25.04.2022 йилдаги ЎРҚ-766-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 3 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади органик маҳсулотлар (органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва авторизациялаштириш) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг амал қилиши шахсий истеъмол учун ишлаб чиқарилган органик маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авторизациялаштириш — мувофиқликни баҳолаш бўйича аккредитация қилинган орган сифатида фаолиятни амалга оширишга ушбу Қонунда ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги органик маҳсулотларга доир бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ваколатли давлат органи томонидан рухсатнома бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати — органик маҳсулотларнинг органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчиликда ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар — ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишнинг барча босқичларида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаган ҳолда олинган сертификатлаштирилган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш — органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатини олиш учун риоя этилиши зарур бўлган органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш технологияларини қўллаган ҳолда маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва қайта ишлашга доир фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи — органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий принциплар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлашнинг, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг устуворлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўналишини танлашдаги ихтиёрийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Органик маҳсулотлар соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

органик маҳсулотлар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий ҳамда иқтисодий шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида йўл қўйиладиган ифлосланиш нормаларини ва органик маҳсулотларнинг, шу жумладан органик экинларнинг (ўсимликларнинг) касалликлари хавфсизлигига доир талабларни белгилайди ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган биологик ва кимёвий моддаларнинг органик маҳсулотлар таркибидаги қолдиқларининг йўл қўйиладиган миқдорини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга, шунингдек органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, реализация қилишга ҳамда утилизация қилишга доир талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сиёсати ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган давлат дастурларининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ барқарор ривожланиш концепцияси принципларига асосланган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш тизими яратилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, шунингдек бу жараён доирасидаги ишларни ташкил этишга доир фаолиятни тармоқлараро мувофиқлаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига, шу жумладан сертификатлаштирилган уруғлардан, экиш материалларидан, органик ўғитлардан ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан, озуқа хом ашёсидан, озуқавий қўшимчалардан, уй ҳайвонларини, паррандаларни, асалариларни парваришлаш чоғида фойдаланиладиган дори воситаларидан, дезинфекцияловчи ва тозаловчи воситалардан, озиқ-овқат қўшимчаларидан ва технологик компонентлардан органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида фойдаланиш билан боғлиқ талабларга риоя этилишининг мониторингини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини авторизациялаштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлардан органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисидаги зарур ахборотни сўрайди ва олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳаётининг ва соғлиғининг хавфсизлиги, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб берадиган инновацион агротехнологик усуллар ҳамда технологиялардан, услублар ва жараёнлардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларига органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш масалалари бўйича ўқитиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадлари ва истиқболлари тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишга доир ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида инновацион усуллар ва технологияларни ишлаб чиқиш бўйича мақсадли тадқиқотлар ўтказилишини қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ва ички бозорларда органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларнинг хавфсизлиги соҳасидаги халқаро стандартлар ва тавсиялар билан уйғунлашган санитария қоидаларини, нормаларини ва гигиеник нормативларни ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг органик маҳсулотлар хавфсизлигига мувофиқлиги юзасидан экспертизасини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

8-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси:
(8-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигида органик чорвачиликни ривожлантириш соҳасидаги халқаро стандартлар ва тавсиялар билан уйғунлашган ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчилар томонидан органик маҳсулотларни, чорвачиликка оид органик маҳсулотларни ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хом ашёни етиштириш чоғида ветеринария тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган ветеринария-санитария талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 январдаги ЎРҚ-898-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилишни амалга оширади ва уларга аккредитация тўғрисида гувоҳнома беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларнинг миллий мувофиқлик белгиси шакли ва ўлчамини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тизимли равишда жорий этишда, шунингдек органик маҳсулотлар соҳасидаги халқаро стандартларни республикада жорий этишга тизимли равишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органларининг мутахассислари учун инспекция назоратини ўтказиш доирасида ёки сертификатлаштириш жараёнида малака ошириш бўйича тадбирларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг органик маҳсулотлар соҳасидаги ваколатлари
