17.12.2020 йилдаги 797-сон
7. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар Агентликка мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:
мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;
10. Агентлик даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек, даъвогарнинг мазкур Низомнинг 6-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабли даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.
31. Актуарий малака сертификати мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкасида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза;
мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ анкета;
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
34. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур Низомнинг 33-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда узайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Даъвогар

1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ариза ва унга илова ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Даъвогар ариза ва унга илова ҳужжатларни Агентликка бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Даъвогарнинг хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

1. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1. Ўн кун муддатда;

2. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Агентлик даъвогарни рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Уч кун муддатда

3-босқич

Агентлик

Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларни малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.

Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн кун олдин муддатда

4-босқич

Имтиҳон комиссияси

Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (уч академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).

Икки кун муддатда

5-босқич

Имтиҳон комиссияси

1. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан эълон қилинади.

1. Икки кун муддатда;

2. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва Агентликка топширилади.

2. Уч кун муддатда

6-босқич

Агентлик

Актуарий малака сертификати Агентлик томонидан расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо қўйдириб берилади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилгандан санадан бошлаб ўн кун муддатда

АНКЕТА
Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар
Биринчи қисм.
Анкетани тўлдириш қоидалари

Анкета қўлёзма равишда, тушунарли ёзув, қора, кўк ёки сиёҳранг рангдаги ручка билан тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади ва у даъвогарга тўлиқ тўлдириш учун қайтариб берилади. Заруратга кўра анкета саволлари бўйича батафсил маълумот бериш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.




Фотосурат
учун


Иккинчи қисм. Анкета
1. Даъвогар шахси тўғрисидаги маълумотлар

Код

Саволлар

Жавоблар

1.

Фамилия

2.

Исм

3.

Отасининг исми

4.

Олдинги фамилия (агар фамилия ўзгарган бўлса)

5.

Туғилган сана

6.

Паспорт серияси ва рақами
Паспортнинг берилган вақти ва ким томонидан берилганлиги

7.

Турар жойи (паспортдаги қайд бўйича)
Турар жойи (яшаш манзили бўйича)

8.

Телефон: алоқа учун:
уй:


2. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар (фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОТМ бўйича алоҳида)

Код

Саволлар

Жавоблар

7.

Олий таълим муассасаси номи

8.

Ушбу олий таълим муассасасининг даъвогарга маълум бўлган сўнгги манзили

9.

Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин) а) кундузги
б) сиртқи
в) кечки

10.

Ўқишга кириш санаси

11.

Ўқишни тугатиш санаси

12.

Олинган даража

13.

Олинган мутахассислик

14.

Диплом ёки олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжат серияси ва рақами Серия ___________
Рақам ____________


3. Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (меҳнат дафтарчасидан)

Т/р

Давр

Иш жойи

Лавозим

кириш

кетиш

1.

2.

3.

4.

...

Мен ушбу анкетада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

Анкетани тўлдирилган сана: 20___ й. «____» __________________
Шахсий имзо _____________

НАМУНА

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ҲУЗУРИДАГИ СУҒУРТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИНИНГ АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

Серия: AF

№ __________




Фотосурат



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 20___ йил «____» __________ даги ____-сон буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан _________________________________________________________________________________________ га

(актуарий Ф.И.О.)

________________________________________________________________________________
(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот номидан актуар хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади. Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир. Сертификат берилган сана: 20___ йил «____» _____________
Реестр бўйича тартиб рақам: ____________________________

Ваколатли шахс: ___________________________________________________________

_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.


Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:

20___й. «____» _____________ дан 20__й. «____» ____________гача.
Ваколатли шахс: ___________________________________________________________

_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.

20___й. «____» ______________дан 20___й. «____» _____________гача.
Ваколатли шахс: ___________________________________________________________

_____________

(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.