Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2011 02.07.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 761
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги низоми, 02.07.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 761
Кучга кириш санаси
02.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ-ТАҚСИМЛАШ ВА УЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА ТОШКЕНТ ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШ БОШҚАРМАСИ МАХСУС МУАССАСАЛАРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 2 июлда 761-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2011 йил 11 февралдаги 21-сонли «Вояга етмаганларни қабул қилиш-тақсимлаш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси махсус муассасаларининг низомини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 761-1, 23.02.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 апрелдаги «Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси жиноятчиликнинг олдини олиш хизмати тўғрисида» 182-44 сонли қарори, Меҳрибонлик уйлари Низоми ва Вояга етмаганларни қабул қилиш тақсимлаш муассасалари ҳақидаги Низом асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларига келтирилган вояга етмаганларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳридаги меҳрибонлик уйларига қуйидаги тоифа ўсмирлар жойлаштирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.1. Ташлаб кетилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.2. Адашиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.3. 18 ёшга тўлмаган, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслари бўлмаган, қаровсиз қолганлар, зарур ҳолларда уларга давлат ва жамият томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.4. Оиласидан ўзбошимчалик билан кетган 18 ёшга тўлмаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.5. Оиласидан ўзбошимчалик билан кетган, давлат ва жамият томонидан ёрдам кўрсатилишига муҳтож ёки назорат қилиниши зарур бўлган, шахсияти аниқланмаган 18 ёшгача бўлганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.6. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия ёки даволаш-тарбиялаш, ҳамда бошқа болалар муассасаларидан ўзбошимчалик билан кетганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1.7. 11—14 ёшида жамият учун хавфли хатти-ҳаракатлар содир этган, зудлик билан жамиятдан ажратиб қўйиш зарурати бўлганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Спиртли ичимлик, гиёҳванд ёки токсик моддалар истеъмол қилиб маст бўлганлар, касаллик белгилари кўриниб турган руҳий касаллар, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган ёшда жиноят содир этганлар, уч ёшга тўлмаган болалар меҳрибонлик уйларига жойлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2.1. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида, шаҳардаги меҳрибонлик уйларига фақат Тошкент шаҳрида яшайдиган вояга етмаган болалар ва ўсмирлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида вояга етмаганларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3.1. Мазкур низомнинг 1.1.1., 1.1.2., 1.1.3., 1.1.4., 1.1.5., 1.1.6., 1.1.7., бандларида қайд этилган вояга етмаганлар учун халқ таълими идоралари ёки ички ишлар идоралари бошлиқлари ва прокурор томонидан тасдиқланган қарор ёки шаҳар, туман судининг, туман вояга етмаганлар билан ишловчи комиссиялар қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мазкур низомнинг 1.1.1., 1.1.2., 1.1.4., 1.1.5., 1.1.6., бандларида қайд этилган меҳрибонлик уйлари жойлашган ҳудудда яшовчи вояга етмаганлар, фақатгина уларни ўз вақтида ота-оналарига, улар ўрнини босувчиларга ёки шу кўрсатилган муассасалар вакилларига топшириш имконияти бўлмагандагина меҳрибонлик уйларига жойлаштирилади. Бундай вояга етмаганларни ўз вақтида топшириш имконияти йўқлигининг сабаблари ходимлар томонидан шаҳар, туман халқ таълими бўлимлари мудири номига ёзилган жойлаштириш асослари баён этилган билдиргига илова қилинган ҳолда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Меҳрибонлик уйлари томонидан вояга етмаганлар иш куни давомида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.5. Меҳрибонлик уйига жойлаштиришдан аввал, вояга етмаганлар шахсий кўрикдан ўтказилади. Кўрик меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари томонидан, муассасанинг бошқа икки ходими ёки келтирилган бола билан жинси бир бўлган холислар иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.6. Кўрик пайтида: қурол, ўқ-дорилар, портловчи, заҳарли, гиёҳванд ва токсик моддалар, пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, заргарлик буюмлари, ўйнаш учун карталар, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, гугуртлар, Меҳрибонлик