19.04.2022 йилдаги ПҚ-212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик ташаббусларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш (бундан қурилиш, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно) учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор доирасида ажратилган кредит линиясидан самарали фойдаланилишини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков томонидан амалга оширилади ва унга қуйидаги вазифалар юклатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит маблағларига талаб ва лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилганидан келиб чиқиб, кредит линияси ресурсларини ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) ва тижорат банклари кесимида тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа фабрикалари ва лойиҳа гуруҳлари томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларнинг сифатли ва қисқа муддатларда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ҳамда тижорат банклари томонидан кредит линияси маблағлари самарали ва манзилли ишлатилиши устидан тизимли мониторинг ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик, идора ва ҳудуд раҳбарларининг кредит маблағларини ўзлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш ва белгиланган муддатда ишга тушириш тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) ресурслар ҳудудлар ва тижорат банклари кесимидаги тақсимотга мувофиқ тижорат банкларининг талабномаси келиб тушгандан сўнг уч кунлик муддатда тижорат банкларига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратаётган маблағларнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан мақсадли ишлатилиши ва қайтарилиши устидан тизимли мониторинг ҳамда назорат қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқиб «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-212-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4752-сон қарори 2-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбошидаги «фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб» сўзлари «10 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбошидаги «Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича» сўзлари «14 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5113-сон қарори 5-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўртинчи хатбошидаги «фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга паст қилиб» сўзлари «10 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бешинчи хатбошидаги «Марказий банкнинг асосий ставкасида» сўзлари «14 фоиз ставкада» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 07/22/212/0324-сон)