Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Йўриқномаси, 07.01.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 588
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга (асосларга) кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддатидан олдин пенсия суғурта қилинган ва мазкур Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ ишдан озод этилган (ёки белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган) ходимларга: эркаклар — 58 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар — 53 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-2, 09.12.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 50-сон, 498-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишсиз деб эътироф этилиб муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, ушбу бўлим ходимлари бундай шахсларга уч ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар иш қидирувчи шахсларга туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деб юритилади) топширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз деб эътироф этилган кундан агар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан агарда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Муддатидан олдин пенсия миқдори «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартиб асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 7 апрелдаги 18-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-4, 04.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/588-4/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5 санасига қадар тегишли туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига юборадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-1, 19.05.2001 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси, 2001 йил 9-10-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 7 апрелдаги 18-2021-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-4, 04.05.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2021 й., 10/21/588-4/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда ҳудудий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган «Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 05-1209/50-сонли Низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.
(Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи)
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуни 49-моддасига асосан ва Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) қўллаган ҳолда, ____ йил «____»_____________ да туғилган_____________________________________________
ишдан бўшатилган ва 20__ йил «___» ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.
Камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи
_______________
___________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими 20__йил «____»________ ________________________-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори
Жами:
Х
Х
Х
Х
Х
Х
Бўлим бошлиғи
____________
Бош ҳисобчи
_____________
(имзо)
(имзо).
М.Ў.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг
20___ йил ______ ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни
ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Т/р
Қайси ой учун
Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаролар сони
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган маблағ миқдори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига маблағ ўтказилганлиги ҳақида тўлов топшириқномаси
№
сана
Жами:
Х
Х
Х
Далолатнома 20___ йил «___» ____________да тузилди.
_________________________туман (шаҳар)
Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлими бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармасининг
________________туман (шаҳар) бўлими
бошлиғи
Бош ҳисобчи _____________
Бош ҳисобчи _____________
(имзо)
(имзо)
М.Ў.
М.Ў.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 60-1-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 588-5, 07.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2023 й., 10/23/588-5/0565-сон)