29.04.2022 йилдаги СҚ-533-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Андижон вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш чораларини кўриш орқали уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2021 йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 43,8 трлн сўмни, аҳоли жон бошига нисбатан қарийб 13,6 млн сўмни ташкил этган, кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 71,8 фоизни ташкил этиб, ҳар минг нафар аҳолига 13,8 бирлик бизнес субъекти тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет даромадлари ижроси 2 трлн 159,9 млрд сўмга (111,7 фоизга) бажарилган ва бунинг натижасида маҳаллий бюджетга қўшимча 225,4 млрд сўм даромад тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят бўйича жами 54,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилган ва вазифа прогнозга нисбатан 126,6 фоизга бажарилган. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш топишда ёрдам сўраб мурожаат қилган 72,4 минг нафар фуқаронинг 68 фоизидан ортиғи иш билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ишсиз, даромади паст оилалар ҳамда парранда боқиш истагида бўлган қарийб 18 мингта хонадонда 2 млн бош парранда боқиш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларининг бир қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида 1,1 минг нафар фуқарога субсидия маблағлари тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дафтарларга («Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари») киритилган фуқароларга жами 28 млрд сўмлик моддий кўмак кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганиш жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш орқали аҳоли муаммоларини ҳал этиш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг фаолият самарадорлигини ошириш борасида ўз ечимини кутаётган қатор муаммоли масалалар мавжудлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021 йил давомида Бандлик дастури ижросини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга ошириш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 10 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжуд бўлишига қарамай Улуғнор туманида иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 45 фоизи, Асака туманида 39 фоизи ва Хонобод шаҳрида 38 фоизи ишга жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дафтарларга киритилган аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам камчиликлар мавжуд. Бинобарин, 2021 йилда Олтинкўл ва Хўжаобод туманларида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан «Темир дафтар»га маблағ ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этишга етарли эътибор қаратилмаган. Масалан, 2-босқичда ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз сифатида ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларнинг 56 фоизининг доимий бандлиги таъминланмаган. Бўстон туманида 120 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланмаганлиги сабабли уларнинг 93 нафари иш излаб бошқа ҳудудларга чиқиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида ҳам айрим муаммолар мавжуд бўлиб, 10 та оналар ўлими ҳолати қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 778 та ҳолатда 1 ёшгача болалар ўлими қайд этилиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 11 фоизга ортган. Бундан ташқари, 1 минг 265 та перинатал ўлим, 613 та неонатал ўлим ҳамда 493 та эрта неонатал ўлим ҳолати қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет ҳисобидан дори-дармон сотиб олиш харажатлари учун 84,6 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлса-да, айрим тиббиёт муассасаларида ажратилган маблағлар йил якунига қадар ўзлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятида ҳам баъзи камчиликлар мавжуд. Хусусан, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 7 та ҳудудга хизмат кўрсатиши белгиланган Асака туманидаги марказ деярли фаолият кўрсатмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ҳозирда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар сони қарийб 464 минг нафарни ташкил этиб, ҳар йили ёз мавсумида ўртача 9 минг нафар бола (1,9 фоиз) мавжуд 14 та стационар турдаги оромгоҳда дам олади, ушбу оромгоҳлардан 3 таси жорий таъмирга, 4 таси капитал таъмирга муҳтож.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини ижтимоий соҳа учун мақсадли йўналтириш борасида 2021 йил давомида туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларидан «Фуқаролар ташаббуси» жамғармасига 12,6 млрд сўмлик маблағнинг 5,7 млрд сўми ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги 5 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳудудидаги 5,5 гектар бўш ер майдонида 5 та ўқув полигони — Мономарказ қуриш бўйича 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 40 млрд сўм молиялаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 20,4 млрд сўм маблағ ажратилган. Бироқ, ушбу лойиҳалар йилдан-йилга ўтувчи объект сифатида 2022 йилги Инвестиция дастурига киритилмаганлиги боис бошланган ишлар якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорига асосан Хонобод — Андижон магистрал сув қувурининг иккинчи йўналишини қуриш учун 337 млрд сўмлик шартнома имзоланган бўлса-да, шу кунга қадар бор-йўғи 8 млрд сўмлик маблағ ажратилган ва лойиҳа тўхтаб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг сессиясида муҳокама этилиб, аниқланган муаммоли масалалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан «йўл харитаси» тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш чораларини кўриш орқали аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 102-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдурахмановнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси ўринбосари М. Кадирханованинг Андижон вилоятини ўрганиш якунлари ҳақидаги ахбороти (илова қилинади) маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон вилоятида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни ўрганиш якунлари муҳокамасига бағишланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси ўтказилганлиги ҳамда тегишли қарор қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамнинг ўзаро узвий боғлиқлигини таъминлаш тизимини, ижтимоий ҳимояни тайинлашда аниқ ва жамоатчилик учун очиқ, шаффоф мезонларни жорий этишни кўзда тутувчи «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жалб қилиш мақсадида Хўжаобод туманида давлат-хусусий шериклик асосида инновацион тўқимачилик ва дизайн йўналишида «SAMO» кластер инновацион технологиялар институтини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Араб Амирликларининг «E20 Investment Ltd» компанияси билан ҳамкорликда гилос ва резавор мевалар етиштиришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри ижарага ер майдони ажратиб бериш масаласининг мақсадга мувофиқлигини ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда жамоат транспорти хизматини яхшилаш ҳамда автокорхоналарнинг ҳаракат таркибини ўз вақтида янгилаб бориш мақсадида автобусларни имтиёзли шартларда харид қилиш тизимини йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор билан юклатилган вазифалар вазирлик ва идоралар томонидан ижро этилишини назорат қилиб борсин, киритилган таклифлар ўрганиб чиқилишини ҳамда тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида умумлаштирилган ахборотни 2022 йил 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чораларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, хусусан, инвестиция лойиҳалари доирасида белгиланган янги иш ўринлари тўлиқ яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан жорий этилган ҳоким ёрдамчиларининг аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни аниқ ва манзилли ишлаб чиқиш ҳамда ижросини қатъий таъминлаш бўйича масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ер майдонларини ажратиш мақсадида «E-AUKSION» савдосига чиқарилган лотлар бўйича савдоларда иштирок этиш учун ер сўраб мурожаат қилган фуқароларни кенг жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 5 фоизигача бўлган миқдордаги маблағларни йўналтириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ипотека кредитлари бўйича қарзларини сўндириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида бугунги кунга қадар тўлиқ қайтарилмаган муаммоли кредитларни қоплаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгиласин ҳамда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйидаги мавжуд ҳолатни тўлиқ ўрганиб чиқиб, натижаси бўйича унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан алоҳида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ҳамда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон «Саховат» интернат уйида беморлар учун зарур шарт-шароит яратиш чораларини кўрсин, Бўтақора «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи, Чуама «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида амалга оширилиши белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишларининг якунига етказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқишни тугатган фуқароларни тўлиқ иш билан таъминлаш, ўтказилаётган меҳнат ярмаркаларининг натижадорлигини ошириш бўйича мутасадди идораларнинг масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий дафтарларга киритилган аҳоли вакилларининг муаммоларини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларни тизимли бартараф этиш, доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар тўғрисида 2022 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) 2022 йил 1 июнга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда республикадаги мавжуд ижтимоий ҳимоя механизмларини («Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва бошқалар) мақбуллаштириш орқали ягона интеграциялашган ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш масаласини ўрганиб чиқиб, тегишли таклифлар тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар қуйидаги масалаларни ўрганиб чиқиб, тегишли таклифлар тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни олиш имконини берадиган ягона интеграциялашган ахборот тизимини яратиш ҳамда ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ёрдамларни молиялаштириш мақсадида ташкил этилган молиявий манбалар (махсус жамғармалар, алоҳида ҳисоб рақамлар ва бошқалар)ни бирлаштириш орқали «ижтимоий ёрдамни молиялаштириш ягона бюджет тизими»ни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ижтимоий ёрдам турлари рўйхатини шакллантириб, кам таъминланган фуқарога ижтимоий ва моддий ёрдамни мазкур рўйхатга киритилгандан сўнг бериш амалиётини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Ш. Хидоятов) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов) билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар Хонобод — Андижон магистрал сув қувурининг иккинчи йўналишини қуриш лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) 2022 йил 20 майга қадар Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари фаолиятини батафсил ўрганиб чиқиб, тегишли таклифлар тайёрласин ҳамда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (С. Холхўжаев) билан биргаликда 2022 йил 20 майга қадар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳудудидаги бўш ер майдонларида 5 та ўқув полигони — Мономарказ фаолиятини йўлга қўйиш масаласини якунига етказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш ҳамда бандлигини таъминлашда маҳаллий шароит ва имкониятлар, касбга бўлган талаблар инобатга олинишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Хайдаров) 2022 йил 1 июнга қадар Жалақудуқ туманидаги «АЛЁРТЕКС» МЧЖ фаолиятини ўрганиб чиқиб, ишлаб чиқариш жараёнини замонавийлаштириш орқали маҳсулотлар ҳажми ва сифатини оширишга қаратилган лойиҳани амалга оширишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига (Қ. Рафиков) Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдурахманов) билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар оромгоҳларда дам оладиган ва соғломлаштириладиган болалар сонини ошириш мақсадида йил давомида фаолият олиб борадиган намунали оромгоҳ қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқиб, тегишли чораларни белгилаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари томонидан кам таъминланган аҳоли вакилларини ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритиш ва улардан чиқариш мақсадида тақдим этилган рўйхат фуқаролар, хотин-қизлар ва ёшларнинг шароитлари батафсил ўрганиб чиқилгандан кейин тасдиқланишига алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир маҳалла бўйича аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллани иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл харитаси» ижроси устидан доимий равишда депутатлик назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ижроси ҳолатини муҳокама қилиб бориш, белгиланган вазифаларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятни ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тасдиқланган «йўл харитаси» ижросини ҳар чорак якунида таҳлилий ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар мазкур Қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари ушбу Қарорда белгиланган вазифаларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ижроси таъминланишини назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-533-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 29 апрелдаги СҚ-533-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларни комплекс ўрганиш якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А Х Б О Р О Т
