Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2630-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 1 февралдаги 1-сонли ««Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2630-3, 11.02.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 10 ноябрдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2630, 2014 йил 9 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ ўринбосари Ш. ШОВАҲОБОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 июль,
60-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 60-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тендер бўйича таклифларни баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.».
2. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Автобуслар (йўналишли такси) иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун — беш балли тизим бўйича баҳоланади.
10. Йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони учун — беш балли тизим бўйича баҳоланади.».
3. 11-банддан бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1,15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланилади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 789-модда)