10.03.2022 йилдаги 110-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ҳамда «2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ жорий йилда қурилишини давом эттириш учун маблағ (лимит) назарда тутилмаган тугалланмаган ва фойдаланилмаётган объектларни белгиланган тартибда консервация қилиш, шунингдек, уларни консервация даврида лозим даражада сақлаш ва муҳофаза қилиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Объект номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Амалга ошириш муддати

Буюртмачи

Лимит

(млн сўм)

I. Туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш — 29,4 млрд сўм

1.

Йирик туристик салоҳиятга эга бўлган тоғли ва тоғолди ҳудудларни географик, иқлим ва бошқа тадқиқотлари, концепцияси, техник иқтисодий асослари, маркетинг таҳлили, тоғли ва тоғолди ҳудудларнинг транспорт модели, архитектура қиёфаси, лойиҳани истиқболини белгилаш ҳамда тиббий, эко, агро, спорт ва бошқа туризм турларини ривожлантиришни ўз ичига олган мастер-режаларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш.***

рўйхат**

1

2022 йил ноябрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

8 000,0

2.

«Шаҳрисабз тарихий маркази» бутунжаҳон маданий мерос объектини дастлабки регенерация (тарихий шаклини қайта тиклаш бўйича лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки ишларни бошлаш) ишларини амалга ошириш.

Тарихий маданий ҳудуд

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

10 000,0

3.

«Ичан қалъа» ҳамда «Бухоро тарихий маркази» бутунжаҳон маданий мероси жойлашган Хива ва Бухоро шаҳарларининг бошқарув режасини ишлаб чиқиш.

объект

2

2022 йил май

Маданий мерос агентлиги

600,0

4.

А373, М39, А380, М37 Халқаро автомобиль йўллари бўйида миллий карвонсаройлар услубидаги 4 турдаги намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш (Водий вилоятлари учун алоҳида, Самарқанд-Бухоро йўналиши бўйича, Хоразм-Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё-Сурхондарё йўналиши бўйича).

Мажмуада АЁҚШ, АГҚШ, Дизел, электр мобиллар учун заряд олиш станциялари, мотел, савдо расталари, она-бола хонаси, санитария-гигиеник шахобчалар, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш пункти, туристик ахборот маркази лойиҳаларини ўз ичига олади.

лойиҳа

4

2022 йил май

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

800,0

5.

2022-йилда «Қўқон — Туркий дунё туризм пойтахти» мақомини олгани муносабати билан Қўқон шаҳрининг туризм инфратузилмасини замонавий шаклга келтириш.

Бунда, Туристик объектларни боғловчи йўлларни сайёҳлар гавжум жойларда замонавий LED экранлар, санитария-гигиения шахобчалар, декоратив соябонли ўриндиқлар, реклама шитлари ва туристик ахборот марказлари, Wi-Fi зоналар, сервис нуқталарни ташкил этиш, тарғибот материалларини чоп этиш, йўл кўрсаткич белгиларини ўрнатиш.

шаҳар

1

2022 йил август

Фарғона вилояти ҳокимлиги

10 000,0

II. Маданий мерос соҳаси объектларини ривожлантириш — 117,3 млрд сўм

6.

Қўқон шаҳрида жойлашган маданий мерос объекти (Истиқлол кўчаси, 16-уй) реставрация қилиш ва уни Арт резиденция сифатидаги фаолиятини йўлга қўйиш.

Мазкур маданий мерос ҳисобланган бинони Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тасарруфига ўтказиш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

5 500,0

7.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Шохи-Зинда» мажмуасини ободонлаштириш, турникет ўрнатиш, меъморий ёдгорликлардаги безакларни қотириш, намликни қочириш, хатабаларни тиклаш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

700,0

8.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Биби-Хоним» мажмуасининг том, равоқ панжараси ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, сув кетиш йўлларини тиклаш, гумбазларни ва деворларини таъмирлаш-қайта тиклаш, ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

3 000,0

9.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Сарой Мулк Хоним» мақбарасида реставрация ишларини амалга ошириш, ободонлаштириш, ёриқларни таъмирлаш, сув кетиш йўлларини таъмирлаш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

300,0

10.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Регистон» мажмуасидаги кўчган кошинларнинг аналоги бўйича асл ҳолатидек таъмирлаш, том қисмини мустаҳкамлаш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

