Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 11 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2754-3]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2024 йил 12 ноябрдаги 64-сонли ««Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2754-4, 27.11.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 24 январь,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 2022 йил 24 январдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 31-банддаги ««Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 35 ва 45-бандлардаги ««Ўзстандарт» агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 39-банднинг биринчи хатбошисидаги, 40-банддаги, 42-банднинг биринчи хатбошисидаги, 43 ва 54-бандлардаги ««Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 44-банддаги ««Ўзстандарт» агентлигининг», ««Ўзстандарт» агентлиги» ва ««Ўзстандарт» агентлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг», «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» ва «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 52-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 53-банддаги ««Ўзстандарт» агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2022 й., 10/22/2754-3/0136-сон)