28.04.2022 йилдаги 223-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш ҳамда улар фаолиятини тарғиб этиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз илм-фани, маданияти ва санъати, халқимиз маънавиятини юксалтириш йўлида фаол ижод қилган ҳамда бугунги кунда ҳам бу борада ибрат намуналарини кўрсатиб келаётган атоқли адиблар, ёзувчи ва шоирлар, бастакорлар, кино ва театр санъати намоёндаларининг ижодий меросини ўрганиш ҳамда уни халқимиз, айниқса, навқирон авлод вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини нишонлаш ҳамда улар фаолиятини кенг тарғиб этиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга мувофиқ белгиланган тадбирларни юқори савияда ташкил этилиши юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга кўра белгиланган ҳар бир юбилей саналарни нишонлаш юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишларини назорат қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга кўра тадбирларни замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда юқори бадиий савияда ўтказиш ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Дастурга кўра тадбирларни юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Кинематография агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият ва маърифат маркази Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни миллий қадриятларга мос равишда, шунингдек, замонавий технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни ўтказишга масъул этиб белгиланган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ушбу тадбирларни юқори ташкилий ва бадиий савияда ўтказишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Дастурда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳар йилги тадбирлар учун ажратилган маблағлар, меценатлик кўмаги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 28 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 223-сон карорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини нишонлаш ҳамда улар фаолиятини кенг тарғиб этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар коми

Ўтказиладиган санаси

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Таниқли бахши Фозил Йўлдош ўғли таваллудининг 150 йиллиги

2022 йил май

Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Самарканд вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

Таниқли бахши Қодир Рахимов таваллудининг 85 йиллиги

2022 йил май

Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Қашқадарё вилояти (М. Азимов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

Академик Ботир Валихужаев таваллудининг 90 йиллиги

2022 йил май

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Алиматов таваллудининг 100 йиллиги

2022 йил май

Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги Назарбеков),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

5.

Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова таваллудининг 100 йиллиги

2022 йил май

Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мухаммад Али таваллудининг 80 йиллиги

2022 йил май

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Атоқли адабиётшунос олима, Ўзбекистон Қаҳрамони Суюма Ганиева таваллудининг 90 йиллиги

2022 йил май

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

8.

Тарих фанлари доктори, академик Эдвард Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллиги

2022 йил май

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б'. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев),

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

9

Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов таваллудининг 70 йиллиги

2022 йил июнь

Маданият вазирлигининг хар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Таниқли олим„ академик Ҳабиб Абдуллаев таваллудининг 110 йиллиги

2022 йил июль

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (Q Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Ўзбекистон. халқ шоири Маҳмуд Тоир таваллудининг 70 йиллиги

2022 йил август

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Таниқли театр режиссёри Тошхўжа Хўжаев таваллудининг 100 йиллиги

2022 йил сентябрь

Маданият вазирлигининг ҳар йилги маданий тадбирлар учун ажратилган бюджет маблағлари

Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Ўзбекистон Қаҳрамони, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Аюпов таваллудининг 70 йиллиги

2022 йил сентябрь

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Таниқли қорақалпоқ адиби, Қорақалпоқ халқ ёзувчиси Шарап Уснатдинов таваллудининг 80 йиллиги

2022 йил сентябрь

Ёзувчилар уюшмаси маблағлари

Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

15.

Атоқли олим, тиббиёт фанлари доктори Ўктам Арипов таваллудининг 95 йиллиги хамда «Иммунология ва трансплантологиянинг замонавий муаммолари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

16.

Тасаввуф илмининг йирик намояндаси Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллиги

2022 йил октябрь

Дин ишлари қўмитаси маблағлари

Дин ишлар қўмитаси (С. Тошбоев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

17.

Мир Араб мадрасаси ташкил топганлигининг 500 йиллиги

2022 йил ноябрь

Туризм ва маданий мерос вазирлиги маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(Б. Шахриёров),

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

18.

Филология фанлари доктори, академик Наим Каримов таваллудининг 90 йиллиги

2022 йил декабрь

Фанлар академияси маблағлари

Фанлар академияси (Б. Юлдашев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 апрелдаги 223-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атоқли олимлар, маданият ва санъат соҳаси вакилларининг юбилей саналарини кенг нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири, Ташкилий қўмита раҳбари

2.

О. Назарбеков

маданият вазири

3.

Б. Мусаев

соғлиқни сақлаш вазири

4.

Б. Шахриёров

туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари

5.

Ф. Абдухаликов

Кинематография агентлиги бош директори

6.

С. Тошбоев

Дин ишлар қўмитаси раиси

7.

Б. Юлдашев

Фанлар академияси президенти

8.

С. Саидов

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси раиси

9.

М. Ходжиматов

Маънавият ва маърифат маркази директори

10.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

11.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

12.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

13.

А.Назармухамедов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Ташкилий қўмита котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташкилий кўмита аъзолари бошка ишгаўтган такоирда, унинг таркибигаушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклаигаи шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2022 й., 09/22/223/0367-сон)