Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга узлуксиз таълим-тарбия беришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
1. Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида (кейинги ўринларда — Марказ) даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш мақсадида «Меҳрли мактаб» лойиҳасини амалга ошириш;
Марказда даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасасини (кейинги ўринларда — Меҳрли мактаб) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб юридик шахс мақомига эга бўлиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Меҳрли мактабнинг штатлар жадвалига амалдаги ходимлар штатлари доирасида ўзгартириш киритиш ваколати берилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда мактабнинг фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (тиббиёт муассасалари томонидан қопланадиган харажатлардан ташқари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб томонидан даволанаётганлар учун таълим жараёнини ташкил этишда тиббиёт муассасаларида фойдаланиладиган хоналарни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар (коммунал, жорий таъмирлаш, қўриқлаш, тозалаш ва бошқалар) Соғлиқни сақлаш вазирлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб ходимлари меҳнатининг алоҳида шароитлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 100 фоиз, Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланaди.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Меҳрли мактаб фаолиятининг мақсад ва вазифалари;
Меҳрли мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Меҳрли мактабда мактабгача таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш;
Меҳрли мактабда умумий ўрта таълим жараёнини ташкил этиш;
Меҳрли мактабнинг таълим жараёни иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш;
Меҳрли мактабни молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
жорий йил учун талаб этиладиган зарур маблағларнинг Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан қўшимча равишда ажратилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун республика бюджетидан ажратилган харажатларда ушбу қарор ижроси учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
5. Марказнинг моддий-техника таъминоти учун давлат харидлари тўғрисидаги шартномалар, шу жумладан ушбу қарор эълон қилинган санадан олдин тузилган шартномалар, капитал қўйилмалар бўйича шартномалар эканлиги эътиборга олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
икки ҳафта муддатда Меҳрли мактабнинг устави тасдиқланиши, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб фаолиятини самарали ташкил қилинишини таъминласин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Меҳрли мактаб Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси, 17-А-уй манзилида жойлашган Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов зиммаларига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 май,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 майдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни ташкил этиш тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ҳамда гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор шароитда тегишли давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда — тиббиёт муассасалари) даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Тиббиёт муассасаларида даволанаётган болаларга мактабгача ва умумий ўрта таълим бериш жараёнлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс бўлган «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси ҳамда унинг юридик шахс бўлмаган филиаллари (кейинги ўринларда — Меҳрли мактаб) томонидан ташкил этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
2. Меҳрли мактаб ўз уставига, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига (давлат таълим муассасалари учун), банк ҳисобварақларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
даволанаётганлар — тиббиёт муассасаларида тиббий хизмат кўрсатилаётган 18 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахслар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
таълим ва тарбия хизматлари — мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкил этиш хизматлари;
асосий мактаб — даволанаётганлар доимий яшаш манзили бўйича таълим олаётган давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари.
2-боб. Меҳрли мактаб фаолиятининг мақсад ва вазифалари
4. Қуйидагилар Меҳрли мактаб фаолиятининг мақсадлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактабда даволанаётганларнинг ҳаётга ижтимоий мослашишини, уларнинг мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим муассасаларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даволанаётганларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофазасини таъминлаш;
Даволанаётганларга таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш.
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
5. Қуйидагилар Меҳрли мактаб фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) мактабгача таълимни ташкил этиш соҳасида:
узоқ муддатли даволанишга муҳтож болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришга имкон берувчи қулай муҳитни яратиш;
илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига, шунингдек, улар асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия ва коррекцион фаолиятни ташкил этишга доир дастурларга мувофиқ тарбияланувчиларни таълим-тарбия ва коррекцион-педагогик ёрдам билан таъминлаш;
болалар ривожланишидаги нуқсонларнинг тиббий абилитация ва реабилитация, компенсация ҳамда коррекция ишларини олиб бориш;
болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олишига имкон берувчи шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг ижтимоий мослашуви ва таълим ва тарбия олишни давом эттиришга тайёрлигини таъминлаш;
болаларни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларида ўқишга тайёрлаш;
болаларда Ватанга муҳаббат, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларига ҳурмат туйғуларини шакллантириш, атроф муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга ўргатиш;
бола шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, улар ижтимоий тажриба олишини таъминлаш;
даволаш гуруҳларидаги таълим-тарбия жараёнларига замонавий ўқув дастурлари ва технологияларини жорий этиш;
ҳар бир болага индивидуал ёндашувни таъминлаш;
шахснинг психологик хусусиятларини ҳисобга олиш;
даволаш ва ўқитиш жараёнларида болалар ва ота-оналарга ҳар томонлама ёрдам бериш;
самарали реабилитация қилиш мақсадида тиббий-психологик ва педагогик коррекция ишларини олиб бориш.
