Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42-сон қарорига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 17 май,
ПҚ-245-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПҚ-245-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари учун муҳандис кадрларни тайёрлаш тизимини инновация ва рақамлаштириш асосида тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-42-сон қарорининг 9-бандига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. Қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти илмий, раҳбар ва бошқа ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича юзага келадиган қўшимча харажатларни молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб — Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади».
2. Учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2022 й., 07/22/245/0423-сон)