Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон)
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда):
1) 32-моддасининг тўртинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 37-моддаси биринчи қисми «а» бандининг биринчи ва учинчи хатбошилари, «г» банди ҳамда 40-моддасининг биринчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 43-моддасининг тўққизинчи қисми «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 66-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини», «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлардан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) 4-моддасининг иккинчи хатбошисидаги, 5-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 8-бандларидаги, 6-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 686-модда)
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси