21.02.2022 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, ёшларнинг фаол иштирокида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларини тизимли ташкил этиш, ушбу тадбирларга тегишли ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилган ҳолда уларнинг мазкур соҳада идоралараро ҳамкорлик механизмлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси тарқалишини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) эпидемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган режаларни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш дастурларига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг турли қатламлари, шунингдек, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот олиш имкониятлари чекланган аҳоли гуруҳлари ва шахслар (тил тўсиғи, ҳудуднинг узоқлиги, жисмоний имкониятлари чекланган ва бошқалар)га маълумот олишлари учун ахборот тарқатишнинг махсус усулларидан фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда профилактик тадбирларга ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни жалб этиш, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усуллар бўйича иш олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилага содиқлик, тасодифий жинсий муносабатларнинг салбий оқибатлари, жинсий фаолиятни оила қургандан кейин бошлаш тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни оммавий ахборот воситалари орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш заллари ҳамда метроларда намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз хулқ-атворни тарғиб қилувчи профилактика дастурларида аҳолининг ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлари қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун таълим ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва хорижда яшовчи ватандош ёшлар иштирокида «саломатлик валантёрлари» ҳаракатини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни диагностика қилиш, даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш учун ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва даволаш бўйича тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини доимий равишда ошириб бориш ҳамда аҳолининг ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси эпидемиясини ҳаракатлантирувчи кучларни мунтазам равишда ўрганиб, натижасига мувофиқ профилактик тадбирларни белгилаб бориш, ОИТСга қарши кураш хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари тажрибаларини ўрганиб, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Концепциянинг асосий мақсадлари ижросини таъминлашга қаратилган ҳамда ОИВ инфекцияси профилактикаси, тиббий текширувдан ўтказиш қамровини ошириш, диагностика ва инфекцияга чалинган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тадбирларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар «Йўл харитаси» ижросини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун тегишли «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда фуқаролик жамияти ташкилотлари фаолияти ва ҳамкорлигини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро ишчи гуруҳ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирлар ижроси устидан мониторингни йўлга қўйсин ва ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Республика эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида», «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида, Ҳукумат қарорларида, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ОИВ оқибатида келиб чиққан касаллик бугунги кунда барча мамлакатлар учун жиддий муаммога айланди. Унинг таъсири нафақат соғлиқни сақлаш тизимига, фуқароларнинг саломатлигига, балки мамлакатнинг иқтисодий ва миллий хавфсизлигига жиддий хавф туғдирмоқда. У аҳолининг меҳнатга қобилиятли қисмига зарар етказиши, ОИВ касаллигига чалинганларни ижтимоий ҳимоя қилиш мажбурияти юзага келиши ва унга кетадиган сарф-харажатларнинг катталиги, шунингдек, мамлакатнинг демографик ҳолатига таъсир қилиши билан иқтисодий тараққиётга хавф туғдириб, ушбу касалликка чалинганларнинг камситишларга учраши мумкинлиги туфайли ва аҳолининг соғлом, бехавотир турмуш кечиришига хавф туғдириши орқали миллий тараққиёт ва барқарорликка ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясига Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва мажбуриятлари асос қилиб олинади, унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва маданиятига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг тарихий анъаналарига таянилади ҳамда ОИВ/ОИТСга қарши курашишда ижобий халқаро тажрибадан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари ОИВ/ОИТСга қарши курашда давлат идоралари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва сиёсий уюшмалар, нодавлат, нотижорат, хайрия ва диний ташкилотларнинг самарали ҳамкорлигини назарда тутган ҳолда уларнинг иштирокини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу концепция ОИВ инфекцияси Ўзбекистон аҳолиси, жумладан, ёшлар ҳамда миллат келажагига ва уларнинг хавфсизлигига таҳдид солишининг олдини олишга, касалликнинг тарқалишига қарши курашда давлат, унинг ташкилотлари билан бирга барча фуқароларнинг жавобгар эканлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг мақсади ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва салбий оқибатларининг олдини олиш Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Ўзбекистон