Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманининг чегараларини ўзгартириш, шунингдек Оҳангарон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 10-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон туманининг чегаралари ўзгартирилсин ҳамда Оҳангарон тумани ҳудуди 316933,0 гектар ва Оҳангарон шаҳри ҳудуди 1784,0 гектар этиб белгилансин;
Оҳангарон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри таркибига ўтказилаётган Оҳангарон тумани сайлов округларидан (6, 7, 8, 9, 10, 11, 12 ва 13-сонли) сайланган халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг депутатлари халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг депутатлари ҳисобланади.
3. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри чегарасининг тавсифи ва график чизмаси ҳамда Оҳангарон тумани чегарасининг график чизмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 1 — 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига юборилсин.
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 август,
1051-III-сон