1-ИЛОВА
Таълим йўналиши бўйича энг юқори ўринни эгаллаган абитуриентлар (талабалар) гуруҳи (баллар кетма-кетлигида) | Давлат гранти квотаси (ҳар бир таълим йўналиши бўйича умумий квотага нисбатан) | Бир нафар абитуриент (талаба) учун молиялаштириладиган давлат гранти (фоиз ҳисобида) |
1-гуруҳ | 10 фоиз | 100 |
2-гуруҳ | 10 фоиз | 70 |
3-гуруҳ | 15 фоиз | 50 |
ИЛОВА
|
|
Тадбирлар |
|
Бажариш муддатлари | |
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Грант талабгори (халқаро даражадаги тегишли дастурлар дипломи ёки сертификатига эга Президент мактаблари битирувчилари, Университетга кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган халқаро математика, физика, кимё, биология, информатика олимпиадалари ғолиблари, таълим йўналишлари бўйича белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида ажратилган квота бўйича ўқишга қабул қилинган Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари, Университетга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) бўлган абитуриент томонидан Университетга ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда онлайн платформа орқали ариза билан бирга ҳужжатларни тақдим этиш жараёнида мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган давлат гранти талабгорлари тоифасига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхаларини илова қилиш. |
Университетга қабул қилиш бўйича белгиланган муддатларда | |
|
2-босқич |
Грант талабгорлари рўйхатини ҳар ўқув йили бошланишининг биринчи беш иш куни мобайнида Университет ректорининг буйруғига асосан тасдиқлаш. |
Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 5 иш куни мобайнида | ||
|
3-босқич |
Президент таълим муассасалари агентлиги, Университет ва стипендиатлар ўртасида белгиланган тартибда давлат грантини тақдим этиш, қайтариш ҳамда ишлаб бериш шартларини назарда тутувчи уч томонлама шартномани расмийлаштириш. |
Ҳар ўқув семестри бошланишининг биринчи 10 иш куни мобайнида | ||
|
4-босқич |
Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан белгиланган тартибда тузилган уч томонлама шартномага мувофиқ Университетнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни молиялаштириб бериш. |
Ҳар бир ўқув семестри бошланишининг биринчи 15 иш куни мобайнида | ||
|
5-босқич |
Давлат гранти асосида таълим олган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши. |
Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида | ||
2-ИЛОВА
ИЛОВА
|
Босқичлар |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари | ||
|
1-босқич |
Президент мактаблари битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқишга қабул қилингани тўғрисида маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома илова қилинган аризани белгиланган тартибда Президент таълим муассасалари агентлигига топшириш. |
Ўқув йилининг 15 декабрига қадар | ||
|
2-босқич |
Талабанинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ва тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақидаги шартнома Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан кўриб чиқилиши. |
3 иш куни ичида | ||
|
3-босқич |
Президент таълим муассасалари агентлиги, олий таълим ташкилоти ва талабгор ўртасида уч томонлама шартнома тузиш. |
2 иш куни ичида | ||
|
4-босқич |
Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан олий таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига белгиланган субсидия суммаси ўтказилиши |
5 иш куни ичида | ||
|
5-босқич |
Олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдори уч томонлама шартнома тузилгунга қадар талабгорлар томонидан тўлиқ тўланганда ҳамда ўқув йилининг 15 декабридан кеч бўлмаган муддатда талабгорлар томонидан субсидия ажратиш учун мурожаат қилинганда, субсидия суммасини Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан талабгорларнинг шахсий банк картасига ўтказиш. |
10 иш куни ичида | ||
|
6-босқич |
Субсидия бериладиган битирувчиларнинг ўқишни тамомлагандан сўнг Агентлик йўлланмасига асосан эгаллаган мутахассислиги бўйича мулкчилик шаклларидан қатъи назар республикада фаолият юритувчи ташкилотларда беш йилгача тўлиқ бандлик режимида ишлаб бериши. |
Ўқишни тамомлагандан кейин беш йил давомида | ||