21.02.2022 йилдаги 80-сон
Ҳужжат 01.03.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда лицензиялаш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилансинки, мазкур қарорнинг 3-иловасида келтирилган масъул вазирликлар ва идораларнинг раҳбарларига графикда белгиланган муддатларда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.
мазкур қарорга 3-иловада келтирилган лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар белгиланган муддатларда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолиятни «Лицензия» ахборот тизими орқали лицензиялаш, лицензиатлар фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом қоидалари 2 — 29-иловаларда келтирилган лицензияланадиган фаолият турларининг паспортларида (кейинги ўринларда — Паспорт) назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади.
11. Талабгордан ушбу Низомнинг 10-банди ва фаолият тури бўйича Паспортларнинг 5-бандида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда талабгор белгиланган давлат божи тўловини амалга оширгандан кейин «Лицензия» АТда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади. Бунда талабгор фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас ва лицензияловчи органлар юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда лицензияловчи орган томонидан лицензияни қайта расмийлаштиришни рад этиш тақиқланади.
Лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади ва ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.
Ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган асослар лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан лицензия талаблари ва шартлари Паспортларнинг 9-бандида белгиланган тақдирда, лицензияни ўзгартириш тартибида ариза тақдим этилади. Лицензиат фаолиятини амалга ошириш жойига нисбатан талаблар ва шартлар белгиланмаган тақдирда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза тақдим этилади.
Ушбу бандда назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида тегишли лицензияни берганлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади ва ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.
Лицензиатлар ушбу Низомнинг 40-бандида назарда тутилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритади.
Лицензияловчи орган хабарномага асосан ёки мазкур Низомнинг 49-банди учинчи — олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга маълум қилади. Шунингдек, лицензиянинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақида «Лицензия» АТдаги лицензиялар реестрига маълумот киритади.
Лицензия ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича тўхтатилган тақдирда, лицензияловчи орган бу ҳақида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензиатга хабарнома юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Лицензия олиш учун «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Талабгор

1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини, шу жумладан, ҳар бир кичик турини танлаб, электрон шаклда ариза тўлдиради ва тегишли ҳужжатларни юклайди.

Ўз хоҳишига кўра

2. Аризани кўриб чиқиш учун лицензияланадиган фаолият турлари паспортларининг (кейинги ўринларда — Паспортлар) 6-бандида белгиланган миқдорда йиғимни тўлайди.

3-босқич

«Лицензия» АТ ёки ЯИДХП

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар автоматик тарзда лицензияловчи органга юборилади. Паспортларнинг 10-бандида белгиланган ҳолатларда, ҳужжатлар бир вақтнинг ўзида келишувчи органларга ҳам юборилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлангандан сўнг реал вақт режимида

Лицензияловчи орган

Аризани кўриб чиқади, заруратга кўра объектларни жойига чиқиб ўрганади, бошқа давлат органларидан мавжуд маълумотларни мустақил равишда олади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарорни қабул қилади.

Паспортларнинг 8-бандида белгиланган муддатларда

4-босқич

«Лицензия» АТ

1. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.

2. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга давлат божи тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади.

Реал вақт режимида

5-босқич

Талабгор

1. Хабарномада кўрсатилган давлат божи тўловини амалга оширади.

1. 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

«Лицензия» АТ

2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия автоматик равишда шакллантирилади ва талабгорнинг «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

2. Давлат божи тўланганидан сўнг реал вақт режимида

1.

Лицензия номи:

нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно);

б) умумий ўрта ва ўрта махсус таълим хизматлари;

в) профессионал таълим хизматлари;

г) олий таълим хизматлари;

д) олий таълимдан кейинги таълим хизматлари;

е) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Таълим инспекцияси)

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш фаолиятига лицензия олмоқчи бўлган талабгорлар аризада лицензияланадиган фаолият билан бирга автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бу ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтади;

б) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот;

в) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари.

Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик равишда мустақил тарзда текширади:

олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси;

педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 иш кунида (олий таълим тури бўйича 30 иш кунида)

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

I. Нодавлат таълим соҳасида ?мумий лицензия талаблари ва шартлари:

а) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)*;

б) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига, шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

в) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик*;

г) таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни Таълим инспекциясининг «Узлуксиз таълим» ахборот тизимига киритиш ва ҳар чоракда янгилаб бориш (мактабгача таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар «Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими»га ҳам ушбу маълумотларни киритиб боради)*;

д) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим муассасалари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш;

е) олий таълим ташкилотида ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги мавжудлиги*;

ж) нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш*;

з) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш (бундан мактабгача таълим хизматлари мустасно).

II. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматларининг лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади:

Мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно)

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 2 та компьютер техникаси ҳамда экран ўлчами камида 40 дюйм бўлган телевизор билан жиҳозланган мактабгача таълимнинг дастурларини амалга ошириш учун ўқув хонаси ёки ахборот-ресурс маркази;

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг тарбияланувчилар умумий сонига нисбати — 1/6.

2.

Битта гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг максимал сони:*

3 ёшгача гуруҳда — 20 нафар;

3-5 ёшлилар гуруҳида — 25 нафар;

қисқа муддатли гуруҳда — 30 нафар.

3.

Битта гуруҳ учун киритиладиган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликларининг минимал миқдорлари:*

а) тарбиячи:

9 соатли — 1,25 штат бирлиги;

10,5 соатли — 1,46 штат бирлиги;

12 соатли — 1,67 штат бирлиги;

24 соатли — 2,2 штат бирлиги;

б) тарбиячи-ёрдамчиси:

9 соатли — 1 штат бирлиги;

10,5 соатли — 1,15 штат бирлиги;

12 соатли — 1,25 штат бирлиги;

24 соатли — 1,5 штат бирлиги.

4.

Мактабгача таълим ташкилоти биносининг сиғимига қўйиладиган минимал талаблар:*

девор ёки панжара билан ўраб олинган ҳудудига ва алоҳида кириш-чиқиш жойига эга бўлган:

а) алоҳида биноларда ташкил этилганда тарбияланувчилар сони 385 нафардан ошмаслиги;

б) кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида ташкил этилганда тарбияланувчилар сони:

шаҳар жойларда — 75 нафаргача;

қишлоқ жойларда — 60 нафаргача;

индивидуал биноларда — 150 нафаргача бўлиши лозим.

5.

Мактабгача таълим ташкилотида маъмурият ва ҳар бир гуруҳ учун талаб этиладиган хоналар ва ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

методист хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

б) машғулотлар ва ўйинлар учун:

пойабзални алмаштириш хонаси шкафлари билан (ҳар бир гуруҳ учун) — 5,0 м2;

машғулотлар ва ўйин хонаси — 3,3 м2;

ётоқхона — 3,3 м2;

овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 м2;

мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиш зали — 2 м2;

кутубхона — 18 м2;

в) хўжалик ишлари учун:

таом тайёрлаш хонаси;

таом тарқатиш хонаси;

идиш-товоқ ювиш хонаси;

кир ювиш ва қуритиш хонаси;

чойшабларни сақлаш жойи (шкаф);

тозалаш воситаларини сақлаш жойи (шкаф);

озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш омборхонаси;

маъмурият, тарбиячилар ва ходимлар, ҳар бир тарбияланувчилар гуруҳи учун алоҳида ҳожатхона.

6.

Мактабгача таълим ташкилоти биносининг ички қисмида ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

умумий типдаги учун — 3,3 м2;

кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қавати учун — 2,8 м2.

7.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:*

жами тарбияланувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул қабул қилинган бўлиши лозим.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 30 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчиларга ҳар бир фандан бир донадан дарсликлар, шу жумладан, электрон дарсликлар.

2.

Битта синфдаги таълим олувчиларнинг максимал сони:*

а) умумий ўрта таълим ташкилотида:

1 — 4-синфларда — 20 нафар;

5 — 9-синфларда — 24 нафар;

10-11-синфларда — 20 нафар;

б) ўрта махсус таълим ташкилотида:

1-курсда — 26 нафар;

2-курсда — 26 нафар.

3.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари:*

а) умумий ўрта таълим ташкилотида:

1 — 4-синфларда — 25 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

5 — 9-синфларда — 12 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

10-11-синфларда — 13 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

б) ўрта махсус таълим ташкилотида:

1-2 курсларда — 13 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги.

4.

Ўқитувчиларнинг малака тоифаларига (лавозимларига) кўра салоҳияти:*

мутахассислар (олий маълумотли ўқитувчилар) — 30%;

иккинчи малака тоифалилар (катта ўқитувчилар) — 30%;

биринчи малака тоифалилар (етакчи ўқитувчилар) — 20%;

олий малака тоифалилар (бош ўқитувчилар) — 20%.

5.

Чет тили ўқитувчиларининг чет тилини билиши даражаси:*

инглиз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 6), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

немис тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

француз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

япон тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

бошқа тиллардан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори.

6.

Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

кўкаламзорлаштирилганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги.

7.

Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами:*

40 — 630 нафар — 20 м2;

631 — 945 нафар — 15 м2;

945 нафардан ортиқ — 12 м2;

8.

Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ўқитувчилар хонаси — 1 та хона;

методик хона — 1 та хона;

маънавият ва маърифат хонаси — 1 та хона;

ёшлар етакчиси хонаси — 1 та хона;

психолог хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м2;

бошланғич синф хоналари — 2 м2;

фронтал ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м2;

расм, чизмачилик, мусиқа фанлари учун хоналар — 2,4 м2;

информатика хонаси — 2,5 м2;

чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (муляжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м2;

технология хонаси — 6 м2;

кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м2;

кутубхона — 0,6 м2;

спорт зал (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

фаоллар зали;

ошхона;

тиббиёт хонаси;

хўжалик хонаси (ҳар қаватда биттадан);

ўқитувчилар учун ҳожатхона — 3 м2(ҳар блокда алоҳида);

таълим олувчилар учун ҳожатхона — 0,4 м2(ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан).

9.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 50 % компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

10.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:*

жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинган бўлиши (умумий ўрта таълим ташкилотлари учун).

Профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Муассиснинг банкдаги ҳисобварағида мавжуд бўлиши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори:*

50 минг АҚШ доллари миқдори эквивалентидаги маблағ

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 30 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчиларга ҳар бир фандан бир донадан дарсликлар, шу жумладан, электрон дарсликлар.

3.

Битта гуруҳдаги таълим олувчиларнинг максимал сони:*

бошланғич профессионал таълим ташкилотларида — 30 нафар;

Ўрта профессионал таълим ташкилотларида — 30 нафар;

Ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — 30 нафар.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари штат бирликлари:*

бошланғич профессионал таълим ташкилотларида — 13 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

Ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида — 15 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги.

5.

Ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг лавозимларига (малака тоифаларига) кўра салоҳияти:*

олий маълумотли ўқитувчилар (иккинчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълими усталари) — 30%;

катта ўқитувчилар (биринчи малака тоифали ишлаб чиқариш таълим усталари) — 30%;

етакчи ўқитувчилар — 20%;

бош ўқитувчилар — 20%.

6.

Чет тили ўқитувчиларининг чет тилини билиши даражаси:*

инглиз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 6), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

немис тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD),

Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

француз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

япон тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

бошқа тиллардан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори.

7.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

кўкаламзорлаштирилганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги.

8.

Таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:

40 — 630 нафар — 20 м2;

631 — 945 нафар — 15 м2;

945 нафардан ортиқ — 12 м2;

9.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ўқитувчилар хонаси — 1 та хона;

методик хона — 1 та хона;

маънавият ва маърифат хонаси — 1 та хона;

ёшлар етакчиси хонаси — 1 та хона;

психолог хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

ўқув аудиториялари — 2 м2;

компьютер зали (синфи) — 2,5 м2;

чет тили хонаси — 3,8 м2;

махсус фанлар бўйича лабораториялар — 2 м2;

техник ва махсус лабораториялар — 2,4 м2;

ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари — 2,4 м2;

кутубхона — 2,5 м2;

спорт зал (таълим олувчилар сонига кўра) — 12,0х24,0 м; 18,0х36,0 м;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

фаоллар зали;

ошхона (буфет);

хўжалик хонаси (ҳар қаватда биттадан);

ўқитувчилар учун ҳожатхона — 3 м2(ҳар блокда алоҳида);

таълим олувчилар учун ҳожатхона — 0,4 м2(ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан);

таълим олувчилар турар жойи — умумий контингентнинг 30 фоизига мўлжалланган.

10.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 75% компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

Олий таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Муассиснинг банкдаги ҳисобварағида мавжуд бўлиши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори:*

150 минг АҚШ доллари ёки шу миқдор эквивалентидаги маблағ.

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

а) камида 60 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

б) камида 20 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

в) таълим олувчиларнинг ҳар бир фандан ўқув адабиётлари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари) билан таъминланганлиги:

бакалавриат босқичида — ҳар 6 нафар таълим олувчига 1 дона;

магистратура босқичида — ҳар 2 нафар таълим олувчига 1 дона;

г) лаборатория ишлари ва курс лойиҳалари учун методик қўлланмалар билан таъминланганлиги — ҳар бир таълим олувчига 1 дона;

д) электрон дарслик ва бошқа ўқув материаллари билан таъминланганлиги — 100 %;

ҳар бир таълим олувчига камида 5 тадан бадиий адабиётлар;

ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланма ва қўшимча адабиётлар.

3.

Таълим олувчиларнинг минимал ва максимал сони:*

гуруҳда — 20 — 30 нафар;

потокда — 40 — 90 нафар.

Ўқув биноларининг умумий қувватига нисбатан барча таълим шакллари бўйича таҳсил олаётган жами талабалар сони 2 баравардан ортиб кетмаслиги.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари:*

12 — 16 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги.

5.

Олий таълим ташкилотидаги ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти даражаси ва қўнимсизлигининг олди олинганлиги:*

а) илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши:

бакалавриат босқичида — 35%;

магистратура босқичида — 60%;

олий таълимдан кейинги таълим босқичида — 90%;

б) асосий штатдаги ўқитувчилар улуши — 70%.

6.

Кафедрадаги ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти даражаси ва ўқув фанларига мувофиқлиги:*

тўлиқ ставкада ишлайдиган ўқитувчилар сони камида — 4 нафар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) — 1 нафар;

фан доктори (Doctor of Science (DSc) — 1 нафар;

ўқитувчиларнинг таянч олий маълумоти (мутахассислиги, ихтисослиги) уларнинг дарс берадиган ўқув фанларига мувофиқ бўлиши.

7.

Олий таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

кўкаламзорлаштирилганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

стадион (спорт таълим йўналишлари мавжуд бўлса) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги.

8.

Таълим соҳалари бўйича олий таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

техника ва муҳандислик — 11,2 — 19,4 м2;

педагогика — 8,7 — 14,5 м2;

фармацевтика — 11,2 — 19,4 м2;

иқтисодиёт — 7,9 — 13,1 м2;

тиббиёт — 12,3 — 22,0 м2;

қишлоқ хўжалиги — 11,2 — 19,4 м2;

зооветеринария — 11,4 — 20,5 м2;

маданият — 15,0 — 26,0 м2;

санъат ва архитектура — 20,0 — 33,8 м2;

бошқа йўналишлар бўйича — 8,7 — 14,5 м2.

9.

Олий таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходимлар учун ажратиладиган минимал майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

ректоратдаги барча маъмурий-бошқарув жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган хоналар — 1 тадан хона;

б) дарс машғулотлари учун:

ўқув аудиториялари — 2,2 м2;

компьютер зали (синфи) — 4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 4 м2;

техник ва махсус лабораториялар — 6м2;

алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 3 м2;

ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари — 2,4 м2;

курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари — 3,6 м2 (архитектура-қурилиш ва бадиий ОТТлар учун — 6 м2);

кутубхона — 0,6 м2;

спорт зал (таълим олувчилар сонига кўра) — 12,0х24,0 м; 18,0х36,0 м;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

фаоллар зали;

ошхона (буфет);

тиббиёт хонаси;

таълим олувчилар турар жойи — Тошкент шаҳри учун ҳар 5 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида, бошқа ҳудудларда ҳар 10 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида.

10.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

11.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:*

проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона;

аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

Олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

ихтисосликлар бўйича илмий нашрлар, диссертациялар, авторефератлар ва монографиялар мавжудлиги;

маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги.

2.

Олий таълимдан кейингитаълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

кўкаламзорлаштирилганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

дам олиш қисмларининг мавжудлиги.

3.

Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотидаги хоналарга қўйиладиган талаблар:*

раҳбар хонаси — 1 та хона;

илмий раҳбарлар хонаси — 1 тадан хона;

коллегиал орган хонаси — 1 та хона;

илмий котиб хонаси — 1 та хона;

ихтисосликлар бўйича тадқиқотчилар хонаси — 1 тадан хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона.

4.

Олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича моддий-техник базанинг ҳолати:

ихтисосликлар бўйича илмий лабораторияларнинг мавжудлиги;

илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун замонавий асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, маиший техника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги;

экспериментал базанинг мавжудлиги.

5.

Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти даражаси:*

илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлганларнинг минимал улуши — 80 %.

6.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

Масофавий шаклда таълим хизматларини кўрсатиш бўйича лицензия талаблари ва шартлари (профессионал, олий, олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари учун)

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 25 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 10 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

ўқув режаси ва дастурларидаги барча фанлардан масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали амалга ошириладиган, ўқув контентини қамраб оладиган электрон ўқув-методик мажмуалар, шунингдек, илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;

юкламаси режадаги таълим олувчилар сонига мўлжалланган, таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;

Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти O‘zDSt 36.2030 — «Электрон таълим» миллий тизимига киритиладиган электрон методик комплекслар ва бошқа таълим ресурсларига ягона талаблар»га мувофиқ ўқув-методик ресурслар;

ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти.

2.

Таълим ташкилотининг бино ёки хоналарига қўйиладиган талаблар:*

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ходимлар хонаси — 1 та хона;

аудиториялар — камида 5 та (олий таълим ташкилотлари учун 10 та) ҳар бири 30 м2 дан кам бўлмаган;

ҳажми 140 м2 дан кичик бўлмаган хонада жойлаштирилган масофавий таълимни ташкил этиш ва бошқариш бўйича таркибий бўлинма;

техник хизмат кўрсатиш хонаси — камида 1 та;

виртуал тарзда амалга ошириш имкони бўлмаган лаборатория машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган анъанавий лаборатория;

таълим олувчиларни онлайн баҳолашни ташкил этишда кузатув тизими (прокторинг).

3.

Таълим олувчиларнинг максимал сони:*

гуруҳда — 25 нафар.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари:*

20 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги.

5.

Ўқитувчи ва ходимларнинг илмий салоҳияти даражаси ва қўнимсизлигининг олди олинганлиги:*

а) илмий даражага ва (ёки) илмий унвонга эга бўлган ўқитувчиларнинг минимал улуши:

профессионал таълимда — 35%;

бакалавриат босқичида — 50%;

магистратура босқичида — 60%;

олий таълимдан кейинги таълим босқичида — 80%;

б) асосий штатдаги ўқитувчилар улуши — 50%;

в) масофавий таълим технологияларидан фойдаланишнинг минимал даражасини ўзлаштирган педагог кадрлар улуши — жами педагог кадрларнинг 100%и;

г) масофавий таълимнинг техник ва дастурий компонентлари ишлашини ва ривожланишини таъминлайдиган тегишли маълумот ва малакага эга муҳандис-техник ходимлар — 3 нафар.

6.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

компьютер техникалари 40 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

100 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши;

таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборот, жумладан, ташкилот низоми ёки устави, ўқув режаси ва дастурлари, педагог кадрлар ҳақида маълумот, академик календарь жойлаштирилган расмий веб-саҳифа;

SCORM стандарти талабларига мувофиқ бўлган LMS платформасининг мавжудлиги;

мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида ўзига тегишли бўлган сервер қурилмаси мавжудлиги.

7.

Онлайн ва масофавий таълим платформасига қўйиладиган талаблар:

онлайн ва масофавий таълим платформаси ва унда қуйидаги имкониятлар мавжудлиги:

таълим олувчи билим бўшлиқлари ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш диагностика-баҳолаш функцияси;

индивидуал таълим эҳтиёжлари асосида таълим дастурини ва курсларни таклиф этиш функцияси:

онлайн вебинар тизими;

интерактив тест ва топшириқлар асосида баҳолаш имконияти;

қайта алоқа тизими;

маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати;

таълим тўғрисидаги ҳужжат ягона маълумотлар базасига уланиш имконияти.

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Таълим фаолиятини амалга ошириш учун қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги:*

олди-сотди шартномаси;

автомототранспорт ижараси шартномаси (агар автомототранспорт воситаси ижарага олинган бўлса);

автомототранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;

автомототранспорт воситасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчилар учун электрон ўқув-методик қўлланма;

ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар.

3.

Таълим олувчиларнинг максимал сони:*

гуруҳда — 24 нафар.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ҳайдовчи-йўриқчилар штат бирликлари:*

ўқитувчи — 24 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги;

ҳайдовчи-йўриқчи — 12 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги.

5.

Ўқитувчиларнинг минимал сони:*

автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони — 1 нафар;

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони — 1 нафар;

автотранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил («D» тоифаси учун беш йил) стажга эга ҳайдовчи-йўриқчилар сони — 1 нафар.

6.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилоти ва унинг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

ҳожатхона билан таъминланганлиги;

ҳар бири камида 40 м2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги;

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича хонанинг мавжудлиги;

автомототраспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг мавжудлиги;

автомототранспорт воситаларини амалий бошқаришни ўргатиш учун автодромнинг мавжудлиги;

таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 дона компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги.

7.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 75 % компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 30 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

8.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:*

ўлчами 1500х1000, 1500х2000 ёки 2500х2000 бўлган электрон ёки оддий доска — 1 дона;

проектор ёки экран ўлчами камида 40 дюйм бўлган телевизор — 1 дона;

аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

9.

Автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилоти, унинг хоналари ва ҳудудига қўйиладиган талаблар (ушбу талаблар автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этилади):*

назарий имтиҳонларни ўтказиш учун 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган камида 25 дона компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган), шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар)нинг мавжудлиги;

автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодромнинг мавжудлиги;

диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларини Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига мунтазам тақдим этиб бориш;

имтиҳонлар жараёнини Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги.


10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

б) санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

в) Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари (фақат ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида);

г) автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонун?илик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хулосаси (фақат автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун) (5 иш куни ичида).

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари аниқ кўрсатилади.

Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият (объектни консервациялаш, реставрация қилиш, таъмирлаш, замонавий фойдаланишга мослаштириш, тиклаш) қуйидаги тоифалар бўйича:

I тоифадаги лицензия — маҳаллий аҳамиятга эга бўлган объектларда асрашга доир ишларни амалга ошириш учун;

II тоифадаги лицензия — республика ва маҳаллий аҳамиятига эга бўлган объектлар бўйича асрашга доир ишларни амалга ошириш учун.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, почта манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар (Ф.И.О, лавозими, мутахассислиги, мутахассислиги бўйича иш стажи).

б) юридик шахсда ишлайдиган мутахассисларнинг тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот бўйича диплом нусхаси;

в) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш асбоб-ускуналарнинг номи, маркаси ва сони ҳақида маълумотнома.

Лицензияловчи орган қуйидаги ҳужжатларни мустақил тарзда ўзи олади:

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумот;

лицензияловчи орган томонидан берилган реставратор-устанинг малака сертификати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

I тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари;

II тоифадаги лицензия учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

7 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) ваколатли орган томонидан тақдим этилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш;

б) лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият тури соҳасида олиб бориладиган ишлар (асрашга доир фаолият олиб бориладиган объект номи ва манзили) ҳақида ушбу ишлар бошланишидан камида уч кун олдин ва якунлангандан сўнг уч кун ичида лицензияловчи органга ахборот бериш;

в) асрашга доир ишларда объектга салбий таъсирларнинг олдини олиш ва авария ҳолатига қарши ишларни бажариш;

г) археология ёдгорликларини консервация қилишда тегишли рухсатномага эга бўлган археологни шартнома асосида жалб этиш;*

д) юзаси 10 м.кв дан кам бўлмаган қурилиш ҳавозаси ва ғишт кесиш, силлиқлаш, металл кесиш, ёғочга ишлов бериш ускуналари мавжуд бўлиши;

е) юридик шахснинг штатида талабга жавоб берадиган қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши, шу жумладан, лицензиат лицензиядан фойдаланиш даврида (объектда асрашга доир ишларни амалга ошириш давомида) ушбу мутахассисларнинг шахсан иштирок этишини таъминлаши:*

I тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида икки йил иш стажига эга бўлган 2 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги, архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши;

II тоифадаги лицензия учун — олий маълумот ёки лицензияловчи орган томонидан устанинг малакасини тасдиқловчи маълумотга эга бўлган ва соҳада сўнгги 10 йил давомида камида уч йил иш стажига эга бўлган 4 нафар мутахассис (тарихий маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, тасвирий ва амалий санъат безаги; архитектура ёдгорликларини реконструкция ва реставрация қилиш, архитектура назарияси, тарихи, архитектура ёдгорликларини тиклаш) асосий иш жойи бўйича ишлаши.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Объектнинг республика ва маҳаллий аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирининг буйруғи билан белгиланади.

