08.02.2022 йилдаги ПҚ-122-сон
2. Бош марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги, «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги, «Қурол тўғрисида»ги, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ИИВнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ходимлар сирасига кирмаган номзодлар криминалистика бўлинмаларининг лавозимларига биринчи марта тайинланаётган ҳолларда мажбурий тартибда эксперт-криминалистика фаолияти асослари ҳамда тегишли экспертиза турига оид умумий билимлари бўйича малака имтиҳонларини топширади ва муваффақиятли ўтган номзодларга ходимнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига бириктириладиган эксперт-криминалистика фаолиятини амалга оширишга рухсатнома берилади.

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1.

Эксперт-криминалистика фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларини, рақамли технологияларни, криминалистик илмий усул ва воситаларни қўллашни такомиллаштириш.

Автоматлаштирилган ва марказлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимлари бўйича техник топшириқлар

2022 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

2.

Қонун асосида шахс, буюм ва ҳодисалар тўғрисида олинган ахборотлар бўйича автоматлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар режаси

2022 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

2022 — 2025 йилларга мўлжалланган ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида ашёвий далиллар бўйича исботлов базасини мустаҳкамлаш ва рақамли ахборот-қидирув тизимларини ривожлантиришнинг концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(Ш. Собиров, Н. Тураходжаев, Я. Абдулхаков)

4.

Шахснинг жиноятга дахлдорлигини аниқлаш ва гумондан чиқариш бўйича суд-тергов ҳаракатлари жараёнига суд экспертизасининг замонавий турларини жорий этиш.

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-малакавий комиссияси қарори

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков)

5.

Эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан қуйидаги янги турдаги экспертиза ва тадқиқотларни ўтказиш амалиётини жорий этиш бўйича зарур ташкилий ва ўқув-амалий чораларни кўриш:

2022 йил якунига қадар:

махсус техника ва транспорт воситаларини баҳолаш экспертизаси;

видео ва фототехника экспертизаси, шу жумладан видеоёзувларда қайд қилинган транспорт воситасининг ҳаракатланиш тезлигини аниқлаш экспертизаси;

озиқ-овқат маҳсулотлари экспертизаси;

одам ДНКси биологик экспертизаси;

электр таъсирли қуроллар экспертизаси;

газли қуроллар экспертизаси;

газ-ҳаво аралашмаси ва физик портлашлар экспертизаси;

транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари портлаши экспертизаси;

2023 йил якунига қадар:

фоноскопия экспертизаси;

Интернет тармоғидаги булутли сервислар экспертизаси;

рақамли маълумотлар базаси экспертизаси.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, А. Абиджанов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Республикада шахснинг биометрик маълумотлари (геномга оид ахборот, юз қиёфаси, қўл бармоқ излари) асосида автоматлаштирилган криминалистик идентификация тизимларида шахсга доир биометрик маълумотлардан ноқонуний фойдаланилишининг олдини олиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2022 йил июль

Ички ишлар вазирлиги

(Н. Тураходжаев),

Давлат персоналлаштириш маркази

(У. Ташходжаев),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

7.

Эксперт-криминалистика бўлинмалари, шу жумладан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида экспертлик, биометрик идентификация, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини ҳамда соҳага оид бошқа пуллик хизматларни кўрсатиш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов)

8.

Ўзбекистон Республикасининг «Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тузилмасида Генетик тадқиқотлар ва Шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш бўлимларини ташкил этиш ҳамда ушбу бўлимларни малакали ходимлар билан тўлдириш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, А. Икрамов)

9.

Генетик тадқиқотлар ўтказиш ва шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш билан шуғулланадиган алоҳида мутахассисликка эга ходимларга, шу жумладан ишчи ва хизматчиларга ҳар ойлик устама ҳақ тайинлаш тартибини белгилаш.

10.

Ички ишлар вазирлиги таъсисчилигида ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ, улоқтирувчи ва бошқа қурол, унинг ўқ-дориларини, махсус воситаларни, ўқ ўтказмайдиган махсус ҳимоя воситаларини, электрошок қурилмалари, пиротехника буюмлари ва портловчи материалларни сертификатлаш органини ташкил этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, А. Абиджанов)

11.

Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот-коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлаш меъёрини тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, А. Абиджанов)

12.

Ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ, улоқтирувчи ва бошқа қурол, унинг ўқ-дориларини, махсус воситаларни, ўқ ўтказмайдиган махсус ҳимоя воситаларини, электрошок қурилмалари, пиротехника буюмлари ва портловчи материалларнинг техник хусусиятларини ва чегаравий параметрларини белгиловчи техник регламентларини ишлаб чиқиш.

Тегишли техник регламент ва стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар

2022 йил сентябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков)

Мудофаа вазирлиги

(А. Норбоев)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(Б. Гулямов)

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(Д. Саттаров)

13.

Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларидаги иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков)

14.

«Мотивация-шароит-рағбат-натижа» тамойили асосида, мустақил экспертиза ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар сони, ўтказилган экспертизанинг мураккаблиги ва жиноятларни фош этишдаги ҳиссасини қамраб олувчи мезонларга мувофиқ эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари фаолиятини баҳолаш ва рағбатлантириш тартибини белгилаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил июнь

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Я. Абдулхаков)

15.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан замонавий эксперт-криминалистика жиҳозлари ва техник воситалар билан жиҳозланган ўқув-лаборатория комплексини ташкил этиш ва ўқув жараёнида ундан фойдаланилишини таъминлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил март

(қабул қилиш)

2023 йил июль

(якунлаш)

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Р. Хатамов)

16.

Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси томонидан тегишли суд экспертизалари (дактилоскопик, трасологик, баллистик, совуқ қуроллар, портрет, хатшунослик ва бошқ. ) ва тадқиқотларни ўтказиш тартибини белгилаш ва ушбу амалиётни йўлга қўйиш.

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-малакавий комиссияси қарори

2022 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, А. Икрамов, Р. Хатамов)

17.

Ички ишлар вазирлиги Академиясида «рақамли криминалистика асослари» фанини ўқитишни йўлга қўйиш.

Ўқув-методик материаллар

2022 йил декабрь

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Я. Абдулхаков, Р. Хатамов)

18.

Махсус илмий-техник ва интеллектуал салоҳиятга эга шахсларни мутахассис ёки техник ишчи сифатида эксперт-криминалистика бўлинмаларига шартнома асосида жалб этиш тартибини белгилаш ва бу амалиётни йўлга қўйиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил май

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов)

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(А. Инаков)

19.

Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари ва Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчиларини хорижий мамлакатларнинг (Ҳиндистон, Туркия, Корея, Беларусь, Россия Федерацияси, Хитой) етакчи турдош идора, марказ ва олий таълим муассасаларида замонавий криминалистик экспертиза турлари бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2022 йил апрель

(Дастурни тасдиқлаш)

2022-2023 йиллар

(Дастур ижроси)

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, Р. Хатамов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(А. Камилов)

20.

Эксперт-криминалистика тадбирларини ўтказиш орқали кибермакондаги жиноятларни аниқлаш ва фош этиш методикаларини ишлаб чиқиш.

Ўқув-амалий қўлланмалар комплекси

2022 йил давомида

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, Р. Хатамов)

21.

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ўқув жараёнига хорижий етакчи таълим муассасаларининг замонавий криминалистик экспертиза соҳасидаги малакали педагоглари ва мутахассисларини шартнома асосида жалб этган ҳолда ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг барча ходимларини қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, О. Ахмедов)

22.

Етакчи хорижий давлатларнинг эксперт-криминалистик, суд-экспертиза, илмий-тадқиқот ва бошқа турдош ташкилотлари билан халқаро шартномалар тузиш ва қўшма дастурларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков)

23.

Кибермаконда содир этилган жиноятларни фош этиш ҳамда замонавий криминалистик экспертиза фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтирилган халқаро ва давлат грантларида Ички ишлар вазирлигининг иштирокини ташкил этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, И. Фазилов)

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

24.

Синтетик турдаги гиёҳвандлик, шунингдек, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларини экспертизадан ўтказишга мўлжалланган махсус кимёвий лаборатория ускуналарини хорижий донорлар ва халқаро грантлар ёрдамида харид қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Ш. Собиров, Я. Абдулхаков)

25.

Суд-тергов фаолиятида ашёвий далил сифатида олинган синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситаларининг кимёвий таркиби бўйича марказлашган ахборот-қидирув тизимини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, Н. Тураходжаев)

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази

(О. Нарзуллаев)

26.

Эксперт-криминалистика бўлинмаларида учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида одамнинг юз қиёфасини идентификация қилиш ҳамда гиёҳванд ўсимликларни видеотасвир орқали аниқлаш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Н. Тураходжаев, Ш. Собиров)

27.

Ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларида ахборот ташувчи қурилмалардаги ўчирилган, зарарланган ва қулфланган маълумотларни қайта тиклаш тадқиқотини ўтказишни босқичма-босқич йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, Н. Тураходжаев)

28.

Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан эксперт-криминалистика бўлинмаларида камида 15 йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлиб, пенсияга чиққан тажрибали мутахассисларни Ички ишлар вазирлиги Академияси экспертиза ўтказишни ўқитиш бўйича ўқув жараёнларига шартнома асосида жалб этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил август

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Р. Хатамов)

29.

Ички ишлар вазирлиги Академияси «эксперт-криминалистика фаолияти» мутахассислиги бўйича кундузги таълим шаклига кириш истагидаги абитуриентларни имтиҳондан ўтказиш жараёнида Эксперт-криминалистика бош маркази вакилларининг иштирокини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Р. Хатамов)

30.

Ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ўқув жараёнларида криминалистика фани бўйича мунтазам равишда ўқув-амалий машғулотлар ўтказиб боришни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Я. Абдулхаков)

31.

Ҳар йили ички ишлар органлари тизимида «Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси» ва «Энг яхши эксперт-криминалист» республика кўрик-танловини ўтказиш тартибини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2022 йил апрель

Ички ишлар вазирлиги

(А. Икрамов, Я. Абдулхаков)

32.

Эксперт-криминалистика соҳасини замонавий таҳдидларга мослаштириш ва илғор ютуқлар асосида ривожлантиришнинг истиқболларига бағишланган юқори савиядаги халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар дастури

2022 йил октябрь

Ички ишлар вазирлиги

(Я. Абдулхаков, Р. Хатамов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

а) 15-банднинг бешинчи хатбошиси «иш юритиш» сўзларидан олдин «эксперт-криминалистика,» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши «Ички ишлар органлари профилактика,» сўзларидан кейин «эксперт-криминалистика,» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўнинчи хатбоши «ички ишлар органлари профилактика,», «профилактика инспектори,» ва «профилактика катта инспектори,» сўзларидан кейин тегишинча «эксперт-криминалистика,», «эксперти» ва «катта эксперти» сўзлари билан тўлдирилсин;
ўн биринчи хатбошиси «ички ишлар органлари профилактика,», «профилактика катта инспектори,» ва «катта тезкор вакили» сўзларидан кейин тегишинча «эксперт-криминалистика,», «катта эксперти» ва «, бош эксперти» сўзлари билан тўлдирилсин.