05.11.2013 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Испания Қироллиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро жиноятчилик давлатларнинг ривожланишига ва хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини англаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка, айниқса, унинг уюшган шаклларига қарши курашда ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш муҳимлигини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратган ҳолда умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига лозим даражада риоя этиш билан ушбу соҳада имкон қадар кенгроқ ва самарали ҳамкорлик қилиш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик, ўзаролик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойилларига таянган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳамкорлик соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўз миллий қонунчиликлари ва ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, ўз ваколатли органлари орқали жиноятчиликка, айниқса унинг уюшган шаклларига қарши курашда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни амалга оширишда бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидаги жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) терроризм, уни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳаётга ва соғлиққа қарши жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) одам савдоси, инсон органлари ва тўқималари савдоси ҳамда ноқонуний миграция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларининг ноқонуний муомалада бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ҳамда бошқа хавфли моддалар, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларнинг ноқонуний муомалада бўлиши ҳамда ноқонуний савдоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) радиоактив моддалар, биологик ва ядровий материалларни ўғирлаш, уларнинг ноқонуний муомалада бўлиши ҳамда ноқонуний савдоси. Улардан белгиланмаган мақсадда фойдаланиш, улар билан таҳдид қилиш ёки улардан лозим даражада фойдаланмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ноқонуний молиявий операциялар, иқтисодий ва солиққа оид жиноятлар ҳамда жиноий фаолият йўли билан олинган фойдаларни легаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) давлат хизмати соҳасидаги коррупция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) валюта, қимматли қоғозлар, чеклар ва бошқа тўлов воситаларини, шахсни тасдиқловчи ва йўл ҳужжатларини қалбакилаштириш (босиб чиқариш ёки ўзгартириш) ҳамда улардан ноқонуний фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) жинсий эркинликка қарши, жумладан вояга етмаганларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар. Вояга етмаганларнинг шаҳвоний тасвирларини ишлаб чиқариш, тарқатиш, тақдим этиш ҳамда ёш болалар порнографиясини ҳосил қилувчи ёки ўзида сақловчи материаллар билан боғлиқ исталган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) мулкка қарши жиноятлар, шу жумладан тарихий қадр-қимматга эга бўлган ва санъат асарлари ҳисобланган маданий бойликларни ўғирлаш ва уларнинг ноқонуний муомалада бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) автотранспорт воситаларини ўғирлаш, уларнинг ноқонуний муомалада бўлиши ва савдоси, ҳужжатларни сохталаштириш ҳамда сохта ҳужжатлардан фойдаланиш, шунингдек улар билан боғлиқ бошқа ноқонуний операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) маданий ва тарихий бойликларга алоқадор буюмлар, санъат асарлари, қимматбаҳо тошлар ва металлар, интеллектуал мулк, шунингдек бошқа бойликларнинг ноқонуний муомалада бўлиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар қуйидаги шаклларда ҳамкорликни амалга оширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноятларни фош этиш, олдини олиш, шунингдек ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши мумкин бўлган маълумотлар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахслар, ташкилот, муассаса ва корхоналар фаолиятини ҳамда товарлар ва ҳужжатларни текшириш орқали ушбу Битимнинг 2-моддасида кўзда тутилган жиноятларни фош этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шахсларни идентификация қилиш ва мурдаларни таниб олишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларини назорат остида етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) семинарлар, ўқув курслари ва маслаҳатлашувларни ташкил қилиш йўли билан тажриба ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) техникавий ва илмий-методик ёрдам кўрсатиш ҳамда ихтисослаштирилган жиҳозлар ҳақида маълумотлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) контрабанда, айниқса гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар контрабандасининг олдини олиш мақсадида чегара ва божхона назоратини мустаҳкамлаш бўйича зарур ҳуқуқий, маъмурий ва муҳофаза чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ушбу Битим доирасида ўзаро келишув асосида Битимнинг мақсадларига мос келиши шарти билан бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик ҳар қандай ҳолда ҳам жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва суд ёрдамини таъминлаш ёки Европа ҳибсга олиш ордери предмети ҳисобланадиган ҳуқуқбузарларни ушлаб бериш ёки топшириш масалаларини ўз ичига олмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳамкорлик ҳажми ва муайян шакллари ваколатли органларнинг келишувига кўра эҳтиёж ва шароитларни, шунингдек бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Оғир жиноятлар ҳақида маълумотлар алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 3-модда 1-қисми «а» бандида кўзда тутилган маълумотларни алмашиш шу жумладан қуйидаги жиноятларга дахл қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир Томон ҳудудида жиноий гуруҳлар тарафидан тайёрланаётган ёки содир этилган жиноятлар, агар бошқа Томон фуқаролари бундай фаолиятга жалб этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларининг ноқонуний муомалада бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноий фаолиятдан олинган фойдаларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар, агар бундай фаолият Томонлардан бирининг ҳудудида амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Жиноий фаолият ҳақида маълумот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек, қуйидагилар тўғрисида маълумот алмашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноятларни содир этиш усуллари ва методлари, уюшган гуруҳлар ва ташкилотларнинг таркиби, тузилиши, фаолият соҳаси ва жиноий алоқалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларининг ноқонуний муомалада бўлиш усулларини яшириш мақсадида фойдаланиладиган маршрутларни ошкор қилиш тизими, гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларининг янги тенденциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) террорчилик гуруҳларини молиялаштириш ва технологиялардан фойдаланиш усуллари, таркиби ва тузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу Битимнинг 2-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий ёки вақтинчалик яшайдиган бошқа Томон фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳамкорликни амалга ошириш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим доирасида кўзда тутилган маълумот алмашинуви ва тадбирлар ўтказиш ҳақидаги сўровлар бевосита Томонларнинг ваколатли органларига дипломатик каналлар орқали ёки Интерпол миллий бюроси орқали ёзма равишда юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўров уни юбораётган ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳри билан тасдиқланади. Шошилинч ҳолларда, ваколатли орган батафсил маълумотни ҳар қандай хавфсиз алоқа каналлари орқали оғзаки равишда тақдим этиши сўнгра уни ёзма шаклда тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумотлар бўйича ҳар қандай сўров ушбу Битимга мувофиқ уни асословчи сабаб ва қисқа тавсифдан иборат бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада назарда тутилган ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилиги асосида, шунингдек, ушбу Томоннинг қонунчилигига зид келмаган тақдирда сўровда қайд этилган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Агар сўровда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш бундай сўровни олган органнинг ваколатига кирмаса, мазкур орган сўровни ўз давлатининг тегишли ваколатли органига тақдим этади ва бу ҳақда сўровни юборган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли органлар, башарти маълумотлар бошқа Томон учун қизиқиш уйғотиш мумкин деб ҳисоблаш учун асос мавжуд бўлса, ўз тергов жараёнига зарар етказмаган ҳолда, олдиндан олинган сўровларсиз ўз ташаббуслари билан ушбу Битим доирасида тегишли маълумотларни юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўровларни бажариш қисқа муддатлар ичида амалга оширилиши лозим. Зарур ҳолларда, ваколатли органлар мазкур сўровнинг бажарилишини енгиллаштирадиган қўшимча маълумотлар талаб қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Сўровларни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин, агар унинг ижроси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инсон ҳуқуқларининг бузилишига, давлат суверенитети ёки миллий хавфсизлигига зарар етказилишига олиб келиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жамоат манфаатларига ёки сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилигига зид келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўралаётган Томон ҳудудида олиб борилаётган тергов ва бошқа жараёнларга зарар келтирадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўралаётган Томон судининг қарорига ёки суд ҳукмини ижро қилишига зид келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров рад этилса, сўралаётган Томоннинг ваколатли органи сўровни рад этиш сабаблари ҳақида ёзма шаклда сўраётган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳамкорликнинг бошқа шакллари ва кадрларни тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган жиноятларнинг олдини олишга йўналтирилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш чоралари самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқий ва маъмурий тизимлар асосида ҳам ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўз ваколатли органларига қуйидагиларни қамраб олувчи алоҳида битимлар тузишни топширадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) улар ўртасида алоқа каналларини ўрнатиш ва йўлга қўйиш, жиноятларнинг барча жабҳалари бўйича тегишли маълумотларни ишончли алмашиш ҳамда ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган бошқа масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайд этилган жиноятларнинг, айниқса, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишини олдини олиш мақсадида бошқа ҳаракатларни амалга ошириш, агар бундай ҳаракатлар Томонларнинг миллий қонунчилигига зид келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида фан ва техника соҳасидаги илмий-тадқиқот дастурларини амалга оширишда бир-бирларига кўмаклашадилар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли асосларда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Маълумотлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, башарти ўз ваколатли органлари бир-бирларидан оладиган маълумотлар ёпиқ хусусиятга эга бўлса ёки уларни тақдим қилаётган Томон ошкор қилинишини лозим деб топмаса, ваколатли органлар тарафидан бундай маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим доирасида олинган техник воситалар, ускуналар ва материаллар ҳақидаги маълумотларни учинчи томонга топшириш зарурати туғилса, уларни тақдим этган ваколатли органнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим доирасида тақдим этилаётган шахсий маълумотларни ўрганиб чиқиш қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) зарур ҳолларда, тақдим этаётган Томон бундай маълумотларнинг ишончлилигини, шунингдек тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди. Жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш Томонларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу Битимнинг амал қилиши тугатилган тақдирда, илгари олинган барча маълумотлар йўқ қилиниши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қабул қилиш ҳолатлари рўйхатдан ўтказилиши лозим ҳамда бегона шахслар томонидан маълумотларнинг рухсатсиз ўзгартирилиши, йўқ қилиниши ёки ошкор қилинишидан самарали ҳимоя таъминланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўров асосида қабул қилаётган Томон тақдим қилинган маълумотлардан фойдаланиш ва улар асосида олинган натижалар ҳақида тақдим қилган Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ваколатли органлар ўртасидаги битимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонларнинг манфаатдор ваколатли органлари идоралараро битимлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Сарф-харажатлар ва мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни амалга ошириш бўйича сарф-харажатларни Томонлар ўз мажбуриятларини бажаришлари учун зарур даражада мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолларда, Томонлар ушбу Битимни амалга оширишдан келиб чиқадиган харажатларни ҳар бир алоҳида ҳолатда ўзаро келишилган ҳолда қоплайдилар. Биргаликдаги харажатлар бўйича Томонларнинг мажбуриятлари мазкур келишувлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар зарур ҳолларда, ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган жиноятларнинг олдини олиш бўйича муайян масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ускуна ва материаллар етказиб бериш орқали бир-бирларига беғараз ёрдам беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг амалий бажарилишига жавобгар органлар қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун: Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Испания Қироллиги учун: Ички ишлар вазирлиги, бошқа тегишли вазирликларнинг ваколатига зарар етказмаган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон ўз ваколатли органларидаги ўзгаришлар ҳақида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳамкорлик тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорликни амалга ошириш инглиз тилида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонлар ўз ваколатли вакилларидан иборат бўлган Қўшма комиссия тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма комиссия зарур ҳолларда навбат билан Ўзбекистонда ва Испанияда ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалаларни кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича ўзаро мақбул қарорларни қабул қилиш учун йиғилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин этиш ёки қўллашда юзага келадиган низоли масалалар Томонлар ўртасида ўзаро маслаҳатлашувлар ёки музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Бошқа битимларга алоқадорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ушбу Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Мазкур ўзгартишлар ушбу Битимнинг 18-моддасига мувофиқ кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Битимнинг кучга кириши, амал қилиш муддати ва тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Томонлар тарафидан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилганлиги тўғрисида сўнги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим номуайян муддатга тузилади ва Томонлардан бири ушбу Битимни тугатиш нияти тўғрисида дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни ёзма шаклда хабардор қилгунига қадар амал қилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда Битимнинг амал қилиши бошқа Томон мазкур тугатиш ҳақидаги ёзма ҳабарномани олган кундан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мадрид шаҳрида 2013 йил 5 ноябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, испан ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

(имзолар)