Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲАР ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН — УКРАИНА ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 декабрдаги 519-сонли «МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича комиссиянинг Ўзбекистон қисми таркиби тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Украина Президенти томонидан ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Украина қўшма комиссиясини ташкил этиш тўғрисида 1997 йил 28 мартда имзоланган Протоколга мувофиқ ҳамда анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида тузилган халқаро шартномаларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми 1-иловага* мувофиқ тузилсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Ҳар томонлама ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми кичик комиссиялари таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон — Украина қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида» 1997 йил 24 январдаги 49-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 28 ноябрь,
526-сон