уйларининг тиббий ходимлари томонидан ишлатилиши тақиқланган дори-дармонлар, ҳужжатлар, санчиладиган, арралайдиган ва кесадиган буюмлар, шиша идишлар, ҳамда меҳрибонлик уйларида сақланиши мумкин бўлмаган бошқа буюмлар ёки вояга етмаганларнинг жиноятга дахлдор бўлиши мумкинлигини исботловчи буюмлар олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб қўйилган буюмларнинг рўйхати вояга етмаганларни шахсий кўрикдан ўтказиш баённомасига ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.7. Кўрик вақтида олиб қўйилган пуллар, қимматбаҳо нарсалар ва бошқа буюмлар белгиланган тартибда ҳисоботчи (бухгалтер) га, агар у бўлмаса, сақлаш учун жавобгар деб тайинланган меҳрибонлик уйларининг бошқа ходимига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вояга етмаганлардан олиб қўйилган пуллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа нарсалар эгасиз эканлиги аниқланса, у ҳолда улар ҳисобга олинади ва қонун билан белгиланган тартибда молиявий идораларга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вояга етмаганлардан олиб қўйилган пуллар, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа нарсалар жиноий йўл билан қўлга киритилгани ёки уларни сақлаш учун қонун томонидан жиноий жавобгарлик белгиланганлиги аниқланса, у ҳолда улар содир этилган жиноят бўйича тўпланган ҳужжатлар билан бирга ички ишлар идораларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларига жойлаштирилганларни меҳрибонлик уйларида ҳисобга олиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.8.1. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларига жойлаштирилганлар барча вояга етмаганлар ҳисоб дафтарида рўйхатга олинадилар ва уларга ҳисобга олиш-статистик варақаси тўлдирилади. (1-2 илова)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйига жойлаштирилган вояга етмаганларнинг ҳисобга олиш-статистик варақалари алфавит тартибида сақланади. Вояга етмаганлар меҳрибонлик уйларидан кетгандан сўнг уларнинг ҳисобга олиш-статистик варақаси муассаса картотекасининг архив қисмига жойлаштирилади, у ерда улар доимо қуйидаги бўлимлар бўйича сақланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9.1. Шахси аниқланган вояга етмаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9.2. Шахси аниқланмаган вояга етмаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.9.3. Шахси аниқланган, аммо ота-онаси ёки улар ўрнини босадиган шахслар билан алоқаси йўқолган вояга етмаганлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.10. Меҳрибонлик уйига жойлаштирилган вояга етмаганларнинг ҳар бирига ҳисобга олиш йиғма жилди очилади, уларда меҳрибонлик уйига жойлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар, келтирилган боланинг ёши ҳақидаги анкета-ҳужжатлари, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақида маълумотлар, соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома, алоҳида тарбиявий чора-тадбирларнинг ўтказилиши ҳақидаги ҳужжатлар, вояга етмаган болани рағбатлантириш, жазолаш ҳақидаги маълумотлар, шахсий кўрикдан ўтиш баённомаси, кийим-кечаклари рўйхати ва ҳужжатлар тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобга олиш йиғма жилди меҳрибонлик уйида сақланиш даврида тарбиячилар томонидан олиб борилади. Ҳисобга олиш ишларининг олиб борилиши ва ўз вақтида архивга ўтказилишини меҳрибонлик уйининг раҳбари ёки унинг ўринбосари назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган вояга етмаганларнинг сақланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларига вояга етмаганларни жойлаштириш учун кетадиган вақт, сақланишлари мумкин бўлган муддат 30 кундан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда вояга етмаганлар билан ишловчи комиссияларни прокуратура билан келишилган қарорларига мувофиқ ҳолда бошқарма бошлиғи рухсатига биноан яна 30 кунга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган вояга етмаганлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Меҳрибонлик уйларидаги яшаш вақтида уларни даволаш ёки кўрикдан ўтказиш учун тиббий муассасаларда бўлган вақти, ҳамда меҳрибонлик уйларида сақланаётган шахсларда юқумли касалликлар аниқланганлиги сабабли соғлиқни сақлаш идоралари томонидан белгиланган карантин даври кирмайди. Меҳрибонлик уйларига келтирилган вояга етмаганларнинг ҳисобга олиш дафтарида бу ҳақида ёзиб қўйилади. Тиббий муассасада даволаниб бўлган вояга етмаган меҳрибонлик уйларига қайтарилганда қайта рўйхатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.1. Ёши ва жинсига қараб турли гуруҳларга тақсимланади ва меҳрибонлик уйининг мансабдор шахслари томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қизлар ва ўғил болалар алоҳида ётоқхоналарга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.2. Ўзбошимчалик