Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
Тошкент вилояти таркибида Тошкент туманини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2 ва 5-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Тошкент вилояти таркибида Зангиота тумани ҳудудининг бир қисми ҳисобига Тошкент тумани тузилсин.
2. Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудининг 16471 гектар майдони қисми (Келес шаҳри, «Озодлик», «Хувайдо», «Оқибат», «Ифтихор», «Сағбон», «Ободлик», «Кўктерак», «Уч сада», «Тинчлик», «Ахиллик», «Қир-ариқ», «Қора сарой», «Фаровон», «Уч чинор», «Халимкўп», «Гулобод», «Маърифат», «Калас», «Заргар», «Мажнунтол», «Хиёбон», «Нурҳаёт», «Соҳибкор», «Бунёдкор», «Файзобод», «А. Навоий», «Қизғалдоқ», «Зах-ариқ», «Эъзоз», «Боғизилол», «Тутзор», «Сабзавот», «Иқбол», «Дархон», «Ойдин ҳаёт», «Раҳбаробод», «Авлиё ота», «Ибрат», «Боғбон», «Қашқарлиқ», «Айриота», «Қурувчи», «Саноат», «Мустақиллик», «Ғишткўприк», «Сирғали», «Сарке», «Хасанбой гузар», «Бахор», «Хасанбой», «Кенсой», «Гултепа», «Истиқбол», «Ширин», «Чувалачи», «Чиғатой», «Кўксарой», «Дийдор», «Зарбдор», «Қорабуриқ», «Беруний», «Кўҳинур», «Бештерак», «Шамсиобод», «Олтин тепа», «Октош», «Оқтом» ва «Қуш-Қўнди» маҳаллалари ҳудуди) Тошкент тумани таркибига ўтказилсин.
3. Тошкент вилояти Зангиота туманининг маркази этиб Эшонгузар аҳоли пункти, Тошкент туманининг маркази этиб Келес аҳоли пункти белгилансин.
4. Тошкент вилояти Зангиота ва Тошкент туманларининг чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1 — 4-иловаларга* биноан тақдим этилган тавсифлар ва график чизмаларга мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
5. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилояти Тошкент тумани таркибига ўтказилаётган Зангиота тумани сайлов округларидан (1-Чоштепа, 2-Гулистон, 3-Гулистон, 4-Хасанбой, 5-Чувалачи, 6-Кўктерак, 7-Келес, 8-Келес, 9-Келес, 10-Масалбой, 11-Қизғалдоқ, 12-Қизғалдоқ, 13-Кўксарой, 14-Кўксарой, 15-Кўксарой) сайланган халқ депутатлари Зангиота туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг депутатлари ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
7. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилсин.
8. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июль,
974-III-сон