Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 30 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 6 майда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 6 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси ва 38-моддасининг биринчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 267-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
1) 4-моддасининг 1-банди «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-моддаси:
биринчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«солиқлар ва бюджетга тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига тўловлар бўйича ундирувни қарздор корхона мол-мулкига қаратиш»;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 29-моддасининг учинчи қисми «ва фоизлар» деган сўзлардан кейин «шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш маблағларини молиявий бозорларга жойлаштиришдан фоизлар тарзида олинадиган даромадлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда):
1) 14-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошиси «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 20-моддасининг:
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлимида» деган сўзлар «туман ижтимоий таъминот бўлимида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 6-модда) 20-моддаси биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси «Республика» деган сўздан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошиси «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлардан кейин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 23 май,
ЎРҚ–2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2013 й., 52-сон, 686-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)