Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида» 2021 йил 13 сентябрдаги ЎРҚ-713-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 март,
102-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 331-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг уставида:
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини ривожлантириш»;
б) 11-банд қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида:
сейсмик хавфни турли масштабларда баҳолаш, сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича услубиятларни ишлаб чиқади;
муҳандислик-геологик асосларни ва технологияларни, шунингдек, турли сейсмик хавф ва хатарларни баҳолаш услубиётларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширади;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
зилзилалар юз бериши эҳтимолини аниқлашнинг, сейсмик хавфни ва сейсмик хатарни баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқади;
ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарини тузади;
кучли зилзила содир бўлган тақдирда, ер сатҳи шаклининг ўзгариши даражасини, бинолар ва иншоотларнинг емирилиши даражасини баҳолаш учун зилзила эпицентри ҳудудида макросейсмик ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказади;
сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий назорат қилиш усулларини ишлаб чиқади ҳамда инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди;
олий таълим ташкилотлари учун сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда иштирок этади;
ахборот-кутубхона муассасаларини ва олий таълим ташкилотларини сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий ҳамда илмий-техник манбалар билан таъминлайди;
сейсмик фаол зоналарда қурилиш нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришда иштирок этади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорига 5-иловада:
«Фазовий тизимлар ва гидротехника иншоотлари динамикаси лабораторияси» блокидаги «Фазовий тизимлар ва гидротехника иншоотлари динамикаси» сўзлари «Фазовий иншоотлар динамикаси ва устуворлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Деформацияланадиган жисмлар ва муҳитлар механикаси лабораторияси» блокидаги «Деформацияланадиган жисмлар ва муҳитлар механикаси» сўзлари «Грунтли иншоотлар динамикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мураккаб юкламада конструкцион материаллар деформацияланиши лабораторияси» блокидаги «Мураккаб юкламада конструкцион материаллар деформацияланиши» сўзлари «Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, сейсмик хавфсизликни таъминлашни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш»;
б) 11-банд қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш, сейсмик хавфсизликни таъминлашни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш ҳамда назорат қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда назорат қилади;
электрон техник паспортлар асосида бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;
Ўзбекистон Республикасидаги қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 16-илова «Лаборатория номи» устунининг 2 — 4 позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
||
|
2. |
Фазовий иншоотлар динамикаси ва устуворлиги лабораторияси |
|
|
3. |
Грунтли иншоотлар динамикаси лабораторияси |
|
|
4. |
Бино ва иншоотларни моделлаштириш ва паспортлаштириш лабораторияси |
|
|
». |
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорида:
а) 1-иловада:
10-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини назоратга олиш»;
11-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини назоратга олиш соҳасида:
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлайди, шунингдек, инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради»;
б) 2-иловада:
9-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишида иштирок этиш»;
10-банд қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказиш соҳасида:
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини текширади;
Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўришга кўмаклашади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентда:
а) 15-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир визуал ҳамда инструментал-техник текширувлари ҳудудий инспекциялар, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари ва махсус лицензияланган ташкилотлар, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади.
Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади ҳамда уларнинг электрон техник паспорти янгиланади»;
б) 16-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда улар зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.
Кучли зилзилалар содир бўлган ҳудудлардаги барча турдаги бинолар ва иншоотлардан мутахассислар томонидан зилзилабардошликка доир визуал ёки инструментал-техник текширувдан ўтказилгандан кейин фойдаланишга йўл қўйилади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорида:
а) 4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этсин»;
б) Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:
21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига тақдим этиб боради»;
2-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
19. |
Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони |
||
|
». |
3-илованинг 19-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
|||
|
19. |
Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони |
||
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон; 13.02.2024 й., 09/24/84/0118-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 04.06.2026 й., 09/26/282/0560-сон)