ҳудудидаги барча шахсларнинг ҳуқуқи ва бурчи эканлигини сингдиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишда аҳолининг хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясининг аҳоли, айниқса ёшлар орасида тарқалишининг олдини олиш масаласида аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ/ОИТС эпидемиясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг, жумладан, ёшларнинг хабардорлигини ошириш бўйича тадбирларни Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш режаларига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг турли қатламлари, жумладан, ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлар, ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларнинг яқинлари орасида тушунтириш ишлари қамровини янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумот олиш имкониятлари чекланган аҳоли гуруҳлари ва шахслар (тил тўсиғи, ҳудуднинг узоқлиги, жисмоний имкониятлари чекланган ва бошқалар) маълумотлар олишини таъминлаш учун ахборот тарқатишнинг махсус усулларидан фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказиладиган турли тарғибот-ташвиқот тадбирларида ОИВ билан касалланган фуқароларга нисбатан бағрикенглик, инсонийлик муҳитини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда профилактик тадбирларга ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларни жалб этиш, инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усуллар бўйича иш олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси хавфини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкор ташкилотлар билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилага содиқлик, тасодифий жинсий муносабатларнинг салбий оқибатлари, жинсий фаолиятни оила қургандан кейин бошлаш тўғрисида ташвиқот-тарғибот ишларини ёритишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган ижтимоий видеороликларни телевидение орқали эфирга мунтазам узатиб бориш, аэропорт ва темир йўл кутиш заллари, метро бекатларида намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсиз хулқ-атворни тарғиб қилувчи профилактика дастурларида аҳолининг ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори гуруҳлари қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва хорижда яшовчи ватандош ёшлар иштирокидаги «саломатлик валантёрлари» ҳаракатини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни диагностика қилиш, даволаш бўйича келгусида аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш учун тиббиёт ходимларининг касбий билим даражаларини ошириш ҳамда аҳолининг ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси эпидемиясини ҳаракатлантирувчи кучларни мунтазам равишда ўрганиб, натижасига мувофиқ профилактик тадбирларни белгилаб бориш, ОИТСга қарши кураш хизматида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг узоқ хориж ва ҳамдўстлик мамлакатлари ижобий тажрибаларини ўрганиб, улар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришини йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча тадбирлар, жумладан, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга асосланганлигини инобатга олиб уларни давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат, хусусий ташкилотлар ва фуқаролар, шу жумладан, ОИВ/ОИТС билан касалланган фуқаролар ҳамкорлигида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун ОИВ инфекцияси билан боғлиқ маълумот олиш, ҳар томонлама профилактика, даволаш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашда тенгликни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикамиз фуқароларини ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш йўллари тўғрисида маълумот бериш ва тарқатишнинг барча мавжуд воситалари ва усулларидан фойдаланган ҳолда мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг, жумладан, ёшларнинг ижтимоий онгига ахборот воситасида руҳий таъсир кўрсатишга, уни чалғитишга йўл қўймаслик ҳамда миллий ўзликни англашни издан чиқаришга, жамиятни тарихий ва миллий анъаналар ҳамда урф-одатлардан узоқлаштиришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни нобарқарорлаштиришга, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни бузишга қаратилган маълумотларни тарқатишга қарши ҳаракат қилиш тизимини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан тиббий кўрикдан ўтмасдан шаръий никоҳ қуриш ҳолатларининг олдини олиш тадбирларини маҳалла фаоллари ва диний уламолар иштирокида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли соҳа ва касбларда фаолият кўрсатувчи фуқаролар, айниқса ёшларнинг ОИВ инфекцияси масалаларида билими ва хабардорлигини ошириш учун тадбирларга мутахассисларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва ўқитиш давлат идоралари, хусусий муассасалар ва ташкилотларнинг вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ОИВ касаллигининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ОИВ — одам организмида иммунитет танқислигини келтириб чиқарувчи вирус. ОИВ одамга жинсий йўл — ОИВ юққан шахс билан ҳимояланмаган жинсий мулоқот қилиш орқали, парентерал юқиш йўли — тери ва шиллиқ қаватлар бутунлиги бузилиши билан боғлиқ амалиёт орқали, вертикал йўл — ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида (интранатал) ва эмизишда (постнатал) юқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ одамдан одамга