Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Комилжон Юлдашалиевич Эрназаров зиммасига юклатилсин.
2. Белгилансинки, ушбу Қарорнинг 1-бандида назарда тутилган вазифа ҳақ тўланадиган фаолият ҳисобланмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2019 йил 24 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси ва Давлат бюджети бошқармаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2516-III-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 март,
1930-IV-сон