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 14 — 18 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, аёллар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйиш, ижтимоий муассасаларда қулай шароитлар яратиш борасида муайян ишлар олиб борилган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари, аҳоли даромадини оширишга қаратилган лойиҳалар ижроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Андижон вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 43,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 104,7 фоизга ўсган, аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ҳудудий маҳсулот 13 млн 596,2 минг сўмдан иборат бўлган. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 71,8 фоизни ташкил этиб, ҳар минг нафар аҳолига нисбатан 13,8 бирлик бизнес субъекти тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2 трлн 657 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, импорт ўрнини босиш самараси 246 млн АҚШ долларини ташкил этган. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 625,7 млн АҚШ долларини ташкил этиб, экспорт географияси Арманистон, Бельгия, Гонконг каби янги давлатлар ҳисобига кенгайган, 40 дан зиёд хорижий мамлакатга 34 турдаги маҳсулотлар етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил маҳаллий бюджет даромадлари режаси 1 трлн 934,5 млрд сўм миқдорида белгиланган бўлиб, унинг ижроси амалда 2 трлн 159,9 млрд сўмга (111,7 фоизга) бажарилган ва бунинг натижасида маҳаллий бюджетга 225,4 млрд сўм қўшимча даромад туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий муассасалар, яъни мактаб, мактабгача таълим, тиббиёт, спорт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш учун қўшимча манбалар ҳисобидан 60,5 млрд сўм маблағ йўналтирилган. Мавжуд 265 та тиббиёт муассасасига дори-дармон ва тиббий жиҳоз сотиб олиш харажатлари учун қарийб 85 млрд сўмлик маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда умумий қиймати 8,7 трлн сўм бўлган 800 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида қарийб 42 мингта янги иш ўрни яратилган, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 191 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги мавжуд 22 та кичик саноат зонасида умумий қиймати 929 млрд сўмлик 394 та лойиҳа жойлаштирилиб, айни дамгача 600 млрд сўмлик 272 та лойиҳа ишга туширилган ва улар томонидан 2021 йилда қарийб 343 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда 20 та «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси» ташкил этилиб, уларда ёшларнинг 628 млрд сўмлик 878 та инвестиция лойиҳаси саралаб олинган, бугунги кунга қадар 187 та лойиҳа ишга туширилиб, 2,6 мингта янги иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 3,7 трлн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 43 мингдан зиёд аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун 816 млрд сўм миқдорида маблағ йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 31 та маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилган, хусусан, қарийб 5 мингта якка тартибдаги уй-жойлар таъмирланган, 113 та савдо мажмуаси ташкил этилган, 827 км йўл, 354 км ичимлик суви, 1 147 км электр тармоқлари, 9,9 км табиий газ тармоқлари, 277 км ирригация, 37 та ижтимоий соҳа объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган, ушбу мақсадлар учун жами 240 млрд сўм миқдорида маблағ йўналтирилган ҳамда мазкур маҳаллаларда яшовчи 100 мингдан зиёд аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастури доирасида 11 та тиббиёт, 30 та мактаб, 13 та мактабгача таълим, 3 та маданият-спорт, 16 та марказий кўча, 7 та ичимлик ва оқова сув тармоғи, 18 та мелиорация ва ирригация объекти, 15 та бошқа объектда 835 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2021 йилда меҳнат ресурслари сони 1 млн 754,7 минг кишини ташкил этиб, шундан 1 млн 264,2 минг киши иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган (453,9 минг нафари расмий секторда, 605,9 минг нафари норасмий секторда, 204,4 минг нафари мигрантлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ишга муҳтож бўлганлар сони 138,5 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,9 фоизни ташкил этган. 16 — 30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 10,2 фоиздан, аёллар орасида эса 12,6 фоиздан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда вилоят бўйича жами 54,6 мингта янги иш ўрни ташкил этилган ва прогнозга нисбатан 126,6 фоизга бажарилган. Шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 31,8 мингта янги иш ўрни яратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 520 та доимий иш ўрни ташкил этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги рўйхатдан ўтган қарийб 4,7 мингта кичик корхона ва микрофирмаларда 11,8 мингта янги иш ўрни ташкил этилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини йўлга қўйиш орқали 10,5 минг нафар аҳоли банд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган 72,4 минг нафар фуқаронинг 49,5 минг нафари иш билан таъминланган. Улардан 17,3 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган, 5,5 минг нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ишсиз, даромади паст бўлган оилалар ҳамда парранда боқиш истагида бўлган қарийб 18 мингта хонадонда 2 млн бош парранда боқиш йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат бозоридаги талаб асосида касбга ўқитишга мўлжалланган 1 та «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ», 5 та туман ва шаҳарда касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 13 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш маскани фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 28 турдаги касб, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тиллар бўйича 9,3 минг нафар ишсиз касб-ҳунарга ўқишга жалб этилган. Касб-ҳунарга ўқишга жалб этилганларнинг 50 фоизини хотин-қизлар, 64 фоизини ёшлар ташкил этган, уларнинг 17,5 фоизи «Аёллар дафтари»да, 19,7 фоизи «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган ишсиз фуқаролардан иборат бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб-ҳунарга ўқитишга жалб этилганларнинг 4,8 минг нафари (48,2 фоизи) саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишида, 1,5 минг нафари (16 фоизи) қурилиш, 650 нафари (7 фоизи) агротехнологиялар, 1,2 минг нафари (13,1 фоизи) IT соҳаси, 1,7 минг нафари (16,2 фоизи) «Уста-шогирд» анъанаси асосида ҳунармандчилик касбларига йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил давомида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали жами 537,1 мингта оила вакиллари ариза билан мурожаат қилган бўлиб, улардан 198,2 мингдан ортиғига (37 фоизига) бюджетдан қарийб 607,5 млрд сўм миқдорида ижтимоий нафақалар тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят бўйича 2021 йилда 38,4 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланган, хусусан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 3,3 минг нафар, ёшга доир пенсия 26,8 минг нафар, ногиронлик пенсияси ва нафақаси 3,4 минг нафар фуқарога тайинланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 28 225 та оилага 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши учун 22,6 млрд сўм ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламлари манзилли тиббий-ижтимоий хизматлар билан қамраб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони 71,2 минг нафар бўлиб, улар аҳолининг қарийб 2,2 фоизини ташкил этади. Ногиронлиги бўлган шахслар имконияти, қизиқиши, бандлиги ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, уч хил тоифага ажратилиб, улар билан манзилли ишлар олиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжи ва талабига кўра умумий қиймати 1,4 млрд сўм бўлган реабилитация қилишнинг техник воситалари (786 та ногиронлик аравачаси, 296 та эшитиш мосламаси, 58 та қўлтиқ-таёқ, 1 142 та ҳасса, 23 та юриш мосламаси) билан бепул равишда таъминланган, 609 дона 3,7 млрд сўмлик протез-ортопедия маҳсулотлари етказиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахслар учун сиҳатгоҳларга 3 180 дона йўлланма ажратилган. Ўзгалар парваришига муҳтож 190 нафар ёлғиз кексалар 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Вилоят ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази 1,4 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдосидан жабрланган 107 нафар фуқаро яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлар билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллабай ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ушбу тизим асосида йўлга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда маҳаллабай ишлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси юқори бўлган 210 та маҳалла танлаб олиниб, аҳоли даромадини ошириш бўйича 4 та йўналишда иш ташкил этилган. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 11 543 та хонадонга таъминотчи корхоналар томонидан қиймати 130,6 млрд сўмлик хомашё қайта ишлаш учун етказиб берилган, 5 931 та хонадон вакилларига 100 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга 168 нафар «Лидер тадбиркор» бириктирилиб, 10 853 та хонадонга уларнинг хоҳиш-истакларига қараб парранда, чорва моллари ва асалари қутилари етказиб берилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учрашув ўтказилган маҳалла фуқаролар йиғинларида 2 мингдан ортиқ ишлаш истагини билдирган хонадон вакилларининг тўла бандлиги таъминланган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парранда боқиш истагини билдирган 1 минг 680 та хонадон вакилларига 82 мингдан ортиқ парранда тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли хонадонларига парранда етказиб бериш ҳамда кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида 870 та кооператив ташкил этилган, етиштирилган маҳсулотларни аҳоли хонадонларидан йиғиб олиш учун 856 та мотороллер сотиб олинган, ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотишни йўлга қўйиш учун 856 та савдо шохобчаси ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 472 та инкубатория ташкил этилган, парранда боқиш истагини билдирган 12 527 та эҳтиёжманд хонадон ўқитилган, коперативлар томонидан 12 102 та хонадонга товуқ катаклари қуриб берилиб, паррандалар тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда мавжуд 887 та маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси томонидан 588 мингдан ортиқ хонадонларнинг барчасида хатлов ишлари ўтказилиб, хонадонлар 4 тоифага ажратиб олинган. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифа — 43 минг 42 та (7 фоиз) даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта хонадонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тоифа — 362 минг 454 та (62 фоиз) доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи тоифа — 40 минг 201 та (7 фоиз) ногирон ёки бетоб аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи тоифа — 142 минг 583 та (24 фоиз) иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хонадонлардаги доимий даромадга эга оила аъзолари сони 1 млн 389 минг нафарни ташкил қилиб, улардан 499,3 минг нафари расмий ва 889,6 минг нафари норасмий даромадга эга бўлган фуқаролардир. Меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 364,6 минг нафар бўлиб, шундан 135,8 минг нафари ишлаш истагини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кенгайтириш истагини билдирган 19 957 нафар фуқаро 702,1 млрд сўмлик кредит олиш истагини билдирган бўлса, 2022 йилнинг 11 мартига қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан 308,2 млрд сўм миқдорида кредит олиш учун тавсия берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Onlinekredit.uz» платформасига жорий йилнинг 16 мартига қадар 27 минг нафардан ортиқ фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 11 834 нафарига (51,7 фоизига) ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий хулоса берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқончилик билан шуғулланиб, даромадини ошириш мақсадидаги фуқаролар билан ишлаш тизими йўлга қўйилган, хусусан, пахта майдонларини қисқартириш ҳисобига 4,5 минг гектар майдон (44 минг 210 та лот) ажратилиб, шундан 43 639 та лотдаги 4 398 гектар ер майдони «E-AUKSION» савдосига чиқарилган ва савдо ўтказилган лотларнинг 79 фоизида ғолиблар аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дафтарлар асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ижроси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда «Саховат ва кўмак» жамғармасига 2021 йилда 16 млрд сўм жалб қилинган, шундан «Темир дафтар»га 6 млрд 589 млн сўм, «Аёллар дафтари»га 4 млрд 715 млн сўм, «Ёшлар дафтари»га 3,5 млрд сўм ажратилган, бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар қарори асосида моддий ёрдамга муҳтож оилаларга қўшимча 4 млрд 52 млн сўм ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январь ҳолатига вилоятда «Темир дафтар»га 60,5 мингта оила ва уларнинг 248,3 минг нафар аъзоси киритилган, ўтган давр мобайнида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 64,7 минг нафар меҳнатга лаёқатли аъзоси иш билан таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сонли қарорига асосан вилоятдаги 10 641 та оиланинг 22 506 нафари 18 ёшгача бўлган фарзандларига кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари харид қилиш учун жами 11 млрд 253 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-56-сонли қарорига асосан янги йил арафасида «Темир дафтар»даги 11,5 мингга яқин оилага 800 минг сўмдан жами 9 млрд 167 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам маблағлари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида вилоятда олиб борилган ижтимоий чора-тадбирлар натижасида 57,3 минг (94,6 фоиз) оилалар «Темир дафтар»дан чиқарилишига эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда «Аёллар дафтари»га 1-босқичда 29 587 нафар, 2-босқичда 45 722 нафар хотин-қиз киритилиб, уларга турли кўринишда амалий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, 44 минг нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган, 19 мингдан зиёд тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларга 236 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 344 нафар аёл имтиёз асосида уй-жой билан таъминланган, уй-жойи таъмирга муҳтож 255 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизнинг уй-жойи таъмирлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган 45 175 нафар ёшга кўрсатилган ёрдам туфайли бугунги кунга қадар уларнинг 43 425 нафари (96 фоизи) ушбу рўйхатдан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 8 560 нафар ёшлар доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилган, 6 496 нафарига имтиёзли кредит ажратилган, 23 420 нафарига 2 342 гектар ер майдони ажратилган, 920 нафарига тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилган, 430 нафарининг сафарбарлик чақирув резерви харажатлари қоплаб берилган, 592 нафари ҳайдовчиликка ўқитилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги 887 та маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан ишлаш кўникмасига эга, иқтидорли ва малакали кадрлар сараланиб, ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят республика бўйича аҳолиси энг зич ҳудуд ҳисобланади (760 киши/км2), шу боис аҳолини уй-жой билан таъминлаш вилоятдаги долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларининг бир қисмини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида 1,1 минг нафар фуқарога жами 29,2 млрд сўм миқдорида (бошланғич тўловнинг бир қисмини қоплаш учун 21,7 млрд сўм, фоиз тўловини қоплашга 7,5 млрд сўм) субсидия маблағлари тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой масаласи бўйича муаммоларни ҳал этиш мақсадида Андижон туманининг 4 минг гектар адирлик майдонида 130 мингдан зиёд оила ёки 450 минг аҳоли учун мўлжалланган Янги Андижон шаҳрини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур улкан бунёдкорлик ишлари 4 босқичда амалга оширилиб, қурилиш жараёнида 10 мингта, қурилиш якунлангандан кейин эса саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида қарийб 100 мингта янги иш жойи яратилади. Лойиҳанинг биринчи босқичида 192 та кўп қаватли уй қурилиб, 5 мингдан зиёд оила ўз бошпанасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирда Андижон ва Янги Андижон шаҳарларини боғловчи 16 километрлик тез юрар автобус йўналишини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. 