04.02.2022 йилдаги СҚ-475-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (кейинги ўринларда — Дастур) ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини (кейинги ўринларда — Ҳукумат ҳисоботи) ўрганиб чиқиб, аксарият вазифалар ижроси таъминланганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур 273 та банддан иборат бўлиб, унда қайд қилинган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 187 та ҳужжат қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажмини ўтган йилга нисбатан 7,4 фоизга оширишга эришилган, чакана савдо айланмаси ҳажми ўтган йилга нисбатан 12,0 фоизга ўсган, бюджет даромадлари 164 трлн 700 млрд сўмга ижро этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар томонидан билдирилган таклифларни молиялаштириш учун туман ва шаҳар қўшимча даромад манбаларининг 30 фоизи ҳамда 14 та туман (шаҳар) бюджети харажатининг 5 фоизи ҳисобидан 1 600 га яқин лойиҳаларни амалга ошириш учун 407 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 7 800 та қишлоқ ва маҳаллалардаги 45 567 та объектда қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари тўлиқ якунига етказилган. 8 трлн 731 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобига 20 300 км узунликдаги автомобиль йўлларида, 382 та кўприкда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган. 5 892 км ичимлик суви тармоқлари ҳамда 559 та иншоот қурилиши ва реконструкция қилиниши натижасида 1 млн 500 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланган ва марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 65,1 фоиздан 69,7 фоизга етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида белгиланган 23 трлн 500 млрд сўм маблағ тўлиқ ўзлаштирилиб, 2 173 та объект (умумтаълим, мактабгача таълим, тиббиёт, спорт, маданият муассасалари) фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган 524 000 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланиб, ижтимоий-иқтисодий муаммолари ҳал этилган, 23 000 нафарга яқин ёшларнинг халқаро имтиҳон топшириш, ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари, муддатли ҳарбий хизмат бадали ҳамда контракт тўловлари тўлаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 62 фоизга етган, мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига қабули 2020 йилга нисбатан 1,7 бараварга ортган. Ёшларни олий таълимга умумий қамров даражаси 28 фоизга оширилиб, 170 минг нафардан ортиқ ўғил-қизлар олий таълимга қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш соҳасида оммавий шаклдаги профилактик ва чуқурлаштирилган кўриклар ўрнига мақсадли скрининг дастурлари, тотал патронаж ўрнига универсал-прогрессив патронаж тизими жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари учун 224 млн 100 минг доллар қийматида етти турдаги 49 млн доза вакцина олиб келинган ва ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияси асосида 18 ёшдан юқори бўлган жами 21 млн 500 минг аҳолининг 18 млн 800 минг нафари вакциналар билан эмланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат ҳисоботида Дастурнинг 71, 147, 105, 156, 241-бандларидаги топшириқлар тўлиқ ижро этилгани қайд этилган, бироқ аслида уларнинг ижроси етарли даражада таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Дастурда 50 та кон ва истиқболли майдонларни маҳаллий ва хорижий инвесторларга шаффоф механизмлар асосида фойдаланишга бериш вазифаси белгиланган бўлиб, амалда 20 та геологик объектгина сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш мақсадида маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш масканлари тармоғини кенгайтириш вазифаси юзасидан туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар қониқарсиз аҳволда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизими жорий этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари тажрибаси асосида барча шаҳар ва туманларда «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни ташкил этиш вазифаси бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 71, 105, 147, 156, 241-бандларидаги топшириқлар ижросини тўлиқ таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур бандлардаги топшириқлар ижросини тўлиқ таъминламаган ҳамда уларнинг бажарилганлиги ҳақида нотўғри маълумот тақдим этган мутасадди вазирлик ва идоралар фаолиятини танқидий кўриб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга иккиламчи бозордан харид қилиниб, тақдим этилган уй-жойларни таъмирлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларини якунига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти тугатилаётган «Меҳрибонлик» уйлари негизида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар фарзандликка ёки васийлик (ҳомийлик)ка берилгунга қадар вақтинча сақлаш муассасаларини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»даги ер-майдонларини ёш тадбиркорларга имтиёзли асосларда тақдим этиш юзасидан таклиф тайёрлаш ҳамда мазкур ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шерикликка таклиф этилаётган барча объектлар бўйича маълумотлар ягона электрон порталда тўлиқ жойлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш, катталар учун таълим тизимини ривожлантириш ҳамда бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусида давлат дастурлари бажарилиши юзасидан Ҳукумат ҳисоботларида Дастурда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режалари, чора-тадбирлар дастурлари ва йўл хариталарини ҳамда уларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг натижаларини, шунингдек, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида амалга ошириладиган ишларнинг манзилли рўйхатини Сенатга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари «Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»да белгиланган мақсадлар ҳамда уларни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастуридаги топшириқлар ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг «Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш» устувор йўналишидаги вазифалар ижросини мунтазам равишда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Ўзбекистоннинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси»да белгиланган мақсадлар ҳамда уларни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастуридаги топшириқларнинг ҳудудлардаги ижроси юзасидан мутасадди раҳбарлар ахборотини ҳар чоракда эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимининг камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастурларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда ташқи қарз ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича муҳокамалар ташкил қилиш ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳисобот бериш тизимини йўлга қўйиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров) мазкур Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни 2022 йилнинг 1 апрелига қадар Сенатга тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 4 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-475-IV-сон