Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Қозоғистон Республикаси билан парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси ўртасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 январь,
1733-IV-сон