1680 ўринли мактаб, 320 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, 250 ўринли оилавий поликлиника, 2 мингта иш ўрнига эга бўлган тўқимачилик фабрикаси қурилиши амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳани ривожлантириш соҳасидаги ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда вилоятда 6 та давлат, 13 та давлат-хусусий шериклик асосидаги 1 132 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилганлиги натижасида қўшимча 44 минг нафар мактабгача ёшдаги болалар жалб этилган ва қамров даражаси 61,3 фоиздан 75,1 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими тизимида бугунги кунда рус ва инглиз тиллари бўйича ўқитувчилар малакасини ошириш учун 8 нафар хорижлик (Россия ва АҚШ) мутахассис жалб этилган. Чет тилларини билиш бўйича халқаро сертификатга эга педагоглар улушини ошириш мақсадида Андижон шаҳрида «Халқаро сертификатлар олиш имтиҳонларига расмий тайёрлаш маркази» ташкил этилиб, жорий йилнинг ўтган даврида мобайнида 200 нафардан ортиқ чет тили ўқитувчилари халқаро даражадаги сертификатларга эга бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнги йилларда аниқ, табиий фанлар ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган 40 та мактаб, шунингдек Президент мактаби каби замонавий ва инновацион таълим масканлари барпо этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактаб битирувчиларининг ўз иқтидори ва қизиқишларига мос касбни танлаб олиши, меҳнат бозорида муносиб ўрнини топиши, касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши учун «касбга йўналтириш тизими» яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2021 йилда олий ўқув юртларига ўқишга кириш кўрсаткичи 13,4 фоиздан (5 407 нафар) 26,1 фоизга (9 513 нафар) ошган. 2020 йилда бирорта ҳам ўқувчиси талабаликка тавсия этилмаган мактаблар сони 17 тани ташкил этган бўлса, 2021 йилда вилоятда бундай мактаблар қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги беш йилда олий таълим муассасалари сони 4 тадан 8 тага ортган (шундан 2 таси хусусий). Хусусан, жорий йилда Андижон давлат университетининг Педагогика институти ҳамда Польша давлатининг Варшава университети филиали ўз фаолиятини бошлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларнинг инновацион лойиҳаларга қизиқишларини ошириш, уларни соҳага кенг жалб этиш мақсадида Андижон машинасозлик институтида қиймати 6,5 млрд сўм бўлган «Ёшлар технопарки» инновацион маркази ўз фаолиятини бошлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож 3 269 нафар талабага (452 нафари кам таъминланган оила фарзанди, 178 нафари «Темир дафтар»даги оила фарзанди, 9 нафари болалар шаҳарчаси, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, 402 нафари ногиронлиги мавжуд, 1 557 нафари боқувчисини йўқотган, 253 нафари чин етим, 418 нафари нафақа олувчи) жами 6,5 млрд сўмдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўрганиш давомида Андижон вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш орқали аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларнинг фаолият самарадорлигини ошириш борасида бир қатор муаммолар ва камчиликлар мавжудлиги ҳам кузатилди. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил давомида Бандлик дастури ижросини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга ошириш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Улуғнор туманида иш сўраб мурожаат қилган 3 678 нафар ишсиз фуқаронинг 45 фоизи, Асака туманида 5 344 нафар фуқаронинг 39 фоизи, Хонобод шаҳрида 1 315 нафар фуқаронинг 38 фоизи ишга жойлаштирилмаган. Ваҳоланки, вилоятда 10 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги қайд этилган бўлиб, шундан 3 288 таси маълум бир мутахассислик талаб этмайдиган касб лавозимлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асака туманида касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган 260 нафар фуқаронинг 20 фоизи, Хонобод шаҳрида 56 нафар фуқаронинг 18 фоизи, Улуғнор туманида 780 нафар фуқаронинг 15 фоизи бугунги кунга қадар ишга жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон тумани ҳокимлиги томонидан 2021 йилда амалга оширилган ҳудудий инвестиция лойиҳалари асосида иш ўрни яратиш бўйича белгиланган режалар тўлиқ бажарилганлиги қайд этилган бўлиб, ушбу маълумот солиқ баъзаси билан солиштирилганда 9 та корхонада 70 та иш ўрни амалда яратилмаганлиги аниқланди (ушбу корхоналар томонидан жами 600 та ўрнига амалга 530 та янги иш ўрни яратилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асака тумани ҳокимлиги ҳисоботида «Тропик мевалари» хусусий корхонасида паррандачиликни йўлга қўйиш учун 10 та янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилган, аммо ўрганиш давомида корхонада бор-йўғи 1 та иш ўрни яратилганлиги аниқланди. «Андижон саховати» корхонаси томонидан томчилатиб суғориш технологияси ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 120 та ўрнига 85 та, «Одилжонов Хадятулло» корхонаси томонидан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 100 та ўрнига 89 та, «Беминнат савдо ҳамкор» корхонаси томонидан тикувчиликни ташкил этиш бўйича 100 та ўрнига 92 та янги иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизликни камайтириш борасидаги асосий эътибор фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлашга қаратилган. Масалан, Қўрғонтепа туманида жорий йилнинг 1 март ҳолатига бандлиги таъминланганлиги қайд этилган 2 818 нафар фуқаронинг 879 нафари (31 фоизи) солиқ идоралари орқали ўзини ўзи банд қилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштириш билан чекланилган. Ваҳоланки, ўзини ўзи банд қилганларнинг аксариятини ер майдони ажратилганлар, хонадон шароитида боқиш учун парранда, асалари, қўй ва чорва берилганлар ҳамда ҳунармандчиликка жалб этилганлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу амалиёт баъзан ҳисоботларда ҳам турли чалкашликларни, айрим ҳолларда бандлиги таъминланган фуқаролар сонини орттириб кўрсатиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда. Масалан, аукционда ер олиб деҳқончилик фаолиятини бошлаган фуқаро расман бандлигини расмийлаштириш (иш стажи) учун солиқ идорасига базавий ҳисоблаш миқдорининг энг кам миқдорида пул тўлаган ҳолда ўзини ўзи банд қилганлиги ҳақида маълумот олиши талаб этилади, натижада 1 киши ҳам ер берилди, ҳам ўзини ўзи