22.07.1999 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ВАТАН ВА ХАЛҚ ОЗОДЛИГИ ЙЎЛИДА ҚУРБОН БЎЛГАН ФИДОЙИЛАР ХОТИРАСИНИ АБАДИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юртимиз озодлиги ва мустақиллиги учун курашларда матонат кўрсатган, миллатни ҳурлик ва эркинликка чорлаган, мустабид тузум йилларида қатағон этилган ватандошларимизнинг мўътабар хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий-ижодий меросини чуқур ўрганиш, ёшлар қалбида метин иродали, мард аждодларимиз руҳи-покига эҳтиром, ижтимоий адолат тантанасига ишонч, истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик туйғуларини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 12 майдаги Ф-999-сон Фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссиясининг қатағон қурбонлари бўлган ватандошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик комиссиясининг кенг халқ оммаси фикрларига асосланган таклифлари ҳисобга олиниб, Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича республика ташкилий қўмитаси тузилсин ва унинг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилий қўмита жамоатчилик комиссияси билан биргаликда, Маданият ишлари вазирлиги, Бадиий академия, ижодий уюшмалар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, ўз-ўзини бошқариш органлари, ижтимоий фан вакилларини жалб этган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Бўзсув қирғоғида Мустамлакачилик даври қурбонлари хотира мажмуасини барпо этиш бўйича кенг жамоатчилик фикрини тўлиқ ўрганиш ва танловлар асосида тайёрланган таклифларни икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— вилоятлар, туман ва шаҳарларда мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик мажмуаларини барпо этиш ва бошқа қўшимча тадбирларни кўзда тутувчи дастурларни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу тадбирларнинг ўз ҳудудларида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ҳузурида «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклиф инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, компаниялар, корпорациялар, банклар ва бошқа муассасалардан иборат ҳомийлар гуруҳи 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг таркибий тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин ва унинг Низоми белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ташкилотлар, айрим фуқаролар ва хорижий шахсларнинг хайрия улушлари учун жамғарма ҳисоби очиқ эканлиги эътиборга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш бўйича жамоатчилик комиссияси ишини ташкил этиш ва комиссия зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилишига ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қатағон этилган фидойи ватандошларимизни номма-ном аниқлаш мақсадида жамоатчилик комиссияси томонидан мамлакатимиз ҳудудларида тузиладиган илмий-ишчи гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— шаҳид бўлган юртдошларимиз номини абадий сақлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида кўп жилдлик «Қатағон қурбонлари» хотира китобини яратиш ва нашр этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хориждаги турли архив, музей, кутубхона ва бошқа илмий-маърифий муассасалар, мутахассислар билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик қилиш ҳамда ватандошларимиз ҳаёти, фаолиятига оид чет эллардаги мавжуд манбаларни излаб топиш ва ўрганиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонунда белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 20 миллион сўм ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси ва унинг тасарруфига кирувчи бўлинмалар, корхоналар барча турдаги давлат солиқларидан, божхона тўлови ҳамда давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа тўловлардан беш йил муддатга озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомийларнинг даромаддан тўлайдиган солиқ бўйича базаси уларнинг жамғармага ўтказадиган пул маблағлари миқдорига монанд қисқартирилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасини Тошкент шаҳар Навоий кўчасидаги 69-уй (Ўзбекистон Фанлар академиясининг собиқ Қўлёзмалар институти биноси)га жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси бошқарувини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси «Адолат» ва «Маънавият» нашриётларида «Истиқлол фидойилари» туркумида мустамлакачилик даври қурбонларининг илмий-ижодий мероси, улар ҳақидаги тадқиқотлар, Ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган инсонларнинг ибратли ҳаётидан ҳикоя қилувчи хотиралар, ёдномалар, шунингдек тарғибий-ташвиқий адабиётлар ва кўргазмали воситаларни мунтазам чоп этишни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Республика Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Президент девони архиви ва Бош архив бошқармаси Мустамлакачилик даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш жамоатчилик комиссияси ҳамда «Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармаси сўровларига биноан, зарур архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун тегишли шароитлар яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзтелерадио» компаниясига «Унутмас мени Ватан» номли махсус ижодий гуруҳ ташкил этиб, мустамлакачилик даври қурбонларининг хотирасини абадийлаштиришга оид амалга оширилаётган ишларни мунтазам ёритиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
22 июлдаги 358-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасининг ҳомийлар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ таълими вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият ишлари вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мудофаа вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички ишлар вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат матбуот қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзтелерадио» компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фан ва техника давлат қўмитаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фанлар академияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бадиий академия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўзбеккино» давлат-акциядорлик компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Ўзбектуризм» миллий компанияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Олтин мерос» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Маҳалла» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Наврўз» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Камолот» жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ватанпарвар» жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Алп Жамол» тижорат корпорацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
22 июлдаги 358-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасининг таркибий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
22 июлдаги 358-сон қарорига
3а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шаҳидлар хотираси» хайрия жамғармасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Раис‎ 1‎
2.‎ Ижрочи директор‎ 1‎

‎‎Ахборот-таҳлил ва халқаро алоқалар бўлими

1.‎ Бўлим мудири ‎ 1‎
2.‎ Бош мутахассис‎ 1‎
3.‎ Етакчи мутахассис‎ 1‎

‎‎Молия ва бухгалтерия бўлими

1.‎ Бош ҳисобчи‎ 1‎
2.‎ Ҳисобчи-кассир‎ 1‎

Жами:‎

7‎