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятда бош пудратчи ҳисобланадиган лицензиат томонидан лицензияга эга бўлмаган субпудрат (ёрдамчи пудратчи) ташкилотлар қуйидаги талаблар ва шартларга риоя қилган ҳолда жалб этилади:

субпудрат ташкилотларни моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни бажаришга жалб этишга лойиҳа-смета ҳужжатларининг алоҳида бўлимлари бўйича рухсат этилади ва бунда умумий иш ҳажмининг 20 фоизидан ошишига йўл қўйилмайди;

субпудрат ташкилотлар асрашга доир ишларда лойиҳа-смета ҳужжатларида фақат уларга тааллуқли қисми бўйича иштирок этади;

лицензиат субпудрат ташкилотлар ва уларнинг ходимлари томонидан объект режими билан белгиланган қоидаларга риоя этилиши учун тўлиқ жавоб беради.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

ижрочилар — жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар — юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи.

б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 2 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда — Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширилади.

Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги.

б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 2 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип). Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширилади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш:

I рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

II рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари;

III рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари;

IV рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар):

V рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари;

VI рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар — ваколатли органнинг ҳисобварағига.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан тўлиқ ва қисман озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш;

I рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 5 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш;

ижодий фаолият давомида камида 5 та альбом чиқариш;

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш;

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

II рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш;

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист», «Ниҳол» Давлат мукофоти ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари — улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш;

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

III рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 1 йил мобайнида мунтазам равишда концерт дастурларида қатнашиш;

ижодий фаолият давомида камида 1 та альбом чиқариш;

«Ниҳол» давлат мукофоти ва бошқалар мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари — улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

IV рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 2 та қўшиғининг мавжудлиги;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

V рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 1 йил тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизматлари кўрсатиш.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш.

VI рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги;

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари

тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, раққос(а), бек вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш;

в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, V ва VI рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш;

г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;*

д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириши.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Ушбу паспортнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда «б» кичик бандда белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд.

Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади.

Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) ички туризм фаолияти (Ўзбекистон Республикаси ичкарисида туристик фаолиятни амалга ошириш);

б) чиқиш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туристик фаолиятни (шу жумладан, тиббий ва таълим туризмини) амалга ошириш);

в) кириш туризми фаолияти (Ўзбекистон Республикасига чет эл фуқароларини жалб этишга оид туристик фаолиятни амалга ошириш).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва маданий мерос бош бошқармалари

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Туроператорлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, СТИР, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

б) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар;

в) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

г) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;

д) раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспорт маълумотлари, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари кўрсатилган маълумотлар.

е) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлиги ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

Турагентлик фаолиятини амалга ошириш учун:

а) ариза;

юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, СТИР, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш);

жисмоний шахслар учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш жойи, яшаш жойи, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш).

б) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш бажарилгани тўғрисида маълумотлар;

в) талабгорнинг камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас) тўғрисидаги маълумотлар.

г) лицензияловчи орган «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилинганлигини ҳақидаги маълумотни ўзи мустақил тарзда олади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдори

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

«Ички туризм»йўналиши бўйича туризм фаолияти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг2 баравари;

«чиқиш туризми» ёки «кириш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолияти ёхуд биттадан ортиқ йўналиш тури бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

5 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

Туроператорлар фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялаш талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) юридик шахс штатида «туризм» йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ёки малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;*

в) юридик шахс ходимлари (гидлар (гид-таржимонлар), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар) уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака сертификати олиши;*

г) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;*

д) туризм маҳсулоти буюртмачиси билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг туризм хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган электрон тижорат шартномаси тузилганидан кейин туризм хизматларини тақдим этиш;

е) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги (агар мавжуд бўлса), туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш;

з) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);

и) туроператорларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисининг мавжудлиги;*

и) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси томонидан берилган белгиланган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхасининг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

й) хорижий мамлакатлардаги таълим ва (ёки) тиббиёт муассасаси билан ҳамкорлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги («чиқиш туризми» йўналиши бўйича таълим ва (ёки) тиббиёт туризми фаолиятини амалга ошириш учун);*

к) фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган йўналиш(лар) бўйича амалга ошириш;*

м) мижозлар ёки чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматларини кўрсатмаслик;*

л) туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда мавжудлиги;

Турагентлар фаолиятини лицензиялаш талабларива шартлари қуйидагилардан иборат:

а) туризм тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) туризм фаолиятининг «чиқиш туризми» йўналишида фаолиятни фақат юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш;*

в) «чиқиш туризми» йўналиши бўйича туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабгорларига 15 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиши;*

г) туроператор билан шартнома тузилгандан сўнг туроператорлар томонидан яратилган туризм маҳсулотини тарғиб ва реализация қилиш;*

д) ҳар бир туристга ва экскурсантга туристик саёҳат вақтида Ўзбекистон Республикасига ҳамда чет давлатларга кириш, улардан чиқиш ва уларда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни етказиш;

е) лицензиат камида икки чет тилидаги, электрон тўловлар, брон қилиш хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши (ушбу талабнинг чет тиллари бўйича қисми «ички туризм» йўналишидаги лицензиатларга тааллуқли эмас);*

ж) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, лицензиатнинг фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти;

б) суғурта брокерларининг суғурта фаолияти;

в) суғурталовчиларнинг фақат қайта суғурталаш фаолияти.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

суғурталовчиларнинг суғурта фаолияти учун:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, суғурта фаолияти классификатори бўйича танлаш (ҳаётни суғурта қилиш соҳаси; умумий суғурта соҳаси; мажбурий суғурта; фақат қайта суғурталаш), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот.

б) устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав фондининг шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (банк маълумотномаси, «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан берилган акцияларнинг жойлаштирилганлиги ҳақидаги маълумот ва ариза берилаётган кун ҳолатига банк ҳисобварағидан кўчирма).

Фаолият тури фақат қайта суғурта қилишдан иборат бўлган лицензия талабгорлари мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:

в) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг нусхасини;

г) суғурталовчининг Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчиларнинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган филиаллари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Фаолият предмети иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам фаолияти доирасига кирадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда:

д) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиалларининг тасдиқланган низомлари нусхаси.

Фаолияти предмети ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳам ҳисобланадиган лицензия талабгорлари «а» ва «б» кичик бандларда кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қўшимча равишда:

е) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг нусхасини;

ж) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиаллари мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этадилар.

Суғурта брокерларининг суғурта фаолияти учун:

ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талабгорининг раҳбари ва бош бухгалтерининг ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқлиги тўғрисида маълумот кўрсатилади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ махфийлигини таъминлаш;

в) лицензияловчи орган талабига кўра суғурта фаолиятини амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборотларни тақдим этиш;

г) лицензия талабгори (лицензиат)нинг раҳбари ва бош бухгалтери қонунчилик ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлиги;

д) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бошқа суғурта ташкилотларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик.

Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) устав фондининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдорининг мавжуд бўлиши;

б) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаларини тузиш, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси)нинг суғурта тўловлари тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ва суғурта тўловларини амалга ошириш ваколати берилган ўз филиалларига эга бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

в) суғурталовчининг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан унга аъзолик тўғрисидаги ёзма битимнинг мавжуд бўлиши — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

г) Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари ёки аннуитетлар шартномаси тузиш, иш берувчилар (ёки) жабрланувчилар ёхуд наф олувчиларнинг суғурта товони ва товонини тўлаш тўғрисидаги талабларини кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ўз филиаллари мавжуд бўлиши — иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталовчилар учун;

д) Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузишга, ташувчилар, жабрланувчилар ва наф олувчиларнинг суғурта товони ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта товонини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун;

е) суғурталовчида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга оширишга ҳақли бўлган суғурталовчилар ўртасида суғурта шерикчилигини тузиш ҳақида биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартноманинг мавжуд бўлиши — ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилувчи суғурталовчилар учун.

Суғурта брокерлари учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

а) суғурта брокерининг суғурта фаолиятини амалга оширишда шартнома мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш;

б) суғурта шартномасининг лицензиат мижози учун қулай шартларда тузилиши ва бажарилиши;

в) суғурталашга доир воситачилик фаолиятини асосий фаолият тури сифатида амалга ошириш.

Лицензия талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилиши жумласига кирадиган ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 54-моддасида белгиланган.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Суғурта фаолияти классификатори:

Ҳаётни суғурта қилиш соҳаси

Класс тартиб рақами

Класснинг номи

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар

I класс

Ҳаёт ва аннуитетлар

Қуйидаги ҳолларда суғурта суммалари тўлаш бўйича суғурталовчининг мажбуриятларини назарда тутувчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами:

суғурта қилинувчининг суғурта муддати тамом бўлгунгача ёки суғурта шартномасида белгиланган ёшгача яшаши;

суғурта қилинувчининг вафот этиши;

шунингдек суғурта шартномаси амал қилиши давридаги жорий тўловлар (аннуитетлар), III класс бундан мустасно

II класс

Никоҳ ва туғилиш

Никоҳга киришда ёки бола туғилганда суғурта суммаси тўланишини таъминловчи, бир йилдан ортиқ муддатга амал қилувчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами

III класс

Ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш

Умрбод рента тўланиши билан биргаликда ҳаётни суғурта қилиш турлари жами

IV класс

Соғлиқни суғурта қилиш

Кўрсатиб ўтилган суғурта даври камида беш йилдан кам бўлмаган муддатга ёки суғурта қилинувчининг пенсия ёшига етгунига қадар белгиланиши шарти билан бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса ёки касаллик ёки касалланиш туфайли қаттиқ шикастланиш натижасида меҳнатга лаёқатлиликни йўқотганда суғурта суммалари тўланишини таъминловчи ҳаётни суғурта қилиш турлари жами. Бунда шартномада кўрсатилган суғурта даври суғурталовчи томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас

Умумий суғурта соҳаси

Класс тартиб рақами

Класснинг номи

Мазмуни ва суғурта қилиш шартлари бўйича талаблар

1-класс

Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:

а) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида соғлиқнинг қаттиқ шикастланиши, ёхуд;

б) бахтсиз ҳодиса ёки муайян турдаги бахтсиз ҳодиса натижасида вафот этган тақдирда, ёхуд;

в) касаллик ёки муайян турдаги касаллик натижасида меҳнат қобилиятини йўқотиш, шу жумладан,ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликлари, бироқ 2-класс ва IV класс бўйича суғурта шартномаларини истисно қилган ҳолда суғурта қилинган шахсга суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси ёки пул компенсацияси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

2-класс

Касалликдан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

Суғурта таъминотининг белгилаб қўйилган пул суммаси тўланишини ёки касаллик ёки соғлиқнинг издан чиқиши муносабати билан суғурта қилдирувчининг пул компенсацияси (ёки унинг ҳам, бунинг ҳам комбинацияси)ни таъминловчи суғурта турлари жами, бироқ ҳаётни суғурта қилиш тармоқларининг IV класси бўйича шартномаларни истисно қилган ҳолда

3-класс

Ер усти транспорт воситаларини суғурта қилиш

Транспорт воситалари, ўзи юрар машина ва механизмлар, ҳаракатланадиган темир йўл таркиби бундан мустасно, йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

4-класс

Ҳаракатланадиган темир йўл таркибини суғурта қилиш

Ҳаракатланадиган темир йўл таркиби йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

5-класс

Авиация суғуртаси

Ҳаво кемаси, ҳаво кемасининг машина асбоб-ускуналари, жиҳозлари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

6-класс

Денгиз суғуртаси

Денгиз ва ички дарё кемалари, кемаларнинг машина асбоб-ускуналари, асбоб-ускуналари, инвентари, эҳтиёт қисмлари йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

7-класс

Йўлдаги мол-мулкни суғурта қилиш

Транспортнинг ҳар хил турлари билан ташишда юклар, багаж ва бошқа мол-мулк йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

8-класс

Мол-мулкни оловдан ва табиий офатлардан суғурта қилиш

Ёнғин, портлаш, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, емирилиш, ер ости сувлари, сел, яшин уриши, зилзила, ядро энергияси таъсири натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилганлар бундан мустасно) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

9-класс

Мол-мулкни зарардан суғурта қилиш

8-классда кўрсатилмаган дўл, қалин қор ёғиши ёки қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш ва бошқа воқеалар натижасида мол-мулк (3 ва 7-классларда кўрсатилгандан бошқа) йўқотилганда ёки шикастланганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғуртанинг турлари жами

10-класс

Автофуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

Ер усти транспорт воситалари ва бошқа ўзиюрар машиналар ва механизмлардан фойдаланиш оқибатида, ташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

11-класс

Авиация суғуртаси доирасидаги жавобгарликни суғурта қилиш

Ҳаво кемасидан фойдаланиш оқибатида, авиаташувчиларнинг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

12-класс

Денгиз суғуртаси доирасида жавобгарликни суғурта қилиш

Денгиз ва ички кемалардан фойдаланиш оқибатида, денгиз ташувчисининг жавобгарлиги ҳам шу жумлага киради, учинчи шахсларга (жисмоний ва юридик шахсларга) зарар етказилган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

13-класс

Умумий фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш

10, 11 ва 12-классларда кўрсатилмаган таваккалчиликлар оқибатида учинчи шахслар (жисмоний ва юридик шахслар) олдида фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлган тақдирда,суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

14-класс

Кредитларни суғурта қилиш

Суғурта қилдирувчининг дебитори ночорлиги (банкротлик) ёки дебиторнинг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзларни қайтариш мажбурияти бажарилмаслиги (ночорликдан ташқари) натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

15-класс

Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш

Суғурта қилдирувчининг ўзига берилган кафолатни бажариши мажбурияти натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

16-класс

Бошқа молиявий таваккалчиликлардан суғурта қилиш

Қуйидаги ҳолларда:

а) суғурта қилдирувчининг бизнеси (хўжалик фаолияти) узилиб қолиши ёки суғурта қилдирувчи томонидан амалга оширилаётган бизнес (хўжалик фаолияти) кўлами камайиши натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда;

б) олдиндан назарда тутилмаган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда (17-классда кўрсатилгандан ташқари);

в) шартномалар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш натижасида мазкур даражанинг а) ва б) бандларида кўрсатилгандан бошқа нобудгарчиликларга учраганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

17-класс

Ҳуқуқий ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни суғурта қилиш

Суд муҳокамаси билан боғлиқ кўрилган харажатлар натижасида суғурта қилдирувчи зарар кўрганда суғурта қопламаси тўланишини таъминловчи суғурта турлари жами

Лицензиат, унда мазкур паспортда белгиланадиган суғурта классларини қўшиб олиб боришга доир чеклашларни ҳисобга олган ҳолда суғуртанинг тегишли класслари кўрсатилган лицензия мавжуд бўлган тақдирда,икки ва ундан ортиқ суғурта класси белгиларива мазмунини жамловчи суғурта турини ишлаб чиқишга ҳақлидир.

Ҳаётни суғурта қилиш соҳасида суғурта фаолиятини амалга оширувчи лицензиат — суғурталовчи умумий суғурта соҳасида суғурта фаолиятини қўшиб олиб боришга ҳақли эмас, умумий суғуртанинг 1 ва 2-класслари бўйича фаолият бундан мустасно.

Кейинги таҳрирга қаранг.

1.

Лицензия номи:

истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан, узум, резавор мева, шунингдек, вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёсини ишлаб чиқариш;

б) техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш;

в) узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш;

г) ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғини, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

д) коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш;

е) узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш;

ж) ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш;

з) узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари

4.

Лицензияловчи орган:

алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, омбор биноларининг жойлашган жойи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турининг номи, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ишлаб чиқариш объектининг паспорти.

Қуйидаги маълумотларни «Лицензия» АТга киритади:

в) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органининг хулосаси рақами ва санаси;

г) ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси рақами ва санаси;

д) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнгин назорати органининг хулосаси рақами ва санаси;

е) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси рақами ва санаси;

ж) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (бино, иншоотлар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳоказо) қурилганда ва янгиси ташкил этилганда, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклиф этилаётган янги қувватларни ташкил этилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси рақами ва санаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

йиллик лицензия тўловлари:

а) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида;

б) техник этил спирти, эфиралдегидли фракция (этил спирт?нинг бош фракцияси) ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида;

в) истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

г) ўткирлиги 7,0 дан 22,0 фоизгача бўлган вино ичимликлари ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

д) узум ва мева ароғи, узум ва резавор мева виноси, коньяк, коньяк ичимликлари, бренд, виски, ром, кальвадос ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида;

е) узум ва резавор мева спирти, вино спирти, узумдан ва резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёси, узумли, виноли, коньякли, вискили, ромли, резавор мевали ва кальвадосли дистиллят, кўпикланадиган ва газланган вино ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

ж) узум ва резавор мевадан виноматериаллар ишлаб чиқариш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида.

Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Виночиликни ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (шу жумладан, сифати, сақланиши ва айланмасига риоя қилиш) қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) ишлаб чиқариш хавфсизлигини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

в) лизенцияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги;

г) ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларнинг мавжудлиги;

д) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

е) зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжудлиги;*

ж) ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналарини тақдим этиш;

з) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ва фойдаланиш, шунингдек, электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

и) қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилиш;

й) истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўймаслик;*

к) ректификатланган истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги этил спирти сифатини аниқлаш лабораториясининг мавжудлиги;

л) ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;

м) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш;

н) ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар томонидан уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратилиши ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;

о) вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан табиий вино, вино материаллар ва коньяк спиртлари ишлаб чиқариш ҳамда узумни қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш;

п) ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланиши: истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ; бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари миқдорида ва ундан ортиқ;

р) барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичларнинг мавжуд бўлиши;

с) реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминлаш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) ишлаб чиқариш ва сақлаш иншоотларининг, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчиликда белгиланган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органининг хулосаси;

б) ишлаб чиқаришнинг қонунчиликда белгиланган меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бошқармалари хулосаси;

в) ишлаб чиқаришнинг, ишлаб чиқариш ва сақлаш биноларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ҳудудий ёнгин назорати органининг хулосаси;

г) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш учун зарур бўлган техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда ўлчаш жиҳозлари билан таъминланганлиги тўғрисидаги хулосаси;

д) истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлар (бино, иншоотлар, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳоказо) қурилганда ва янгиси ташкил этилганда, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилганда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг таклиф этилаётган янги қувватларни ташкил этилишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Лицензияловчи орган лицензиат томонидан фаолиятни амалга оширишда лицензия талабларига риоя қилинмаганда жарима кўринишида қуйидаги молиявий санкцияларни қўллайди:

а) ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

60 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида;

40 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

б) ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватлари қуйидагидан кам бўлмаган миқдорда ишлатилишини таъминламаслик:

50 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробари миқдорида;

30 фоиздан — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баробари миқдорида;

в) бошқа турдаги спиртдан (рекгификатланган истеъмол этил спирти, коньяк дистилляти ва мева, узумдан ректификатланган этил спиртидан ташқари) фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, хорижий этил спиртидан фойдаланган ҳолда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш — ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳосининг (улгуржи нархларда) 200 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

г) этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризада киритилмаган сақлаш жойларида сақлаш — бундай сақлаш жойларида бўлган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

д) ташкилотлар томонидан алкоголь маҳсулотларини бундай маҳсулотга белгиланган энг кам улгуржи нархлардан паст нархларда сотиш:

алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 20 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

жарима қўлланилгандан кейин бир йил мобайнида айнан ўша қоида бузиш такроран аниқланганда — алкоголь маҳсулотларини (пиводан ташқари) ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал улгуржи-сотиш нархларидан паст нархларда сотилган қийматнинг 50 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

е) истеъмол этил спиртини 50 фоизлик олдиндан тўловсиз сотиш — олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 50 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

ж) алкоголь маҳсулотини (пиво маҳсулоти, кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензияга эга бўлмаган шахсга сотиш — олиб чиқиб кетилган ёки ташиладиган маҳсулотнинг 100 фоизи қиймати, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан кам бўлмаган миқдорда;

з) истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотини Ҳисобга олиш ахборот тизими ҳисобига киритмасдан ишлаб чиқариш ва (ёки) муомалага чиқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

и) Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалага чиқарилган истеъмол этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида;

й) бошқа лицензия талабларининг бажарилмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида.

Лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун тўланадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади.

1.

Лицензия номи:

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:

алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосини амалга оширишга омбор биноларнинг юридик манзиллари, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси;

в) шакллантирилган устав фонди миқдори тўғрисида далолат берувчи ҳужжат нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

лицензия берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида йиллик лицензия тўлови ундирилади.

Йиллик лицензия тўловидан тушадиган маблағлар Виночиликни ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

5 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

в) Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини ишлатиш;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

д) алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга риоя қилиш, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;

е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишида шакллантириш;

ж) алкоголь маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) умумий овқатланиш корхоналари орқали чакана сотиш учун хабарномалар реестрига киритилмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;*

з) алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартибларига риоя этиш;*

и) алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий винолар мустасно) сақлаш ва сотиш, бундан импорт қилинган алкоголь маҳсулотларини сақлаш ва сотиш мустасно.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

омборнинг санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) санитария-эпидемиология хизмати органининг хулосаси (5 кун);

омбор иншоотларининг қонунчиликда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг хулосаси (5 кун).

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳудудида амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Лицензия талаблари ва шартлари бузилганда лицензиатга қуйидаги миқдорларда молиявий жарима қўлланилади:

а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун — шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

б) ҳисобга олиш ахборот тизимда ҳамда «Asl belgisi» МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

в) лицензия талабларини ва шартларини бошқа тарзда бузганлик учун (бундан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:

тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар)ни саноат асосида ишлаб чиқариш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти:

ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлар;

ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат;

ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдори

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдори

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;

б) ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;

в) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;

г) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;

д) рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;

е) маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;

ж) ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;*

з) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан, импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хом ашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган тамаки хом ашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилардан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида);

ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг хулосаси (5 иш куни ичида).

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (5 иш куни ичида);

белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг хулосаси (5 иш куни ичида).

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Лицензия номи:

аффинаж фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилардаги қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шунингдек, механик, кимёвий ва металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш;

б) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицезияга эга бўлганлар учун — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган минерал хом ашёни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, шихтовкалаш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни, гравитация концентратларини, чўкинди олтинни, Доре қотишмасини, катод металларни, рух чўкмаларини, бойитилган смолани олиш;

в) таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, уларни саралаш, қайта ишлаш ҳамда утилизация қилиш;

г) юридик ва жисмоний шахслардан қимматбаҳо металларни, шу жумладан, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларнинг парча ва чиқиндиларини, иккиламчи ресурсларни, ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган бошқа буюмларни сотиб олиш;

д) олтин изловчиларга хизматлар кўрсатиш, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни тўплаш учун сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг бут сақланишини таъминлашга доир талабларга мувофиқ жиҳозланган сайёр қабул қилиш-тайёрлов пунктларини ташкил этиш;

е) республика ҳудудида қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш пунктларини очиш;

ж) қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш бўйича биржа савдоларида иштирок этиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар (оилавий корхоналар бундан мустасно)

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот (электрон ёки аналитик тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги));

в) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хом ашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси рақами ва санаси;

г) объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш марказига (пунктига) уланганлиги ҳақидаги маълумотлар — қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш, шу жумладан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган минерал хом ашё, иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлаш мўлжалланаётган объектлар учун;

д) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар;

е) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси рақами ва санаси;

ж) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мавжуд асбоб-ускуналар ва технологиялар рўйхати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдори

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш ми??орининг 5 баравари миқдори

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

лицензия бериш учун — 5 иш куни;

лицензиянинг амал қилишини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун — 2 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган яшашга мўлжалланмаган бино ва иншоотлар (турар жойлардан ва ижтимоий-маданий объектлардан камида 150 метрдан узоқликдаги масофада жойлашган), ишлаб чиқариш майдонлари ва талабларга мос келадиган шароитларнинг мавжудлиги;

б) лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган моддий-техник база, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парча ва чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

г) белгиланган талабларга мувофиқ фаолият кўрсатиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария қоидалари ҳамда нормалари, гигиена ва экология нормативлари, иккиламчи ресурсларни сақлаш чора-тадбирларига риоя қилишни таъминлаш;

д) белгиланган талабларга мувофиқ аффинаж фаолияти амалга ошириладиган объектнинг техник мустаҳкамлигини таъминлаш;

е) лицензияланадиган фаолиятни фақат лицензияда кўрсатилган жойда амалга ошириш.*

Қўшимча лицензия талаблари ва шартлари:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун:

ж) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;*

з) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;*

и) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

й) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

к) барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун:

л) қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;*

м) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

н) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;*

о) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

п) барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормаларини тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги;

р) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни бажариш;

с) хом ашёдаги, ярим тайёр маҳсулотлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш;

т) қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан, минерал хом ашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш;

у) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ф) минерал хом ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш.

Ишларни амалга оширишга талабларни тартибга соладиган техник ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, шу жумладан, инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат мол-мулки хавфсизлигини, атроф муҳит муҳофазасини таъминлаш, шунингдек, табиий ва ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши керак.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — лицензия талабгори фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчашлар доирасида ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификатга нисбатан — ўлчаш воситаларини (тарозилар ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги)) қиёслашдан ўтказиш тўғрисидаги сертификат ҳақида маълумот бўйича;

б) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида маълумот бўйича;

в) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (Ўзбекистон Р??публикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари) — объектнинг техник мустаҳкамлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланганлиги ҳақида маълумот бўйича;

г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — талабгорда прекурсор айланмаси, ундан фойдаланиш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия мавжудлигига нисбатан;

д) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — талабгор Давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасига эга эканлигига нисбатан.

Келишиш муддати 2 кундан иборат.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

10 йил

12.

Изоҳ.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришни хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан муомала қилишнинг бошқа йўналишлари (ташиш фаолиятидан ташқари) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензияси ҳам мавжуд бўлганда, қимматбаҳо металларни, шунингдек, олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг парчалари, чиқиндиларини, шу жумладан, ўз ишлаб чиқариш чиқиндиларини аффинаж қилиш ҳуқуқига эгадир. Бунда аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш;

б) халқаро йўналишда темир йўл транспортида йўловчилар ташиш;

в) маҳаллий йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш;

г) халқаро йўналишда темир йўл транспортида юклар ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, СТИР, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) талабгорга мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатланувчи таркибнинг рўйхати;

в) темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг рўйхати.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

маҳаллий йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари;

халқаро йўналишлар бўйича йўловчиларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 45 баравари;

маҳаллий йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари;

халқаро йўналишлар бўйича юкларни ташиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 иш кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) юкларни ташиш қоидалари, темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажларни ташиш қоидаларига ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;

б) ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган, темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг штатда мавжуд бўлиши;

в) локомотив, йўловчи ёки юк ташиш вагонининг тегишли темир йўл ҳаракатланувчи таркиби томонидан режали таъмирлаш турларидан ўтганлигини тасдиқловчи техник паспортининг (формуляри) мавжуд бўлиши;

г) темир йўлда ташишлар хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологияси, ҳаракатланувчи таркибни техник соз ҳолатда сақлаш, унинг бутлигини таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, локомотивни рейсдан олдин техник кўрикдан ва тегишли ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талаблар ва нормаларнинг бажарилиши;*

д) йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳаракатланувчи таркибнинг, шунингдек, ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;

е) ҳаракатланувчи таркибнинг хизмат муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги зарур ҳужжатларнинг, янгидан сотиб олинган ҳаракатланувчи таркиб учун сертификатларнинг, кириш йўлининг техник паспорти ҳамда кириш йўлида хизмат кўрсатиш, ҳаракатни ташкил этиш ва манёвр ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;

ж) лицензияланадиган фаолиятнинг лицензияда кўрсатилган ҳаракат зонаси доирасида амалга оширилиши;*

з) лицензиат томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ) бузилиши;*

и) темир йўл транспортида ташишлар жараёни билан боғлиқ ишларнинг тегишли йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлмаган мутахассислар томонидан амалга оширилиши;*

к) лицензияни олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилгани тўғрисидаги далилларнинг аниқланиши.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Корхонага мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатланувчи таркиб билан ўзининг ички эҳтиёжларини қондириш учун нотижорат асосида темир йўл транспортида юкларни ташиш учун мазкур лицензияни олиш талаб этилмайди.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) пиротехника буюмларини яратиш;

б) пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш;

в) пиротехника буюмларини ташиш;

г) пиротехника буюмларини йўқ қилиш;

д) пиротехника буюмларини утилизация қилиш;

е) пиротехника буюмларини сақлаш;

ж) пиротехника буюмларини реализация қилиш;

з) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланиш (хавфлиликнинг III — V класслари).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, лицензия талаблари ва шартларига лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой;

б) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари бўйича кўрсатилган барча зарур ишларни лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириш учун моддий-техника база тўғрисидаги маълумотлар (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техникани қўриқлаш пункти томонидан қўриқлашга қабул қилинганлик шартномаси ҳамда пиротехника буюмлари омборининг паспорти, пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ёки утилизация қилиш учун иншоотлар ва асбоб-ускуналарни қабул қилиш далолатномаси, яшиндан ҳимоя қилиш, қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари);

в) ходимнинг лицензияланаётган фаолият турлари билан боғлиқ ёнғинлар ва бошқа ҳалокатли вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;

г) фаолиятнинг лицензияланаётган турларига рухсат этилган юридик шахс раҳбарлари ва ходимлари рўйхати, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган саналари ва жойлари, доимий яшаш жойлари, эгаллаб турган лавозимлари, белгиланган тартибда ҳудудий ички ишлар органлари билан келишилган фаолиятнинг лицензияланаётган турлари ёки саноат мақсадидаги портловчи материаллар билан ишлаш бўйича стажи кўрсатилади;

д) фаолиятнинг лицензияланаётган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарувчи юридик шахс раҳбарлари ва ходимларининг малакавий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, унга тегишли ҳужжатлар (олий ва/ёки ўрта кон-техника бўйича ёхуд бошқа ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, хавфли юкларни ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, малака тоифаси бериш, охирги 5 йилда малака ошириш ва/ёки махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ва ҳужжатларнинг электрон нусхалари);

е) лицензия талабгорида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд лицензия талабгори томонидан тегишли соҳа ташкилоти билан ўзига тиббий ва техник кўрикни ўтказиш имкониятини бериш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси мавжудлиги (пиротехника буюмларини ташиш бўйича фаолият учун).

Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

баз?вий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиат томонидан пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, тегишли техник регламентларга ёки стандартларга, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мажбурий риоя қилиш, жамоат тартиби, ёнғин хавфсизлиги, экология ва санитария-гигиена норма ва талабларини таъминлаш;

б) лицензия талабгорларига аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш, шу жумладан, унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш соҳасида амал қилувчи меъёрлар, қоидалар ва техник регламентларга ёки стандартларга жавоб берадиган тегишли моддий-техник база (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, жойлар, ҳудудлар, кўтариш-транспорт асбоб-ускуналари, муҳандислик коммуникациялари, аппаратлар, технологиялар, технологик асбоб-ускуналар, электр энергияси ва сув таъминоти тармоқлари, синаш, назорат қилиш, ўлчаш, яшиндан ҳимоя қилиш, ёритиш воситалари, инвентарь, вентиляция, транспорт воситалари, ҳисоблаш ва ташкилий техника, ёнғинга қарши автоматика тизимлари, қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, бошқа техник воситалар) учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

в) пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш объектлари ишончли қўриқланишини, уларни физик ва техник ҳимоя қилиш тадбирлари ўтказилишини, уларни транспортда ташишда кузатиб боришни, пиротехника буюмларидан рухсат берилмаган ҳолда фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилган режим чоралари ва бошқа чоралар кўрилишини таъминлаш;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турига тегишли қисми бўйича пиротехника буюмлари ва уларнинг компонентлари мавжудлиги ва сарфи (ишлаб чиқариш, реализация қилиш, фойдаланиш, йўқ қилиш, утилизация қилиш) ҳисобини юритиш;*

д) фаолиятнинг лицензияланадиган тури бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган низомлар, йўриқномалар, методик ҳужжатлар ва бошқа зарур норматив-техник ҳужжатлар мавжудлиги;

е) ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, ходимларнинг хатти-ҳаракати режасини ишлаб чиқиш;

ж) ёнғинни ўчириш ва бошқа фавқулодда вазиятлар, хавфли моддалар тарқалиши (оқиб кетиши)нинг олдини олиш ва локализация қилиш учун зарур бўлган якка тартибда ва жамоавий ҳимояланиш воситалари, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги ҳамда иш ҳолатида бўлиши;

з) лицензия талабгорининг штатида тегишли малакали, меъёрлар ва қоидалар талабларига мувофиқ саноат мақсадидаги портлатиш материаллари ва пиротехника буюмлари билан ишлашга рухсат берилган техник ходимлар, шу жумладан, тегишли маълумотли, махсус тайёргарлик кўрган ва фаолиятнинг лицензияланадиган турлари бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва муҳандис-техник ходимлар мавжудлиги;

и) фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) тиббий кўрикдан ўтказиш;

й) ҳар йили Лицензияловчи органга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмай фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ходимлар рўйхатини тақдим этиш;

к) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда фаолиятнинг лицензияланадиган турлари билан боғлиқ ишларни бевосита бажарадиган ишлаб чиқариш раҳбарлари, ходимлар, ишлаб чиқариш назорати хизматлари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш;

л) лицензияда кўрсатилган объектлар манзиллари бўйича фаолиятни амалга ошириш (пиротехника буюмларини ташиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият бундан мустасно);*

м) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаш органлари берган мувофиқлик сертификатларига, шунингдек, техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган техник шартлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларга эга бўлган пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш (пиротехника буюмларини ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятда).

Қўшимча лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:

пиротехника буюмларини яратиш бўйича:

н) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан аккредитация қилинган асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар билан жиҳозланган ҳамда техник регламентларда ёки стандартларда назарда тутилган кўрсаткичларнинг барча зарур физик-кимёвий, портлаш ва ёнғин-техник текширишларини ўтказиш учун синов усулларига оид норматив-техник ҳужжатларга эга бўлган ихтисослаштирилган лабораторияларнинг мавжудлиги;

о) пиротехника буюмларининг назорат синовларини ўтказиш учун махсус жиҳозланган ҳудуд (бино)нинг мавжудлиги;

п) норматив-техник талабларга мувофиқ бўлган ва пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилишда уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган конструкторлик-технологик ва фойдаланиш ҳужжатлари жамлами (чизмалар, техник шартлар, технологик йўриқномалар, қўллаш бўйича йўриқномалар)ни юритиш;

пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш бўйича:

р) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификациялаш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлигини экспертизадан ўтказиш;

с) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги белгилаган тартибда тайёр маҳсулотнинг метрологик таъминоти, кириш назорати ва сифат назоратини ташкил этиш;

т) ишлаб чиқариладиган пиротехника буюмларининг ҳар бир тури бўйича гувоҳномалар, сертификатлар, технологик йўриқномалар, техник шартлар, қўллаш бўйича йўриқномалар ҳамда техник регламентларга ёки стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган бошқа илова қилинадиган ҳужжатлар мавжудлиги;

у) буюмларни ишлаб чиқаришда, шу жумладан, импорт бўйича олиб келинган, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ?ортлаш ва ёнғин чиқиши хавфи бўлган хом ашё ва компонентлардан фойдаланиш;

ф) фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва омбор объектлари қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;

х) раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари мавжудлиги;

пиротехника буюмларини ташиш бўйича:

ц) ташиш йўналишлари ва схемалари ишлаб чиқилиши ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий органлари билан келишилишини таъминлаш;

ч) йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилган ҳолда махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник созлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги;*

ш) автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан қуролланган ҳолда кузатиб борилишини таъминлаш;

пиротехника буюмларини сақлаш бўйича — базис ва оралиқ (сарфлаш) омборлари ҳудуди ва биноларининг қуролланган ҳолда қўриқланишини таъминлаш;

пиротехника буюмларини реализация қилиш бўйича:

э) 18 ёшга тўлмаган шахсларга пиротехника буюмлари сотилишига йўл қўймаслик;*

ю) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш;*

пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича:

я) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш жойи (объекти)ни, вақтини ва шарт-шароитларини ички ишлар ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органлари билан олдиндан келишиш;

ў) пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик ҳўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширишда шахсларнинг қуйидаги тоифаларини ёллаш ёки ишга жалб этишга йўл қўйилмайди:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

махсус ўқитилмаган ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ малака талабларига жавоб бермайдиган шахслар;

доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахслар;

уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган шахслар;

қасддан жиноят содир этганлиги учун судланган шахслар;

жиноий жазони ўтаётган шахслар;

бир йил мобайнида жамоат тартибига ёки бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка такроран тортилган шахслар;

руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган шахслар.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш;

б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш);

в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш;

г)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш;

д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш);

е)таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш;

ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), СТИР, лицензияланаётган фаолият турининг алоҳида ҳудуддаги муайян объектларда амалга оширилиши кирадиган ҳолларда эса — улар жойлашган жой, лицензия олиш мақсади (янги, қайта ёки узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятда);

в) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий органларининг ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналар, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

г) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

д) Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

е) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг ишлаб чиқариш шароитларини экологик талабларга мослиги ҳақидаги хулосаси рақами ва санаси;

ж) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;

з) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган мулк ва биноларни қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш бўлинмалари билан тузилган шартнома (каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятда).

Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг сурункали руҳий касалликлар, наркомания, таксикоимания, алькоголизм сабабли диспансерлик ҳисобида рўйхатда туриш ё?и судланганлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномани ваколатли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил тарзда олади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

а) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 3000 баравари;

б) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиб кириш (олиб чиқиш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари;

в) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида қайта ишлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари;

г) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида сақлаш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари;

д) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида реализация қилиш (бериш) (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари;

е) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида олиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари;

ж) таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида ташиш (тола ва уруғ) — БҲМнинг 200 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтирилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

30 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

б) юридик шахснинг штатида тегишли малакага эга бўлган камида уч нафар мутахассис мавжуд бўлиши;

в) моддий-техник база, ускуналар, бошқа техник воситалардан фойдаланишни қамраб олган ҳолда лицензияланган аниқ фаолият тури бўйича белгиланган талабларга риоя этиш;

г) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгорида фойдаланиладиган ер участкаси, бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарга эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг бўлиши;

д) ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси бўйича талаблар ва нормаларга риоя қилинишини таъминлаш;

е) лицензияланадиган фаолият турини амалга оширишда фойдаланиладиган ер майдонлари, бинолар ва иншоотлар атрофида камида тўқсон кунлик видеоёзувни сақлаш имкониятини берадиган тунги кузатув имкониятига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизимининг мавжудлиги;*

ж) каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланишни Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга ошириш;*

з) каннабис ўсимлигининг уруғлик материалини импорт қилишда, импорт қилинадиган намуналар таркибидаги ТГК миқдори ва карантин объектлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтиши шарт;

и) лабораторияда қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш бўйича лицензияга эга бўлиш;*

й) ирригация инфратузилмасини модернизациялаш ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш;

к) каннабис ўсимлиги таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси миқдорини (0,2 фоиздан кам бўлган) минималлаштириш чораларини кўриш;

л) каннабис ўсимлигининг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаш;

м) ишлаб чиқарилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлиқ қайта ишлаш ва қайта ишланган маҳсулотнинг камида 50 фоизини экспортга йўналтириш;

н) каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш жойларининг техник жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиши, жисмонан қўриқланиши ҳамда қўриқлаш ва ёнғин сигнализацияси қурилмалари билан бутланган бўлишини таъминлаш;

о) каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш объектлари (жойлари) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари томонидан қуролли қўриқланишини ташкил этиш (каннабис ўсимлигини етиштириш ёки сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятда);

п) каннабис ўсимлигини ташишда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати патруль автомобиллари кузатувини таъминлаш (каннабис ўсимлигини ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятда);

р) каннабис ўсимлигида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг мавжудлигини таркибий миқдори жиҳатдан тўлиқ таҳлил қилиш имконига эга бўлган замонавий лабораториянинг мавжудлиги;*

с) лицензиат томонидан каннабис ўсимлигини етиштириш ва фойдаланиш билан боғлиқ барча жараёнларида «Блокчейн» замонавий назорат технологиясидан фойдаланиш.

Каннабис ўсимлигини етиштиришда лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар:

т) каннабис ўсимлигини етиштириш учун лицензиат:

ирригация инфратузилмасини янгилаши ва ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиши;

лицензияловчи орган вакилига ёки жалб этилган экспертларга, баён этилган каннабис ўсимлиги навининг белгиланган меъёрларга мувофиқлигини ва вегетация даврининг турли босқичларида таркибидаги ТГК миқдорини аниқлаш мақсадида намуналар олиши учун каннабис ўсимлиги етиштирилаётган экин майдонига кириб боришига имконият яратиши;

тунги пайтда экин майдонлари контурлари тўлиқ кўриниб туриши учун ёритиш мосламалари билан жиҳозлаши;

лицензияловчи орган томонидан намуналар олиниши ҳамда таркибидаги ТГК миқдори текшируви ўтказилгунга қадар каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиб олишга йўл қўйилмаслиги;

каннабис ўсимлигининг янги саноат навларини синаш тажрибасини фақат ёпиқ иншоотларда ўтказиши;

каннабис ўсимлиги етиштиришни бошлагунга қадар ишлаб чиқаришнинг технологик регламентини тасдиқлаши шарт;

у) каннабис ўсимлиги ҳосилининг битта партиясидан олинган намуналар ушбу ўсимлик ҳосилининг бошқа партиясидан олинган намуналар билан аралаштирилмаслиги зарур.

Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилиш (бериш)да лицензиатга қўйиладиган қўшимча талаблар:

ф) ишлаб чиқариш корхоналарида каннабис ўсимлиги ҳосилини сақлаш алоҳида жиҳозланган омборхоналарда (кейинги ўринларда — омборхоналар) амалга оширилади;

иш вақтидан ташқари пайтларда бинолар қулфланган, муҳрланган ҳамда қўриқлаш учун топширилган бўлиши ва унга олиб борувчи йўллар кечки пайтда ёритилган бўлиши керак.

х) омборхонани жиҳозлаш бўйича энг кам талаблар қуйидагилардан иборат:

омборхона атрофи бўйлаб камида 3 метр баландликда 2 «егоза» туридаги тиконли сим билан ўралган бўлиши ҳамда қулфланадиган дарвозага эга бўлиши;

омборхона дарвозаси қулфланган ва муҳрланган ҳолатда, калити ва муҳри эса моддий жавобгар шахсда бўлиши;

қўриқлаш ва ёнғин сигнализациясига, шунингдек, видеокузатув тизимига эга бўлиши;

умумий айланмали шамоллатиш тизимига эга бўлиши лозим;

ц) каннабис ўсимлиги ҳосили омборхоналарга олиб келинганда корхона раҳбари ёки ваколатли шахс унинг миқдори кузатув ҳужжатларига мослигини текшириши шарт;

ч) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш учун корхона раҳбари ёки корхона раҳбарининг буйруғи билан жавобгар шахс тайинланади;

ш) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини сақлаш ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда экологик, қурилиш, санитария-гигиена ва фитосанитар талабларга мувофиқ амалга оширилади;

э) ишлаб чиқариш иншоотлари деворлари, юк кўтарувчи қурилмаларнинг ташқи тарафини тозалаш ва зарарсизлантириш учун очиқ ҳолда бўлиши керак.

Омборхоналарнинг томи ва деворлари, шамоллатиш тизимлари тешиклари ҳимояланган ҳамда уларга ёмғир ва бегона предметларнинг тушишини олди олинган бўлиши лозим.

Омборхоналарда сақланаётган каннабис ўсимлиги ҳосили қайта ишлангунга қадар хавфсиз ва барқарор сақланиши учун қуритиш ва зарарсизлантиришнинг технологик жараёни билан таъминланган бўлиши лозим;

ю) омборхоналарда қуйидагилар тақиқланади:

каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари билан бирга заҳарли ва ёнувчи кимёвий воситалар, нефть маҳсулотлари, шунингдек, каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларининг ифлосланишига олиб келувчи бошқа турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарларини сақлаш;

ички ёнувчи двигателларга эга бўлган машиналарни ишлатиш;

я) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлимига (цехига) ўтказиш ишлаб чиқаришнинг кунлик эҳтиёжига мувофиқ корхона раҳбари ёки унинг ўринбосарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган рухсатнома асосида амалга оширилади.

Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда лицензиатга қўйиладиган талаблар:

аа) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларни ташиш ишлари «фургон» ёки «контейнер» туридаги ёпиқ кузовга эга бўлган ва қулф билан беркитиладиган ҳамда муҳрланадиган махсус транспорт воситаларида амалга оширилади.

Каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини темир йўл транспортларида ташиш учун санитария-эпидемиология талабларига жавоб берадиган ёпиқ вагонлар ёки контейнерлар талаб этилади;

бб) махсус транспорт воситаларининг техник ҳолати транспорт воситасини ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаси талабларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда ушбу Паспортда белгиланган талабларга жавоб бериши шарт;

вв) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини махсус ёки махсуслаштирилган контейнерлар, белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланган умумий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган контейнерлар, автомобиллар ва тиркамаларда ташиш мумкин;

гг) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташувчи «фургон» туридаги кузовли транспорт воситалари, шу жумладан, автотиркамалар кузови тўлиқ ёпилган ва мустаҳкам бўлиши, ёриқлар, ички электр узатгичи бўлмаслиги ва ҳайдовчи кабинаси билан камида 150 мм оралиқ масофада бўлинган бўлиши керак.

Кузовни тайёрлаш учун ишлатилган ёғоч ёнғиндан ҳимояловчи таркиб билан тўйдирилган бўлиши лозим. Кузовни ички қисмини ёпиш учун чақмоқ чиқармайдиган материаллар ишлатилган бўлиши зарур. Ташилаётган юк билан хавфли бирикмани ҳосил қиладиган материалларни ишлатилиши қатъиян ман этилади. Фургон ташқаридан металли туника ёки темир листлари билан қопланган бўлиши зарур;

дд) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг юк ташиш қисмлари конструкциялари ювилган, дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилинган, ҳимояланган, шунингдек, ташиш жараёнида тўкилишига йўл қўймаслик, ҳашоратлар ва ҳайвонлар кириб қолишининг олдини олиш чоралари кўрилган бўлиши керак;

ее) каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини кучли ҳидланувчи зарарли моддалар ташилган транспорт воситаларида ташишга йўл қўйилмайди;

жж) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари тарасиз усулда қопларда ташилади. Қоплар тикилади ва маркировка қилинади.

Маркировка каннабис ўсимлигининг нави, етиштириш йили, қўлланилиши, ишлаб чиқарувчи ва юборувчининг номи, қадоқлаш вазни, яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.

Маркировкада кўрсатилган маълумотлар истеъмолчи учун аниқ ва осон ўқиладиган ҳамда ювилмайдиган ҳарфларда, давлат тилида ёзилган бўлиши лозим;

зз) лицензиат каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш даврига қадар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари билан каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш учун фойдаланиладиган вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи транспорт воситаларига кузатув хизматини кўрсатиш бўйича шартномани имзолаши шарт;

ии) лицензиат каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини ташиш йўналишлари тўғрисида давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмаларини транспорт воситалари йўлга чиқишидан камида қирқ саккиз соат олдин хабардор қилиши лозим.

Каннабис ўсимлигини ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини ҳисобга олиш ва таркибидаги ТГКни аниқлаш учун тестдан ўтказишда лицензиатга қўйиладиган талаблар:

йй) каннабис ўсимлиги ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибидаги ТГКни аниқлаш бўйича лаборатория синовлари аккредитация қилинган лабораторияларда ҳамда лицензиат лабораторияларида (мустақил экспертиза) амалга оширилишига йўл қўйилади.

Лаборатория синовлари ўтказишдан мақсад каннабис ўсимлиги намуналарининг қуруқ вазни таркибидаги ТГК миқдорини аниқлашдан иборат.

Бунда лаборатория синовлари учун тўловлар лицензиат ҳисобидан амалга оширилади;

кк) ТГКни тестдан ўтказиш амалдаги методикага мувофиқ газли ёки суюқлик хромотографида амалга оширилади;

лл) экин майдонининг битта контурида ёки омборхонада таркибида ТГК меъёрдан ортиқ бўлган каннабис ўсимлиги намуналари аниқланганда, экин майдонининг барча контурларидан ёки омборхоналардан олинган каннабис ўсимлиги намуналари мажбурий тартибда лаборатория синовидан ўтказилади;

мм) каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари таркибида ТГК меъёрдан (0,2 фоиздан) юқори бўлган намуналар аниқланганда, уни йўқ қилиш гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

нн) намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган экин майдони контурида етиштирилган ёки омборхоналарда сақланаётган барча каннабис ўсимлиги ва унинг қайта ишлаш маҳсулотлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилади ва йўқ қилинади.

Намуналар таркибида ТГК меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланган каннабис ўсимлигини ва унинг қайта ишлаш маҳсулотларини йўқ қилиш лицензиатнинг кучи ва воситалари билан комиссион тартибда лицензиат, лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари иштирокида амалга оширилади;

оо) каннабис ўсимлиги ҳосилини йиғиш ва маҳсулот ҳаракатининг барча жараёнлари омборхона бўлими (цех)даги қайд этиш дафтарида ёзиб борилади;

пп) лицензиат мажбурий тартибда қуйидагиларнинг ҳисобини юритади:

каннабис ўсимлиги уруғини ёки кўчатини харид қилиш ҳужжатларининг асли;

каннабис ўсимлиги уруғини ишлатиш ва (ёки) кўчатлар сонининг вазни;

ишлаб чиқарилган тайёр кўчатлар сони;

йўқ қилинган каннабис ўсимлигининг намлик хусусиятларини инобатга олган ҳолдаги вазни;

ўсимлик қолдиқлари ва бузилган ўсимлик тўқиманинг вазни;

рр) қайд этиш дафтаридаги ҳар бир қайд ўрганиш учун жалб этилган лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан тасдиқланиши шарт.

