1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Йўналишлар |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар | |
|
1. |
Аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ўсмирлар ва ёшларнинг этноспорт турлари билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, этноспорт турлари бўйича республика ва ҳудудий мусобақаларни, шу жумладан Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўтказиш. |
1. Этноспорт турлари билан шуғулланиш ва уларни тарғиб қилиш бўйича маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилиш ишларини ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида режага асосан |
Ижрочилар маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) |
|
2. Болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш мақсадида этноспорт турлари бўйича уч босқичли мусобақаларни ташкил этиш: биринчи босқич — туман (шаҳар) мусобақалари; иккинчи босқич — вилоят мусобақалари; учинчи босқич — республика (финал) мусобақалари. |
2023 йилдан бошлаб ҳар йили |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
3. Этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил декабрь |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
|
4. Этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивалини ташкил этиш. |
2023 йил май |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), (О. Норинбаев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
5. Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш. Бунда, «Ичан қалъа» мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини ўтказиш. |
2023 йил сентябрь |
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), (О. Норинбаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
6. Полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танловини ўтказиш. |
2023 йил март |
Бюджет, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари |
Маданият ва туризм вазирлиги Ўзбекистон полвонлар миллий маркази (Н. Юсупов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), | ||
|
7. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили улоқ-кўпкари, от пойгаси, миллий кураш ва бошқа этноспорт турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш. |
2022-2023 йиллар давомида режага асосан |
Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари |
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Божхона қўмитаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), (К. Юсупов), Ўзбекистон улоқ-кўпкарифедерацияси (Н. Жўраев), Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси (Б. Газиев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) | ||
|
2. |
Этноспорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар, мутахассислар ва бошқа кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ўтказиш. |
1. Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. |
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб |
- |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
|
2. Дорбозлик ва полвонлик йўналиши бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2022 йил август |
- |
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
|
3. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб этноспортнинг бошқа турлари бўйича (шу жумладан, миллий кураш, турон кураши, белбоғли кураш, бел олиш ва учкураш, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, улоқ-кўпкари, от пойгаси, ўзбек жанг санъати, дорбоз, қарабтеп/ланка) мутахассислар тайёрлаш бўйича таклиф киритиш. |
2023 йил апрель |
- |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), (О. Норинбаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
|
4. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш. |
2022 йил декабрь |
Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Ш. Турдикулова), Фанлар академияси (Б. Юлдашев) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги | ||
|
3. |
Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар)ни тайёрлаш, таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш, малакали устозлар, полвонлар, тренерлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ўтказиш. |
1. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар) тайёрлаш. |
2022 йил август |
Ижрочилар маблағлари |
Мактабгача таълим вазирлиги (Б.Онорбоев), Халқ таълими вазирлиги (У.Шарифходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К. Каримов), |
|
2. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида этноспорт турларининг жисмоний, интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўрни ҳақида жисмоний тарбия дарслари ҳамда маънавият соатларида тушунтиришлар бериш. |
2022-2023 йиллар давомида режага асосан |
Ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
3. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида малакали устозлар, тренерлар, полвонлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқлари ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида режага асосан |
Ижрочилар маблағлари | |||
|
4. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш, ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни ўз маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш. |
2022-2023 йиллар давомида режага асосан |
Ижрочилар маблағлари | |||
|
5. Болалар ва ўсмирлар учун алоҳида шартларни назарда тутувчи «Миллий халқ ўйинлари» ўқув методик қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш. |
2022 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (К. Каримов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
4. |
Халқаро ҳамкорликни кучайтириш, этноспорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш. |
1. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш. |
2022-2023 йиллар давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), (О. Норинбаев), |
|
2. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. |
2023 йил октябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Ташқи ишлар вазирлиги миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
3. Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўлимини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. |
2023 йил апрель |
Бюджет, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Маданий мерос агентлиги (Ш. Нуриллоев) | ||
|
4. Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар тайёрлаш. |
2022-2023 йиллар давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), | ||
|
5. «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилиш. |
2022 йил сентябрь |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), | ||
|
6. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш. |
2022-2023 йиллар давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари | ||
|
7. Ҳудудий телерадиоканаллар орқали этноспорт турларини янада кенг тарғиб қилиш, шунингдек, маҳаллий мусобақаларни ўтказиш жараёнларини мунтазам ёритиш. |
2022-2023 йиллар давомида |
Ижрочилар маблағлари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) | ||
|
8. Этноспорт турлари бўйича мусобақалар ва фестивалларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритиш, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш, туристларга миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотларни етказиш. |
2022 йил август |
Ижрочилар маблағлари |
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари |