Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2654, 2015 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 6-сон, 71-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2016 йил 24 августдаги 125-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2654-1, 2016 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 35-сон, 412-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 январдаги 3-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2654-2, 2018 йил 22 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2018 й., 10/18/2654-2/0602-сон).