б) умумий ўрта таълимни ташкил этиш соҳасида:
даволанаётганларнинг умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурлари асосида узлуксиз таълим олишларини таъминлаш;
даволанаётганларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;
даволанаётганларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли болаларни тақдирлаш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
даволанаётганларнинг психофизиологик ёш хусусияти, қобилияти, қизиқиши ҳамда ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси талабларига мувофиқ равишда таълим олишларини таъминлаш;
таълим бериш жараёнида даволанаётганларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлаш;
даволанаётганларнинг дарсдан ташқари вақтларида иқтидорини ривожлантиришга қаратилган тўгарак машғулотларини олиб бориш;
дарс машғулотларини олиб бориш учун малакали педагоглар билан таъминлаш;
даволанаётганлар ва педагог ходимларига таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
кунлик даволанаётганларнинг соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб дарсларга қўйилганларнинг рўйхатини тасдиқлаш;
дарсларга қўйилган даволанаётганларнинг соғлиғи ҳолатини кузатиш.
даволанаётганлар томонидан даволанишнинг устуворлигини таъминлаш бўйича ўқув дастурларини, таълим хизматларини кўрсатиш жадвалларини ва имтиҳон саналарини мувофиқлаштириш.
3-боб. Меҳрли мактабнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
6. Меҳрли мактаб қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача ва умумий ўрта таълим беришни таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасаларининг таркибий бўлинмаларидан зарур бўлган маълумотларни сўраш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
таълим ва тарбия олишга рухсат этилган даволанаётганлар рўйхатига шифокорлар хулосасига кўра ўзгартиришлар киритиш;
таълим ва тарбия олишга жалб этилган даволанаётганларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун таълим ва тарбия хизматларини кўрсатишни тўхтатиб туриш.
Меҳрли мактаб ўзига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариши шарт.
4-боб. Меҳрли мактабда мактабгача таълим ва тарбия жараёнини ташкил этиш
7. Меҳрли мактабда қуйидаги мактабгача гуруҳлар ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин:
мактабгача таълим госпитал гуруҳлари — стационар даволанаётган, соғлиғи сабабли мактабгача таълим ташкилотларига бора олмайдиган 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган гуруҳлар;
илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари — 1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун стационар даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган гуруҳлар. Уларда парвариш қилиш ва назорат қилиш ишлари ота-оналарнинг фаол иштирокида ташкил этилади;
мактабгача таълим госпитал гуруҳлари, илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари (кейинги ўринларда — мактабгача госпитал гуруҳлари).
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Меҳрли мактабда даволанаётган мактабгача госпитал гуруҳлари учун таълим-тарбия жараёни мазмуни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган Давлат ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган дастур (жумладан, муаллифлик, мослаштирилган ва бошқа дастур) билан, илк ва мактабгача таълим ёшидаги болалар ривожланишига қўйилган давлат талабларига мувофиқ белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Меҳрли мактабда мактабгача госпитал гуруҳлари Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва Мактабгача таълим давлат ўқув дастурига мувофиқ болаларнинг ёшига оид хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташкил этилади ва жиҳозланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
10. Даволанаётганларни мактабгача госпитал гуруҳларига қабул қилиш Меҳрли мактаб томонидан тақдим этиладиган рўйхатлар асосида амалга оширилади.
11. Меҳрли мактабнинг бир гуруҳ хонасида 2 тадан кўп бўлмаган мактабгача госпитал гуруҳлари фаолиятини икки сменада алоҳида ташкил этишга рухсат этилади.
