Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 30.11.2020 йилдаги 757-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ишлаб чиқариш сифатини ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
757-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 757-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 7-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш - бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёсини сотиб олиш миқдорини тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Бунда маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинган тамаки хомашёсини ишлаб чиқаришда фойдаланиш талабгор томонидан мустақил ҳал қилинади. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хомашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Иқтисодиёт» сўзи «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/757/1575-сон)