01.06.2022 йилдаги 293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб қилиш, вилоятнинг табиий-иқлим шароитига мос, серҳосил ва экспортбоп мева-сабзавот экинлари навларини жойлаштириш, маҳсулотни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни кенг жорий этиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Бирлашган Араб Амирликларининг «E20 Investment Limited» компанияси (кейинги ўринларда — «E20» компанияси) ўртасида 2019 йил 24 мартда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги билан «E20» компанияси ўртасида 28,5 млн доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 470 гектар ер майдонида гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлашга мўлжалланган замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш бўйича 2021 йил 29 ноябрда меморандум имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2U» МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчиси бўлган «E20» компанияси томонидан корхонанинг дастлабки устав фонди (капитали) шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтаобод туманида «2U» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича мева-сабзавотчилик кластерини (кейинги ўринларда — агросаноат кластери) ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2U» МЧЖ хорижий корхонасига лойиҳани амалга ошириш учун Пахтаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 470 гектар ер майдонини 25 йил муддатга ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қийматида 1,5 млрд сўм ҳақ тўлаш шарти билан ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги мазкур қарорга 1-иловада белгиланган 470 гектар ер участкалари «2U» МЧЖ хорижий корхонасига 25 йил муддатга ижарага берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда «2U» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 1,5 млрд сўм маблағ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ ўтказилганидан сўнг Пахтаобод тумани ҳокимлиги ва «2U» МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агросаноат кластерларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг замонавий усулларини, илм-фан ютуқларини ҳамда илғор инновация ва сув тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашнинг самарали усуллари ва технологияларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касалликлардан холи бўлган мевали дарахт кўчатларини етиштириш учун замонавий «in-vitro» лабораторияси ҳамда кўчатхоналарни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали экспорт ҳажмларини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлигини ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириб бориш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Андижон вилояти Пахтаобод туманида «2U» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи замонавий агросаноат корхонасини ташкил этиш лойиҳасининг 2022 — 2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, «2U» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан мазкур қарорда белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Андижон вилояти ҳокимлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хўжаликлараро суғориш ва мелиоратив тармоқларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин ҳамда Андижон вилоятига белгиланган лимит доирасида экин майдонларини сув билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳузуридаги «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси «2U» МЧЖ хорижий корхонасининг буюртманомаларига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёнини самарали бошқариш, назорат қилиш ва мониторинг олиб боришда белгиланган тартибда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлигининг буюртманомаларига биноан жалб этилаётган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдураҳманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
293-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 293-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги «2U» МЧЖ хорижий корхонасига ижарага берилаётган ер участкаларининг контурлар кесимидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Контур рақами

Умумий ер майдони

(гектар)

Шу жумладан:

Экин ерлар

Кўп йиллик дарахтзорлар

Жами қишлоқ хўжалиги ер турлари

Сув фонди ерлари

Йўл ости ерлар

Қурилишлар

Бошқа ерлар

жами

шундан, суғориладиган

Жами

шундан

боғ

узум

тутзор

1.

290а

4,80

4,70

4,70

0,10

0,10

4,80

2.

292а

6,30

6,10

6,10

0,10

0,10

6,20

0,10

3.

291ак

7,60

7,40

7,40

7,40

0,20

4.

293ак

3,20

3,00

3,00

3,00

0,20

5.

92к

14,62

13,85

13,85

13,85

0,63

0,14

6.

90

13,08

12,14

12,14

12,14

0,94

7.

91

6,72

4,75

4,75

4,75

0,56

1,41

8.

100к

9,77

9,36

9,36

9,36

0,41

9.

86

0,12

0,12

10.

98к

1,22

1,22

1,22

1,22

11.

298а

6,73

6,33

6,33

6,33

0,15

0,10

0,15

12.

295ак

38,40

37,20

37,20

37,20

0,80

0,30

0,10

13.

95к

5,50

5,40

5,40

5,40

0,10

14.

93

0,44

0,06

0,07

0,31

15.

97к

12,74

11,94

11,94

11,94

0,50

0,20

0,10

16.

92к

5,50

5,41

5,41

5,41

0,09

17.

98к

5,00

4,59

4,59

4,59

0,31

0,10

18.

94

7,46

7,00

7,00

7,00

0,23

0,23

19.

95к

22,53

21,40

21,40

0,10

0,10

21,50

0,60

0,43

20.

96

21,57

19,70

19,70

0,20

0,20

19,90

0,99

0,44

0,24

21.