Лицензиат лицензияловчи орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига қайд этиш дафтарини кўриш имкониятини яратиб беришга мажбурдир.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий органлари;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва бўлимлари ;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

5 йил

12.

Изоҳ.

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш учун рухсат этилган каннабис ўсимлигининг (Cannabis Sativa L.) навлари

Т/р

Каннабис ўсимлигининг (Cannabis Sativa L.) навлари

1.

USO 31

2.

FELINA 32

3.

FEDORA 17

4.

FERIMON

5.

SANTНICA 27

6.

SANTНICA 70

7.

Родник

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

ветеринария фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) ветеринария лаборатория — диагностика ишлари;

б) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш;

в) ветеринария препаратларини, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари, биологик препаратлар ва зоогигиена воситаларини реализация қилиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар

4.

Лицензияловчи орган:

ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

Юридик шахслар учун:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

Якка тартибдаги тадбиркор учун:

фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) аризага якка тартибдаги тадбиркорлар ветеринария мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломидан ёки унинг кўчирмасидан нусха ҳам илова қилади.

Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

10 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) ветеринария фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари талабларига риоя этиш;

б) якка тартибдаги тадбиркор ветеринария йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;*

в) юридик шахс штатида олий ёки ўрта махсус маълумотга ва ветеринария соҳасида махсус тайёргарликка эга бўлган ветеринария мутахассисларининг мавжуд бўлиши;*

г) юридик шахс ходимларининг, ветеринария фаолиятини амалг? оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг камида 5 йилда бир марта малака ошириши;

д) лицензия талабгори ёки лицензиат ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун унга мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши;

е) ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш ва реализация қилишни фақат улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга ошириш;

ж) Ўзбекистон Республикасида рухсат берилган диагностика усулларини ва ветеринария препаратларини қўллаш;

з) ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга оширишга қўйиладиган қўшимча талаблар:

бино ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши шарт;

бинонинг атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши зарур;

ветеринария муассасалари ихтисослашишига кўра қуйидаги минимал талабларга жавоб берадиган хоналардан иборат бўлади:

намуна қабул қилиш хонаси — 10 м2;

диагностика хонаси — 8 м2;

ҳайвонларни ёриб кўриш хонаси — 8 м2;

утилизация қилиш хонаси — 8 м2;

дори воситаларини сақлаш хонаси (омборхона, ертўла) — 4 м2;

ювиш-стерилизация хонаси — 4 м2;

хизматчилар хонаси — 4 м2;

қўл ювиш мосламаси (санузел билан) — 2 м2 дан кам бўлмаслиги зарур;

ветеринария муассасаси биноси хоналарининг пол қисмлари сув ўтказмайдиган қатлам билан қопланган, хонанинг ички девори полдан — 1,5 м баландликкача мойбўёқ билан бўялган ёки кафел билан қопланган бўлиши шарт.

ветеринария муассасаларида кичик автоклав, тиббиёт дори қутичаси, электр сув ҳаммоми, лакмус қоғози, тарозилар, гемоглобинометр, гидропульт, дистилятор, тери орасига туберкулинизация қилиш учун игнасиз инъектор, музлатувчи камера, кутиметр, микроскоп, итлар учун тумшуқбанд, ветеринар сумкаси, ҳайвонлар учун фиксация станоги, стетофонендоскоп, термометр, биопрепаратларни ташиш учун термочемодан, маиший совиткич, қурутиш шкафи, пипеткалар учун штатив, пробиркалар учун штатив, бикс, йирик ҳайвонлар учун қин ойнаси, қорамоллар учун ошқозон зонди, ярим автомат ва автомат инъекторлар, перкуссия болғаси, акушерлик йиғмаси (набор), плессиметр, троакар, патматериал учун банкалар, колбалар, бактериологик пробиркалар, мензурка, шиша таёқча ёки пастер пипеткаси, буюм ойнаси, қоплагич ойна, петри чашкаси, бинт (узунлиги 3,5 метр), бутилкалар, эсмарх куружкаси, қўлқоплар, резина фартук, резина этик ёки тапочка, стол, стул, дори воситалари учун шкаф, компьютер, оқ халат каби моддий-техник базаси мавжуд бўлиши талаб этилади;

й) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, биологик препаратлар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини сотиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар:

лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларга ёки хоналарга эга бўлиши;

бинолар (хоналар) ичимлик сув, электр ва иссиқлик энергияси, канализация тармоғи билан таъминланиши;

бинода (хонада) амалга оширишни мўлжаллаётган фаолият йўналишларига кўра тегишли мебеллар (иш столи ва стуллар, кийим-бош, пойабзал ва санитария-гигиена кийимларини алоҳида сақлаш учун шкаф), асбоб-ускуналар (дори воситаларини гуруҳлар бўйича сақлаш учун жавонлар, металл жавон ва сейф, термолябил преператларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич ва идишлар), ветеринария препаратларини рецепт асосида тайёрлаш ва сотиш учун асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, биологик препаратларни сақлаш учун махсус камерали музлаткич билан жиҳозланиши;

вет-дорихоналар турар жой ёки жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашиши мумкин;

вет-дорихона биноси (хонаси) ва майдонига бўлган энг кам талаб:

ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш зали — 16 м2 (ходимлар иш жойи ва витрина жойлаштириш ҳудуди — 8 м2, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ҳудуди — 8 м2);

рецепт асосида дори воситаларини (биологик препаратлар бундан мустасно) тайёрлаш ва қадоқлаш хонаси — 4 м2;

дори воситаларини сақлаш хонаси (термолябил воситалар учун совиткич билан) — 2 м2;*

овқатланиш, махсус кийим, шахсий буюмларни сақлаш учун қўшимча хона — 2 м2;

дори воситаларини сақлаш хонаси бинонинг пастки қисмида, хона баландлиги 2,4 метрдан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши мумкин;

ветеринария участка биносида очилган дорихона филиаллари 8 м2дан кам бўлмаган майдонда жойлаштирилиши мумкин;

ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш залига (савдо зали) керакли ҳароратни таъминлайдиган кондиционер ўрнатилган бўлиши керак;

дори воситаларини сақлаш хоналарида ҳаво ҳароратини қайд этиш учун деворига полдан 1,5 — 1,7 м баландликда ва эшикдан 1 м масофада термометрлар ўрнатилган бўлиши керак;

фаолият йўналишида биологик препаратларни сотиш бўлган дорихоналарда уларнинг сақланиши бўйича йўриқнома талабларини таъминлайдиган шароитларга эга бўлган махсус камерали совиткич билан жиҳозланган бўлиши керак;

к) ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашга қўйиладиган энг кам талаб:

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлашни амалга оширувчи корхоналар алоҳида қурилган, атрофи яхлит девор билан ўралган бўлиши шарт;

ветеринария препаратлари, шу жумладан, ветеринария мақсадлари учун доривор воситалар, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш корхоналарида қуйидаги бўлимлар кўзда тутилиши керак:

товарни қабул қилиш ва жўнатиш бўлими. Бўлим юкни тушириш, идишларни очиб турларга ажратиш хонаси — 12 м2, юкнинг ҳолатини текшириш (дори воситаларини идентификациялаш) хонаси — 6 м2, рекламация берилган товарларни вақтинча сақлаш хонаси — 6 м2, тайёрлаш хонаси — 15 м2, бўшаган идишларни сақлаш хонаси — 6 м2 бўлиши керак;

товарни сақлаш бўлими (омборхоналар, шу жумладан, совитиш камераси). Бўлимда ветеринария препаратлари, дори воситалари, озуқа қўшимчалари ва зоогигиена воситалари, дезинсекция, дератизация ва дезинфекция воситалари алоҳида-алоҳида сақланади. Омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак.

қадоқлаш бўлими (агар, корхонада саноат асосида ишлаб чиқарилган дори воситаларини қадоқлаш амалга ошириладиган бўлса). Бўлим қадоқлаш хонаси — 6 м2, идишларни ювиш ва қуритиш хонаси — 6 м2, ёрдамчи материалларни сақлаш хонаси — 6 м2 кабилардан иборат бўлади;

л) биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш фаолиятига қўйиладиган энг кам талаблар:

корхона ҳудуди бегона шахсларнинг киришига тўсқинлик қилувчи яхлит девор билан ўралиши, электр ёритгичлар билан жиҳозланиши ҳамда кеча-кундузги қўриқлаш тизимига эга бўлиши лозим;

биологик препаратларни ишлаб чиқариш ва ?айёрлаш фаолияти билан шуғулланувчи субъект учун маъмурий-хўжалик хизматлар биноси (хоналар), ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш биноси, тажриба ҳайвонларни сақлаш учун виварий, касал ҳайвонлар учун изолятор мавжуд бўлиши керак;

корхона ҳудудига кириш ва чиқишда, автотранспортни йилнинг исталган даврида дезинфекциялаш учун мослама билан жиҳозланган назорат-рухсат пунктлари бўлиши лозим;

маъмурий-хўжалик хизматлар бинолари (хоналар) ва корхона ошхонаси ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлиши керак;

ишлаб чиқариш биноси ва зарур бўлган моддий техник базаларга бўлган талаблар:

ишлаб чиқариш ҳудудининг майдони ишлаб чиқариш хусусияти (фойдаланилувчи микроорганизмлар гуруҳи), теварак-атроф хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган санитария-ҳимоя зонаси мавжуд бўлиши керак;

ишлаб чиқариш ҳудудида чиқиндиларни тўплаш учун доимий равишда тозаланиб дезинфекцияланадиган бункерлар (металл контейнерлар) ўрнатилган асфальтланган (бетонланган) майдончалар, гўнгни биотермик зарарсизлантириш учун (куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнги бундан мустасно) 3 секциядан иборат бетон билан тўсилган гўнгхоналар, куйдирги билан касалланган ҳайвонлар гўнгини ёқиш учун махсус печ, Беккар чуқури бўлиши керак;

биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳудудида бошқа ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар, фармацевтик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди;

ишлаб чиқариш бинолари техник норматив ҳужжатларга мувофиқ талаб қилинадиган тозалик даражасига ва ишлаб чиқариш жараёнининг мантиқий кетма-кетлигига мос келиши, ҳаво шлюзлари ва ҳаво тортиш қурилмалари билан таъминланган бўлиши керак;

ишлаб чиқариш биносини (хона) лойиҳалаштиришда канализация оқимига уланадиган нуқталар оқова сувнинг орқага оқишининг олдини олувчи ускуналар билан жиҳозланган бўлишини, атмосфера, ёмғир ва ювинди сувларини канализациясига кетказиш учун қиялик мавжудлиги, қувурлар, ёритиш мосламалари, шамоллатиш мосламалари ва бошқа хизмат кўрсатиш тизимларни тозалаш ноқулай бўлмаслигини, ишчиларнинг асбоб-ускуналардан эркин фойдаланиши уларни тозалаш, ювиш ва дезинфекция қилиш ҳамда хонани йиғиштириш, доривор хом ашё, ветеринария препаратлари ва чиқиндиларнинг қарши оқимининг олдини олиш, доривор хом ашё, материаллар ва ветеринария препаратларининг аралашиб кетишининг олдини олган ҳолда сақлаш ва ташиш имконияти инобатга олиниши керак;

ишлаб чиқариш биносининг (хонасининг) девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан нам тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оч рангли глазурланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Поллар керамик глазурланмаган (терракотли) плиткалар ёки чоклари пайвандланган ленолиум билан қопланган бўлиши керак;

инфекция қўзғатувчилари билан ишлаш хоналарида чиқиндиларни ёқиш йўли билан зарарсизлантириш тадбирларини амалга ошириш учун печь, йирик ва майда ҳайвонлар жасадини зарарсизлантириш учун махсус қозонлар ўрнатилган бўлиши керак;

корхонанинг ихтисослашувига кўра ишлаб чиқариш ҳудудида қуйидаги бўлимлар бўлиши керак:

хом ашё омбори ва товарларни қабул қилиш бўлими;

эталон ва назорат штаммларини сақлаш бўлими;

биологик ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчи бўлими;

деминерализацияланган сув тайёрловчи тайёрлов бўлими;

ювиш, стерилизациялаш ва муҳит тайёрлов бўлимлари;

виварий бўлими (виварийни хоналари «тоза» ва «нотоза» ҳудудларга бўлинган бўлиши керак);

касал ҳайвонлар учун изолятор;

парранда тухумларини инкубациялаш бўлими;

ишлаб чиқарилган биологик препаратларни назорат қилиш бўлими;

совитиш камералари;

ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар учун махсус камерали совиткич билан жиҳозланган омборхоналар;

тайёр маҳсулотни қадоқлаш бўлими;

оқова сувларни зарарсизлантириш учун тозаловчи ва стерилловчи мосламалар;

