Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси ва Давлат бюджети бошқармаси фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги 1930-IV-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Юридик бошқармаси ишига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси ўринбосари Джахонгир Джаббарович Ширинов зиммасига юклатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Давлат бюджети бошқармаси ишига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш бўйича вазифалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Комилжон Юлдашалиевич Эрназаров зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 май,
2516-III-сон