02.06.2022 йилдаги 298-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилоти билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотда Ўзбекистон Республикасининг овоз бериш ҳуқуқини сақлаб қолиш, шунингдек, мамлакатнинг сиёсий имижини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларидан келиб чиқадиган бадалларни тўлаш бўйича қарздорлиги бюджет маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори асосида сўндирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдида Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадали тўловлари бўйича аввалги йилларда юзага келган 747 минг 400 Швейцария франки миқдоридаги қарздорликни (кейинги ўринларда — қарздорлик) 2024 йилга қадар босқичма-босқич қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарздорликни иловадаги жадвал асосида қоплаш масаласининг Халқаро меҳнат ташкилоти билан белгиланган тартибда келишилишини ҳамда келишилган жадвал асосида қарздорликнинг 2022 — 2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич қопланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иловадаги жадвалга асосан 2022 йилда Халқаро меҳнат ташкилотига тўлаб берилиши зарур бўлган маблағларни 2022 йилги Давлат бюджети параметрларида халқаро ташкилотларга аъзолик бадали тўловлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилдан бошлаб Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг сўровига асосан Давлат бюджети параметрларида иловадаги жадвал асосида Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти олдидаги аъзолик бадалидан қарздорлигини сўндириш учун зарур маблағлар назарда тутиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
298-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 июндаги 298-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Халқаро меҳнат ташкилоти бюджетига аъзолик бадаллари учун вужудга келган қарздорликни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Йиллар

Валюта

Тўлов миқдори

1.

2022 йил

Шв. франки (СНҒ)

298 000

2.

2023 йил

Шв. франки (СНҒ)

224 700

3.

2024 йил

Шв. франки (СНҒ)

224 700

Жами

747 400

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/298/0472-сон)