(10-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(10-модда биринчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхоналарига ва қайта ишлаш корхоналарига органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш учун ер участкалари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг органик маҳсулотлар сифатида реализация қилинишига йўл қўймаслик чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини органик маҳсулотлар етиштириш тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Мувофиқликни баҳолаш органининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи қуйидаги ваколатларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларга мувофиқ органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш чоғида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш тўғрисидаги ёки органик маҳсулотлар ҳақидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилмаган тақдирда сертификатлаштиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун берилган ер участкаларидаги тупроқ, сув, уруғлар, кўчатлардан ва экиш материалидан, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотларидан ва озуқалардан намуналар олишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатини беради, унинг амал қилишини тўхтатиб туради ва ушбу сертификатни бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Органик маҳсулотлар соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилишни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли давлат дастурларини қабул қилиш ҳамда амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун субсидиялар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар соҳасида инновацион услублар ва технологияларнинг, шунингдек илғор тажрибаларнинг жорий этилишини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни молиялаштиришда, ахборотга оид, маслаҳат ва сертификатлаштириш хизматлари кўрсатишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва синов лойиҳаларини амалга ошириш бўйича давлат ва халқаро грант дастурлари доирасида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар тоифасига кирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш чоғида субсидиялар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар фаолиятининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш чоғида ўз фирма номидан, товар белгисидан ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш учун зарур бўлган хизматлар (ишлар) турларини, шу жумладан мувофиқликни баҳолаш органларини ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи ташкилотларни мустақил равишда танлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш чоғида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар фаолиятининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга фаолиятнинг қуйидаги кафолатлари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ажратилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларига мувофиқ, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек норматив ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ажратилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинларини эркин жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Органик маҳсулотларга доир умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш шартлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва мувофиқликни баҳолаш органи ўртасида органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш органик маҳсулотлар тоифасига кирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан алоҳида тарзда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни «ўтиш давридаги органик маҳсулотлар» сифатида тамғалаш ва реализация қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар тоифасига кирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтиш чоғида ўтиш даври белгиланиб, маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи томонидан бу давр ичида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, хавфсиз маҳсулотлардан ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хом ашёдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш учун органик маҳсулотларнинг муайян турини танлаш чоғида экологик тизимларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланадиган табиий ресурслардан, шу жумладан келиб чиқиши ўсимликлар ва ҳайвонларга мансуб бўлган маҳсулотлардан ҳамда чиқиндилардан органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланмайдиган табиий ресурслардан фойдаланишни қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон соғлиғига, ўсимликларга ва ҳайвонларга зарар етказмайдиган, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини оладиган ёки унинг оқибатларини бартараф этадиган технологиялардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологик жараёнларни сифатли бажариш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда рухсат этилган нормаларда озиқ-овқат қўшимчаларидан, микроэлементлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни кўриш, шу жумладан алмашлаб экишга, касалликларга, зараркунандаларга ва бегона ўтларга чидамли бўлган ўсимликлар турларини ҳамда навларини танлаш чоғида механик, биологик ва физик усулларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шароитларга мослашган, чидамли ўсимлик турларини, навларини ва ҳайвонлар зотларини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорвачиликда органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун келиб чиқиши табиий бўлган моддалардан олинган ингредиентлардан иборат озуқаларни ва озуқавий қўшимчаларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви учун қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган сувдан органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш чоғида ингредиент сифатида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айни бир турдаги органик ва ноорганик ингредиентларни битта органик маҳсулотга аралаштирмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синтетик моддалар, пестицидлар, гормонлар, антибиотиклардан ва кимёвий озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқдан фойдаланмасдан ўсимлик маҳсулотларини етиштириш усулларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионлаштирувчи нурланишдан (манбалардан) фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ҳолда ўсадиган ўсимликларга ишлов беришнинг кимёвий усулларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқова сувлар чўкмасидан, септик чиқиндилардан ҳамда инсон ҳаётига ва фаолиятига доир бошқа чиқиндилардан таркиб топган моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилардан, кимёвий ва радиоактив моддалардан ифлосланган ер участкаларидан, сув объектларидан ва (ёки) уларнинг қисмларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмбрионларни трансплантация қилишни, клонлаштиришни ва генга оид муҳандислик усулларини, ген-муҳандислик-модификация қилинган ҳамда трансген организмларни қўллаш, шунингдек ген-муҳандислик-модификация қилинган ва трансген организмлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган маҳсулотларни қўллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришга, шу жумладан уларни параллель равишда ва бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш шарт-шароитларига доир алоҳида талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига органик маҳсулотларни олиб кириш чоғида чет давлатнинг мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатининг ва ушбу мамлакатда қабул қилинган намунадаги органик маҳсулотларнинг келиб чиқишини тасдиқлайдиган сертификатнинг кўчирма