санпропустник;

ишлаб чиқариш ҳудудидаги бўлиши керак бўлган бўлимларнинг хоналари улар бажарадиган функцияларга қараб бир-бири билан ўзаро функционал боғлиқ ҳолда ҳамда бошқа мақсадда фойдаланилувчи хоналардан ажратилган блокни ташкил қилиб, алоҳида кириш эшигига эга бўлган ҳолда жойлаштирилиши зарур;

касал ҳайвонлар учун изолятор атрофи яхлит девор билан ўралган ва виварийдан камида 100 м оралиқда бўлиши керак;*

бир вақтнинг ўзида бир неча хил биологик ветеринария дори воситаларини қадоқлаш режалаштирилган корхоналарда қадоқлаш линияларини сони ишлаб чиқарилаётган биологик ветеринария дори воситаларини турига мутаносиб бўлиши ва алохида-алохида хоналарда ўрнатилган бўлиши керак;

биологик ветеринария дори воситалари сақланадиган омборхоналар махсус камерали совиткич билан жиҳозланган, қуруқ, қоронғи бўлиши ва унга биологик препаратлар сақлаш бўйича масъул шахс бириктирилган бўлиши шарт.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи (тури):

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиши;

д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш;

и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини қуриш;

к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш;

м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш;

н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш;

о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш;

п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш;

р) маълумотлар узатиш тармоқларини хизматлари кўрсатиш;

с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш;

т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш;

у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш;

ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Маълумотлар узатиш тармоқларини ҳамда телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига лицензия олиш, муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза (аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили, керакли лицензия тоифасини, унинг кичик турини ва янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш, узайтириш мақсадини танлаш, шунингдек, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги кўрсатилади);

б) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — телекоммуникациялар асосий техник воситаларининг (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) ва кўрсатиладиган хизматлар тавсифи, радиочастоталарнинг диапазонлари ва номиналлари, хизматлар кўрсатиш ҳудуди кўрсатилган маълумот;

в) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган техник воситалар (мулк ҳуқуқида ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) рўйхати.

г) телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — тармоқни ташкил этиш ва ривожлантириш режаси (белгиланган шакл бўйича бажариладиган ишларга қараб зарур маълумотлар, абонентлар, шаҳарлараро портлар, халқаро станциялар, маълумотларни узатиш тизимлари ва тармоқлари, қоплаш зоналари сони ва телекоммуникацияларнинг аниқ тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);

д) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — эшиттиришлар концепцияси;

е) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва (ёки) хизматларини кўрсатиш учун лицензия олишда — объектнинг қўриқлаш талабларига мувофиқлиги тўғрисида ваколатли органнинг хулосаси ёки объектни қўриқлаш бўйича тузилган шартнома нусхаси;

ж) радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятга лицензия олишда — берилаётган частоталардан фойдаланиш имконияти ва узатувчи қурилмаларнинг тавсифи, қуввати ва хусусияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталаридан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш бўйича органнинг маълумоти;

з) бошқа шахсга тегишли асбоб-ускунадан фойдаланиш мўлжалланаётган тақдирда, ушбу асбоб-ускуна ижарага олинганлиги (фойдаланилганлиги)ни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;

и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий теле ва радио маҳсулотларни тарқатиш ҳуқуқини олишда — телерадиомаҳсулотларни тарқатиш бўйича хорижий оммавий ахборот воситасининг (ёки ҳуқуқ эгасининг) розилигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

а) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 15 баравари;

б) маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқларини қуриш — БҲМнинг 15 баравари;

в) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари;

г) маҳаллий ва шаҳарлараро телекоммуникация тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари;

д) халқаро телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 500 баравари;

е) халқаро телекоммуникациялар тармоқлари хизматлари кўрсатиш — БҲМнинг 800 баравари;

ж) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 200 баравари;

з) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 400 баравари;

и) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 10 баравари;

й) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари;

к) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 30 баравари;

л) кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 80 баравари;

м) кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 140 000 баравари;

н) маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 2 баравари;

о) маълумотлар узатиш тармоқларини қуриш — БҲМнинг 4 баравари;

п) маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 6 баравари;

р) маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 30 баравари;

с) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини лойиҳалаштириш — БҲМнинг 20 баравари;

т) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларини қуриш — БҲМнинг 20 баравари;

у) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш — БҲМнинг 150 баравари;

ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатиш — БҲМнинг 150 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармасига тенг миқдорда йўналтирилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

10 иш куни.

Лицензиялашда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси билан келишиш лозим бўлган ҳолларда 25 иш куни.

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади:

а) лицензиат томонидан телекоммуникация соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда телекоммуникацияларнинг техник воситаларини сертификатлашни таъминлаш;

в) кўрсатиладиган хизматларнинг белгиланган сифат меъёрларини таъминлаш;

г) тармоқлараро қўшилишларни ташкил этиш, бошқа операторлар ва провайдерларга ўз тармоғидан фойдаланиш, шунингдек, улар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби мавжудлиги;

д) техник протоколлар ва тармоқлараро қўшилишлар спецификацияларининг номи, тармоқларни номерлаш режаси, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланиш тавсифларининг мавжудлиги;

е) давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари манфаатлари йўлида ва алоҳида муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказишда телекоммуникациялар воситалари ишларини таъминлаш бўйича махсус талабларга риоя этилиши;

ж) хизматлар кўрсатиш шартлари, тарифлар ва ахборот маълумотларини мижозларга расмий веб-сайтлари орқали етказиш, шу жумладан, телекўрсатувлар жадвалини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

з) телефон орқали гаплашишлар, телеграф ва телекоммуникациялар тармоқлари бўйича бериладиган бошқа хабарларнинг махфийлигини, ахборот хавфсизлигини, шу жумладан, телекоммуникациялар объектлари ва иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш;*

и) фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, оператив-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва уларнинг ишлашини таъминлаш бўйича телекоммуникациялар тармоқларини тайёрлаб қўйиш ва уларни ишлатиш;*

й) умумдавлат вазифаларини ҳал этиш учун телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг миллий дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;

к) атроф муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ва саноат санитарияси қоидаларига риоя этиш;

л) лицензияланадиган фаолият тўғрисидаги маълумотларни лицензияловчи ва назорат қилувчи органга бериш;

м) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар ва афзалликлар бериш;

н) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) хизматлари кўрсатиш учун ваколатли органда оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтиш;*

о) телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва (ёки) қуриш учун лицензия олишда — юридик шахс штатида телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича камида уч йил иш стажига, олий техник маълумотга эга бўлган камида икки нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши;

п) телерадиомаҳсулотларни ва Интернет орқали контент тарқатишда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш.

Якка тартибдаги лицензияларда қўшимча талаблар ва шартлар:

р) лицензиатлар томонидан қишлоқ жойлардаги, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманлардаги фойдаланувчилар учун мажбурий равишда хизматлар кўрсатиш;

с) белгиланган тарифлар бўйича, шу жумладан, қишлоқ жойларда, аҳоли сийрак ва бориш қийин бўлган туманларда универсал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;

т) умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар тармоқларига адолатлилик ва камситмаслик асосида рухсат бериш;

у) умумий фойдаланиладиган телекоммуникация тармоғини ривожлантириш режаси прогнози (белгиланган ҳудудни қамраб олиш, узатувчи аппарат қувватини ва абонентлар сонини кўпайтириш ва бошқалар);

ф) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқлари хизматларини кўрсатишда лицензияни беришда белгиланган ҳудуд доирасида фаолият юритиш, бириктирилган радиочастота номиналида эфирга чиқиш,

х) телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатишда ахборот хавфсизлиги ҳамда оммавий ахборот воситалари соҳасини тартибга солувчи миллий қонунчилик талабларига риоя этиш.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

маълумотлар узатиш тармоқларини ва телерадиоэшиттириш тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятга лицензиялар бериш (амал қилиш муддатини узайтириш ва лицензияга ўзгартириш киритиш) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қарори асосида амалга оширилади.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

телерадиоэшиттиришларни тарқатиш (трансляция қилиш) тармоқларидан фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 5 йил;

кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқларидан фойдаланиш ва хизматлар кўрсатиш фаолиятига бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати — 15 йил;

лицензияланадиган фаолиятларнинг қолган турларига лицензия чекланмаган муддатга берилади.

12.

Изоҳ.

Лицензия олиш талаб қилинмайдиган ҳолатлар (ҳаракатлар):

пуллик телевидение абонентларнинг умумий сони 10 тадан ортиқ бўлмаса;

телекўрсатувнинг кабель тармоғи ва радиоэшиттиришнинг симли тармоғи бир муассаса, ўқув юрти, меҳмонхона, саноат корхонаси биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган бўлса;

юридик шахс операторлар томонидан ажратилган телефон рақамларидан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатиш объектларида ва автомобиль йўллари бўйида маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари хизматлари кўрсатса, алоқанинг таксофон хизматлари ва факс бўйича ахборотни жўнатса (ва қабул қилса);

фаолият аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳамда қутқариш ва авария-тузатиш ишларини талаб этувчи табиий офатлар, эпидемиялар, йирик ҳалокатлар оқибатларини тугатиш билан, шунингдек, фақат давлат бошқаруви, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши билан боғлиқ бўлса;

асосий фаолият тури бўйича хизматлар кўрсатишда маҳаллий, радиотелефон, маълумотлар узатиш тармоқларидан, ушбу фаолият турларига оид хизматларни учинчи шахсларга кўрсатмасдан фақат ўз ишлаб чиқариш-технологик жараёнида ва (ёки) сигнални етказиб бериш мақсадида фойдаланилса;

ўз тармоғини ташкил этмасдан, маълумотларни узатиш оператор ва провайдерлари тармоғи орқали Интернетдан фойдаланиш хизматларини (Интернет кафе) кўрсатишда.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

биржа фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:

фонд биржаси фаолияти ва қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси фаолияти

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

акциядорлик жамияти ҳисобланадиган юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) солиқ органи томонидан қабул қилинган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси нусхаси (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно);

в) биржа товарлари билан савдо қилиш қоидаларининг электрон нусхаси;

г) устав фондининг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган устав капитали шаклланганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

20 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) биржа фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) ишлаб турган электрон биржа савдо тизими мавжудлиги;

в) тузилган биржа битишувлари бажарилишининг кафолатланиши тизими мавжудлиги;

г) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

д) биржа савдоси қоидаларида:

биржа аъзоларининг биржа савдоларига қўйилиши;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган биржа аъзоларининг фонд биржасида (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржаларнинг ҳам) биржа савдоларига қўйилиши;

биржа товарларига нархлар котировкаси ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби;

биржада нархлар билан манипуляция қилиш ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олиниши тўғрисидаги қоидалар мавжудлиги;

е) устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 800 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишида шакллантириш;

ж) филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, биржанинг барча аъзоларига ушбу савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берган ҳолда марказлаштирилган биржа савдолари ўтказиш;

з) биржа товарларига талаб ва таклиф нисбати асосида уларга котировкани амалга ошириш;*

и) ахборотни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш;

й) лицензияловчи органнинг талабига кўра биржа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;

к) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча биржа аъзолари бир пайтда ва тенг киришини таъминловчи электрон тизимда ўтказиш;

л) фонд биржасининг ижроия органи ва унинг тузилмавий бўлинмалари раҳбари I тоифали қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлиши;*

м) мажбуриятига уларнинг номидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозорида хизмат кўрсатиш ва (ёки) ишларни амалга ошириш кирувчи фонд биржаси ходимлари II тоифали қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномасига эга бўлиши.*

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури:

хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилганлигини, шу жумладан, ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси депозит ҳисобварағида базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг беш юз баравари миқдоридаги маблағларни ариза берувчининг шаклланган устав жамғармаси маблағлари ҳисобидан захирага қўйиш;

в) «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган фаолиятнигина амалга ошириш;

г) штатда камида икки нафар ходимнинг, шу жумладан, олий маълумотга эга раҳбарнинг бўлиши;

д) юридик шахс ходимлари томонидан уч йилда камида бир марта лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибга мувофиқ малака сертификати олиш;

е) мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, ўзининг ёки ижарага олинган хонанинг бўлиши, тегишли моддий-техник базадан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш;

ж) хусусий бандлик агентликлари билан фуқаролар ўртасида тузилаётган ҳар бир шартномани махсус яратиладиган электрон ахборот тизимига киритиш ва уни доимий янгилаб бориш;*

з) хизматлар кўрсатиш тўғрисида бажарилган шартномаларга оид архив материалларини шакллантириш ва сақлаш.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Лицензия номи:

баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш ишларини бажариш;

б) баландликларда саноат альпинизми усулларида қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) баландликларда саноат альпинизми усулларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларга эг