Ҳужжат кучини йўқотган 19.09.2000 06.03.1999 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.09.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

УЙ-ЖОЙ, АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК ҚОНУНЧИЛИГИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли «Ҳукумат комиссияларини тузиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
6 мартдаги 103-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Мазкур Низом уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия)нинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва унинг фаолиятини ташкил этишни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, «Маҳалла» жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари билан яқин алоқада амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик сиёсати амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ер, уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли яшаш жойлари ерларидан аниқ мақсадли фойдаланиш, уй-жой фондини, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектларни сақлаш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган комплекс тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг уй-жой фондидан, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлардан, аҳоли яшаш жойлари ерларидан аниқ мақсадли фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер, уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни Ҳукуматга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудий комиссиялар, уй-жой инспекциялари, архитектура ва шаҳарсозлик органлари, ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри хизматлари ва бошқа давлат ваколатли органлар фаолиятини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур материаллар ва бошқа ҳужжатларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларга уй-жой, архитектура-шаҳарсозлик ва ер кадастри қонунчилигига риоя қилинишини белгиланган тартибда текширишни тавсия қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз йиғилишларида ер, уй-жой ва архитектура-шаҳарсозлик қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ушбу масалалар бўйича хатлари, шикоятлари ва мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволи тўғрисида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг, ҳудудий комиссияларнинг ахборотларини вақти-вақти билан эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишлар натижаларини кўриб чиқиш чоғида, заруриятга қараб, айбдор мансабдор ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ва фуқаролик — ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чоралари қўлланиш учун уларни судга ошириш тўғрисида тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида тегишли органлар фаолиятидаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия ишига раис, у бўлмаган вақтларда эса ўринбосар бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси, унинг ўринбосари ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия қарорлари унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома билан расмийлаштирилади ва раис томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссия мажлислари заруриятга кўра, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.