20.05.2022 йилдаги 279-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарорига асосан «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонасида (кейинги ўринларда — қўшма корхона) ишлаб чиқариш қувватини 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошириш лойиҳаси бўйича танлов ўтказилганлиги;
3. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Энергетика вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» АЖ тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қўшма корхонани 2-иловага мувофиқ зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва экспертизадан ўтказилишини таъминласин.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Масъуллар

Ижро муддати

1.

Қароқалпоғистон 220/110/10 кВ ним станциясидан 110 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини кенгайтириш орқали 1 км масофага 110 кВли ҳаво узатиш тармоғини тортиб келиш ва янги 110/10/6кВли ним станция қуриш.

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2022 йил декабрь

2.

«Қўнғирот минтақавий газ қувурлари бошқармаси»га қарашли саноат газ тармоғи уланиш нуқтасига янги АГТС, очиб ёпиш мосламаси, газ қувурига электркимёвий химоя қурилмаси билан жами 20,5 км масофага газ қувурини тортиб келиш.

Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

2022 йил декабрь

3.

«Туямуюн-Нукус» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ДУКга тегишли «Тахиатош-Қўнғирот» сув қувурларига уланиш учун 40 км масофага сув қувурини тортиб келиш ва уланиш нуқтасига янги насос станцияси ҳамда сув ҳавзаси (резервуар) қуриш.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ

2022 йил декабрь

4.

110 кВли ҳаво узатиш электр тармоғи объектлари (ўлчамлари 220 кВ) ва 110/35/6 кВ «КСЗ» нимстанциясини «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ қўшма корхонаси балансидан тегишли етказиб берувчи ташкилот балансига беғараз ўтказиш.

Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2022 йил
август

5.

Ташқи автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

Автомобиль йўллари қўмитаси

2022 йил декабрь