Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Корея Республикаси билан парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Корея Республикаси билан парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-67-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий парламент назоратини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги олий даражадаги келишувларнинг бажарилиши бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 январь,
1732-IV-сон