4 000,0

11.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Амир Темур» мажмуасида гумбаз ва девор олд қисми, галереянинг пол қисмлари ва пешток мукарнасларини қайта таъмирлаш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

3 000,0

12.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Ашратхона» мақбара мажмуаси ташқи ва ички безакларини тарихий фото-ҳужжатлар асосида таъмирлаш-тиклаш, ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

1 000,0

13.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Маҳдуми Хоразмий» масжиди мажмуасида археологик илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, намланган жойларнинг сувларини қочириш, ободонлаштириш ва тарихий ҳовузни тиклаш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

400,0

14.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Рухобод» мажмуасининг том ва пол қисмларини, сув кетиш йўлларини таъмирлаш, намланган жойларнинг сувларини қочириш, девор қисмлари ва минорани таъмирлаш.***

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

200,0

15.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Хўжа Дониёр» мақбарасининг пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, ёриқларни таъмирлаш ва ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

300,0

16.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Собиқ Авлиё Николай Черкови» бино мажмуасининг деворларидаги намликни қочириш, ички ва ташқи қиёфасини тарихий фото-ҳужжатлар асосида қайта тиклаш ва ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

800,0

17.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Оқ Сарой» мақбарасини ободонлаштириш, том қисмларни мустаҳкамлаш ва сув йўлларини таъмирлаш.***

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

500,0

18.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Дари Занжир» мажмуасининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган қисмини қайта тиклаш, ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

600,0

19.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Қўш-Хавуз» масжидининг айвонидаги ёғоч конструкцияларни реставрация қилиш, том қисмини таъмирлаш, ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

200,0

20.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида жойлашган «Қадимги Пойкент» археология ёдгорлигини консервация қилиш, атрофини ўраб олиш, ободонлаштириш, туризм ахборот марказини ташкил этиш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

3 000,0

21.

Бухоро шаҳрида жойлашган «Абдуллазизхон» мадрасасининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

3 500,0

22.

Бухоро шаҳрида жойлашган «Абдуллахон» мадрасасининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган девор қисмларини қайта тиклаш, намликни қочириш, бино атрофидаги тупроқ сатҳини тушириш ва оби ғишт билан қоплаш, ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

3 000,0

23.

Бухоро шаҳрида «Тош Сарой» мадрасасининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган қисмлар ва ички ҳужраларни таъмирлаш-қайта тиклаш, ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

3 000,0

24.

Бухоро шаҳридаги «Масжиди Калон» (Пои Калон мажмуаси) қулаб тушган қисмлар ва таъмирталаб деворларини таъмирлаш-қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

2 500,0

25.

Бухоро «Арк» қўрғони мажмуасидаги Қушбеги, Саисхона, Саломхона, Тахтхона маданий мерос объектларида таъмирлаш тиклаш ишларини олиб бориш ва «Арк» қўрғони мажмуаси вайроналари қисмида «Археологик парк»ни ташкил қилиш ҳамда объектда тунги ёритиш ускуналари ўрнатиш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

6 000,0

26.

Бухоро шаҳридаги «Улуғбек тамокифуруш карвон саройи» (қолдиқлари) том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

1 500,0

27.

Бухоро шаҳридаги Аҳмаджон карвон саройи том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

1 000,0

28.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Қадимий Ғиждувон қўрғони» эски қалъа деворлари ва дарвозаларини қайта тиклаш ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

1 000,0

29.

Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудидаги туризм объектлари, маҳалла ва кўчалари ҳамда хонадонларга сополдан тарихий услубда ишланган 1017 та манзил кўрсаткич белгиларини тайёрлаш ва ўрнатиш.

дона

1 017

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

500,0

30.

Бухоро шаҳридаги «Тўрақулбой уйи»нинг ички ҳовли ва ташқи ҳовли қисмларини асл ҳолатида қайта тиклаш ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

1 000,0

31.

Бухоро шаҳрида жойлашган «Модарихон» мадрасасининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган девор қисмларини қайта тиклаш, намликни қочириш, бино атрофидаги тупроқ сатҳини тушириш ва оби ғишт билан қоплаш, атрофини ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

2 000,0

32.

