1-ИЛОВА
|
Т/р |
Маълумот тури |
Тақдим этиш ва янгилаш муддати |
Жойлаштириш учун масъул вазирлик ва идоралар |
|
1. |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларига республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар. |
Реал вақт режимида |
Молия вазирлиги |
|
2. |
Автомобиль йўллари соҳасига ажратиладиган халқаро молия институтлари маблағлари. |
Реал вақт режимида |
Молия вазирлиги |
|
3. |
Автомобиль йўллари соҳаси учун Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратмалари. |
Реал вақт режимида |
Молия вазирлиги, |
|
4. |
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларини молиялаштириш учун ҳар йили ажратиладиган мақсадли маблағлар. |
Ҳар чоракда |
Молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
5. |
Ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчалари учун маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари томонидан жорий этиладиган йиғимлардан тушумлар. |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
6. |
Автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб автомобиль сақлаш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлардан келиб тушадиган маблағлар. |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
7. |
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун йиғимнинг базавий ставкасига қўшимча коэффициентларни қўллашдан тушадиган маблағлар. |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
8. |
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаларига Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасидан амалга ошириладиган трансфертлар. |
Ҳар чоракда |
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
9. |
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари йўл бўйида жойлашган ер участкаларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қуриш учун электрон аукционлар якунлари бўйича ҳуқуқ тақдим этишдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи рекламанинг ўрнатилган объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар. |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
10. |
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг йўл бўйида жойлашган ер участкаларида ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, савдо, сервис объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг бошқа объектларини жойлаштириш ва қуриш учун мазкур ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағлар. |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
11. |
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларида олиб борилаётган йўл қурилиш ишлари ҳамда объектлар бўйича белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш натижалари ҳақида маълумотлар. |
Доимий |
Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
12. |
Вилоят, шаҳар ва туманлар кесимида тегишлилиги бўйича, объектларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотлар (йўлларни лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари харажатлар сметаси). |
Ҳар чоракда |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
13. |
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоравий йўллар ва кўприклар ҳолати, уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари тўғрисида маълумотлар. |
Ҳар чоракда |
Сув хўжалиги вазирлиги |
|
14. |
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги идоравий йўллар ва кўприклар ҳолати, уларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун ажратилган маблағлар тўғрисида маълумотлар. |
Ҳар чоракда |
Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги |
|
15. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланган автомобиль йўллари соҳасини ривожлантиришга оид «йўл хариталари», давлат ва инвестиция дастурлари ижроси бўйича маълумотлар. |
Реал вақт режимида |
Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси |
|
16. |
Автомобиль йўлларини, шу жумладан, ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатномалар тўғрисида маълумотлар. |
Реал вақт режимида |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
17. |
Автомобиль йўлларини, шу жумладан, ички хўжалик йўллари ва шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек, йўлларни сақлаш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича маълумотлар. |
Реал вақт режимида |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси |
2-ИЛОВА
ИЛОВА
|
|
|
|
|
|
| |
|
1-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
1. Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳамда ҳудудлар бўйича аниқланган ўртача нарх суммаси ахборот порталида эълон қилинади. |
Ҳар йили 15 декабрга қадар | |||
|
Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Расмий веб-сайтлар, ҳудудий ОАВ орқали таклиф билдириш жараёни бошланиши ҳақида эълон беради. |
Ҳар йили 15 декабрга қадар | ||||
|
2-босқич |
Ташаббускор фуқаролар |
Фуқаролар томонидан Ички хўжалик йўлларини таъмирлаш юзасидан «Очиқ бюджет» ахборот порталида тақдим этилган Ички хўжалик йўллари реестридан тегишли ички хўжалик йўлларидан бирини танлаш орқали таклиф қолдирилади. |
Ҳар йили январь ойининг 10 санасига қадар | |||
|
3-босқич |
Овоз бериш истагини билдирувчи фуқаролар |
Билдирилган таклифлар орасидан таклифларга овоз беради. |
Молия йилининг 10 — 31 январь кунлари давомида | |||
|
4-босқич |
«Очиқ бюджет» ахборот портали |
Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари параметрларида ҳудудий ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи доирасида таклифларни амалга ошириш қийматини ҳисобга олган ҳолда автоматик равишда кетма-кетлик бўйича ғолиб таклифлар аниқланади. |
Февраль ойида | |||
|
5-босқич |
Туман (шаҳар) молия бўлимлари |
Ҳар бир ғолиб деб топилган таклиф учун алоҳида ғазна ҳисобварағи очилади ва тегишли маблағлар ўтказиб берилади. |
Апрель ойида | |||
|
6-босқич |
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари |
Ғолиб деб топилган таклифлар учун ажратиладиган маблағларнинг қиймати ҳисоб-китобига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади. |
Апрель ойида | |||
|
7-босқич |
Ободонлаштириш бошқармалари |
Ажратилган маблағлар доирасида ички хўжалик йўлларини таъмирлаш учун пудратчи ташкилот билан шартномалар расмийлаштирилиб, ишлар бажарилади. |
Йил давомида | |||
|
8-босқич |
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари |
Таъмирланган йўлларга махсус «QR» штрих-код туширилган кўргазма планшетлар ўрнатилади. |
Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг | |||