Фарғона вилоят ҳокимининг
Қарори
Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 22 январдаги 27-11-0-Q/22-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарори, «Унител» масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 30 мартдаги 164/22-И-VSK-F-сонли мурожаати ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. «Унител» масъуляти чекланган жамиятининг 2022 йил 30 мартдаги 164/22-И-VSK-F-сонли мурожаати инобатга олинсин.
2. Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 22 январдаги 27-11-0-Q/22-сонли қарорининг 2-иловасининг 1.1-бандига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил марказининг вилоят бошқармаси (Эшонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вилоят бошқармаси (Гафуров) билан биргаликда вилоятда хизмат кўрсатаётган телекомпаниялари билан белгиланган тартибда ва муддатларда ижара шартномаларини расмийлаштирилиши ҳамда тўловларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Уринбоев зиммасига юклансин.
Ҳоким Х. БОЗАРОВ
Фарғона в.,
2022 йил 23 май,
201-11-0-Q/22-сон
Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 23 майдаги 201-11-0-Q/22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 22 январдаги 27-11-0-Q/22-сонли қарорининг 2-иловасининг 1.1-бандига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
|
Т/р |
Ижара объектларининг жойлашган ўрни ва турлари бўйича |
Қўлланиладиган коэффициентлар | |||
|
Фарғона, Қўқон, Марғилон шаҳарлар ҳудудлари бўйича |
Туманлар марказлари ҳамда Қувасой шаҳар бўйича |
Туманлар ҳудудлари бўйича (туман марказларидан ташқари) |
Фарғона тумани Шохимардон МФЙ ва Ёрдон МФЙ, Риштон тумани Чўнғара МФЙ ҳамда Сўх тумани бўйича | ||
|
1. |
Радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатиш учун* |
2 |
1,5 |
1,5 |
1,3 |
* Радио, уяли ва пейджинг алоқа антенна ва бошқа техник қурилмалар учун ижара тўловининг таянч ставкаси миқдори антенна ёки бошқа техник қурилмаларни тортқич қозиқлари эгаллаган умумий майдон бўйича ҳисобланади.
Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:
Тс = Эс * Кз * (Кқ + Кҳ + Ко)
Бунда:
Тс — бир йилга бир кв.м. учун ижара тўловининг таянч ставкаси: Эс — бир йилга бир кв.м. учун энг кам ижара ставкаси.