бошқа йўллар орқали юқмаса ҳам вирус туфайли юзага келган касалликнинг бир қатор хусусиятлари унинг аҳоли орасида кенг тарқалишини таъминлайди. ОИВ тарқалишини назорат қилиш жуда қийин. Чунки инфекция юққандан кейин касаллик узоқ йиллар давомида белгисиз кечиши мумкин. Одамнинг танасида ОИВнинг мавжудлиги фақат қон ёки бошқа биологик моддаларни махсус диагностик лаборатория текширувлари ўтказиш йўли билан аниқланади. Бироқ ОИВ юққандан сўнг инсон организмининг касалликларга қарши ҳимоя механизмлари аста-секинлик билан издан чиқади, ўртача 8 — 10 йил ўтгач ОИВни юқтирган одам организмининг ҳимоя тизими заифлашади ва орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) келиб чиқади. ОИТС бу ОИВ инфекциясининг охирги (терминал) босқичи ҳисобланиб, соғлом организмда инфекция чақирмайдиган микроорганизмларни ҳам касалликлар чақирувчи микроорганизмларга айлантиради ва оппортунистик (ҳамроҳ касалликлар) инфекциялар ва бошқа ўсма касалликлар пайдо бўлишига олиб келади. Махсус АРВ терапия ўтказилмаса, беморлар ҳаёти ўлим билан якун топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган маълумотларига кўра дунё бўйича айни кунда ОИВ билан яшаётганлар сони 38,0 миллион нафарни ташкил этади (2019 йил). 2019 йилда дунё бўйича ОИВ билан янги касалланганлар 1,7 миллион нафарни ташкил этди. 32,7 миллион нафар инсон эса эпидемия бошлангандан буён ушбу касалликдан вафот этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистонда ОИВ эпидемияси концентрланган босқичда, лекин Марказий, Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун хос равишда тарқалиш тезлиги ортиб бормоқда. Ҳар йили республикамизда 3,5 — 4,0 минг нафар бемор аниқланиб, диспансер назоратига олинмоқда. Республикада гиёҳвандлик моддаларини инъекция орқали қабул қилувчилар ОИВ эпидемиясининг асосий ҳаракатлантирувчи омили ҳисоблансада, охирги йилларда дунёнинг қатор давлатлари каби республикамизда ҳам ОИВнинг жинсий алоқа йўли орқали юқиш салмоғи ортиб бораётганлиги касаллик аҳолининг бошқа қатламларига тарқалиши хавфини оширмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 2020 йилда республикамизда рўйхатга олинган 2817 нафар ОИВ инфекцияли шахсдан 2110 (74,9%) нафарига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги аҳоли, айниқса ёшлар орасида жинсий йўл орқали юқувчи инфекциялар тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аҳолининг ОИВ инфекциясидан хабардорлиги ва касалликнинг олдини олиш бўйича кўникмаларининг етарли даражада эмаслиги оқибатида аҳоли орасида ОИВ инфекцияси янги қайд этилган ҳолатларнинг 25 фоизи 18 — 30 ёшлиларга тўғри келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишнинг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Республикада ОИВ/ОИТСга қарши курашишнинг устувор йўналишлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш;
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сўнгги йилларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлашуви ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг яхшиланиши, ОИВ инфекцияси эпидемиясига чек қўйишга эришиш учун 2016 йилда БМТ Бош Ассамблеясида БМТга аъзо давлатлар (шу жумладан, Ўзбекистон) иштирокида имзоланган «ОИВ/ОИТС бўйича Сиёсий декларацияда ОИВ инфекциясига қарши курашни жадаллаштириш ва 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясига барҳам бериш» учун «90-90-90» стратегияси олға сурилган. Кейинчалик БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (UNAIDS) ташаббусига кўра ушбу стратегия 2025 йилгача «95-95-95» сифатида татбиқ этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикамизда 2025 йилга бориб ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун «95-95-95» стратегиясига мувофиқ тадбирларни амалга ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар ўз мақомини билишлари керак (махсус электрон дастурлар асосида ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра республикамизда рўйхатга олинган ОИВ-инфекцияли шахслардан ташқари 14 фоиз инсонлар ўзларининг ОИВ мақомини билмаган ҳолда атрофдагилар учун касаллик тарқатувчи манба бўлиб қолмоқда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, 95 фоиз ОИВ инфекцияли шахслар махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши керак (махсус даволаш курслари билан қамраб олинган беморлардан бошқаларга касалликнинг юқиш хавфи кескин камаяди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, махсус (ретровирусга қарши) даволанаётган беморларнинг 95 фоизи қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши керак (бу бемордан бошқаларга касаллик юқиш омилини камайтиради, беморнинг саломатлиги тикланишига олиб келади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли орасида касаллик юқишининг олдини олиш, уларнинг ҳушёрлигини ошириш, ОИВ инфекцияси текширувлари қамровини ошириш мақсадида тегишли ташкилотлар ва идораларнинг мазкур муаммога эътиборини қаратиб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланган ҳолда ОИВ инфекцияси хавфи тўғрисида тизимли маълумотларни бериб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясида назарда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг молиявий харажатлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб Концепциянинг айрим қоидалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси профилактикаси бўйича тадбирлар