билан кетиш ва ҳуқуқбузарлик содир этиш имконияти бўлмаган шароитларда сақланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.3. Жўнатмалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, буюмлар ва нарсалар ҳамда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва бошқа қариндошлар, корхона, муассаса ва билим юртлари жамоаси ва маъмуриятнинг вакиллари билан учрашишлари ёки хат ёзиш ҳуқуқига эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзишмалар, учрашувлар, жўнатмалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари, буюмлар, кийим-кечаклар меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура ва бошқа ҳуқуқ тартибот идораларига ёзилган ариза ва шикоятлар назорат қилинмайди ва тегишли идораларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.4. Меҳнат ва соғлиқни сақлаш ҳақидаги қонунларнинг талабларига риоя қилган ҳолда меҳрибонлик уйларининг устахоналари, томорқалари ва бошқа хўжалик ишларида меҳнатга жалб қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2.5. Меҳрибонлик уйларининг ҳудуди чегарасида сайрга чиқариладилар. Меҳрибонлик уйлари раҳбарларининг рухсати билан оммавий-маданий ва тадбирларида иштирок этиш учун меҳрибонлик уйларининг ташқарисига мансабдор шахсларга кузатувида чиқарилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари, мактаб-интернатлар ва даволаш-тарбиялаш муассасаларига юбориладиган жамият учун хавфли ҳаракатлар содир этган 11 ва 14 ёшгача бўлган ёки шахси аниқланмаган вояга етмаганларни меҳрибонлик уйларининг ҳудудидан ташқарига чиқишларига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Меҳрибонлик уйларига келтирилган шахсларнинг яшаш тартиби вояга етмаганларнинг ички тартибига риоя қилиши ва хулқи тўғрисидаги намунавий қоидалари билан белгиланади ҳамда улар меҳрибонлик уйларида ўрнатилган тартиб қоидаларига тўла амал қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Меҳрибонлик уйларининг раҳбарлари намунали хулққа эга бўлган вояга етмаганларга нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғзаки ёки буйруқ билан ташаккур билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эсдалик совға топшириш каби рағбатлантириш чораларини қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Интизомни ва ички тартиб қоидаларини қўпол равишда бузган ёки уларга нисбатан қурилган тарбиявий чоралар яхши натижа бермаган вояга етмаганларга нисбатан кенг қамровли тарбиявий чоралари қурилади. Тошкент шаҳрида мавжуд бўлган тарбиявий муассасалар имкониятидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳрибонлик уйларида олиб бориладиган профилактик ва тарбиявий ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Вояга етмаганлар ўртасида қаровсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга имкон яратувчи сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.1. Вояга етмаганларни оиладаги яшаш ва тарбия шароитларини, уларнинг шахсий хусусиятлари, қизиқишлари, ишни ва ўқишнинг ўзбошимчалик билан ташлаб кетишнинг сабаблари, оиладан, ўқув муассасасидан берухсат кетиш сабаблари; ҳуқуқбузарлик содир этилиши учун сабаб бўлувчи корхона, муассаса ва ўқув юртлари фаолиятидаги камчиликлар; содир этилган жиноятлар, уларда иштирок этган шахслар, қидирувдаги шахслар, бедарак йўқолган шахслар; ўғирланган нарсаларни сотиш жойлари; вояга етмаганларни жиноий ёки бошқа жамиятга зид ҳаракатларга жалб қилиш ҳолларини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.2. Жиноят содир этган шахслар ёки жиноятни очиш учун аҳамиятга эга бўлган тафсилотларнинг аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлар ички ишлар идораларига юбориладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.3. Марказдаги вояга етмаганлар билан якка тарбиявий тадбирлар ўтказадилар, бунда яхши хислатлар ва қизиқишларини ривожлантириш, хулқидаги камчиликларни бартараф қилиш, ўқиш ва меҳнатга жалб қилинишига алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1.4. Тегишли давлат идоралари ва жамоат ташкилотларига вояга етмаганларнинг қаровсизлиги ва ҳуқуқбузарлигининг сабаблари ҳақида маълумотлар юборадилар. Аниқланган сабаб ва шароитларни бартараф этиш, ҳамда меҳрибонлик уйларидаги болалар ва ўсмирларни умумий таълим миқёсида ўқитишни, уларни ишга жойлаштириш ва ҳаётда ўз ўринларини топишларида ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Ўз навбатида Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ички ишлар идораларидан олинган очилмаган жиноятлар, ўғирланган буюмлар, қидирувдаги шахслар ва бедарак йўқолган вояга етмаганлар тўғрисидаги маълумотларни меҳрибонлик уйларига доимий равишда етказилиб турилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Меҳрибонлик