ташкил этиш. |
октябрь-ноябрь | ||||
|
4. «Ёшлар ва қонун», «Ёш ҳуқуқшунос» танловларини ўтказиш. |
декабрь | ||||
|
37. |
Ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. |
1. Ижодий гуруҳ тузиш, видео ва махсус тарғибот материаллари концепциясини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Кинематография агентлиги |
|
2. Видео ва махсус тарғибот материалларини яратиш. |
сентябрь-ноябрь | ||||
|
3. Тарғибот материалларини барча таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларга етказиш. |
декабрь | ||||
|
38. |
Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига экскурсияларни ташкил қилиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, ҳамкор ташкилотлар қўшма қарори ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ватанпарвар» ташкилоти |
|
2. Ҳудудларда ўқувчи-ёшларнинг ҳарбий қисмларга экскурсияларини ташкил этиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
39. |
Ёшлар ҳаётида учраётган муаммоларни ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказиб бориш. |
1. Ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти, Маънавият ва маърифат маркази |
|
2. Сўровларни ташкил этиш, сўров натижаларидан келиб чиқиб таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
40. |
Ёшларда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш мақсадида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» ёшлар акциясини ташкил этиш. |
1. Акцияни ўтказишга доир чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2022 йил август |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
|
2. Акцияни барча ҳудудларда ёшларни кенг жалб этган ҳолда ташкил этиш. 3. Акция доирасидаги тадбирларни ОАВда кенг ёритиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
41. |
Ҳар бир маҳаллада «Бир нуронийга ўн нафар ёш» тамойили остида тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшларни обрў-эътиборли, юқори ҳаётий тажрибага эга нуронийларга бириктириш. |
1. Маҳаллаларда тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ёшлар рўйхатини шакллантириш. |
2022 йил июнь |
- |
«Нуроний» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси |
|
2. Обрў-эътиборли нуронийларга ёшларни бириктириш, улар билан тизимли ишлашни ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
42. |
Беҳаёлик, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларнинг ёшлар ўртасида тарқатилишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Барча ҳудудларда мазкур масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш. |
2022 йил июнь |
- |
Ички ишлар вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
|
3. Аниқланган ҳолатларни таҳлил қилиш ва профилактик чоралар кўриш ҳамда мазкур масалаларни телевидение ва бошқа ОАВ орқали кенг ёритиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
43. |
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида Ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори ўртасида тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини яратиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь-июль |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, |
|
2. Тезкор маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини тартибга солувчи қўшма ҳужжат ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Маълумот алмашинуви ва амалий ҳамкорлик механизмларини жорий этиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
44. |
Ички ишлар идораларида профилактика ва пробация ҳисобида турган ёшлар учун «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь-июль |
Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари |
Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. Профилактика ва пробация ҳисобида турган ҳамда ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилган ёшлар рўйхатини шакллантириш. 3. Ҳар бир ҳудудда «Ватанпарварлар» ҳарбий-ўқув йиғинларини ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
45. |
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь |
Ижрочилар маблағлари |
Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Барча ҳудудларда белгиланган масалалар юзасидан мониторинг ўтказиш. Мазкур муаммонинг сабаб ва шарт-шароитларини таҳлил қилиш. 3. Таҳлил асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралар кўриш. |
2022-2023 йиллар давомида | ||||
|
IV. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш | |||||
|
46. |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва нодавлат телеканалларида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоя ва паст савияли «оммавий маданият» таъсиридан асрашга қаратилган туркум телерадиодастурлар эфирга узатилишини йўлга қўйиш. |
1. Ижодий гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Телерадиодастурлар концепцияси ва лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь-июль |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази |
|
3. Туркум телерадиодастурларни яратиш ва эфирга узатиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
47. |
Ёш журналистларнинг замонавий талаблар асосида билим ва тажрибаларини ошириш мақсадида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил июнь-июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси |
|
2. Лойиҳага жалб этиладиган ёш журналистлар рўйхатини шакллантириш. 3. Тошкент вилоятининг, Бўстонлиқ туманида «Ёш журналистлар оромгоҳи» лойиҳасини амалга ошириш. |
