Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2022 йил 19 март,
СҚ-509-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 19 мартдаги СҚ-509-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорларининг рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси К.Б. Турсунов тўғрисида»ги КҚ-307-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси У.Г. Файзиев тўғрисида»ги КҚ-308-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 15 февралдаги «Р.Т. Маматовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида»ги КҚ-309-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тузилмасини тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги КҚ-310-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги «Г.М. Маруфовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси этиб сайлаш тўғрисида»ги КҚ-313-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Г.М. Маруфова тўғрисида»ги КҚ-314-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги «З.Б. Махкамовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси этиб сайлаш тўғрисида»ги КҚ-315-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Н.А. Абдуллаханов тўғрисида»ги КҚ-316-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги «Э.И. Баситхановани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида»ги КҚ-317-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 11 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги КҚ-319-IV-сонли қарори.