Бухоро шаҳар «Гавкушон» мажмуасидаги «Хожа Калон» масжидининг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, атрофини ободонлаштириш.***

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

2 500,0

33.

Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги «Тош ўрмон» табиий археология ёдгорлигини теварак атрофини 3D панжара билан ўраш, қуёш батарея панеллари, кузатув камералари, тунги ёритгич чироқлари ўрнатиш.

объект

1

2022 ноябрь

Маданий мерос агентлиги

1 500,0

34.

Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган «Сармишсой» давлат музей қўриқхонасини ободонлаштириш, кириш дарвозаси, тош стелла ва ахборот маркази ташкил этиш.

объект

1

2022 ноябрь

Навоий вилояти ҳокимлиги

2 000,0

35.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган «Узундара» археология ёдгорлигини консервация қилиш, атрофини ўраб олиш, ободонлаштириш, туризм ахборот маркази ва кичик музей ташкил этиш.

объект

1

2022 йил октябрь

Маданий мерос агентлиги

2 000,0

36.

Хоразм вилояти «Қибла тоза боғ» маданий мерос объектини қайта таъмирлаш, қисман консервация қилиш, музейлаштириш ҳамда туристик маршрутга киритиш учун керакли инфратузилмасини яратиш.

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

5 000,0

37.

Хоразм вилояти «Иброҳимхўжа мадрасаси» археологик ёдгорлигини қайта таъмирлаш ва реставрация қилиш, теварак атрофини ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

2 000,0

38.

Хоразм вилояти «Саид моҳи рўи жаҳон» мақбарасини қайта таъмирлаш ва реставрация қилиш, теварак атрофини ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

1 500,0

39.

Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчасида жойлашган «Князь Романов саройи» ва флигели йўқотилган меъморий қисмларни тиклаш-таъмирлаш, ертўла ва сарой хоналари, эшик ва деразаларни қайта тиклаш-таъмирлаш, флигель қисмини тарихий ҳолатига келтириш, тарихий ҳужжатлар асосида ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

10 000,0

40.

Тошкент шаҳри Миробод тумани Амир Темур тор кўчаси 6-уй манзилда жойлашган собиқ Тоштрамнинг дизель станцияси биноси негизида «Замонавий санъат маркази»ни ташкил этиш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

7 000,0

41.

Тошкент шаҳри «Абулқосим Эшон» мадрасасини тарихий ва асл ҳолатга келтириш ва таъмирлаш, конструктив мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

4 000,0

42.

Тошкент шаҳри Олмазор тумани Лангар кўчаси 111-уйда жойлашган «Лангар ота» масжиди теварак атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш ва дарвоза ўрнатиш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

400,0

43.

Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида «Азлархон эшон» мақбарасининг теварак атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

400,0

44.

Маданий бойликлар, рангтасвир асарларини юқори аниқликда фотофиксация, материал таркиби, яратилган вақти бўйича спектр ва бошқа усулларда таҳлил қилиш имкониятига эга рентген-спектр таҳлили ускуналарини сотиб олиш.***

рўйхат**

1

2022 йил июнь

Маданий мерос агентлиги

2 000,0

45.

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва туризм ҳудудлари мастер-режаларини лойиҳалаштириш институтининг моддий — техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.***

рўйхат**

1

2022 йил июнь

Маданий мерос агентлиги

4 000,0

46.

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий реставрация марказлари моддий-техника базасини шакллантириш, реставрация ишларини олиб бориш ҳамда археология илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда мавжуд археология объектларини ўрганиш ва консервацияси учун зарур техника ва ускуналар сотиб олиш.***

рўйхат**

1

2022 йил май

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси

15 000,0

47.

Маданий мерос объектларига шикаст етказилишининг олдини олиш ва хавфни олдиндан аниқлаш мақсадида кузатув камераси, маркер, датчик, ёритиш ва бошқаларни ўрнатиш.***

рўйхат**

1

2022 йил июнь

Маданий мерос агентлиги

10 000,0

III. Музейлар фаолиятини яхшилаш — 43 млрд сўм

48.

Музей қўриқхоналари ва алоҳида кўчмас мулк маданий мерос объектларида ёнғин хавфсизлиги, видеокузатув мосламалари ва замонавий турникет ускуналари билан таъминлаш ва ўрнатиш.***

рўйхат**

1

2022 йил июль

Маданий мерос агентлиги

12 000,0

49.

