ИЛОВА
Т/р | Тадбирларнинг номи | Амалга ошириш шакли | Бажариш муддатлари | Сумма | Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар |
I. Эндокринология хизмати фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||||
1. | Халқаро тавсияномаларга мувофиқ, соғлиқни сақлашнинг барча босқичларида эндокрин касалликларни диагностика қилиш ҳамда даволашнинг стандартларини янгилаш, қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазир буйруғи | 2022 йил I — III чорак | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
2. | Халқаро тавсияномаларга мувофиқ, эндокрин касалликларни скрининг ва диагностика қилиш, даволаш ва мониторинг қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, бирламчи тизим амалиётига татбиқ этиш ва мониторингини амалга ошириш. | Вазир буйруғи | 2022 йил II чорак | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
3. | Ҳудудий эндокринология диспансерларида электрон тиббий ҳужжатлар айланишини амалга ошириш имконини берувчи ягона тиббий-ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил IV чорак | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
II. Эндокрин касалликларнинг олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш | ||||||
4. | Соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларини қамраб олувчи, статистика, молия ва бошқа ҳисоботларни бирлаштириб кўрсатган ҳолда эндокрин патологияли беморлар ҳақидаги электрон маълумотлар базасининг онлайн регистрини ишлаб чиқиш ҳамда босқичма-босқич жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Соғлиқни сақлаш вазирлигига рақамлаштириш учун ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), РИЭИАТМ (Тураев), «IT-Med» МЧЖ |
5. | Туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги эндокринолог шифокор хоналарини зарур тиббий ускуналар билан (шу жумладан компьютерлар) билан жиҳозлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил 1 апрель | 4,5 млрд сўм | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
6. | Оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктлари, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бирламчи шифокор олди кўриги хоналарини ташкил этиш ва жиҳозлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил 1 апрель | 13,5 млрд сўм | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Молия вазирлиги (Абруев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
7. | Тажриба сифатида ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларининг лабораторияларини марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш чораларини кўриш. Бунда, беморларнинг ўзлари бириктирилган бирламчи тиббиёт муассасаларидан лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун йиғилган биологик материалларни марказий лабораторияларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил якунига қадар | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
8. | Марказий лабораториялар фаолияти, биологик материалларни йиғиш ва ташиш ҳамда таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазир буйруғи | 2022 йил 1 апрель | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
9. | Преморбид эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаоллик дастурларини аҳоли орасида кенг кўламда татбиқ этиш бўйича оилавий шифокорлар фаолиятини кучайтириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (Одилова) |
10. | Уюшган аҳоли (мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей, коллежлар) ва уюшмаган болаларда эндокрин касалликларни эрта аниқлаш бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси оилавий шифокорлари томонидан скрининг тадбирларини (йод танқислиги ҳолатлари, ортиқча вазн, пастбўйлик, жинсий ривожланишнинг бузилиши ва бошқалар) босқичма-босқич амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), РИЭИАТМ (Тураев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
11. | Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида йилига бир марта оилавий шифокорлар томонидан 40 ёшдан ошган беморларнинг қандли диабет ва диабет олди ҳолати скринингини ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили) | 14,3 млрд сўм | Республика бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), РИЭИАТМ (Тураев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
12. | Оилавий шифокорларга эндокрин касалликлар скринингини амалга оширишда илмий-амалий ва методологик ёрдам кўрсатиш ва касалланиш кўрсаткичларини персоналлашган даволаш протоколлари асосида юритишни йўлга қўйиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
13. | Ҳудудий эндокринология диспансерларида эндокрин жарроҳлик, қандли диабетнинг асоратларини жарроҳлик йўли билан даволаш ва реконструктив амалиётлар бўлими, диабет нефропатияси ва жонлантириш бўлимларини ташкил этиш орқали тиббий хизматлар турини кенгайтириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), РИЭИАТМ (Тураев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
