Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018 18.12.1997 йилдаги 553-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.08.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Уруғчилик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарорига 5-илованинг III бўлимидаги «Ўзбекистон давлат уруғчилик маркази» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, «Ўздавуруғназоратмаркази»ни маблағ билан таъминлаш бюджет ва синов ҳамда сертификациялаш учун ўз хизматларига тўланган маблағлар, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
553-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЛАРИНИ СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ВА СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази (кейинги ўринларда «Ўздавуруғназоратмаркази» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 октябрдаги 421-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавуруғназоратмаркази» мақомига кўра Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармасига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавуруғназоратмаркази» жойларда бўлинмалари бўлган уруғларни сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавуруғназоратмаркази» Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази аппарати бўлинмаларидан, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказларидан, қишлоқ хўжалиги уруғлари сифатини назорат қилиш туман ва туманлараро инспекциялар (лабораториялар)дан иборат бўлади ва уларга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўздавуруғназоратмаркази» юридик шахс ҳисобланади, банк муассасасида ҳисоб-китоб счётига, муҳрга, штампга, ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган бланкларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавуруғназоратмаркази» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқларига ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ҳайъатининг қарорларига, Сертификациялаш миллий тизимининг асосий ҳужжатларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг фаолияти бюджет ва (ёки) синов ва сертификация учун ўз хизматларига тўланган маблағлар ҳисобига, шунингдек бошқа маблағлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг бошқарув тузилмаси ва штат жадвали Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғларни сертификациялаш, аккредитация вилоятига мувофиқ уруғларни ишлаб чиқарувчилар ва истеъмол қилувчилардан қатъи назар, уруғлар сифатини белгилаш ва назорат қилиш ишларини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавуруғназоратмаркази» юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бўлинмаларнинг барча қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг сифати устидан назоратни ташкил этиш бўйича ишларига раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларда, корпорацияларда ва бошқа корхоналарда, муассасаларда уруғлар ва кўчатларнинг нав ва экиш сифатларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлар сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари, туман ва туманлараро инспекциялари (лабораториялари)нинг ишларига услубий раҳбарлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғларни етиштириш ва сифатини аниқлаш бўйича давлат стандартларини, янги услубий қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда бевосита қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори сифатли элита уруғлар, биринчи ва кейинги репродукциялар уруғларини етиштиришни, уруғларни сақлашни, уларни экишга тайёрлашни, сифатини аниқлашни ҳамда хўжаликлар ва корхоналарнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, давлат стандартига, мавжуд йўриқномалар ва қоидаларга риоя қилган ҳолда тежаб сарфлашини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғчилик соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш, жаҳон стандартлари асосида уруғлар сифатини аниқлаш ва назорат қилиш, стандарт уруғларга сифат сертификатлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғларнинг экиш ва нав сифатларини аниқлашда барча манфаатдор юридик ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг қатнашишига ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида илмий-тадқиқот институтлари, селекция, уруғчилик, конструкторлик ва лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда шартномалар асосида иш режаларини, янги технологик линиялар ва асбоб-ускуналарни ишлаб чиқиш юзасидан буюртмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навларни жойлаштириш; навларни районлаштириш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда навли уруғлар тайёрлаш режалари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги усуллар, кимёвий препаратларни шартнома асосида синаш, шунингдек уруғчиликда ва уруғчилик назорати ишида қўлланиладиган бошқа таклифларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни жорий этишга тавсия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинларининг районлаштирилган ва истиқболли навларининг нав софлигини тупроқда таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини манфаатдор ташкилотларга бериш, қишлоқ хўжалиги экинлари апробацияси тўғри ўтказилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинлар бўйича уруғлик архиви сақланишини ташкил этиш ҳамда уруғлик архивларини тўғри сақлаш ва юритишда вилоят уруғчилик марказлари ва минтақавий лабораторияларга амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификацияланмаган ва давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғларнинг тарқатилишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экиш бўйича қоидаларни бузган айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини уруғларни текшириш ва таҳлил қилиш ишига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўздавуруғназоратмаркази» ва унинг барча бўлинмалари инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларидан фойдаланиш ва уларни етиштириш устидан назоратни амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавуруғназоратмаркази» бошлиғи қишлоқ хўжалиги уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш марказининг бошлиғи, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят марказлари бошлиқлари тегишли равишда вилоятлар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифатини назорат қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, «Ўздавуруғназоратмаркази» инспекторлари, вилоятларнинг давлат инспекторлари, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш бўйича туман инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғларнинг сифат кўрсаткичлари ишончлилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур текширишлар ўтказиш учун уларнинг намуналарини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳофаза қилинадиган навларнинг уруғларидан ғайриқонуний (фойдаланишни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исталган уруғлик етиштирувчининг, етказиб берувчининг ва савдо ташкилотининг ҳудудига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғчилик далалари ва уруғлик партиялари бўйича зарур ахборотни, ҳужжатларни ва намуналарни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғларнинг қонун ҳужжатларини бузган ҳолда етиштирилиши, сақланиши, сотилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик партияларининг нав ва экиш сифати сертификатисиз ҳамда фитосанитария сертификатисиз ташилишини тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикага бошқа давлатлардан уруғларнинг нав ва экиш сифати сертификатисиз, фитосанитария сертификатисиз ва карантини рухсатномасисиз келтирилишига йўл қўймаслик.