ИЛОВА
|
Т/р |
Стратегиянинг номланиши ва мазмуни |
Ижро муддати |
Масъул илмий ва олий таълим муассасалари |
Масъул вазирлик ва идора |
|
I. Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикатор ва субиндикаторлари | ||||
|
1. |
Иқтисодий эркинлик индексида республикамиз ўрнини яхшилаш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: бизнес эркинлигини таъминлаш даражасини ошириш; меҳнат бозори эркинлигини янада такомиллаштириш; монетар эркинликни ошириш механизмларини мустаҳкамлаш; инвестициялар эркинлигини таъминлаш механизмларини кучайтириш; молиявий эркинлик кафолатларини таъминлаш. |
2022 йил август |
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев) |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) |
|
2. |
Рақобатбардош саноат унумдорлиги индексида республикамиз кўрсаткичларини яхшилаш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: республикамизнинг жаҳон ишлаб чиқариш экспортидаги улушини ошириш; республикамизнинг жаҳон ишлаб чиқаришидаги қўшилган қиймат улушини ошириш; саноатлаштириш даражасини ошириш; ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг умумий ишлаб чиқариш қўшилган қийматидаги улушини ошириш; ўрта ва юқори технологияли ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш экспортидаги улушини ошириш; ишлаб чиқариш қўшилган қийматининг ЯИМдаги улушини ошириш; саноат экспорти сифатини ошириш; ишлаб чиқариш экспортининг ялпи экспортдаги улушини ошириш. |
2022 йил август |
Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази (У. Ярбеков) |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) |
|
3. |
Логистика самарадорлиги индексида юқори кўрсаткичларга эришиш бўйича стратегия. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: божхона тартиботларини янада такомиллаштириш; йўл (автомобиль, темир йўл) инфратузилмасини ривожлантириш; халқаро жўнатмалар хизматидаги сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш; логистика хизматларининг сифатини ошириш; юкларни кузатиб бориш ва ўз вақтида етказиб бериш имкониятини яхшилаш. |
2022 йил июль |
Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази (Б. Холметов) |
Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов) |
|
4. |
Глобал инновациялар индексида республикамиз ўрнини янада юксалтириш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: бизнесда ишдан бўшатиш харажатларини камайтириш; умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини давлат томонидан молиялаштиришни (аҳоли жон бошига ЯИМдаги улуши) ошириш; ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик бўйича PISA томонидан баҳоланиш натижаларини яхшилаш; олий таълим муассасаларида хорижий талабалар сонини кўпайтириш; тадқиқотлар ва ишланмалар учун ялпи харажатларни ошириш; QS жаҳон университетлар рейтингига маҳаллий олий таълим муассасаларини ўрта муддатда киритиш; бозор капиталлашуви (ЯИМга нисбатан фоизда)ни ошириш; венчур капитал бўйича битимлар сонини (ЯИМнинг ҳар бир миллиард АҚШ долларига нисбатан) ошириш; бизнес-корхоналар томонидан тадқиқотлар ва ишлаб чиқишларга ялпи харажатларни ошириш; илмий даражага эга аёлларнинг бандлигини (фоизда) ошириш; хорижий давлатлар томонидан молиялаштириладиган тадқиқот ва ишланмаларнинг ялпи харажатларини ошириш; интеллектуал мулк тўловларини (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш; Патент кооперацияси тўғрисидаги шартнома асосидаги патентлар сонини ошириш; илмий-техника мавзусидаги нашрларни кўпайтириш; компьютер учун дастурий таъминотга сарфланган харажатларни (ЯИМга нисбатан фоизда) ошириш; интеллектуал мулкдан келадиган тушумларни ошириш; юқори технологияли экспортни (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш; ахборот-коммуникация технологиялари хизматлари экспортини (савдонинг умумий ҳажмига нисбатан фоизда) ошириш; тўғридан-тўғри инвестицияларнинг соф чиқиб кетишини (ЯИМга нисбатан фоизда) ошириш; кўнгилочар ва медиа бозорини (15 — 69 ёшдаги аҳоли учун) ривожлантириш; юқори даражадаги умумий доменлар (gTLD) сонини ошириш; Википедия таҳрирлари (15 — 69 ёшдаги аҳоли ўртасида) сонини ошириш. |
2022 йил ноябрь |
Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази (О. Тўйчиев) |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
|
5. |
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва Инсон камолоти индексида мамлакатимиз ўрнини яхшилаш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда овқатланишнинг сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш; соғлик ва фаровонликни таъминлаш механизмларини кучайтириш; гендер тенгликни таъминлаш кўламини кенгайтириш; ичимлик сув таъминоти ва санитария маданиятини ошириш; барқарор ва ишончли энергия таъминоти манбаларини кенгайтириш; муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини таъминлаш; саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилмани ривожлантириш; тенгсизликни қисқартириш; қуруқликдаги экотизимларини асраш; барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорликни кенгайтириш. |
2022 йил декабрь |
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (У. Абидхаджаев) |
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) |
|
6. |
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида республикамиз ўрнини яхшилаш бўйича стратегия. Стратегияда қарз олувчилар ва ташқи савдо иштирокчиларининг кредит тарихи, хусусий сектор ташқи қарзларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш дастури назарда тутилади. |
2022 йил август |
Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти (Ж. Негматов) |
Молия вазирлиги (О. Исаков), Марказий банк (Б. Захидов) |
|
7. |
Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида мамлакатимиз ўрнини юксалтириш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: онлайн хизматлар сони, кўлами ва сифатини кескин ошириш; телекоммуникациялар, Интернет инфратузилмасини ривожлантириш; жаҳон ахборот тармоғидан, хусусан онлайн хизматлардан фойдаланувчилар сонини ва уларнинг малакасини ошириб бориш механизмларини жорий этиш. |
2022 йил декабрь |
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (Б. Махкамов), Тошкент шаҳридаги Инха университети (М. Джалалов) |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
8. |