уйларидаги мактаб ёшигача бўлган болалар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармасининг тегишли низомлари асосида ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Агар меҳрибонлик уйларига ёшлиги, касаллиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўзи ҳақида маълумотларни айтиб бера олмайдиган вояга етмаганлар келтирилган бўлса, у ҳолда ушбу меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари ўсмирларда мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича, якка тартибда профилактик ва тарбиявий ишларни олиб бориш мобайнида шаҳар, туман ички ишлар идораларига, бошқа ташкилот, корхона, муассаса ва ўқув юртларига сўров хати юбориш йўли билан бу тоифа ўсмирларнинг шахсини, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш чораларини кўрадилар. (Илова 3)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4.1. Бу мақсадларда меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари ўсмирни ушлаб олиш тафсилотларни, қаердан ва қайси транспорт турида келганини, яшаш жойини, ҳаёт кечириш учун маблағларини ва уларни топиш манбааларини, ҳамда унинг шахсини аниқлаш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа тафсилотларини аниқлайдилар ва ўзи ҳақидаги маълумотларни яширган вояга етмаганларни кучайтирилган назорат остига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4.2. Юқоридаги 3.4.1.-бандда баён этилган тафсилотлар аниқлангандан сўнг навбатчилик қисмига ёки шу меҳрибонлик уйлари жойлашган ҳудуддаги туман ички ишлар идорасига дарҳол хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4.3. 20 кун давомида шахси аниқланмаган ўсмир меҳрибонлик уйлари жойлашган ҳудуддаги соғлиқни сақлаш идорасига ёшини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизасига суриштирувчи терговчи, меҳрибонлик уйи маъмурияти қарорига асосан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-тиббий экспертизасининг хулосаси олингандан сўнг вояга етмаган тегишли болалар муассасасига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар суд-тиббий экспертизаси томонидан кўрикдан ўтказилган шахс 18 ёшга тўлганлиги аниқланган ҳолларда уни дайдилик ва тиламчилик учун ушлаган шахсларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш ёки унга нисбатан қонунда кўзда тутилган бошқа чораларни қўллаш масаласини ҳал қилиш учун марказ жойлашган ҳудуддаги ички ишлар бўлими навбатчисига дарҳол топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4.4. Вояга етмаганнинг шахси аниқлангандан кейин 24 соат мобайнида шаҳар, туман халқ таълими идорасига, ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчиларга, ҳамда тегишли идоралар ва жамоат бирлашмаларига унинг сақланаётган жойи тўғрисида маълумотлар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4.5. Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан алоқаси узилган вояга етмаганнинг ҳисобварақаси уни жойлашадиган ҳудуддаги ички ишлар идораларининг паспорт бўлинмаларига, шунингдек ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчиларни топиш бўйича чоралар қуриш учун Қизил Хоч ва Қизил ой Ярим жамиятлари уюшмаси ижроия қўмитасининг қидирув бўлимига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вояга етмаганларни жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилари бўлган вояга етмаганлар, одатда, меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари кузатувида оилаларига ёки уларни олиб кетиш учун келган ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчиларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Вояга етмаганларнинг илтимосига кўра, уни бошқа шаҳарлардаги қариндошиникига, аввал бу қариндошларнинг ҳамда ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчиларнинг розилигини олмасдан олиб бориб топшириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Доимий яшаш жойига эга бўлган 18 ёшли ўсмирлар меҳрибонлик уйлари раҳбарларининг ёзма рухсатига кўра ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар ҳузурига мустақил равишда юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3.1. Вояга етмаганга йўл харажатлари шу ҳақида тузилган далолатнома бўйича берилади, агарда вояга етмаган томонидан фойдаланилган йўл чипталари меҳрибонлик уйларига қайтарилиб юборилмаса, ушбу далолатнома молиявий ҳисоботларни тузишда асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда меҳрибонлик уйлари халқ идорасига вояга етмаганнинг жойлашадиган ҳудудига етиб олганлигини тасдиқлаш тўғрисида илтимос билан сўров хати юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Вояга етмаганнинг келажакдаги тарбияси учун керакли шароит бўлмаганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли илгари яшаган жойига