Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 07.06.2022 йилдаги 305-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 07.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогарнинг малака сертификати олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогарга қўйиладиган талаблар ва малака имтиҳонини ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган даъвогарларга актуарий малака сертификатини бериш, шунингдек, малака сертификатларининг реестрини юритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини бекор қилиш асослари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламентга мувофиқ давлат хизматлари кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Регламент талаблари бузилган ҳолларда, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
305-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 305-сон қарорига
1-ИЛОВА

Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) актуарий малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий — актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар ташкилот — актуар хизматлар кўрсатувчи ва ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификати — жисмоний шахсга, агар ушбу шахс актуар ташкилот штатида ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогар — актуарий малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, актуарий малака сертификати ваколатли орган томонидан беш йил муддатга берилади. Ушбу Регламент билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогар малака имтиҳонини топширишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Актуарий малака сертификатини бериш ва қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Актуарий малака сертификати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли орган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ҳамда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотларида олинган ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш стажига (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педагогик стажга эга бўлиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Даъвогар актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Даъвогар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими даъвогар номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклдаги анкетани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анкета Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, даъвогар ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўз ЭРИсини шу жойнинг ўзида олиши учун барча зарур шароитларни таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анкетани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли маълумот идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъвогарнинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ёки математика олий таълим йўналишлари бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом, илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органининг гувоҳномаси нусхаси (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (олиш имкони мавжуд бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўртасида ахборот алмашинуви ЭРИни қўллаган ҳолда, фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Даъвогар Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, даъвогарнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақт ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса — автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Даъвогарнинг актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Даъвогар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Даъвогар давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг антекаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган даъвогарни рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида уч кун ичида электрон шаклда хабардор қилади. Рад этилган ҳолатда, унинг асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган даъвогар томонидан ушбу Регламентга асосан анкетага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги, тегишли равишда расмийлаштирилмаган ва тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган йиғим тўланмаганлиги, шунингдек, даъвогарнинг ушбу Регламентнинг 7-бандида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаслиги даъвогарга давлат хизматлари кўрсатилишини ҳамда малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мурожаати рад этилган даъвогар рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ушбу Регламентда белгиланган тартибда ваколатли органга беш иш кунида қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар белгиланган муддатда қайта мурожаат қилганда, ваколатли орган ундан йиғим ундирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар беш иш куни ўтгандан кейин мурожаат қилган тақдирда, мурожаат янгидан берилган деб ҳисобланади ва даъвогардан мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Даъвогарнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари малака имтиҳони топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда уни даъвогарга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади. Давлат хизматлари маркази даъвогарнинг сўровига кўра хабарномани қоғоз шаклида бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Имтиҳон комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч нафар аъзодан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссиясининг таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака имтиҳони комиссиясининг таркиби ва иш регламенти ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳамда раиси ёки унинг ўринбосари иштирок этганда, имтиҳон комиссияси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонини ўтказиш санаси ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тест синови (уч академик соат давомида компьютер орқали). Тест синови якунлангач, унинг натижаси шу вақтнинг ўзидан маълум қилинади. Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма ва оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон билетлари бўйича ёзма ва оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тест саволлари ва имтиҳон билетлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволлари ва имтиҳон билетларига киритилган фанлар бўйича мавзулар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Даъвогарга унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) тақдим этилган тақдирда, малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ушбу ҳужжатлари бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогар компьютер воситасида ўтказиладиган тест синовларини якунлаши, имтиҳон билетлари бўйича жавобларни имтиҳон комиссиясига топшириши шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тест саволлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар математика (10 та савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар имтиҳон топширишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар математика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
статистика ва эҳтимоллар назарияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, маълумотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогар малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади ва ушбу видеоматериаллар ваколатли органда камида бир йил сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг уч кун ичида ваколатли органга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссияси таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака имтиҳонини топшириш бўйича ҳужжатлар (тест натижалари, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда беш йил мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар актуарий малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан мазкур Регламентга мувофиқ қайта мурожаат этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ваколатли орган имтиҳон комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олгандан сўнг уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан актуарий малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни даъвогарнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказига даъвогар ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, даъвогарнинг сўровига кўра унга актуарий малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар актуарий малака сертификати ваколатли орган томонидан даъвогарга ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилса, у автоматик равишда даъвогарнинг электрон кабинетида намоён бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификати ҳисобга олиш серияси ва рақамига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ваколатли органга актуарий малака сертификатини янги муддатга олиш учун мазкур Регламентга мувофиқ Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Малака имтиҳони натижаларига кўра салбий қарор чиқарилган даъвогар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Апелляцияни кўриб чиқиш учун ваколатли орган томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби ваколатли органнинг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига кирган шахслар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва актуарий малака сертификатини бериш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Актуарий малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ваколатли орган даъвогарга актуарий малака сертификатини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Илгари берилган актуарий малака сертификатида кўрсатилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, даъвогар актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун ўн иш кунида Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда электрон шаклдаги тегишли мурожаатни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анкетага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Анкетада хато маълумотлар кўрсатилган тақдирда, мурожаат автоматик равишда рад этилади ва бу ҳақда даъвогарга онлайн тарзда электрон шаклда жавоб қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ваколатли орган даъвогарнинг мурожаати келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кўп бўлмаган муддатда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштиради ва ушбу Регламентнинг 34-бандида белгиланган тартибда даъвогарга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ваколатли орган актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштиришда реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар қайта имтиҳондан ўтказилмайди ва йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Актуарий малака сертификатининг эгаси ушбу сертификат қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган актуарий малака сертификати асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Актуарий малака сертификатини бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Актуарий малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини олган шахс томонидан актуар хизматлар кўрсатиш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Актуарий малака сертификатининг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлар буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиш мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Актуарий малака сертификати суд томонидан бекор қилинади. Ваколатли орган актуарий малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай актуарий малака сертификатини олган шахсни ёзма шаклда, актуарий малака сертификатини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Актуарий малака сертификати бекор қилинган шахс ушбу сертификатнинг амал қилиши даврида қўпол қоидабузарликлар учун уни бекор қилиш ҳақидаги суд қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Актуарий малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ваколатли орган малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;

актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ваколатли органнинг расмий веб-сайтида актуарийлар реестри билан танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг серияси, рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
актуарий малака сертификати бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламентнинг талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Даъвогар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликка мувофиқ шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Даъвогар

Актуарий малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

Даъвогар Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, даъвогарнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — анкета даъвогар томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда

3-босқич

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

1. Ваколатли орган мурожаат келиб тушгандан кейин даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида

2. Рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақда ваколатли орган даъвогарни электрон шаклда хабардор қилади.

Қарор қабул қилинган санадан кейин уч иш кунида

Давлат хизматлари маркази

3. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборади.

Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн кун олдин

4. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани даъвогарга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда

4-босқич

Даъвогар

1. Малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилган даъвогар белгиланган сана ва вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб келади.

Имтиҳон ўтказиш санаси уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта белгиланади

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

2. Малака имтиҳонига кечиккан ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган даъвогарлар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритади.

Малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг бир иш куни мобайнида

5-босқич

Имтиҳон комиссияси

1. Малака имтиҳонининг тест синови босқичи.

Тест синови 40 та назарий саволдан иборат.

Тест ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида

2. Малака имтиҳоннинг ёзма ва оғзаки босқичи.

Имтиҳон 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат.

Имтиҳон ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида

6-босқич

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

1. QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида

2. Актуарий малака сертификатини электрон шаклда даъвогарнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Актуарий малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

3. Давлат хизматлари марказига даъвогар ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, даъвогарнинг сўровига кўра унга актуарий малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Даъвогар талаб қилган пайтда

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

‎Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ‎‎

Ҳужжат рақами:
‎Ҳужжат яратилган сана: ‎‎
‎‎

Актуарий
‎МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ ‎‎

‎‎
ЖШШИР:

‎‎____________________

‎‎
‎‎Ф.И.О.:

____________________‎‎

‎‎Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серия рақами:‎‎

‎‎‎____________________

‎Фотосурат (электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар базасидан олинади)
‎ ‎‎

Қачон берилган:‎‎

____________________‎‎

‎‎
Сертификатнинг амал қилиш муддати:

‎____________________‎‎

‎‎

_________________________________________________________

‎‎0000

(Ваколатли орган мансабдор шахсининг Ф.И.О.)

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг. ‎‎

‎‎

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этиши қатъиян тақиқланган.‎‎‎

QR-код‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

АНКЕТА
‎ Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар
‎Анкетани тўлдириш қоидалари ‎‎

‎фотосурат (электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар
‎базасидан олинади)‎‎

‎‎

Анкета электрон шаклда тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади.‎‎

‎‎

Т/р‎‎

Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар‎‎

‎‎

1.‎‎

Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)‎‎

‎‎

2.‎‎

Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)‎‎

‎‎

3.‎‎

‎‎Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)

‎‎

4.‎‎‎

‎‎Туғилган йили ва санаси

автоматик тўлдирилади‎‎

5.‎‎

‎‎Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил

автоматик тўлдирилади‎‎

‎‎6.

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами‎‎

автоматик тўлдирилади‎‎

7.‎‎

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)‎‎

8.‎‎

Телефон рақами‎‎

‎‎
‎‎_______________________________________

Даъвогарнинг электрон рақамли имзоси

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 305-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 17 декабрдаги 797-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 25-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/305/0475-сон; 02.12.2023 й., 09/23/635/0917-сон)