Статистик салоҳиятни ошириш стратегияси. Ҳужжат қуйидаги дастурларни қамраб олади: Халқаро валюта жамғармаси маълумотларини тарқатишнинг махсус стандартларини жорий этиш; давлат молиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш; импорт ва экспорт нархлари индекси юритилишини мақбуллаштириш; аҳолини рўйхатга олиш даврийлиги ошириш; қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш даврийлигини ошириш; қашшоқликни ўрганиш билан боғлиқ сўровномалар даврийлигини ошириш; саломатликни ўрганиш билан боғлиқ сўровномалар даврийлигини ошириш; индикаторлар бўйича маълумотлар базаларини яратиш ва такомиллаштириш. |
2022 йил июль |
Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров) |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов) |
|
9. |
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тартибга солиш чекловлари индекси бўйича мамлакат кўрсаткичларини яхшилаш стратегияси. Стратегияда бизнес хизматлари кўлами, сон ва сифат кўрсаткичларини ошириш дастури назарда тутилади. |
2022 йил июль |
- |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) |
|
II. Сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги халқаро рейтинг ва индексларнинг таркибий индикатор ва субиндикаторлари | ||||
|
10. |
Давлат бошқарувини янада демократлаштириш концепцияси. Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади: Парламентнинг ижро этувчи ҳокимият устидан назоратини кучайтириш; давлат секторининг шаффофлигини таъминлаш; фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ошириш; кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш. |
2022 йил декабрь |
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Ф. Отахонов) |
Олий Мажлис палаталари (келишувга кўра) |
|
11. |
Суд тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш стратегияси. Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади: судьялик касбига малакали кадрларни тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш; суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш; одил судловни амалга оширишда босқичма-босқич рақамли технологияларни жорий этиш; суд ҳокимияти мустақиллигини кафолатловчи молиявий, моддий-техникавий ва ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш; судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш механизмининг самарадорлигини ошириш; биринчи ва юқори инстанция судларида судьяларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал этиш, барча даражадаги судларда судьяларга ортиқча юклама қўйилишининг олдини олиш; низоларни муқобил (суддан ташқари) ва судгача ҳал қилишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш. |
2022 йил август |
Судьялар олий мактаби (Ҳ. Исоқов), Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов) |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
|
12. |
Оммавий коммуникация механизмларини ривожлантириш стратегияси. Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади: оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва самарали қўллаш; оммавий ахборот воситалари фаолиятининг шаффофлиги, ишончлилиги ва мустақиллигини кучайтириш; электрон ва босма оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи органлар фаолияти самарадорлиги ва ҳисобдорлигини ошириш; оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, давлат хизматчиларида оммавий ахборот воситалари билан ишлаш маданиятини ривожлантириш, уларнинг коммуникатив саводхонлигини ошириш; фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, уни жамиятдаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишнинг самарали платформаларидан бирига айлантириш. |
2022 йил сентябрь |
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (Ш. Қудратхўжа) |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) |
|
13. |
Рақобатни ривожлантириш концепцияси. Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади: рақобатни ривожлантиришга доир давлат сиёсатининг мақсадлари, вазифалари ва асосий тамойилларининг амалга оширилишини таъминлаш; давлат миқёсида ва маҳаллий даражада рақобатни ривожлантиришнинг самарали механизмларини яратиш, шу жумладан иқтисодиётда давлат иштироки улушини камайтириш; рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш; табиий монополиялар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, тарифларни тартибга солишнинг самарали механизмларини қайта кўриб чиқиш; давлат эҳтиёжлари учун харидларни амалга ошириш ва давлат мулки объектларини кимошди савдосида сотишда самарали рақобат учун шароит яратиш; индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш амалиётини чеклаш, имтиёз ва преференциялар бериш тизимини такомиллаштириш, уларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигини баҳолаш. |
2022 йил декабрь |
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов) |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш. Шарахметов) |
|
14. |
Давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш стратегияси. Ҳужжатда қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилади: Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш устидан жамоатчилик назоратини ошириш (электрон бюджет); давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг жамоатчилик ва фуқаролар билан мулоқот ўрнатишида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, уларда фуқаролар олдида ҳисобдорлик ҳисси ва масъулиятини ошириш; молиявий шаффофлик — давлат кимошди савдолари (давлат кўчмас мулкини сотиш, ижарага бериш), шаҳарсозлик ва ердан фойдаланишга оид ҳужжатлар, давлат буюртмалари ва харидлари тўғрисидаги маълумотлардан очиқ ва тезкор фойдаланишни таъминлаш; маҳаллий ҳокимият ва Ҳукумат режалари ва қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнида шаффофликни таъминлашга фуқаролар ва жамоат бирлашмаларини жалб қилиш; манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва олдини олиш; давлат хизматчилари, уларнинг оила аъзоларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш; чоп этиладиган Давлат бюджети ҳақидаги маълумотлар, иқтисодий ва молиявий статистик маълумотлар, давлат унитар корхоналари ҳисоботлари аниқлигини ва улардан кенг фойдаланишни таъминлаш. |
2022 йил октябрь |
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти (Э. Махкамов) |
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) |