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 октябрдаги 276-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 550-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «ЎЗДАВУРУҒНАЗОРАТМАРКАЗИ»НИ БОШҚАРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавуруғназоратмаркази»га Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бошлиқ «Ўздавуруғназоратмаркази»га юкланган функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бошлиқ «Ўздавуруғназоратмаркази»нинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади ҳамда уларнинг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади, банкда жорий ва бошқа счётлар очади, буйруқлар чиқаради, меҳнат шартномалари тузади. «Ўздавуруғназоратмаркази» номидан ишончномасиз иш кўради ҳамда суд муассасаларида ва бошқа муассасалар ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бошлиқ меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларини, «Ўздавуруғназоратмаркази» бўлимлари бошлиқлари ва лабораториялари мудирларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш маркази бошлиғини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш вилоят, туман ва туманлараро марказлар бошлиқларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ЭКИШГА ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ ДАВЛАТ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш мақсадида амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги экинлари нав синови бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) Реестрни юритади ва Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширади: селекция ютуқлари бўйича, шу жумладан селекция ютуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича муҳофаза қилиш қобилияти мезонларига жавоб бермайдиганлар бўйича буюртмалар қабул қилади, буюртма берилган экинларни синовдан ўтказади, экишга тавсия қилинган экинлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказади ва эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат комиссияси Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида», «Уруғчилик тўғрисида»ги қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат бюджети маблағлари, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва материаллар учун тўланадиган ҳақ Реестрни жорий этиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишни маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Реестрни юритишда Давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) патент эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган селекция ютуқлари соҳасида ахборот фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикасида селекция соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ва ижодий ютуқларни ривожлантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат комиссияси Реестрни юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) патент эгасининг хоҳишига кўра, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) буюртмалар қабул қилиш, муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинлари синовини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муҳофаза қобилияти мезонларига жавоб бермайдиган, бироқ экишга тавсия қилиш мақсадида хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовдан ўтган қишлоқ хўжалиги экинларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш. Хўжалик жиҳатидан фойдалилиги бўйича синовлар қуйидаги тавсифларни аниқлаши керак; ҳосилдорлик, касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилик, ташқи муҳит шароитларига (совуққа чидамлилик, қурғоқчиликка чидамлилик) таъсирчанлик, олинадиган маҳсулот сифати. Киритиладиган селекция ютуғи Реестрда тақдим этилганлардан бир ёки икки муҳим хўжалик-биологик тавсифига кўра яхшироқ бўлиши, қолганлари бўйича эса улар даражасида бўлиши ёки Реестрга киритилган селекция ютуқларидан унча паст бўлмаслиги керак. Синовлар камида икки йил ўтказилади, кўп йиллик экинлар бўйича тўлиқ ҳосил беришнинг камида икки йилида ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Реестрни юритишда зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Реестрни юритиш билан боғлиқ бўлган иш тартибини амалга оширишга оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) эгалари ва патент эгалари томонидан бўлимларнинг хулосалари ва Эксперт комиссия қарорлари юзасидан берилган эътирозлар ва шикоятларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) рўйхатдан ўтказиш йиғимларини ундириш, шунингдек, Давлат комиссияси томонидан кўрсатилган хизматлар ва тақдим этилган материаллар учун ҳақ ундириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низом вазифаларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш учун ноширлик ҳуқуқларига эга бўлиш, илмий-услубий ва ахборот материаллари, даврий нашрлар, аудиовизуал ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— рўйхатдан ўтказиш йиғимларини, турли хизматлар кўрсатиш ва материаллар тақдим этилганлиги учун тушумларни ўтказишга счётлар, шу жумладан валюта счётлари очиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга ошириш учун мамлакатимиз мутахассисларини ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларидан фойдаланиш ҳуқуқларини бериш тўғрисидаги шартномаларни, бу ҳуқуқларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Реестр Давлат комиссияси томонидан ягона нусхада юритилади ҳамда ўзида ҳар бири селекция ютуғининг ҳаёт жараёни билан боғлиқ муайян ҳаракатларни акс эттирувчи бир неча ишларни ифодалайди. Навни Реестрга киритиш ва ундан чиқариш бўйича қабул қилинадиган бевосита узил-кесил қарор ип ўтказиб тикилган, тартиб рақами қўйилган ва муҳр босилган дафтарга киритилади. Мазкур дафтар қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини ва дурагайларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилиш бўлимида доимий равишда сақланади. Реестрга селекция ютуқларини бошқа селекция ютуқларидан аниқ фарқлаш учун зарур бўлган барча маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларини рўйхатдан ўтказишда Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликнинг жинси, тури (хили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи, манзил, мамлакат коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртманинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунлик санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Реестрда рўйхатдан ўтказилган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари муаллифлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари оригинаторининг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воситачининг номи ва манзили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Реестрда рўйхатдан ўтказиш Давлат комиссиясининг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ва тегишли рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўлангандан кейин 6 ойдан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Реестрни юритиш билан боғлиқ иш тартибини амалга оширишда Давлат комиссиясининг қарорларидан норози бўлган шахслар Давлат комиссиясининг иши юзасидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синовлари ўтказишда селекция ютуғининг ўз тавсифига мувофиқ келмай қолганлиги аниқланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғи хўжалик жиҳатидан фойдалилигини йўқотган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғини Реестрда сақлаш учун рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тўланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
селекция ютуғи 4 йилдан ортиқ вақтда хўжалик муомаласига киритилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг селекция ютуғини Реестрдан чиқариш тўғрисидаги аризаси берилган бўлса, селекция ютуғи Реестрдан чиқарилади.