Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
«Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2630-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 февраль,
01-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 1 февралдаги 01-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сон «Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда).
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2016 йил 16 декабрдаги 51-сон «Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2630-1, 2016 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 595-модда).
3. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 60-сон «Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2630-2, 2017 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 789-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2630-3/0135-сон)