07.06.2022 йилдаги 305-сон
Ҳужжат 07.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Даъвогар

Актуарий малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки электрон тарзда ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП

Даъвогар Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, даъвогарнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда — анкета даъвогар томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда

3-босқич

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

1. Ваколатли орган мурожаат келиб тушгандан кейин даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат электрон кўринишда келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида

2. Рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақда ваколатли орган даъвогарни электрон шаклда хабардор қилади.

Қарор қабул қилинган санадан кейин уч иш кунида

Давлат хизматлари маркази

3. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда хабарнома юборади.

Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн кун олдин

4. Давлат хизматлари маркази ваколатли органдан келиб тушган электрон шаклдаги хабарномани даъвогарга анкетада кўрсатилган электрон манзил бўйича юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот- коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Давлат хизматлари маркази томонидан электрон шаклда хабарнома келиб тушган кунда

4-босқич

Даъвогар

1. Малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилган даъвогар белгиланган сана ва вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан (паспорт, идентификацияловчи ID-карта ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан имтиҳон ўтказиладиган жойга етиб келади.

Имтиҳон ўтказиш санаси уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта белгиланади

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

2. Малака имтиҳонига кечиккан ёки шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган даъвогарлар имтиҳонга келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритади.

Малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг бир иш куни мобайнида

5-босқич

Имтиҳон комиссияси

1. Малака имтиҳонининг тест синови босқичи.

Тест синови 40 та назарий саволдан иборат.

Тест ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида

2. Малака имтиҳоннинг ёзма ва оғзаки босқичи.

Имтиҳон 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат.

Имтиҳон ўтказиладиган кунда уч академик соат давомида

6-босқич

Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

1. QR-код қўйилган актуарий малака сертификатини расмийлаштиради ва уни ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки даъвогарга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) электрон шаклда юборади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомалари қабул қилиб олингандан сўнг кейинги уч иш куни мобайнида

2. Актуарий малака сертификатини электрон шаклда даъвогарнинг электрон манзилига юборади ва даъвогарни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Актуарий малака сертификати электрон шаклда келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

3. Давлат хизматлари марказига даъвогар ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, даъвогарнинг сўровига кўра унга актуарий малака сертификатини электрон ёки қоғоз шаклда беради.

Даъвогар талаб қилган пайтда


Ягона интерактив давлат хизматлари портали


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

Ҳужжат рақами:
Ҳужжат яратилган сана:

Актуарий
МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

ЖШШИР:

____________________

Ф.И.О.:

____________________

Паспорт (идентификацияловчи ID-картаси) серия рақами:



____________________


Фотосурат (электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар базасидан олинади)

Қачон берилган:

____________________

Сертификатнинг амал қилиш муддати:


____________________

_________________________________________________________

0000

(Ваколатли орган мансабдор шахсининг Ф.И.О.)

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади. Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун repo.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобил телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этиши қатъиян тақиқланган.



QR-код

АНКЕТА
Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар
Анкетани тўлдириш қоидалари


фотосурат (электрон ҳамкорлик асосида маълумотлар
базасидан олинади)

Анкета электрон шаклда тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади.

Т/р

Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар

1.

Фамилияси (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)

2.

Исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)

3.

Отасининг исми (ўзгартирилган бўлса, ёзилиши керак)

4.

Туғилган йили ва санаси

автоматик тўлдирилади

5.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзил

автоматик тўлдирилади

6.

Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами

автоматик тўлдирилади

7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

8.

Телефон рақами

_______________________________________

Даъвогарнинг электрон рақамли имзоси