30.12.2021 йилдаги VI-48-131-7-100-K/21-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паяриқ туманида 2021 йил бюджети ҳамда маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ижроси таҳлили ҳамда 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг маҳаллалар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3-декабрдаги ПФ-6121-сонли «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддаси ҳамда 437-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан 2022 йил учун Паяриқ туманида белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахсларни мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йилга ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш бўйича Халқ депутатлари туман Кенгашининг ВИ чақириқ, қирқ саккизинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Паяриқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М. Эргашевнинг 2021 йил бюджети ҳамда маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ижроси таҳлили ҳамда 2022 йил учун юридик ва жисмоний шахсларнинг маҳаллалар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларини қўллаган ҳолда ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429-моддасига мувофиқ Паяриқ тумани учун белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 437-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар (бундан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустасно) бўйича мутлақ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари Паяриқ туман Кенгаши юқоридаги 1-2-иловалар билан белгиланган солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни белгилаш ҳуқуқига эгалиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Паяриқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Олланов, туман молия бўлими (К. Наримонов), туман солиқ инспекцияси (М. Эргашев)ларга 2022 йилдаги бюджет-солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар, солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Паяриқ ҳаёти» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг «Sampayariq.uz» расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Паяриқ туман ҳокимлиги девонхона мудири (А. Нурллаев)га мазкур қарор нусхасини манфаатдор ташкилотларга юбориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Шарипов) ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (М. Эргашев)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор расман эълон қилингандан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси А. ЭРГАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пайариқ т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI-48-131-7-100-K/21-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Халқ депутатлари Паяриқ туман Кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги VI-57-93-7-100-К/22-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Халқ депутатлари Паяриқ туман Кенгашининг 2022 йил 25 апрелдаги VI-57-93-7-100-К/22-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)