Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2793-7]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон «Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 5 январь,
IHL-1878/21-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2022 йил 5 январдаги IНL-1878/21-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5, 12 ва 19-бандлардаги «ҳарбий» деган сўзлар «ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 23-банддаги «таълим муассасаси ва илмий ташкилотда» деган сўзлар «илмий ва таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Иловада:
а) 3-банддан «(паспорт нусхаси ёки идентификация ID-картаси маълумотлари илова қилинади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 4-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/2793-7/0065-сон)