12. Мактабгача госпитал гуруҳлари ҳам бир хил ёшдаги, ҳам турли ёшдаги даволанаётганлар билан тўлдирилиши мумкин.
13. Болаларни гуруҳлардан чиқариш даволаётган шифокорнинг даволанишни тугатиш тўғрисидаги кўчирмаси ёки маълумотномаси асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Шифокор томонидан ҳар куни ўтказиладиган кўрик натижаларига кўра, даволанаётганлар таълим жараёнидан вақтинча четлаштирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳаракатланиш ва одамлар билан алоқа қилиш тавсия этилмайдиган даволанаётганлар учун индивидуал таълим ва тарбия хизматлари ташкил этилиши мумкин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
16. Мактабгача госпитал гуруҳлари 15 нафаргача даволанаётганлар билан тўлдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Таълим-тарбия жараёни йиллик, календарь-мавзули режалар ва болалар фаолиятининг кун тартиби билан тартибга солинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
18. Мактабгача гуруҳларда таълим-тарбия жараёни мазмунан даволанаётган шахсга йўналтирилган ҳамда ривожланишини таъминлайдиган инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишни ўз ичига олади.
19. Мактабгача гуруҳларда таълим-тарбия жараёни стационар даволаш-профилактика муассасасининг тиббиёт ходимлари билан биргаликда ишлаб чиқилган индивидуал таълим йўналиши асосида болаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
20. Таълим-тарбия жараёни доирасида фронтал, кичик гуруҳ ва якка тартибдаги машғулотлар шакллари болаларнинг иштироки, уларнинг ўзаро индивидуал ва катталар билан биргаликдаги фаолиятини ўз ичига олади. Бунда, машғулотларнинг фронтал, кичик гуруҳ, индивидуал шакллари «Илк қадам» Давлат ўқув дастури асосида тасдиқланган кун тартиби ва машғулотлар жадвалига мувофиқ олиб борилади.
21. Мактабгача гуруҳларида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
боланинг ҳуқуқлари, индивидуал хусусиятлар ва ривожланиш салоҳиятини ҳисобга олиш;
таълим фаолиятида боланинг ривожланиш соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги;
боланинг саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш, унинг эҳтиёжларини, шу жумладан, ҳаракатга бўлган эҳтиёжини қондириш;
боланинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш;
ўйин орқали ўқитиш ва ривожлантириш;
боланинг ривожланиши ва ижтимоийлашуви учун қулай муҳит яратиш;
бола учун хавфсиз муҳитни таъминлаш;
оила билан ҳамкорлик;
миллий маданий анъаналарга, бағрикенгликка ҳурмат руҳида тарбиялаш;
ижтимоий мослаштириш;
махсус таълим методологиясидан фойдаланиш, таълим жараёнини ташкил этишга табақалаштирилган ёндашув.
22. Мактабгача госпитал гуруҳларидаги машғулотлар давомийлиги стационар даволаш-профилактика муассасасининг тиббиёт ходимлари билан биргаликда педагоглар томонидан болаларнинг индивидуал ва ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади, бунда ҳафталик ўқув юкламаси ва машғулотлар сони белгиланган энг кўп миқдордан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
23. Мактабгача гуруҳларда болалар билан методик ишлар ва таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, ҳужжатлар юритилишини назорат қилиш мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари (методист) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
25. Мактабгача гуруҳларда таълим ва тарбия «Давлат тили ҳақида»ги Қонунга мувофиқ давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.
5-боб. Меҳрли мактабда умумий ўрта таълим жараёнини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Даволанаётганлар учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий таянч ўқув режаси ва таълим дастурларига мувофиқ алоҳида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида 1 — 11-синфлар ҳажмида умумий ўрта таълим берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳар йили 1 июлга қадар Меҳрли мактаб учун алоҳида тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Даволанаётганлар тиббиёт муассасаларида бўлиб турган вақтда даволовчи шифокор хулосасига кўра ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда — ота-оналар) розилиги билан умумий ўрта таълимга жалб қилинади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Бунда, ўқувчилар даволанишга келган кундан бошлаб уч кун мобайнида даволовчи шифокорнинг умумий ўрта таълимга жалб этиш бўйича хулосаси берилади.