1.

2025 йилга бориб одам иммун-танқислиги вируси (кейинги ўринларда — ОИВ) инфекцияси эпидемиясига барҳам беришга эришиш учун қуйидаги саъй-ҳаракатларни инобатга олган ҳолда тармоқлараро ва ҳудудий чора-тадбирлар режаларини қабул қилиш:

маҳаллий, моддий ва кадрлар ресурсларини сафарбар қилиш;

ОИВ инфекциясининг ижтимоий, молиявий, тиббий, маънавий-ахлоқий жиҳатлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш масалаларига комплекс ёндашиш.

Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш.

Касалланишнинг ижтимоий-демографик жиҳатларини, эпидемик жараённи ҳаракатлантирувчи кучларни инобатга олган ҳолда ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам беришни кўзда тутувчи «95-95-95» тамойилига мувофиқ тадбирларни 2025 йилгача амалга ошириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда масъул ижрочилар билан келишиш.

Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш.

2022 йил апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

2.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини жадаллаштириш.

Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш.

2022 йил март-апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

3.

ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича миллий режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш.

2022 йил март-апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

4.

Республикада ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳолати мониторингини юритиш ва доимий равишда ҳар томонлама баҳолаш, мақсадли ва манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш.

2022 йил март-апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

5.

ОИВ/ОИТСнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг инсон саломатлиги учун хавфсиз усулларини ўрганиш ва жорий этишни таъминлаш;

Идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳларни ташкил этиш. Тармоқлараро ва ҳудудий ижрочиларга ягона тасдиқланган чора-тадбирлар режасини ижро учун юбориш.

2022 йил март-апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита (С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

6.

ОИТСга қарши курашда халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Халқаро ташкилотлар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш. Илмий-амалий ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2022 йил март-апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А.Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

7.

Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар, умумий ўрта, олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиши сабабларини тушунтириш ва оқибатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш.

Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида гиёҳвандлик, ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган қуйидаги чоралар кўрилиши лозим:

маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари, кўргазмали учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилишини ташкил этиш;

аҳолининг турли қатламлари, турли касб-ҳунар эгалари, жумладан, ёшлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш ва билимларини оширишга мўлжалланган методик қўлланмалар, ўқув модуллари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;

таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, унинг келиб чиқиши сабаблари ва оқибатларидан ҳимоя қилиш юзасидан ўқув дарсларига ОИВ инфекцияси этиологияси, эпидемиологияси ва профилактикаси мавзусида ўқув соатларини ошириш чораларини кўриш.

2022 йил апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази

(Н. Нарзуллаев)

8.

Республикада аҳолининг барча қатлами, айниқса қишлоқ аҳолисининг ОИВ инфекциясидан хабардорлик даражасини ошириш.

Тармоқлараро режа тузиш. Маҳалла фаоллари, турли дин вакиллари, ёш волонтёрлар ва хотин-қизларни ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиб тайёрлаш.

Қишлоқ аҳолиси орасида ОИВ профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш ва ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишида маҳалла фуқаролар йиғинлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги фаоллари, диний уламолар ҳамда ННТлар билан ҳамкорликни таъминлаш.

Аэропорт ва темир йўл кутиш залларида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича видеороликлар намойишини йўлга қўйиш.

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов)

9.

Уюшган ва уюшмаган ёшлар ўртасида юқумли инфекцияларга ихтиёрий даврий текширувлардан ўтишга йўналтириш ва оила қуришга тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбирларни ўтказиш.

Мигрантлар, никоҳланувчилар, ҳомиладорлар ўртасида «Соғло� о??ла — келажак пойдевори», «Фарзандинг соғлом ва баркамол бўлиши сенинг қўлингда» каби мавзуларда тадбирларни ўтказиш.

Маҳалла фаоллари ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида уюшмаган ёшлар орасида ОИВ инфекциясининг олдини олишни тарғиб этувчи тадбирлар ташкил этиш.

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига халқаро ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини кенг жалб этиш.