банд қилди тарзида 2 ҳолатда бандлиги таъминланган сифатида қайд этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш масаласига етарлича эътибор қаратилмаяпти, жорий йилнинг январь-февраль ойларида иш билан таъминланган 17 435 нафар фуқаронинг 59 фоизи ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг аксарияти ушбу маълумотномани амалда бандлиги таъминланмаган бўлса-да, фақатгина нафақа тайинлаш (бола пули) учунгина расмийлаштирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Квоталанган иш ўринларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш ишларига ҳам етарли эътибор қаратилмаяпти. Масалан, Қўрғонтепа туманида ушбу тоифадаги шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари 412 тани ташкил этиб, 1 март ҳолатига бор-йўғи 19 нафар (4,6 фоиз) фуқаро ишга жойлаштирилган. Квоталанган иш ўринларининг 73 тасига ногиронлиги бўлган шахсларни жалб этиш белгиланган бўлиб, амалда бирорта ҳам мазкур тоифадаги фуқаро ишга жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ишга муҳтож бўлганлар сони 138,5 минг кишини ёки бўш иш ўринлари 10 мингдан зиёдни ташкил этса-да, ушбу бўш иш ўринлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларига етарли эътибор қаратилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир маҳалла учун меҳнат инспектори тайинланган бўлса-да, фаолияти ўрганилган бирорта ҳам маҳаллага ҳудуддаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлардан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида эмас. Масалан, Жалақудуқ туманида хорижий давлатлардан қайтган 5 785 нафар фуқародан қарийб 70 фоизининг бандлиги таъминланди деб кўрсатилган, аммо Бандликка кўмаклашиш марказида ушбу рақамларни асослантирувчи бирор-бир ҳужжат мавжуд эмас. Туманда 2021 йилда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган 44 нафар фуқародан 10 нафарининг бандлиги таъминланган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ярмаркалари фақатгина расмиятчилик учун ташкил этилмоқда. Масалан, Шаҳрихон туманида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 231 та ташкилот томонидан жами 1 886 та бўш иш ўрни таклиф этилган бўлса-да, амалда бор-йўғи 33 нафар (1,7 %) фуқаро бўш иш ўрнига ишга жойлаштирилган. Бу борадаги кўрсаткич Хўжаобод туманида 1,7 фоизни, Булоқбоши туманида 2,4 фоизни, Андижон туманида 3,3 фоизни, Асака ва Улуғнор туманларида 7 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгидан жорий этилган ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир маҳалла бўйича аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, маҳаллани иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш борасида ҳам айрим камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганилган Андижон, Қўрғонтепа, Жалақудуқ туманларида «йўл хариталари» аниқ ва манзилли ишлаб чиқилмаган, деярли барчаси шаблон асосида тайёрланган ҳамда мутасадди раҳбарлар томонидан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил қилинган бирорта ҳам «йўл харитаси»да қай тарзда ёрдам кўрсатиш орқали фуқарони камбағалликдан чиқариш белгиланмаган, ишсиз фуқароларга Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида кредит расмийлаштириш ҳисобига уй ҳайвонлари ва парранда олиш, иссиқхона қуриш орқали бандлигини таъминлаш режалаштирилган, аммо кам таъминланган аҳолининг келгусида ушбу кредитларни тўлаш қобилиятига эга бўлиш ёки бўлмаслиги ҳисобга олинмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу каби омиллар сабабли ажратилган кредитларнинг қайтарилишида муаммоли ҳолатлар юзага келмоқда, 2021 йилда 604 млрд сўм кредит қарздорликлари ундирилган бўлса-да, 2022 йил 1 январь ҳолатига келиб муаммоли кредитлар қолдиғи 1 трлн 141 млрд сўмни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит олиш истагидаги 363 нафар фуқаронинг мурожаати белгиланган 15 кун муддатда кўриб чиқилмаган. Ушбу кўрсаткич Шаҳрихон туманида 99 тани (31,7 фоизни), Пахтаобод туманида 82 тани (25 фоиз), Балиқчи туманида 48 тани (18 фоизни), Андижон шаҳрида 31 тани (14 фоизни) ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда ҳар куни камида битта янги иш ўрни яратиш лойиҳаси бўйича жорий йилнинг январь-февраль ойларида 29 595 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланган, аммо белгиланган режа Избоскан, Пахтаобод (92 фоиз), Андижон (95 фоиз) туманларида тўлиқ бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Асака туманидаги «Отиш», «Учтош», «Эргашобод», Улуғнор туманидаги «Сариқсув», «Нуробод», «Оқтом», «Келажак», Пахтаобод туманидаги «Янгиобод», Шаҳрихон туманидаги «Қушқуноқ», «Навбаҳор», «Маслаҳаттепа», «Найман», «Пахтакўл», «Сузоқ», «Ўзбекистон», «Янгиваҳим» маҳаллаларида режа 50 фоизга ҳам бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерларда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш мақсадида «E-auksion» электрон савдо платформасида 43 639 та лот бўйича ер майдони жойлаштирилган. Бироқ айрим ҳудудларда аукцион савдоларига ишлаш истагида бўлган ва ер сўраб мурожаат қилган фуқароларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрилмаган. Хусусан, савдога қўйилган жами лотларга нисбатан Жалақудуқ туманида савдоларнинг 49 фоизида, Пахтаобод туманида 43 фоизида, Избоскан туманида 37 фоизида, Асака туманида 36 фоизида талабгорлар қатнашмаганлиги сабабли ғолиблар аниқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолларда ғолиблар аниқланган бўлса-да, шу кунга қадар ажратилган ер майдонлари эгаларига аниқ хатлаб берилмаган. Масалан, Қўрғонтепа туманида 1033 нафар фуқарога аукцион асосида ер майдони ажратилган бўлиб, танлов асосида ўрганилганда фуқаролар (А. Қўшоқов, Ш. Джалилова, Т. Шарипова) ҳали қайси контурдан аукционда ер ютиб олганлигини билмаслиги, шу кунга қадар тегишли мутасаддилар томонидан фуқарога ер хатлаб берилмаганлиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий дафтарларга («Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари») киритилган аҳоли вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам баъзи камчиликлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши зарур бўлган 1 млрд 429 млн сўм, хусусан, Андижон шаҳрида 825 млн сўм, Андижон туманида 492,3 млн сўм, Олтинкўл туманида 111,4 млн сўм маблағ ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил якунида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан қарийб 4 млрд сўм маблағ «Темир дафтар»га йўналтирилган, аммо Олтинкўл ва Хўжаобод туманларида умуман маблағ ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2-босқичда «Аёллар дафтари»га ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз сифатида киритилган хотин-қизларнинг 56 фоизи доимий даромад келтирувчи ишлар билан эмас, балки «уй ишларини бажариш» каби мустақил равишда ўзини ўзи банд қилди, деган сабаб билан рўйхатдан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Балиқчи тумани бўйича доимий бандлигини таъминлаш режалаштирилган 75 нафар хотин-қиздан 5 нафарининг (6,7 фоизи) доимий бандлиги таъминланган, холос. Бу кўрсаткич Асака туманида 11 фоизни, Олтинкўл туманида 14 фоизни, Жалақудуқ туманида 22 фоизни, Булоқбоши туманида 27 фоизни ташкил этган. Бўстон туманида 560 нафар ишсиз хотин-қиздан 120 нафарининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмаганлиги боис уларнинг 93 нафари иш излаб бошқа ҳудудларга чиқиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлиги таъминланиши режалаштирилган 1 336 нафар хотин-қиздан бор-йўғи 365 нафари (27 фоизи) вақтинчалик иш билан таъминланган, холос. Ушбу кўрсаткич Олтинкўл туманида 1,3 фоизни, Балиқчи туманида 1,8 фоизни, Қўрғонтепа туманида 2,4 фоизни, Хонобод шаҳрида 5 фоизни, Асака туманида 6,1 фоизни ташкил этган, Марҳамат, Андижон, Бўстон туманларида бирорта ҳам хотин-қизнинг вақтинчалик бандлиги таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2-босқичда субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ишларига ҳам етарли эътибор қаратилмаган. Масалан, тадбиркорликка жалб этиш учун 739 нафар хотин-қиздан бор-йўғи 7 нафарига, шахсий томорқани ривожлантириш учун 802 нафар хотин-қиздан 23 нафарига, касбга ўқитиш харажатларини қоплаш учун 468 нафар хотин-қиздан 1 нафарига субсидия ажратилган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Квотадан ортиқ ишга қабул қилинган хотин-қизлар учун субсидия ажратиш ишларига умуман эътибор қаратилмаганлиги сабабли субсидия маблағларидан деярли фойдаланилмаган. Кооперативларга жалб этиш бўйича етарли тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги натижасида 672 нафар аёлдан атиги 28 нафарининг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотурар жойда яшаб келаётган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш борасида ҳам айрим муаммолар сақланиб турибди, Масалан, Асака туманида нотурар жойда яшаётган 33 нафар хотин-қизга фақатгина ижара компенсациясини қоплаб бериш учун моддий ёрдам кўрсатилган, Қўрғонтепа тумани «Чорвадор» маҳалласидаги нотурар жойда яшаб келаётган фуқаро Ф. Хакимованинг муаммоси шу кунга қадар ҳал этилмаган, Жалақудуқ тумани «Ҳамзаобод» маҳалласи идорасида узоқ вақтдан буён яшаб келаётган О. Каримова ҳатто «Аёллар дафтари»га киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тадбирлари давомида вилоятда ижтимоий соҳада кўплаб молиявий хато ва камчиликлар аниқланганлиги бу борадаги ишлар устидан тизимли жамоатчилик назоратини йўлга қўйишни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2021 йилда ижтимоий соҳа объектларида ўтказилган 247 та назорат тадбиридан 76 фоизида (188 та) жами 44 млрд 745 млн сўмлик молиявий хатоликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 40 млрд 73 млн сўм (89,5 фоиз) миқдорида маблағ белгиланган тартибда ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий зарар миқдори 29 млрд 872 млн сўм бўлган 171 та назорат тадбири материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўловлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 6 та назорат тадбиридан 5 тасида 113 млн сўмлик ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўловлари нотўғри тайинланиб тўлаб юборилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсия ва нафақа тўловлари тўғри тайинланиши ва тўланиши бўйича 69 та ҳолатда 198,3 млн сўм миқдорида ортиқча ва ноқонуний тўловларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан ходимларнинг пластик карточкаларига ўтказилган шубҳали тўловлар юзасидан ташкил этилган назорат тадбирларида 10,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказилган назорат тадбирларида 3,5 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Хусусан, иш ҳақи учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши бўйича ўтказилган ўрганишларда Андижон туманида 1,8 млрд сўм, Улуғнор туманида 1,7 млрд сўм иш ҳақи учун ҳисобланган маблағлар сохта тўлов ведомостларини расмийлаштириш орқали ноқонуний ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларини ижтимоий соҳа учун мақсадли йўналтириш борасида, шунингдек, мавжуд тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятида ҳам айрим муаммолар сақланиб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил давомида туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан «Фуқаролар ташаббуси» жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган 12,6 млрд сўм маблағнинг 5,7 млрд сўми ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Андижон шаҳрида 675 млн сўм, Хўжаобод туманида 505 млн сўм, Қўрғонтепа туманида 492 млн сўм, Андижон туманида 491 млн сўм, Олтинкўл туманида 400 млн сўм, Шаҳрихон туманида 380 млн сўм, Асака туманида 364 млн сўм, Балиқчи туманида 338 млн сўм, Избоскан туманида 326 млн сўм маблағ жамғармага ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет ҳисобидан дори-дармон сотиб олиш харажатлари учун 84,6 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлса-да, айрим тиббиёт муассасаларида ажратилган маблағлар йил якунига қадар ўзлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асака туманидаги 10-сонли оилавий поликлиникада биринчи тиббий ёрдам учун белгиланган 31 турдаги дори воситасидан 12 тури мавжуд, холос, шу боис биргина жорий йилнинг 11 февралидан 15 мартига қадар биринчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган 1049 нафар фуқародан 968 нафари (92 фоиз) дори воситаларини ўз ҳисобидан харид қилишга мажбур бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет даромадларининг прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 5 фоизигача бўлган миқдордаги маблағларни йўналтириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг ипотека кредитлари бўйича қарздорликларини сўндириш жамғармаси ҳанузгача ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон «Саховат» интернат уйида ётоқ беморлар учун 20 ўринли бир қаватли бино қуриш, соғломлаштириш машғулотларини ўтказиш учун спорт майдончаси ташкил этиш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилги давлат инвестиция дастурида Андижон туманидаги Бўтақора «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш белгиланган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 10,2 млрд сўм маблағ ажратилган. Аммо белгиланган муддат (2021 йил декабрь) тугаган бўлишига қарамасдан ҳанузгача тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган, 60 ўринли ётоқхонани таъмирлаш ишлари охирига етказилмаган, ёзги айвон қурилиши бошланмаган, муассасада ёпиқ спорт иншоати мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Избоскан туманидаги Чуама «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида тиббий-маъмурий бўлим биносини қуриш, 2 та қишги ётоқ биносини капитал реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 12,7 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, қурилиш ишлари ҳанузгача якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўрғонтепа туманидаги 330 ўринли «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйидаги 50 ўринли ошхона биносида овқатланиш 3 сменада ташкил этилмоқда, бу эса, ўз навбатида, муассасада яшовчиларга ноқулайликлар туғдирмоқда, муассасада даволаш бўлими, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш зали мавжуд эмас, электр таъминотида узилишлар юзага келмоқда, табиий газ тизимига уланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича 2 та марказ мавжуд бўлиб, 7 та ҳудудга хизмат кўрсатиши белгиланган Асака туманидаги марказни ўрганиш давомида муассаса деярли фаолият кўрсатмаётганлиги маълум бўлди, марказ шу кунга қадар Адлия органидан давлат рўйхатидан ўтказилмаган, банкда ҳисоб рақами очилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда тиббиёт ходими, психолог, ҳуқуқшунос, мурожаат қилган фуқароларни вақтинчалик бошпана билан таъминлаш учун хоналар ташкил этилган, аммо тиббиёт ходими, психолог, ҳуқуқшунос хизматлари йўлга қўйилмаган, бино иситилмайди, жорий йилнинг 15 мартига қадар 2 нафар аёл вақтинчалик бошпана сўраб мурожаат этган, аммо шароит мавжуд эмаслиги сабабли 3-4 кундан кейин чиқиб кетган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ўрганиш давомида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромадини оширишга эришиш борасида ҳам баъзи масалалар ўз ечимини кутиб турибди. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил давомида ижтимоий нафақа тайинлаш ва тўлаш рад этилган фуқароларнинг 65 фоизига доимий даромад манбаига эга бўлмаганлиги сабаб сифатида келтирилган. Аммо нафақа тайинланиши рад этилган фуқароларга улар солиқ идораларидан ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида маълумотнома олгандан кейин нафақа расмийлаштириш ҳолатлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда вилоятда тўқимачилик саноати соҳасида 2400 дан ортиқ корхоналар фаолият юритади, ривожланаётган ушбу соҳада хорижлик мутахассисларга талаб юқори, аммо кичик корхоналар томонидан хорижлик мутахассисларни жалб этиш учун молиявий жиҳатдан имконияти йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис соҳа учун маҳаллий мутахассислар тайёрлаш, ҳудуддаги тўқимачилик саноати соҳасини ривожлантириш ва янги технологияларни жалб этиш мақсадида Хўжаобод туманида давлат-хусусий шериклик асосида инновацион тўқимачилик ва дизайн йўналишида «SAMO» кластер инновацион технологиялар институтини ташкил этиш мақсадида тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда (ID-48384) Вазирлар Маҳкамасига киритилган, аммо масала шу кунга қадар ҳал этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги балансидаги собиқ Хўжаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи биносида (Ўзбекистон кўчаси, 78-уй) умумий қиймати 2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиб, қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланган. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 700 ўринли жаҳон стандартидаги замонавий олий таълим муассасаси ташкил этилиб, ҳар йили енгил саноат ва кластер соҳасида 100 нафар маҳаллий етук мутахассис тайёрлашга эришилади, қолаверса 120 та янги иш ўрни яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Жалақудуқ туманидаги 400 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бораётган «АЛЁРТЕКС» МЧЖда ип-йигирув дастгоҳлари маънавий эскирганлиги боис ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга тушиб кетган, маҳсулот сифати ўз рақобатбардошлигини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-72-сон қарорига асосан корхонада ип-йигирув дастгоҳлари ва ишлаб чиқариш жараёнини замонавийлаштириш, маҳсулотларни юқори технологик ишлаб чиқаришга қайта йўналтириш орқали уларнинг ҳажми ва сифатини ошириш мақсадида 2022-2023 йилларда умумий қиймати 80,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида корхонанинг қуввати йиллик 25 минг тонна калава-ип ишлаб чиқаришга оширилади, 1000 та янги иш ўрни яратилиб, маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади, лойиҳа доирасида машҳур «RIETER» компаниясининг энг замонавий ип-йигирув дастгоҳларини ўрнатиш бўйича келишувга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан корхона фаолияти тўлиқ ўрганилмасдан, лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзмиллийбанк» АЖга ижобий хулоса берилмаганлиги боис банк томонидан 38 млн Евро миқдоридаги кредит ажратилиши тўхтаб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 — 26 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда «E20 Investment Ltd» компанияси ўртасида гилос ва резавор мевалар етиштиришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилган бўлиб, лойиҳа доирасида 100 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган, ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши экспортбоп 3,4 минг тоннагача тайёр маҳсулот етиштириш ҳамда 80 та доимий ва 600 та мавсумий иш ўрнини яратиш имкониятини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига асосан қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳаси учун Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан тўғридан-тўғри ижарага ер майдони ажратиб бериш белгилаб қўйилганлиги боис мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 470 гектар ер майдони ажратиш учун Ҳукуматнинг амалий ёрдами зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги 5 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳудудидаги 5,5 гектар бўш ер майдонида 5 та ўқув полигони — Мономарказ қуриш бўйича 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 40 млрд сўм молиялаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, амалда 20,4 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилган, аммо мазкур лойиҳалар йилдан-йилга ўтувчи объект сифатида 2022 йилги Инвестиция дастурига киритилмаганлиги боис бошланган ишлар якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятнинг Андижон, Хонобод, Қорасув шаҳарлари ва Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Андижон, Асака, Олтинкўл туманларида яшовчи аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари сони ортиши натижасида Хонобод — Андижон магистрал сув қувурининг биринчи йўналишидан ичимлик суви етказиб беришда сув дебити (сиғими) етишмаслиги муаммоси мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон қарорига асосан, мазкур ичимлик сув қувурининг иккинчи йўналишини қуриш учун 337 млрд сўмлик шартнома имзоланган, аммо бугунги кунга қадар бор-йўғи 8 млрд сўм маблағ ажратилганлиги боис лойиҳа вақтинча тўхтаб қолган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш узоқ вақт талаб этилишини инобатга олиб, халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш мақсадга мувофиқ, натижада 510 минг аҳолини (шундан 120 минг нафари илк маротаба) доимий ичимлик суви билан таъминлашга эришилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат транспорти хизматини яхшилаш мақсадида автобусларни харид қилишда кредит ставкалари 21 — 24 фоизни ташкил этмоқда, «Исузу» русумли автобуснинг нархи 2017 йилда 105 млн сўм бўлган бўлса, бугунги кунда 383 млн сўмни ташкил этмоқда. Шу боис автокорхоналарнинг йилдан-йилга эскириб борадиган ҳаракат таркибини ўз вақтида янгилаб бориш мақсадида автобусларни имтиёзли шартларда харид қилишини йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ҳозирда 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар сони қарийб 464 минг нафарни ташкил этиб, ҳар йили ёз мавсумида ўртача 9 минг нафар бола (1,9 фоиз) мавжуд 14 та стационар турдаги оромгоҳда дам олади, ушбу оромгоҳлардан 3 таси жорий таъмирга, 4 таси капитал таъмирга муҳтож аҳволга келиб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис оромгоҳларда дам оладиган ва соғломлаштириладиган болалар сонини ошириш мақсадида нафақат ёз мавсумида, балки йил давомида фаолият олиб борадиган намунали оромгоҳ ташкил этиш, мазкур оромгоҳда имтиёзли тарзда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини соғломлаштириш зарур.