Даволовчи шифокорнинг ижобий хулосаси ва ота-оналарнинг ёзма розилиги Меҳрли мактабга тақдим этилади.
Заруриятга кўра даволовчи шифокор хулосаси билан ўқувчи учун ташкил этилган дарс жараёнлари вақтинчалик тўхтатилиши ҳам мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Даволанаётганларни ўқитиш муддати даволовчи шифокорларнинг тиббий кўрсатмаларига мувофиқ ота-оналар розилиги билан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
30. Даволанаётганлар учун дарс машғулотлари даволовчи шифокор хулосасига кўра гуруҳларда (синф) ёки марказда ётган, ҳаракатланиш ва инсонлар билан мулоқот қилиш тавсия этилмаган даволанаётганлар учун индивидуал тарзда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Даволанаётганлар тиббиёт муассасаларига келган кунидан бошлаб даволаниш муддатига кўра, Меҳрли мактабга қабул қилинади. Бунда ўқувчи доимий яшаш манзилида таълим олаётган асосий мактабнинг ўқувчилар сафидан чиқарилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Даволаниш муддати тугаганидан сўнг ўқувчилар тиббиёт муассасаларидан чиқарилган кундан бошлаб Меҳрли мактабдан чиқарилади. Бунинг учун шифокорнинг даволаниш муддати якунланганлигини тасдиқловчи хулосаси асос бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
33. Меҳрли мактаб томонидан даволанаётганларга даволаниш муддати давомида умумий ўрта таълим дастурлари асосида тегишли фанлар бўйича ўзлаштириш натижалари кўрсатилган маълумотнома берилади.
Ушбу ҳужжат даволанаётганларнинг доимий тарзда таълим олаётган асосий мактабида ўқишни давом эттириши учун асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Даволанаётганларнинг якуний давлат аттестациясини ўтказиш тиббиёт муассасаларида даволаниш вақтига тўғри келганда якуний давлат аттестацияси Меҳрли мактаб томонидан, филиалларда эса асосий мактаб томонидан даволаниш муддати тугагандан сўнг ташкил этилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Бунда битирувчи синф ўқувчиларига (9 ва 11-синфлар) давлат намунасидаги ҳужжат (шаҳодатнома) Меҳрли мактаб томонидан берилган якуний давлат аттестацияси натижалари ва ўзлаштириш табели асосида ўқувчининг доимий тарзда таълим олаётган асосий мактаби томонидан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Даволанаётганларнинг таълим олиш, ихтиёрий равишда турли тўгаракларга қатнашиш, даволаниш ва дам олишни асосли равишда уйғунлаштиришни таъминлайдиган кун тартиби болаларнинг тиббиёт муассасаларида бўлиши муддатини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Марказларда дарс машғулотининг давомийлиги 30 дақиқа бўлади. Болаларнинг саломатлик ҳолатига кўра дарс машғулотлари қисқартирилиши мумкин.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Бунда бир кунлик дарс машғулотлари 1 — 4 синфларда 3 соатдан, 5 — 11 синфларда 4 соатдан ошмаслиги лозим.
Ўқув ҳафтаси давомийлиги 5 кунлик асосида олиб борилади.
37. Марказда даволанаётганлар учун турли тўгараклар, қизиқишларига кўра секциялар ва болаларнинг интеллектуал ҳамда ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган студиялар ташкил этилиши мумкин.
38. Даволанаётганларни психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг махсус касбий тайёргарлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, шунингдек уларга турли кўринишдаги психологик ёрдам бериш мақсадида профессионал психологик ёрдам кўрсатиш хонаси ташкил этилади.
6-боб. Меҳрли мактабнинг таълим жараёни иштирокчилари фаолиятини ташкил этиш
39. Меҳрли мактаб ташкилотига унинг директори раҳбарлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб директори Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Филиалнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси филиал психологига юклатилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
40. Директор Меҳрли мактабга юклатилган мақсадлар амалга оширилишига ҳамда белгиланган вазифалар ва мажбуриятлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига масъул ҳисобланади.