Халқаро ташкилотлар, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш. Илмий-амалий ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

ОИВ инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, меҳнат мигрантлари, уюшмаган ёшлар саломатлигини қўллаб-қувватлаш, жумладан жинсий йўл билан юқадиган касалликлар (ЖЙБЮК)нинг олдини олиш мақсадида аҳолини ОИВ, В, С гепатитлар, захм инфекцияларига экспресс усулида текширишни амалга оширишга йўналтириш.

Режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

ЎзННТМА

(О. Иззатиллаев),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Комилов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

11.

Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида сақланаётган тарбияси оғир ўсмирлар ва ёшларга ОИВ инфекцияси профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказиш.

Ҳамкорликда машғулотлар ўтказиш режасини тайёрлаш.

Ушбу режа асосида ҳар ойда бир маротаба марказдаги тарбияси оғир ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва ОИВ-инфекцияси профилактикаси бўйича машғулотлар олиб бориш

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Миллий гвардия

(Р. Жўраев)

12.

Таълим муассасаларида, ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва тиббиёт муассасаларида ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, тиббий кўрикнинг соғлом ҳаёт кечиришда тутган ўрни ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Саломатлик кунлари»ни ўтказиш юзасидан тарғибот тадбирларини олиб бориш.

Ёшлар, айниқса ўсмирлар орасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш бўйича турли шаклдаги тушунтириш-тарғибот тадбирларини (савол-жавоб кечалари, спорт-маданий тадбирлар, саҳна намойиши ва ҳ.к) ўтказиш.

«Биз ОИТСга қаршимиз» шиори остида ёшлар орасида турли акция ва спорт мусобақалари ўтказишни давом эттириш.

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (Р. Турдибоева),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Садуллаев)

13.

«Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши» шиори остида ўтказилаётган тадбирларнинг асосий ғоя ва мақсадларини оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, нашрлар) ва Интернет тармоғи орқали кенг ёритиш бўйича тарғибот медиаплатформасини шакллантириш.

«Ёшлар ОИВ инфекциясига қарши» шиори остида аҳоли, хусусан, ёшлар учун оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот медиаплатформасини шакллантириш бўйича медиа-режани ишлаб чиқиш.

Медиа-режада қуйидагиларни назарда тутиш:

интервью, брифинг, матбуот анжуманлари ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, электрон ва босма нашрлар) орқали мавзуга оид материаллар бериб бориш;

махсус видеоролик, анимациялар, титр ва фотолавҳалар тайёрлаш ва Интернет жаҳон ахборот тармоқларига жойлаштириш;

масъул вазирликлар ва идораларнинг расмий сайтларида махсус рукнлар ташкил этиш;

ёшлар билан учрашувлар ўтказиш.

Режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Ходжаев),

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

(Ф. Абдухолиқов),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Маънавият ва маърифат маркази

(М. Ходжиматов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

14.

Ёшлар саломатлигини асраш, ҳудудларда ўсмирлар ўртасида доимий соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида «Саломатлик волонтёрлари» фаолиятини ташкил этиш.

«Саломатлик волонтёрлари» лойиҳасини амалга оширишда:

лойиҳа тўғрисида ОАВда эълон бериш;

номзодларни саралаш;

«Саломатлик волонтёрлари» оромгоҳини ташкил этиш, номзодларни тренерликка тайёрлаш;

тарғибот йўналишлари бўйича мавзуларни белгилаб бериш;

тарғибот жараёнларини доимий ёритиб бориш.

2022 йил июнь

Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Садуллаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази

(Н. Нарзуллаев)

15.

Ёшлар орасида ОИВ/ОИТС ва унинг салбий оқибатлари тўғрисидаги тарғибот материалларини мунтазам равишда жойлаштириб бориш орқали ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ривожлантириш мақсадида қуйидаги ижтимоий тармоқлар «telegram», «facebook», «tik-tok», «Instagram» ҳамда «youtube» саҳифаларида «repro.uz» рукнини ташкил қилиш ва тарғибот материалларини доимий равишда жойлаштириб бориш.

Саҳифа лойиҳасига жойлаштириладиган материаллар ишлаб чиқилади, ишлаб чиқилган материаллар ижтимоий тармоқларда жойлаштириб борилади.

Доимий равишда

Ёшлар ишлари агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Садуллаев),

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(А. Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(О. Пекось),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълим вазирлиги

(Б. Саидов)

16.

Аҳоли, айниқса ёшлар орасида миллий қадриятлар ва анъаналарни ҳисобга олган ҳолда ОИВ инфекцияси профилактикасига бағишланган саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этиш.

