Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.09.1997 йилдаги 446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимида ислоҳотларни давом эттириш тўғрисида» 1997 йил 17 сентябрдаги ПФ-1843-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маиший хизмат кўрсатиш тизимининг ташкилий тузилмаси, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг ижроия аппарати намунавий тузилмаси ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари ижроия аппаратининг намунавий тузилмаси 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмалари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятининг асосий бўғини ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари туман (шаҳар) уюшмаларини ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналарни ихтиёрий асосда бирлаштиради, ўзларига берилган функциялар бажарилиши учун ўз муассислари олдида жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ижроия аппаратига ва маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларига сарфланадиган харажатлар улар томонидан маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар, шунингдек ўз хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тугатилаётган «Ўзмаишийхизматуюшма»нинг бир қанча объектлари 4-иловага* мувофиқ аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари таркибига белгиланган тартибда кириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 1997 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Акциялар пакетларини жойлаштиришни такомиллаштириш ҳамда давлат мулки негизида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорлар ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарорига мувофиқ маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини белгиланган тартибда қайта тақсимласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўзларига қарашли ҳудудларда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришни таъминловчи шарт-шароитлар яратишга доир аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар, уларга қуйидагиларни киритсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизматнинг янгидан ташкил этилаётган объектларини жойлаштириш ва қуриш учун тегишли бинолар ва ер ости участкалари ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган бинолар ва иморатларни олиб қўйиш, бериш ёки бузиш пайтида тенг қийматли бинолар ва ишлаб чиқариш майдонлари бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилаётган маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига маҳаллий ҳокимият органлари балансида бўлган биноларни имтиёзли шартларда узоқ муддатли ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш, рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятни амалга оширишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши, тегишли минтақавий кенгашлар, Давлат рақобат қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш ва техника билан қайта жиҳозлашга инвестиция лойиҳалари учун хорижий банклар ва халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари бўйича кредитлар олишда, мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда, хом ашё, асбоб-ускуналар, инвентарь ва бошқаларни етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома алоқалари ўрнатишда ҳудудий уюшмаларга, маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар туман (шаҳар) уюшмаларига, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Техмаишийлойиҳа» акциядорлик жамияти, «Дастгоҳсозлаш» акциядорлик жамияти, «Марҳабо» акциядорлик жамияти ва Республика ўқув-курс комбинатининг улар негизида «Маиший хизмат маркази» фирмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маиший хизмат маркази» фирмаси очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида таъсис этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маиший хизмат маркази» фирмасининг устав жамғармаси тугатилган «Ўзмаишийхимзматуюшма» мол-мулки, акциядорлик жамиятларидаги давлатга тегишли акциялар пакетларини траст бошқарувчи шартларида фирмага бериш ҳисобига ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки қўмитаси акциядорлик жамиятлари акциялари пакетларини бир ой муддатда белгиланган тартибда 5-иловага* мувофиқ қайта тақсимласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, қуйидагилар «Маиший хизмат маркази» фирмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник сиёсатни белгилаш, янги технологиялар ва замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда маиший хизмат кўрсатишнинг йирик замонавий корхоналарини барпо этиш масалаларида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларига, бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарига хизматлар бозори конъюнктурасини ўрганиш масалалари, уларнинг фаолияти билан боғлиқ иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган хом ашё ресурслари бозорларини ўрганиш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ва ташкилотларининг буюртмалари бўйича уларни ташқи бозорлардан улгуржи харид қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида ишлаш учун профессионал ходимлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маиший хизмат маркази» фирмаси фаолиятини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, траст бошқарувига берилган акцияларнинг давлат пакетлари бўйича дивидендлар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмалари ва Республика ўқув-курс комбинати 2000 йилгача бўлган даврда маиший хизмат кўрсатиш тизими учун иш билан банд бўлмаган аҳоли орасидан ўн минг кишини, шу жумладан саккиз минг кишини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ва икки кишини ҳудудий уюшмалар, маиший хизмат кўрсатиш туман (шаҳар) уюшмалари маблағлари ҳисобига тайёрласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги маиший хизмат кўрсатиш корхоналари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қоидаларига риоя этиш, шу жумладан аҳолига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш устидан назоратни таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг солиққа тортиладиган даромадлари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ва реконструкция қилишга йўналтириладиган барча харажатлар суммасига камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маиший хизматларга бўлган талабдан, уларнинг турини кўпайтиришдан, шунингдек норматив кўрсаткичларга мувофиқ аҳолининг маиший хизматлар билан таъминланганлигидан келиб чиқиб йилнинг ҳар чорагида маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботни белгиланган тартибда жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзмаишийхизматуюшма» қонун ҳужжатларида белгилан тартибда тугатилсин. Тугатиш даврида «Ўзмаишийхизматуюшма» га раҳбарлик қилиш функцияси «Ўзмаишийхизматуюшма» раиси ва унинг ўринбосарларида сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Маиший хизмат маркази» фирмаси Тошкент шаҳар, А. Тўқай кўчасидаги 1-уйга жойлаштирилсин, «Техмаишийлойиҳа» акциядорлик жамияти биноси фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Маиший хизмат маркази» фирмаси балансига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарорининг 1, 2 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 19 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
446-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
19 сентябрдаги 446-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший хизмат кўрсатиш тизимининг ташкилий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
19 сентябрдаги 446-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаси бошқарув
аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси

(Штатдаги ходимлар сони 8—14)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил
19 сентябрдаги 446-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар
туман (шаҳар) уюшмасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(Ижро этувчи аппарат ходимлари сони — 5—7)‎