95

6,40

6,00

6,00

6,00

0,20

0,20

22.

298ак

6,62

6,40

6,40

6,40

0,22

23.

298ак

9,45

8,97

8,97

8,97

0,33

0,10

0,05

24.

298ак

3,50

3,30

3,30

3,30

0,20

89

1,86

1,54

1,54

1,54

0,17

0,05

0,10

25.

294ак

3,80

3,30

3,30

3,30

0,20

0,10

0,10

0,10

26.

293а

3,20

3,20

3,20

3,20

27.

291ак

5,50

5,40

5,40

5,40

0,10

28.

291ак

2,10

2,00

2,00

2,00

0,10

29.

297ак

5,20

5,00

5,00

5,00

0,20

30.

88

10,26

9,87

9,87

9,87

0,28

0,11

31.

95

5,60

5,30

5,30

5,30

0,20

0,10

32.

19

3,00

2,90

2,90

2,90

0,10

33.

296а

2,40

2,30

2,30

2,30

0,10

34.

297ак

5,30

1,41

1,41

3,69

3,69

5,10

0,10

0,10

35.

297ак

5,30

5,00

5,00

5,00

0,20

0,10

36.

290а

2,00

1,90

1,90

1,90

0,10

37.

415

9,70

9,40

9,40

9,40

0,30

38.

417к

30,00

29,40

29,40

29,40

0,30

0,20

0,10

39.

412

4,20

3,70

3,70

3,70

0,50

40.

413

20,50

20,10

20,10

20,10

0,30

0,10

41.

414к

3,90

3,80

3,80

3,80

0,10

42.

411к

6,20

6,00

6,00

6,00

0,20

43.

411к

23,90

23,50

23,50

0,20

0,20

23,70

0,20

44.

408

2,70

2,60

2,60

2,60

0,10

45.

409

19,00

18,00

18,00

0,30

0,30

18,30

0,50

0,20

46.

407к

21,50

20,50

20,50

20,50

0,90

0,10

47.

406

1,40

1,30

1,30

1,30

0,10

48.

396к

0,80

0,80

49.

414к

8,20

8,00

8,00

8,00

0,20

50.

416

16,40

15,90

15,90

15,90

0,50

51.

410

9,70

9,40

9,40

0,10

0,10

9,50

0,20

52.

411к

8,90

5,60

5,60

3,00

3,00

8,60

0,30

53.

413

5,30

4,70

4,70

4,70

0,50

0,10

54.

413к

3,10

3,00

3,00

3,00

0,10

Жами

470,19

430,18

430,18

17,79

8,00

8,69

1,10

447,97

14,97

4,27

0,61

2,37

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 293-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Пахтаобод туманида «2U» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан гилос ва резавор меваларни етиштириш, сақлаш, чуқур қайта ишлаш ҳамда сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи замонавий агросаноат корхонасини ташкил этиш лойиҳасининг 2022 — 2025 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш муддатлари

Қиймати

(АҚШ доллари)

1.

Тупроқни тайёрлаш, ёмғир ва дўлга қарши ҳимоя тизимини ўрнатиш

2022-2023 йиллар

12 000 000

2.

Замонавий томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш

2022 — 2025 йиллар

3 500 000

шу жумладан:

2.1

сув сақлаш омбори (100,000 куб. метр) ва сув олиш насос станцияларини қуриш

2022-2023 йиллар

800 000

2.2

гилос ва узум плантациясида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш (155 гектар)

2022-2023 йиллар

775 000

2.3

резавор экинлар (малина, қулупнай, голубика ва черника) майдонида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш (45 гектар)

2022-2023 йиллар

450 000

2.4

сувнинг кислоталиги, тескари осмоз ва бошқа ферментация тизимларини ўрнатиш ферментация кимёвий моддалари ва тескари осмоз тизимининг сарф материалларини харид қилиш

2022 — 2025 йиллар

1 475 000

3.

Агрологистика, омбор ва хизмат иншоотларини қуриш

2022-2023 йиллар

3 000 000

4.

Махсус, қишлоқ хўжалиги ва хизмат транспорт воситаларини харид қилиш

2022-2023 йиллар

675 000

5.

Гилос ва резавор кўчатлари

2022-2023 йиллар

3 300 000

6.

Замонавий ўстириш тизимларини йўлга қўйиш

2023 йил

1 300 000

7.

Қўшимча капитал ва операцион харажатлар

2022 — 2025 йиллар

4 700 000

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2022 й., 09/22/293/0468-сон)