Шунингдек, Меҳрли мактаб директори ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ва молиявий фаолиятининг ташкил этилишига бевосита масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Меҳрли мактаб директори ва унинг ўринбосарлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
Меҳрли мактаб ходимлари Меҳрли мактаб директори томонидан тайинланади ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Меҳрли мактаб ходимларининг лавозим мажбуриятлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
43. Меҳрли мактаб ходимларига мазкур Низом талабларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган кўрсатмалар бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Меҳрли мактабнинг штатлар жадвалини тасдиқлайди.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Меҳрли мактабнинг штатлар жадвалига қуйидаги лавозимларнинг штат бирликлари киритилади:
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
Меҳрли мактаб директори — 1 нафар штат бирлиги;
умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари — 1 нафар штат бирлиги;
мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари (методист) — 1 нафар штат бирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича директор ўринбосари — 1 нафар штат бирлиги;
кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор — 1 нафар штат бирлиги;
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича педагог ходимлар учун 20 нафар штат бирлиги;
мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш учун 1 нафар дефектолог, 1 нафар психолог, 1 нафар мусиқа раҳбари ҳамда ҳар 1 госпитал гуруҳ учун — 1 ставка тарбиячи ва 1 ставка тарбиячи ёрдамчиси штатлар бирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Меҳрли мактабнинг штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш, жумладан, қўшимча штат бирликларини киритиш ваколати берилади. Шунингдек, мазкур органларга амалдаги қонунчиликда белгиланган тегишли лавозимлар ва штат бирликлари киритилади.
(45-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
451. Меҳрли мактабнинг ҳар бир ташкил этиладиган филиаллари учун уларда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш мақсадида қуйидаги лавозимлар жорий этилади:
умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун — педагог ходимлар (3 та штат бирлиги);
мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш учун — ҳар бир гуруҳ учун тарбиячи (1 та штат бирлиги) ва тарбиячи ёрдамчиси (1 та штат бирлиги);
психолог (1 та штат бирлиги).
(451-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
46. Ўқув жараёнини ташкил этиш учун Меҳрли мактаб ходимларига ҳақ тўлаш шартлари қуйидагича белгиланади:
Меҳрли мактаб директори учун ўқувчилар контингентининг биринчи гуруҳ учун белгиланган умумтаълим муассасаси директорининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳрли мактаб директор ўринбосарлари учун ўқувчилар контингентининг биринчи гуруҳи учун белгиланган умумтаълим муассасалари ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;
(46-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича педагог ходим лавозими учун умумтаълим муассасалари биринчи малака тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
мактабгача таълимни ташкил этиш бўйича педагог ходим лавозими учун мактабгача таълим ташкилотининг олий маълумотли педагогларининг базавий тариф ставкаси қўлланилади;
Меҳрли мактаб бош бухгалтери учун Психологик-педагогик республика ташхис марказининг бош бухгалтерига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разряди қўлланилади.
47. Умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари:
ўқув жараёнини ташкил қилади, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув режаси ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди;
педагогик ходимга белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув жараёни, ўқув жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишлар ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
ходимларнинг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг масъуллик даражасини белгилайди;
ўқувчиларнинг ўзлаштиришининг мониторингини амалга оширади, тўгаракларнинг фаолиятини ташкил қилади;
ўқув режасига мувофиқ дарс жадвалларини санитария қоидалари ва меъёрларини инобатга олган ҳолда тузади;
педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлари таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади.
Умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
48. Мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари (методист):
Марказдаги методик фаолиятга раҳбарлик қилади;
мактабгача таълим соҳасига оид норматив-ҳужжатларни амалиётга тўлақонли татбиқ этади;
Марказнинг ўқув-методик фаолиятини самарали ташкил этади;
болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний ривожлантирувчи замонавий таълим дастурлари ва технологияларини таълим-тарбия жараёнига жорий этади, уларнинг мактабга тайёргарлик даражасини тубдан ошириш юзасидан педагог кадрлар билан иш олиб боради, уларга методик маслаҳатлар бериб боради;
Марказ педагог ходимларининг иш режалари, ўқув-мавзули режалари ҳамда машғулотларга тайёргарлик ҳолатларини назорат қилади;
Марказда тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожланишини кузатади, баҳолашга доир маълумотларни умумлаштириш, таҳлил қилиш ва натижасига кўра аниқланган бўшлиқларни тўлдириш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилайди;
Марказнинг йиллик иш режасида белгиланган вазифалар тегишлилиги бўйича сифатли ва самарали, ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, педагогик жамоага таълимдаги янгиликларни етказиш бўйича назарий, амалий семинар машғулотларини ташкил этади;
Марказдаги гуруҳ хоналарини болалар ёшига мос равишда жиҳозлаш юзасидан тегишли маслаҳатлар беради;
таълим-тарбия жараёнида болаларда умумий асосий компетенциялар ва ривожланиш соҳалари компетенцияларини шакллантириш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширади;
ахборот ва педагогик технологияларни, жумладан масофавий ўқитиш усулларини ташкил этиш ишларини қўллаш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
байрам эрталиклари, очиқ машғулотлар, кўрик-танловлар ўтказилишини ташкил этади;
Марказ ходимларига ваколати доирасида топшириқлар бериш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, ходимларнинг касбий маҳорати ва методик салоҳиятини ошириш ишларини ташкил этади;
ташкилотни ўқув-дидактик, методик ва кўргазмали материаллар, ўйинчоқлар, ўйин ва мусиқа асбоблари билан жиҳозлашга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва раҳбариятга таклиф киритади;
Марказда ички меҳнат тартиби қоидаларига, жамоа шартномасига, санитария қоидалари ва гигиена нормаларига, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни таъминлайди;
мактабгача таълим педагог ходимларига методик ёрдам беради ва уларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилади;
мактабгача таълим педагог ходимларининг тасдиқланган иш режаларида белгиланган вазифалар бажарилишини назорат қилади.
Мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
481. Меҳрли мактаб директорининг филиаллар билан ишлаш бўйича ўринбосари:
филиаллар фаолиятини мувофиқлаштиради;
филиаллар томонидан олиб бориладиган таълим ва тарбия жараёнини назорат қилади;
филиалларга қабул қилинадиган ходимларни ишга қабул қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
филиалларда таълим ва тарбия олган болаларнинг мониторингини юритади;
филиалларда таълим олган болаларга бериладиган маълумотнома тайёрлайди ҳамда Меҳрли мактаб раҳбари имзоси билан филиалларга юборади;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган лавозим мажбуриятларига киритилган бошқа вазифаларни бажаради.
(481-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 мартдаги 134-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон)
49. Меҳрли мактабнинг педагог ходимлари меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.
7-боб. Меҳрли мактаб таълим жараёни иштирокчилари ва уларнинг ҳуқуқлари
50. Даволанаётганлар, ота-оналар, педагогик, тиббий ва бошқа ходимлар таълим ва тарбия жараёни иштирокчилари ҳисобланади.
51. Даволанаётганлар бепул мактабгача ва умумий ўрта таълим олиш, қизиқишларига қараб турли тўгараклар, секцияларга, болаларнинг интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган студияларга қатнаш ҳуқуқига эга.
52. Ота-оналар болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Меҳрли мактаб томонидан ташкил этилган таълим-тарбиявий фаолият билан танишиш ҳуқуқига эга.
53. Тегишли педагогик маълумотга, тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар Меҳрли мактабда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
8-боб. Меҳрли мактабни молиялаштириш
54. Молия йили давомида Меҳрли мактаб ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан бир ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда моддий ёрдам ва икки ойлик иш ҳақи фондини йўналтирган ҳолда моддий рағбатлантириш кўрсатилади.
55. Меҳрли мактаб ходимларига қўшимча устама, мукофотлар ва моддий рағбатлантиришларнинг бошқа турлари қўлланилишига рухсат этилади.
56. Меҳрли мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарори асосида тартибга солинади.
9-боб. Якунловчи қоида
57. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2022 й., 09/22/234/0382-сон; 30.03.2023 й., 09/23/134/0181-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)