нусхалари тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган органик маҳсулотларга нисбатан қонунчиликда белгиланган санитария, фитосанитария, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклдаги органик жиҳатдан мувофиқлик сертификати тақдим этилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мувофиқликни баҳолаш, мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш, органик маҳсулотлар соҳасидаги эквивалентликни баҳолаш, органик маҳсулотларни тамғалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлашнинг мувофиқлигини баҳолашни ташкил этиш органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун ихтиёрийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилишнинг мувофиқлигини баҳолаш чоғида инспекция назорати органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик жиҳатдан мувофиқлик сертификати органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилишнинг мувофиқлигини баҳолаш натижасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тартиб-таомилидан ўтганидан ва органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатини олганидан кейин органик маҳсулотларнинг миллий мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларнинг миллий мувофиқлик белгисининг тавсифи, шакли ва унга доир техник талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органи органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш жараёнларининг мувофиқлигини органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолаш ишларини кейинчалик амалга ошириш учун ваколатли давлат органи томонидан авторизациялаштиришдан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи авторизациялаштиришдан ўтиш учун ваколатли давлат органига авторизациялаштириш тўғрисида ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авторизациялаштириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс уставининг ва (ёки) таъсис шартномасининг кўчирма нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш (органик ўсимлик маҳсулотлари, чорвачиликдан олинадиган органик маҳсулотлар, органик озиқ-овқат маҳсулотлари, органик озуқа маҳсулотлари ва бошқалар) соҳасида базавий ихтисослашув тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган доимий инспекторларнинг ёки инспекторнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи ходимларининг рўйхати ва уларнинг органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш, уларни қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш соҳасидаги малака даражасини (иш тажрибасини, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимларини, органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини билишини) тасдиқловчи ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш ҳақидаги ёки авторизациялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорни ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авторизациядан ўтган тақдирда, органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш жараёнларининг мувофиқлигини органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ баҳолашни белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатини бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ваколатли давлат органини ёзма шаклда хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йил ичида берилган сертификатлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботни ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органининг авторизациялаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи авторизациялаштиришни бекор қилиш тўғрисида ариза берганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари мувофиқликни баҳолаш органи томонидан бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг учинчи қисми талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган ахборот ишончсиз бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганда, тугатилганда ёки у бекор қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш тўғрисида ўзи билан шартнома тузган органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларни ушбу органнинг авторизациялаштирилиши бекор бўлганлиги ҳақида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи томонидан берилган, авторизациялаштирилиши бекор қилинган органик жиҳатдан мувофиқлик сертификати ҳақиқий деб топилади, бундай маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар эса органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи мақомини органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Органик маҳсулотлар соҳасида эквивалентликни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар соҳасида эквивалентликни баҳолаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасида эквивалентликни баҳолаш чоғида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари хорижий мамлакатлар қонунчилигига ва халқаро стандартларга мувофиқ ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Органик маҳсулотларни тамғалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни тамғалаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар органик маҳсулотларнинг миллий мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувлар томонидан органик маҳсулотларни тамғалашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«organic» (органик), «biologic» (биологик), «ecologic» (экологик), «natural» (табиий) деган сўзлардан ва уларнинг қисқартмаларидан ёки ушбу сўзлардан ҳосил қилинган сўзлардан алоҳида тарзда ёхуд органик маҳсулотларнинг номига қўшиб фойдаланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатини берган мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг Мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестрида назарда тутилган рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри ваколатли давлат органи томонидан электрон ҳужжат тарзида шакллантирилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Органик маҳсулотлар тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи фуқароларнинг ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солиши ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган қалбакилаштирилган органик маҳсулотлар чиқарилишининг олдини олишга, унинг оқибатларини камайтиришга ёки уни бартараф этишга қаратилган чоралар тўғрисида аҳолини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотларни реализация қилиш билан шуғулланувчи шахсларга органик жиҳатдан мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган органик маҳсулотларни реализация қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи ваколатли давлат органига органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар томонидан органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация қилиш, шу жумладан уларни қонунчиликда белгиланган тартибда сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-766-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 03/22/766/0342-сон; 18.01.2024 й., 03/24/898/0046-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)