Саҳна кўринишлари, ҳужжатли фильмлар лойиҳаларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва аҳолига намойиш этиш

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Садуллаев),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А. Тошқулов),

Халқ таълим вазирлиги

(Б. Саидов)

17.

ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекцияси юққан шахсларга руҳий ёрдам кўрсатиш борасида аҳоли орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлар учун грантлар ажратиш.

ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича турли йўналишдаги лойиҳаларни жалб этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш.

2022 йилда

Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

ЎзННТМА

(О. Иззатиллаев)

II. Аҳолини ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қамровини ошириш бўйича тадбирлар

18.

«95-95-95» тамойилига асосан шифохоналарда клиник кўрсатма асосида ҳамда ихтиёрий текширувларни кенгайтириш.

Тиббиёт ходимларини (врач, ҳамшира) ОИВ инфекцияси бўйича ўқитиш учун тренерлар тайёрлаш.

ОИВ инфекцияси билан боғлиқ масалалар билан туман ва бирламчи бўғин даражасида шуғулланувчи тиббиёт ходимларининг билимларини ошириш.

Режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

19.

Аҳоли орасида ОИВ билан касалланганларни эрта аниқлаш мақсадида текширувлар қамровини ошириш.

Тест тўпламларига эҳтиёжни аниқлаш ва буюртма тайёрлаш.

Тест тўпламларини сотиб олиш.

Мобил бригадалар ташкил этиш орқали узоқ ҳудудлардаги аҳолига ОИВ инфекцияси бўйича тиббий хизмат кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ўзини ўзи ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

Маълум бир ҳудудда синов тариқасида ўзини ўзи ОИВ инфекциясига тестдан ўтказиш усули самарадорлигини ўрганиш ва натижаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Режа асосида

Донорлик маблағлари, ҳомийлик хайриялари, ижрочиларнинг маблағлари, маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. ОИВ инфекцияси диганостикаси ва ОИВ инфекцияли шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги тадбирлар

20.

ОИВ инфекцияси тарқалиши жадаллигига таъсир кўрсатувчи сабабларни аниқлаш, уларнинг фаоллигини баҳолаш, ОИВ инфекцияли беморларни даволаш самарасини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар ўтказиш.

Тадқиқот ўтказиш бўйича норматив ҳужжат тайёрлаш.

Эпидемиологик, серологик ва ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.

Олинган маълумотларни таҳлил қилиш.

Ўтказилган тадбирларнинг самара- дорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган даволаш-профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

21.

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлиги хизмати тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари тиббий ходимларини ОИВ инфекцияси масалалари бўйича ўқитиш.

Ўқув ва календарь режаларини тузиш.

Режа асосида тажрибага эга ва салоҳияти юқори мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил этиш.

Тиббиёт ва соҳа ходимларининг ОИВ инфекцияси масалалари бўйича билимини ошириш.

2022 йил март-апрель

Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.

ОИВ инфекциясига барҳам беришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилишини қўллаб-қувватлаш, ушбу масалада жаҳон тажрибасини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида халқаро ва миллий экспертлар иштирокида турли ўқув семинарлари ва тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Иштирокчилар рўйхатини аниқлаш ва дастурни тасдиқлаш.

ОИВ инфекцияси соҳасида илғор замонавий тажрибани ўрганиш.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва унинг олдини олишда кенг тажрибага эга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташк?�оти (ЖССТ), ЮНЭЙДС (UNAIDS), ЮСАИД (USAID), СДС (CDC), ЮНФПА (UNFPA) каби халқаро ташкилотларни жалб қилиш.

Тажриба алмашиш, ҳамкорлик ўрнатиш, ОИВ инфекцияси соҳасида илмий изланишларни режалаштириш.

Режа асосида

Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

23.

ОИВ инфекцияси профилактикаси ва ижтимоий масалалар бўйича ижтимоий тармоқлар орқали маслаҳат берилишини ташкил этиш.

Ижтимоий тармоқларда ОИВ инфекцияси масалаларини мунтазам ёритиб борувчи алоҳида блоглар/сайтлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Блоглар/сайтлар орқали тарғиб этиладиган материалларни идоралараро ва ҳудудий ишчи гуруҳлар экспертизасидан ўтказиш.

Доимий равишда

Ижрочиларнинг маблағлари, донорлик маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

ЎзННТМА

(О. Иззатиллаев).

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/84/0158-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)