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Ўзбекистон замонавий санъат музейининг том қисмини ва иситиш-совутиш тизимини таъмирлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги ва видео кузатув мосламаларини ўрнатиш.

объект

1

2022 йил июль

Маданий мерос агентлиги

4 500,0

50.

«Санъатсевар миллат» умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқ тумани, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида лойиҳа асосида енгил конструкцияли галереяни қуриш ҳамда хизмат кўрсатиш учун автобус ва махсус юк машинаси сотиб олиш.

объект

4

2022 йил июнь

Маданий мерос агентлиги

16 000,0

51.

Музейлар фаолиятини жонлантириш дастури доирасида уларнинг реэкспозициясини ташкил қилиш ва фонд сақлаш шароитларини яхшилаш, экспонатларни сақлаш учун муносиб шароитларни яратиш.

Бунда, экспонатлар учун стеллаж ва витриналар билан жиҳозлаш, музлатгич хона-дизенфекция учун мўлжалланган махсус камера, музей экспонатлари учун махсус чанг ютгич, электрон ҳаво намлангич, гилам ва матолик экспонатларни сақлаш учун махсус жавонлар, заргарлик буюмларини сақлаш учун махсус сейф, ностандарт ҳажмдаги экспонатларни сақлаш учун стеллаж харид қилиш, кузатув камераларини ўрнатиш, замонавий турникетлар ўрнатиш.***

рўйхат**

1

2022 йил сентябрь

Маданий мерос агентлиги

10 000,0

52.

Тошкент шаҳридаги «Муқимий» номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва таъмирлаш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

1 800,0

53.

Самарқанд шаҳридаги Самарқанд археологик тадқиқотлар институти биносини ташқи фасад қисмини таъмирлаш ва теварак атрофини ободонлаштириш.

объект

1

2022 йил ноябрь

Маданий мерос агентлиги

1 500,0

IV. Туризм соҳасидаги таълим муассасаларини ривожлантириш — 73,1 млрд сўм

54.

Мамлакатимизнинг Буюк Ипак йўли ва дунё цивилизациялари чорраҳасидаги аҳамиятини кўрсатиб берувчи Самарқанд шаҳридаги «ШҲТ туризм ва маданий мерос таълим боғи»ни барпо этиш.

объект

1

2022 йил июнь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

8 000,0

55.

Самарқанд шаҳар Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган маданий мерос объектини қайта таъмирлаб унинг негизида «Ипак йўли» санъат галереясини ташкиллаштириш.

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

6 500,0

56.

Самарқанд шаҳар Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85А-уйда жойлашган маданий мерос объекти реконструкция қилиб, унинг негизида «Арт резиденция» ташкиллаштириш.

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

12 000,0

57.

2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг (UNWTO) Бош ассамблеяси 25-сессияси доирасида очилиши режалаштирилган Самарқанд шаҳри Бобурмирзо кўчаси 3-уйда жойлашган маданий мерос объекти реконструкция қилиб, унинг негизида «Ипак йўли институти»ни ташкиллаштириш.

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

3 000,0

58.

Бухоро туризм ва маданий мерос техникумини замон талабида барча шароитлар яратиб реконструкция қилиш.***

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

11 500,0

59.

Зомин туман туризм ва сервис коллежини реконструкция қилиш.***

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

12 000,0

60.

Самарқанд туризм ва маданий мерос техникумини капитал таъмирлаш.***

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

8 600,0

61.

Хива туризм ва маданий мерос техникумини реконструкция қилиш.***

объект

1

2022 йил декабрь

«Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК

11 500,0

жами

300 000,0*

*** Йилдан йилга ўтувчи объектлар ва лойиҳалар. «Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК томонидан лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган объектлар ва лойиҳаларни бир ҳафта муддат ичида «Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК буюртмачилигига ўтказилади. «Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК 2022 йил 15 мартга қадар ушбу йилдан-йилга ўтувчи объектлар ва лойиҳалар бўйича ўзига юклатилган мажбуриятларни, жумладан, лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж, реконструкция ва таъмирлаш ишлари, шунингдек, объектлар ва лойиҳаларни топширилишини. «Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси» ДУК эса белгиланган тартибда қабул қилиб олинишини таъминлайди.