14. | Ҳудудий эндокринология диспансерлари орқали марказлашган тартибда: | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили) | Республика бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов), РИЭИАТМ (Тураев) | |
25 ёшгача бўлган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган беморларни аналогли инсулин ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари (глюкометр ва махсус тест япроқчалари) билан; | 25,4 млрд сўм | |||||
қандсиз диабет билан касалланган, соматотроп етишмовчилик билан касалланган болаларни ҳаётий зарур махсус дори воситалари (десмопрессин ва ўсиш гормони) билан; | 5,9 млрд сўм | |||||
25 ёшдан ошган қандли диабетнинг биринчи тури билан касалланган инсулинга муҳтож, шунингдек, қандли диабетнинг иккинчи тури билан касалланган беморларни одам инсулини билан; | 36,2 млрд сўм | |||||
кам таъминланган оилаларга мансуб, қандли диабет билан касалланган беморларни метформин дори воситаси билан бепул таъминлаш. | 15,3 млрд сўм | |||||
15. | Эндокрин касалликлари мавжуд бўлган беморлар ва уларнинг оила аъзоларини касалликни тўғри назорат қилиш ва бошқариш, рационал овқатланиш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш бўйича тадбирларни «Профилактика мактаблари»да амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | - | - | Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (Одилова) |
16. | Ҳудудий эндокринология диспансерларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш орқали уларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сонини 15 тадан 40 тагача етказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Сабиров), РИЭИАТМ (Тураев) |
17. | Туман (шаҳар) лаборатор-ташхислаш марказларини ташкил этиш (қонда қанд миқдори, гликирланган гемоглобин, тиреотроп гормони, сийдикда микроальбуминурия ва кетон таначаларни аниқлаш). | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
18. | Аҳоли ўртасида қандли диабетни эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш мақсадида гликирланган гемоглобинни аниқлаш учун эндокринология диспансерларини реактивлар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили) | 8,3 млрд сўм | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
19. | Қалқонсимон без касалликларини эрта аниқлаш мақсадида қалқонсимон ҳамда қалқонсимон олди безлари гормонларини (эркин тироксин, тиреотроп гормон) иммунофермент аниқлаш учун эндокринология диспансерларини реактивлар билан таъминлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида (ҳар йили) | 5,4 млрд сўм | Маҳаллий бюджет маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
20. | Эндокрин касаллиги бўлган беморларни олти ойда бир маротаба тор доира мутахассислари (офтальмолог, кардиолог, нефролог, педиатр, невропатолог, қон-томир жарроҳи, подиатрист) иштирокида диспансеризациядан ўтказиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
21. | Аҳоли ва беморларнинг ҳаёт сифатини ҳамда саломатлигини яхшилашга қаратилган саломатлик дастурларини жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (Одилова), МТРК (Хаджаев) |
22. | Уюшган контингент ўртасида (Қуролли кучлар, ИИВ, олий таълим муассасалари, саноат корхоналари ва бошқалар) тор доира мутахассислари иштирокида диспансеризация ишларини амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 — 2024 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Давлат бюджети ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
23. | Тасдиқланган эндокрин касалликлар кечишини мақсадли кузатиш, ташхислаш ва даволаш босқичларини белгилаш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шифохоналарида бир кунлик стационар кузатиш тизимини жорий этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил | Ҳисоб-китоблар асосида | Маҳаллий бюджет маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
24. | Бир кунлик стационар кузатиш тизимини ташкил этиш тартибини ҳамда беморларга хизмат кўрсатиш ва даволаш босқичларини белгилашнинг янги стандартларини тасдиқлаш. | Вазир буйруғи | 2022 йил 1 апрель | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
25. | Замонавий йод аниқловчи лаборатория, йодлаш ускунаси (дозатор) ва йодат калий билан таъминланмаган ош тузи ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фаолияти бўйича назоратни кучайтириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Юсупалиев), Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Касимов) |
III. Эндокринология хизматини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, эндокринология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш | ||||||
26. | Оилавий шифокорларга ишлаб чиқилган протоколлар ва даволаш алгоритмлари бўйича ортиқча вазн, диабет олди ҳолат, иккинчи тур қандли диабет, йод танқислиги, гипотиреоз касалликларининг олдини олиш, даволаш ва назорат асосларини ўргатиш (метформин, калий йодид АПФ ингибиторлари, аспирин, статинларни тавсия этиш). | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), РИЭИАТМ (Тураев), тиббиёт олий таълим муассасалари |
27. | Эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, асоратларини олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш бўйича вилоят ва туман (шаҳар) тиббиёт муассасаларининг шифокорлари учун 36 соатлик сертификатланган узлуксиз курсларни ташкил этиш. Ўқитишни www.endomarkaz.uz порталида интерактив стендлар, онлайн вебинарлар, шифокорлар учун эндокринология йўналишида даволаш ва ташхислаш стандартлари, онлайн курслар ҳамда мультимедия дастурларидан эркин фойдаланиш имконини яратиш орқали амалга ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), РИЭИАТМ (Тураев), тиббиёт олий таълим муассасалари |
28. | Уч ярим ойлик (504 соатлик) сертификатланган ўқув курсларини йўлга қўйган ҳолда, мутахассисларни икки ярим ой Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ўқитиш ва бир ой ҳудудий тиббиёт муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш. | Режа-жадвал | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), тиббиёт олий таълим муассасалари |
29. | Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизими учун «Эндокринолог шифокор» йўналиши бўйича давлат гранти асосида бир йиллик (интернатура) курсларни тиббиёт олий таълим муассасалари базасида ташкил этиш. | Режа-жадвал | Доимий | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов), тиббиёт олий таълим муассасалари |
30. | Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимидаги ҳамширалар учун қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш, аҳолининг соғлом турмуш тарзи маданиятини ошириш бўйича 36 соатлик сертификатланган ўқув курсларини ташкил этиш. | Режа-жадвал | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Акилов), тиббиёт олий таълим муассасалари |
31. | Ортиқча вазн, метаболик синдром, аёлларда менопауза ҳолатлари, ЙДХ ва болаларда эндокрин касалликлар соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш. | Танлов натижалари бўйича илмий грантлар | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), РИЭИАТМ (Тураев) |
32. | Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида қуйидаги муҳим йўналишлар бўйича уйғунлашган илмий лабораторияларни ташкил этиш: эндокрин касалликлар эпидемиологияси, тиреоидология ва йод танқислиги, репродуктив эндокринология, нейроэндокринология. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китоблар асосида | Давлат бюджети маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Фанлар академияси (Юлдашев) |
33. | Мутахассис эндокринологлар учун хориждаги ихтисослаштирилган етакчи клиникалар ва марказларда малака ошириш ва стажировка ўташ курсларини ташкил этиш. | Вазир буйруғи | Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
34. | Халқаро илмий-амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва маҳорат дарслари ҳамда юқори технологияли жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун хориждан етакчи мутахассисларни жалб этиш. | Режа-жадвал | 2022-2023 йиллар давомида | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
35. | Хорижий илмий ташкилотлар, марказлар ҳамда экспертлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш. | Режа-жадвал | Доимий | Ҳисоб-китобларга мувофиқ | Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), РИЭИАТМ (Тураев) |
36. | Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказини ушбу йўналишдаги илмий муассасага айлантириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022-2023 йиллар давомида | - | - | РИЭИАТМ (Тураев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев) |
IV. Аҳоли ўртасида эндокринологик саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш | ||||||
37. | Қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини бирламчи профилактика қилиш бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Иноятов), Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази (Одилова) |
38. | Нодавлат нотижорат ташкилотларни қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларига қарши курашиш, шу жумладан юқори хавф ва заиф кишилар гуруҳидаги беморларга руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тадбирларини амалга оширишга жалб қилиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Адлия вазирлиги (Давлетов), Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси (Ишанходжаев) |
39. | Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази томонидан соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликнинг зарурлиги, соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. | Ташкилий чора-тадбирлар | Доимий | - | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш маркази (Одилова), МТРК (Хаджаев) |
40. | Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг кўп тармоқли клиникаси янги биноларга кўчиши муносабати билан унинг тузилмаси, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил | - | - | РИЭИАТМ (Тураев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Молия вазирлиги (Ишметов) |
2022 — 2024 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун жами харажатлар — 350,4млрд сўм | ||||||
Шундан: | млрд сўм | |||||
Давлат бюджети маблағлари | 350,4 | |||||
шу жумладан: маҳаллий бюджет маблағлари | 59,1 | |||||