август | ||||
|
48. |
Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган видеороликлар танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь |
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари |
Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Фанлар академияси, Маънавият ва маърифат маркази |
|
2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, видеороликларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш. |
июль — сентябрь | ||||
|
3. Видеороликларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш. |
октябрь | ||||
|
49. |
Узлуксиз таълим тизимида ёшларнинг медиа саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурларини жорий этиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, медиа-саводхонлик бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги маблағлари |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази |
|
2. Малакали педагог-мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув дарсларини ташкил қилиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
50. |
«Uzbekistans’s club» ижтимоий мотивацион медиа платформаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали хорижий давлатларда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган эксклюзив контентлар яратиш. |
1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, тадбирлар режаси ва сценарийларни ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. Хорижда юқори натижаларга эришган ёш юртдошларимизга бағишланган фильмлар яратиш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
51. |
«YouTube» платформасида самарали ижод қилаётган ва фойдали контент яратаётган ёшларни муносиб тақдирлаш, «YouTube O’zbekiston» лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси |
|
2. Лойиҳани амалга ошириш орқали, ёш муаллифларни кашф этиш ва платформада ўзбек тилидаги контентни кўпайтириш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
52. |
Юртимизда фаолият юритаётган тажрибали дизайнерлар иштирокида ёшларни дизайнерлик соҳасига қизиқтириш ва соҳа сирларидан хабардор қилиш мақсадида Design Club лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, лойиҳа концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
|
2. Лойиҳани ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш. 3. Design Club лойиҳасини амалга ошириш. |
2022-2023 йилларда ҳар чоракда | ||||
|
53. |
Болаларнинг дунёқарашини қадриятларимизга мос равишда шаклланишига хизмат қиладиган замонавий мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотлар танловини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳ тузиш, танлов концепцияси ва низомини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Маданият вазирлиги |
|
2. Танловни ОАВ орқали кенг тарғиб қилиш, мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни танлаш ва Ёшлар ишлари агентлиги веб-сайтига жойлаштириш. |
июль — сентябрь | ||||
|
3. Мултипликацион ва анимацион медиа маҳсулотларни Интернет орқали (овоз бериш йўли билан) баҳолашнн ташкил этиш. |
октябрь | ||||
|
4. Танловни ғолибларни муносиб рағбатлантириш. |
ноябрь | ||||
|
54. |
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижадорлиги, «маҳаллабай» амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Стратегик куч» номли ҳужжатли фильм суратга олиш. |
1. Ижодий гуруҳни шакллантириши, ҳужжатли фильм сценарийсини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июнь-июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси |
|
2. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби хусусида ҳужжатли фильм суратга олиш. |
декабрь | ||||
|
55. |
Фан, таълим, санъат, маданият ва спорт соҳасида муваффақиятга эришган ёшлар тажрибасини ўрнак сифатида кўрсатишга қаратилган «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш. |
1. Лойиҳа концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. |
2022 йил июль |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи |
|
2. «Modul — 5» лойиҳасини амалга ошириш. 3. Лойиҳада иштирок этган ёшларни муносиб рағбатлантириш. |
2022-2023 йилларда режа асосида | ||||
|
V. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш | |||||
|
56. |
Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ёшлар Кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳини тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Йиғилиш дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Йиғилишни ўтказиш. |
2022 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
|
57. |
Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган «Ўзбекистон — Қирғизистон ёшлар конгресси»ни ташкил этиш. |
1. Тадбир режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Тадбир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 3. Конгрессни ўтказиш. |
2022 йил июнь-август |
Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
|
58. |
Самарқанд шаҳрида ёшлар ўртасида мнемоника бўйича халқаро турнир ўтказиш. |
1. Ишчи гуруҳни шакллантириш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2022 йил август |
Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳаллий бюджет маблағлари |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. Турнир дастури ва иштирокчилар рўйхатини шакллан-тириш. |
сентябрь | ||||
|
3. Турнирни ўтказиш. |
октябрь | ||||