қайтариш мумкин бўлмаган ҳолларда меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари юзага келган аҳвол тўғрисида ўсмирларнинг яшаш жойидаги маҳаллий ҳокимиятга унинг яшаш жойи ва ишга жойлаштириш масаласини ҳал қилиш учун хабар берадилар, ҳамда васийлик ва ҳомийлик идоралари билан ҳамкорликда ўсмирни жойлаштириш чораларини кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ўқув-тарбия, даволаш ёки бошқа болалар муассасаларига жойлаштириш учун йўлланма олинган, ёки шаҳар-туман судларининг даволаш-тарбиялаш муассасасига юбориш ҳақидаги қарорлари мавжуд бўлган ўсмирлар, кўрсатилган болалар муассасаларига меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари кузатувида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5.1. Даволаш-тарбиялаш муассасаларига жўнатилаётган вояга етмаганлар уларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди ва у бўйича маълумотнома билан бирга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5.2. Меҳрибонлик уйлари раҳбарлари шахсий ҳужжатлар йиғма жилдининг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади, ўсмирни мажбурий даволашга юбориш ҳақида суд қарор қабул қилгандан сўнг 10 кун мобайнида уни даволаш-тарбиялаш муассасасига етказишни ташкил қилади ва бу ҳақида қарор чиқарган судга хабар беради. (Ўсмирни даволаш-тарбиялаш муассасасига жўнатишга ҳудудий даволаш муассасаси ва суд-тиббий экспертизаси қарори асос бўлади.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5.3. Даволаш-тарбиялаш муассасасига жўнатилаётган вояга етмаганнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилди, меҳрибонлик уйларининг ўсмирни кузатиб борадиган ходимига муҳрланган қоғоз халтада шахсий ҳужжатлар йиғма жилди бўйича маълумотномалар билан бирга топширилади. Вояга етмаган даволаш-тарбиялаш муассасасига топширилаётган Ушбу ҳужжатлар шу муассасанинг раҳбарияти вакилига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Меҳрибонлик уйларида сақланаётган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия, даволаш-тарбиялаш ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган бошқа болалар муассасаларидан ўзбошимчалик билан кетиб қолган вояга етмаганлар қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6.1. Вояга етмаганнинг ушланганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг 2 кун ичида меҳрибонлик уйларига етиб келиши лозим бўлган вакиллар турли сабабларга кўра келмай қолган холларда, ўзбошимчалик билан кетиб қолган вояга етмаганлар меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахслари томонидан кузатиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6.2. Вояга етмаганларни ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчиларга, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия, даволаш-тарбиялаш ҳамда бошқа болалар муассасаларига вакилларига ёки бошқа муассасага далолатнома орқали топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Белгиланган муддат давомида меҳрибонлик уйларида сақланаётган вояга етмаганлар жойлаштирилмаган ҳолларда, ушбу меҳрибонлик уйлари раҳбарлари бу ҳақида Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси қошида тузиладиган махсус бўлимга ахборотнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Меҳрибонлик уйларидан яшаш ҳудудларига жўнатиладиган вояга етмаганлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8.1. Вояга етмаганлар меҳрибонлик уйлари тиббий ходимлари ва зарур бўлганда меҳрибонлик уйи жойлашган ҳудуд медицина идораси томонидан тиббий ва санитария кўригидан ўтказиладилар, ҳамда тегишли тиббий ҳужжатлар билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8.2. Жойлаштириладиган манзилгача бепул йўл харажатлари ҳамда белгиланган миқдорда озиқ-овқат ва пул билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур бўлган пайтларда вояга етмаганларга фаслга қараб фойдаланилган, аммо кийишга яроқли айрим кийим-кечак ва пойабзал берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилаётган пайтда олинган пуллар, ҳужжатлар, шахсий буюмлар ва бошқа нарсалар тилхат орқали қайтарилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9.1. Жойлашадиган масканига мустақил жўнатиладиган ҳолларда эса вояга етмаганнинг ўзига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9.2. Вояга етмаганларни кузатиб бориш лозим бўлган меҳрибонлик уйларининг мансабдор шахсига, болалар муассасасининг вакилига, ота-онасига ёки уларни ўрнини босувчиларга топширилади. (Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган вояга етмаганларни ота-оналарига ва белгиланган тартибда бошқа муассасаларга жойлаштириш тўғрисида далолатнома формаси илова қилинади) Илова 4.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ИЛОВА

‎‎
МЕХРИБОНЛИК УЙЛИРИГА КЕЛТИРИЛГАН ВОЯГА
‎ЕТМАГАНЛАРНИ ХИСОБГА ОЛИШ
‎Д А Ф Т А Р И‎‎
‎

Тартиб
‎сони
‎‎

Мех. уйига
‎келтирилган сана‎

келтирилганинг фамилияси,
‎исми,отаси
‎исми‎

тугилган
‎жойи, куни
‎ойи, йили‎

яшаш жойи, ота-оналари
‎тугрисида
‎маълумот (тарбияланаёнган
‎бол.муас.номи‎

ким томонидан келтирилди (мансаби, фамилияси)‎ Мех.у.га жойлаштириш асослари‎ Мех.у.дан кетган санаси‎

каерга,кимга жунатилган,топшириш санаси‎

вояга етмаганни
‎топширган мансабдор шахснинг фамилияси‎

Изох‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎ 7‎ 8‎

9‎

10‎

11‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎
Изох: Дафтарнинг хар бир варагига тартиб сони куйлиб, ип билан таг кисми
‎тикилади ва вараклар сони курсатилган холда мехрибонлик уйлари рахбарларининг имзоси ва мухри билан тасдиқланади.
‎Дафтар 5 йил давомида сақланади, сунг белгиланган тартибда йуқ килинади.‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